Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг ёлланма жангчилари Ливиядаги мағлубиятдан сўнг фронтни тарк этмоқда

Карвонсарой ва AFP

Ливиянинг БМТ томонидан тан олинган ҳукуматига содиқ кучлар Халифа Ҳафтар кучларидан тортиб олинган Россияда ишлаб чиқарилган «Панцир» ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими юк машинаси устига чиқиб олишган. Триполи, 20 май. [Маҳмуд ТУРКИЯ / AFP]

Ливиянинг БМТ томонидан тан олинган ҳукуматига содиқ кучлар Халифа Ҳафтар кучларидан тортиб олинган Россияда ишлаб чиқарилган «Панцир» ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими юк машинаси устига чиқиб олишган. Триполи, 20 май. [Маҳмуд ТУРКИЯ / AFP]

ТРИПОЛИ – БМТ қўлловидаги ҳукумат тарафидан тор-мор этилган «Вагнер» гуруҳининг юзлаб россиялик ёлланма жангчилари душанба (25 май) куни Ливия пойтахти Триполи яқинидаги жанглардан қочиб кетишган.

Вагнер гуруҳи – бу президент Владимир Путиннинг режалари учун хизмат қиладиган Россия ҳарбийлаштирилган ташкилотидир.

Бир йил давомида пойтахтни БМТ томонидан тан олинган Миллий келишув ҳукуматидан (МКҲ) тортиб олишга уринган фельдмаршал Халифа Ҳафтарнинг қатор муваффақиятсизлари ортидан воқеалар шундай тус олди.

«Антонов-32» ҳарбий юк самолёти Триполи жанубидан қочган «Вагнер» гуруҳи ёлланма аскарларини номаълум манзилга эвакуация қилиш учун Бани Волид аэропортига қўнган», дейилади МҲК кучларининг Twitter саҳифасида.

МКҲга содиқ кучларнинг 25 май кунги хабарига кўра, «1500 -1600 тача ёлланма жангчи» Триполидан 145 км жануби-шарқда жойлашган Бани Волиддаги фронтни тарк этган.

Уларнинг айтишича, воқеадан бир кун аввал қурол-аслаҳа ва ўқ-дори ортилган еттита юк самолёти шаҳар аэропортига қўниб, қочаётган жангариларни эвакуация қилган.

Ливиянинг «Ал-Аҳрар» телеканали орқали намойиш этилган видеолавҳада қуролланган шахсларнинг «Антонов-23» русумли ҳарбий юк самолётига чиқаётгани акс этган. Орқа фонда Россияда ишлаб чиқарилган «Панцир» зенит-ракета мажмуасини кўриш мумкин эди.

Ҳафтар кучлари жангарилар Триполидан жануб тарафдаги айрим позициялардан чекиниши мумкинлигини айтганидан бир неча кун ўтиб, 23 май куни МКҲ тарафдорлари пойтахт жанубидаги учта казармани эгаллаб олишган.

Ҳафтарнинг Триполини эгаллаб олишга уринишлари натижасида юзлаб одамлар, шу жумладан ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди ва 200 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этди.

Келишмовчиликлар

Ҳафтарнинг охирги муваффақиятсизликлари унинг Кремл қўлловидаги ёлланма жангчилар билан келишмовчилиги кучайиб бораётган пайтга тўғри келди.

Келишмовчилик Ҳафтарнинг Вагнер гуруҳидан 150 миллион долларлик қарзи туфайли келиб чиққан, деб хабар беран Ҳафтарга яқин ҳарбий манба.

Ҳафтар русларнинг шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини рўкач қилиб, ўтган йили ниҳоясига етган шартнома пулини тўлашдан бош тортган.

Манбанинг айтишича, Вагнер гуруҳи Ливияга Сурия, Белорусия ва сербиялик тажрибасиз ва самарасиз «янги аскарларни» юборган.

Ҳафтарнинг сафдошлари Ливияга юборилган «Вагнер» ёлланма аскарлари билан доим низолашиб келган, деди манба уларнинг уқувсизлиги ва самарасизлигига ишора қилиб.

«Вагнер» гуруҳининг минглаб пудратчилари Кремлнинг бир нечта хорижий можаролари, жумладан Сурия, Украина, Марказий Африка Республикаси ва Ливиядаги низоларида қатнашаётгани айтилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Наҳотки Россия шу қадар тубанки, яхши ниятлар ортига яширинса? Даҳшат! Путин мамлакатни буткул вайрон қиладиганга ўхшайди. Балки у рус эмасдир?

Жавоб бериш

Бу қассобларнинг кетига яхшигина тепишди. Балли, Эрдоған!!

Жавоб бериш

Қишлоқ итларини қўйиб юборишибди

Жавоб бериш

Ўзинг қачонгача қишлоқи бўлиб юрасан, болам? :)))

Жавоб бериш