https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/06/01/feature-02
| Иқтисодиёт

Москва Ливиялик маршални қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатни сохта валютага тўлдирмоқда

Карвонсарой ва AFP

image

21 март куни Бенғози кўчаларида патрул назорати олиб бораётган ливиялик генерал Халифа Ҳафтар кучлари. (Абдуллоҳ Дума/AFP)

БМТ, АҚШ ва Европа расмийларининг айтишича, Кремль фельдмаршал Халифа Ҳафтарнинг БМТ томонидан тан олинган ҳукуматга қарши курашини қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида тўрт йилдан бери Ливияни қалбаки пулларга тўлдириб келмоқда.

Ливия халқаро даражада тан олинган Триполидаги Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) ва бир йилдан бери (Кремл ва Вагнер гуруҳи кўмагида) пойтахтни эгаллаш учун курашиб келаётган шарқдаги фельдмаршал Халифа Ҳафтарга содиқ кучлар ўртасида иккига бўлинган.

БМТ таҳлилчиларига кўра, 2016-2018 йиллар давомида Россиянинг «Гознак» давлат компанияси Ҳафтарга алоқадор параллел Марказий банкка 7,11 млрд. долларга тенг эквивалентдаги сохта Ливия валютасини етказиб берган.

Дам олиш кунлари Малта ҳукумати 1,1 миллиард долларга тенг қалбаки пулларни мусодара қилди.

image

Ливиядаги ал-Жуфра авиабазасида турган Россиянинг МиГ-29 қирувчи самолёти, 19 май. Москва Сурия орқали Ливияга ниқобланган қирувчи самолётлар юборгани фош бўлган. (АҚШ Қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги – AFRICOM)

Жума (29 май) куни АҚШ Давлат департаменти Малтанинг пулларни мусодара қилганини олқишлар экан, уларни «ноқонуний параллел ташкилот буюртмаси» деб атаган.

«Ливиянинг Триполида жойлашган Марказий банки мамлакатнинг ягона қонуний Марказий банкидир», дейилади баёнотда. «Сўнгги йилларда Россия томонидан босиб чиқарилган сохта Ливия валютасининг кириб келиши мамлакатдаги иқтисодий вазиятни оғирлаштирди.»

АҚШ Давлат департаменти «Ливия суверенитети ва барқарорлигига путур етказувчи ноқонуний фаолиятнинг олдини олишда» БМТ ва халқаро шериклар билан ишлашда давом этажагини маълум қилган.

«Бу ҳодиса Россия Ливиядаги ножўя ва беқарорлаштирувчи ҳаракатларини тўхтатиши зарурлигини яна бир бор таъкидлайди», деб қўшимча қилди у.

«Гознак» томонидан босиб чиқарилган банкноталар қонуний тўлов воситаси бўлган, деб баёнот берган Россия ТИВ.

«Ливияда вужудга келган қўш ҳокимият шароитида ҳозирда иккита Марказий банк фаолият кўрсатмоқда», дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатлар

Сохта пулларни босиб чиқариш – Москванинг Ливиядаги вазиятни издан чиқаришга қаратилган операцияларидан биридир.

Россия президенти Владимир Путиннинг режалари учун хизмат қилувчи ҳарбий ташкилот – «Вагнер гуруҳи» суриялик ёшларни Ливияда ёлланма аскарликка жалб қилиш чораларини мувофиқлаштириш билан шуғулланган.

Май ойи бошларида Ливия пойтахтига яқинлашиб қолган бўлса-да, Вагнер гуруҳининг юзлаб ёлланма жангчилари БМТ қўлловидаги ҳукумат кучларига мағлуб бўлганидан сўнг фронт чизиғини тарк этган эди.

Москва, Вагнер гуруҳи ва Ҳафтарнинг бу муваффақиятсизликлари Ҳафтарнинг Вагнерга 150 миллион долларлик қарзни тўлашдан бош тортгани билан боғлиқ экани айтилмоқда. Ҳафтар Суриядан олиб келинган ёлланма аскарларнинг «ёш ва уқувсиз» эканлигини рўкач қилиб, Вагнерга пул тўлашдан бош тортган.

Ўтган ҳафта Москва Россиядаги авиабазадан Сурия орқали Ливияга ниқобланган қирувчи самолётларни юборгани фош бўлган эди.

Сизга мақола ёқдими?

13
Фикрлар 6
Сиёсат
Каптча *

Россия Ливия иқтисодига путур етказмоқчи кўринади

Жавоб бериш

Россия Ливияда ўз манфаатларини ҳимоя қиляпти, чунки Россия Ливияга ўнлаб миллиард евро сармоя киритган. Қўшма Штатлар-чи, БМТ ва гўёки ўз иттифоқдошларини Сурия жалб қилиб, нимани ҳимоя қиляпти? У ерда арзон ёки эҳтимол текин Ливия нефтидан ташқари АҚШнинг бошқа манфаати йўқ. Ёки АҚШ Ливия валютасини босиб чиқаришни унга буюртма беришмаганидан хафа бўлдими? Се ля ви!!! Бенефициарни Ливиядан қидиринг.

Жавоб бериш

Чириган «совок» ҳам шунақа молиявий терроризм билан шуғулланган.

Жавоб бериш

Бемаънилик... Ёзган нарсангизга ўзингиз ишонасизми?

Жавоб бериш

Дунё ҳамжамияти фуқаролари, бундай сохта «люстрацияларга» алданманг!

Жавоб бериш

Ярамас Россия

Жавоб бериш