Карвонсарой
Дипломатия

Сув омборидаги ҳалокат ортидан Ўзбекистон ва Қозоғистон бирдамлиги янада мустаҳкамланди

Максим Енисеев

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин (ўнгда) ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистоннинг Мақтаорол туманидаги Мирзакент қишлоғида барпо этиладиган янги микрорайонга пойдевор қўймоқдалар. [Қозоғистон бош вазири идораси]

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин (ўнгда) ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистоннинг Мақтаорол туманидаги Мирзакент қишлоғида барпо этиладиган янги микрорайонга пойдевор қўймоқдалар. [Қозоғистон бош вазири идораси]

ТОШКЕНТ – Шу ой бошида Ўзбекистонда юз берган сув омбори ҳалокатидан Қозоғистон ҳам зарар кўрди. Офат оқибатларини бартараф этишда икки мамлакат раҳбарларининг ҳамжиҳатликда иш олиб боргани ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлади.

1 май куни эрталаб юз берган офат Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги улкан ҳудудни сув остида қолдирди. 90 мингга яқин аҳоли жабрланди, олти киши нобуд бўлди. Сув қўшни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, Мақтаорол туманига ҳам тарқалиб, у ердан 30 мингдан ортиқ одамнинг эвакуация қилинишига олиб келди.

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, тошқин туфайли етказилган зарарни қоплаш учун Ўзбекистонга 1,5 триллион сўм (150 миллион доллар) керак бўлади. Қозоғистон қишлоқ хўжалигига етказилган зарар эса 4,1 млрд. тенге (9,7 млн. АҚШ доллари) деб баҳоланмоқда.

Воқеадан бир кун ўтиб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаев билан боғланиб, тўғон ўпирилиши туфайли юзага келган тошқин оқибатларини бартараф этиш йўлларини муҳокама қилди.

3 май куни Сирдарё вилоятида юз берган сув тошқини вайроналарини тозалаётган ўзбек аскарлари. [Ўзбекистон мудофаа вазирлиги]

3 май куни Сирдарё вилоятида юз берган сув тошқини вайроналарини тозалаётган ўзбек аскарлари. [Ўзбекистон мудофаа вазирлиги]

10 май куни Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари – Асқар Мамин ва Абдулла Арипов Қозоғистоннинг Мақтаорол туманидаги Мирзакент қишлоғи аҳолиси билан учрашди. (Қозоғистон бош вазирининг матбуот хизмати)

10 май куни Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари – Асқар Мамин ва Абдулла Арипов Қозоғистоннинг Мақтаорол туманидаги Мирзакент қишлоғи аҳолиси билан учрашди. (Қозоғистон бош вазирининг матбуот хизмати)

6 май куни Қозоғистоннинг Мақтаорол туманига ўт ўчирувчилар, техник мутахассислар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчиларидан иборат 200 нафар ўзбекистонлик мутахассис етиб келди. Шунингдек, ҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун ҳудудга ўт ўчириш машиналари, экскаваторлар, тракторлар, юк машиналари ва автобуслардан иборат 169 та техника юборилган.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистонга кўрсатилаётган ёрдамни шахсан шахсан назорат қилиш учун 10 май куни Мақтаорол туманига етиб борди ва у ерда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин билан музокара ўтказди.

Умумий таҳдидлар

Бош вазирлар Мирзакент қишлоғида янги микрорайон қуриш режаси билан танишдилар, маҳаллий аҳоли билан учрашиб, илк тураржойлар учун пойдевор қўйиш маросимида иштирок этдилар.

17 май куни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотда бўлиб, бажарилган ишлардан мамнун эканликларини билдирдилар.

«Президентлар янги таҳдидлар ва умумий хатарларга қарши курашда яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар», дейилади Мирзиёев матбуот хизматининг хабарида.

Шу куннинг ўзида Мирзиёев юз берган ҳодисанинг техноген офат эканлигини эътироф этди. Ҳозирги кунда ҳалокат сабабларини ўрганиш давом этмоқда. Ҳалокат қайта такрорланмаслиги учун Қозоғистон томонига ҳам тўғонни текшириш жараёнида иштирок этишга рухсат берилди.

Сув масаласи ўтмишда икки мамлакат ўртасида қатор баҳсларга сабаб бўлган.

«Ўнлаб йиллар давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларда сув – энг муаммоли мавзу бўлиб келган. Айниқса, Сардоба сув омбори қарашли бўлган Сирдарё ҳавзасидан сувни тақсимлаш», дейди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хан.

Танглик тарихи

Сўнгги икки йилдан бери Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари трансчегаравий дарёларни биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолаш устида ишламоқда, аммо ҳужжат ҳали имзоланмаган.

«Бундан ташқари, авваллари Мақтаорол тумани атрофидаги Ўзбекистон билан чегарадош «ярим анклав» ҳудудида чегаравий низолар мавжуд эди», деди Хан. «Бу ҳудуд Совет Иттифоқи даврида бир неча марта бир республикадан иккинчисига ўтган. Ўзбеклар 27 йил ушбу минтақадан ўтадиган «Тошкент-Самарқанд» автомагистралидан фойдалана олмай, уни айланиб ўтар эдилар.»

Сув тошқини ортидан бу кескинлик яна юзага чиқа бошлади, дейди тошкентлик Анора Сапаева.

«(Тўғон ўпирилиши ортидан) сув Қозоғистонга етиб бориши билан ижтимоий тармоқларда кескинлик пайдо бўлди», дейди Сапаева. «Қозоғистон аҳолиси ўзбекларни айблай бошлади, ўзбеклар эса эски гиналарни ёдга олди. Бу можаронинг бошланишидек кўринди.»

Шунга қарамай, икки мамлакат муаммони можаросиз ҳал этишга уриниш билан яхши қўшничилик ва хайрихоҳликни намойиш этдилар.

Қозоғистон ТИВ қозоқ ҳудудини сув босиши муносабати билан Ўзбекистонга норозилик нотаси юборишдан бош тортди.

Ўзбекистон президенти Мирзиёев Қозоғистонга етказилган зарар учун узр сўрар экан, қўшни мамлакат билан чуқур тарихий ва дўстона муносабатларга алоҳида урғу берди.

«Биз қардош қозоқ халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдек яқин бўлиб яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз», деди Мирзиёев 5 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.

«Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат аҳолимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз», деб қўшимча қилди у.

Айни вақтда Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари Сардоба сув омборини текшириш устида биргаликда иш олиб бормоқда.

«Сардоба сув омбори халқаро ва қозоғистонлик мутахассислар иштирокида техник текширувдан ўтказилади. Унинг якунларига кўра, [ушбу] объектнинг кейинги тақдири бўйича қарор қабул қилинади», деди Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Магзум Мирзагалиев Чимкентда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев билан учрашувида, деб хабар беради Tengrinews.kz 14 май куни.

Шунингдек, вазирлар келажакда икки мамлакат ўртасида сув билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш мақсадида сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳукуматлараро битимни имзолашга келишиб олдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Табиий офат келтириб чиқар ва биз сен билан дўст бўламиз, чунки икковимиз ҳам ўз халқларимиз учун ҳам офат, ҳам жабрдийдамиз. Қозоғистон ва Ўзбекистондаги давлат маликалари ўз «бизнеслари»: ғазнадан кўпроқ пул ўғирлаш ва халқини қашшоқликка дучор қилиш учун қандай мусобақалашганини эслатмаса ҳам бўлади. Юрий

Жавоб бериш

Ҳукумат техноген офатдан пул ишлаган мансабдор шахсларни аниқлаши ва уларнинг мулкларини қайтариб олиши керак. Шунингдек, уларни бу йўлда аниқланган коррупция белгилари учун жазолаш лозим.

Жавоб бериш

Ҳатто Халоскор ва Пайғамбардан ҳам четланган энг буюк ёлғончи талаб қилганидек «... энг қатъий йўл билан». (Владимир Ленин ва унинг ротацизми русча иқтибос билан пародия қилинган)

Жавоб бериш