Карвонсарой
Терроризм

Туркманистонда пул ювиш амалиётлари ва террорчиликни молиялашга қарши кураш бўйича ЕХҲТ маслаҳатлашувлари ўтказилди

Карвонсарой

27 май куни Ашхабодда пул ювиш амалиётлари ва террорчиликни молиялашга қарши кураш бўйича ЕХҲТ маслаҳатлашувларининг очилиши маросими. (ЕХҲТ)

27 май куни Ашхабодда пул ювиш амалиётлари ва террорчиликни молиялашга қарши кураш бўйича ЕХҲТ маслаҳатлашувларининг очилиши маросими. (ЕХҲТ)

АШХОБОД – 27-30 май кунлари Ашхободда Туркманистоннинг турли давлат идоралари ва нодавлат ташкилот ташкилотлари вакиллари иштирокида пул ювиш амалиётлари ва террорчиликни молиялашга қарши курашга бағишланган тренинг бўлиб ўтди.

Тадбир Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан ташкил этилди.

Тренингда Молия ва иқтисодиёт вазирлиги, Молиявий мониторинг департаменти, Марказий банк, молиявий ва номолиявий институтлар, Давлат статистика қўмитаси, ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбий идоралар, шунингдек Туркманистоннинг бошқа тегишли муассасалари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Тренинг ЕХҲТнинг «Давлат бошқарувининг тегишли амалиёти тамойилларини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ўтказилди.

«Маслаҳатлашувлар ЕХҲТ марказининг аксилкоррупция чоралари ва пул ювиш/терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда Туркманистон ҳукуматига кўмаклашишга оид изчил саъй-ҳаракатлари доирасида ташкил этилди. Биз шерикликни давом эттиришга тайёрмиз», деди Ашхободдаги ЕХҲТ маркази раҳбари Наталья Дрозд.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500