Карвонсарой
Саломатлик

Россиялик шифокорларнинг ўлимига оид ҳисоб-китоблар режим баёнотларига нисбатан шубҳа уйғотмоқда

Карвонсарой ва AFP

Шахсий ҳимоя воситаларини кийиб олган шифокорлар реанимация бўлимида коронавирусга чалинган беморлар билан ишламоқда. Москва шаҳридаги Виноградов шаҳар клиник шифохонаси, 2020 йил, 17 май. [Димитар Дилкофф/AFP]

Шахсий ҳимоя воситаларини кийиб олган шифокорлар реанимация бўлимида коронавирусга чалинган беморлар билан ишламоқда. Москва шаҳридаги Виноградов шаҳар клиник шифохонаси, 2020 йил, 17 май. [Димитар Дилкофф/AFP]

МОСКВА – COVID-19 вирусидан ўлган тиббиёт ходимларининг расмий сони мустақил манбаларда келтирилган рақамлардан кескин фарқланар экан, бу Россия режими баёнотларнинг тўғрилигини шубҳа остида қолдириб, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати бўйича кўплаб саволларни пайдо қилмоқда.

Ўтган ҳафта Москва коронавирусдан камида 101 нафар тиббиёт ходими вафот этгани ҳақида илк марта хабар берган эди, аммо шифокорлар томонидан онлайн тарзда тузилган рўйхатда уларнинг сони анча кўп.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори лавозимли вакили Людмила Летникова парламентнинг соғлиқни сақлаш қўмитасига вазирлик тиббиёт ходимларининг ўлимини қайд этиб бораётганини айтган бўлса-да, Кремл бу каби рақамларни илк бор ошкор қилган.

Шунга қарамай, расмий рақамлар шифокорлар томонидан ҳамкасблар юборган маълумотлар асосида тузилган ва 293 киши қайд этилган интернетдаги рўйхатдан анча кам.

Москвада COVID-19 коронавирус пандемияси даврида бемор эркакка қараётган 54 ёшли ҳамшира Ирина Афонина, 16 май кунги сурат. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

Москвада COVID-19 коронавирус пандемияси даврида бемор эркакка қараётган 54 ёшли ҳамшира Ирина Афонина, 16 май кунги сурат. [Кирилл Кудрявцев/AFP]

Юқорироқ кўрсаткич Россияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ воқеликнинг ноқулай акси ҳисобланади, зеро мамлакатда COVID-19 инқирози бошланганидан бери энг юқори касалланиш ва ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда.

Сешанба (2 июнь) куни Россияда коронавирусдан ўлганлар сони 5 минг нафардан ошди, касалликка чалинганларнинг умумий сони эса 420 мингтани ташкил қилиб, дунё бўйича учинчи ўринга чиқди.

Шундай бўлса-да, танқидчилар ҳукуматни ўлимларнинг реал сонини яшириб кўрсатаётганликда айблаб, чекловларни олиб ташлаш инфекциянинг янги тўлқинига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

Россияда вируснинг назорат остида экани ҳақидаги тасаввур 24 июн куни Москвада оммавий ҳарбий парад ва 1 июл куни ўз ҳукмронлигини 2024 йилга қадар чўзишга имкон берувчи конституциявий ислоҳотлар бўйича овоз бериш жараёнини ўтказишни режалаётган Владимир Путин учун жуда муҳимдир.

Хотира рўйхати

Апрел ойида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Москва давлат шифохонаси кардиологи Алексей Эрлих ташаббуси билан «Хотира рўйхати» сайтини ишга туширганлар.

Рўйхатни тузувчилар ҳукуматнинг бу ишга қўл урмаслигини гумон қилиб, тиббиёт ходимларининг ўлими тўғрисида ишончли маълумот беришни мақсад қилганлар.

Онлайн рўйхат чиққанидан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимлари орасида коронавирус билан боғлиқ ўлимлар сони ҳақидаги AFP сўровига жавоб бермаган.

Ўлимлар сонига оид шубҳали расмий маълумотлар коронавирус ҳақида дезинформация тарқатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтирган Кремл мамлакатдаги соғлиқни сақлаш тизимида шу каби адаштириш ва чалкашлик тактикасини қўллай бошлагани ва бу россиялик тиббиёт ходимларининг норозилигига учраганидан кўп ўтмай пайдо бўлган.

Путин COVID-19 беморлари билан ишлаётган тиббиёт ходимларини оғир меҳнат ва хавф-хатар учун рағбатлантириш мақсадида уларга катта пул мукофотларини ваъда қилган эди. Уларнинг кўпчилигига ҳалигача ҳеч нарса берилмаган.

«Инфекцияга чалинганлар билан алоқада бўлганим учун қўшимча пул оламан деб ўйлагандим», дейди Москва яқинидаги шифохоналардан бирида ишлайдиган 24 яшар Мария.

«Мен вирус юқтиришим мумкин эди, аммо қўшимча мукофот пули уёқда турсин, одатдагидан камроқ маош олдим», деган эди у май ойида ҳар бир смена учун биттагина жарроҳлик ниқоби ва бир жуфт қўлқоп олганини айтар экан.

Ўлимлар билан боғлиқ саволлар

Россия илғор ўринларда пандемияга қарши курашаётган шифокорларга ўз ҳақини бермай келаётган бир пайтда, айрим кузатувчилар коронавирус билан боғлиқ касалланиш ва ўлим ҳолатларининг расмий сонига шубҳа билан қарамоқдалар.

Россиядаги ўлим ҳолатларининг сони камроқ касалланиш ҳолатларини қайд этган кўплаб мамлакатларга нисбатан пастроқ бўлган, бу эса ҳукумат ўлимлар сонини аниқ қайд этмоқдами ёки йўқми, деган саволни келтириб чиқармоқда.

Расмийлар оммавий тест ўтказиш кампанияларига кўра енгил кўринишдаги ёки асимптоматик касалларни, шу билан бирга аутопсия натижаларига кўра ўлим ҳолатлари қайд этилаётганини бунга сабаб қилиб кўрсатганлар.

28 май куни расмийлар рақамларнинг камайтириб кўрсатилаётгани ҳақидаги иддаоларга жавобан апрель ойи учун ўлим ҳолатлари статистикасини эълон қилди.

Соғлиқни сақлаш мутасаддиларига кўра, апрель ойида Москвада аввал хабар қилинганидек 639 та эмас, балки 636 киши ҳаётдан кўз юмган.

Москва соғлиқни сақлаш департаменти апрель ойида 756 кишида коронавирус аниқлангани, аммо улар «бошқа сабаблар билан ўлгани» ҳақида хабар берган.

Расмий маълумотлар жойлардаги ҳақиқий ҳолатдан кескин фарқ қилади.

Масалан, Санкт-Петербургдаги тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, шифохоналар беморларга тўлиб кетган.

Покровская шаҳар клиникаси шифокори Сергей Саяпин маҳаллий ОАВга берган интервьюсида май ойи охирларида унинг 540 ўринли шифохонасида тахминан 650 нафар бемор даволанаётганини айтган.

«Одамлар ётоқлар устида кўрпа-ёстиқсиз ётар эди», деб айтган Саяпин чоршанба куни. У AFP билан гаплашишни истамади.

«Тез ёрдам машиналари коронавирус билан касалланган беморни жойлаштириш учун етти соатгача касалхонама-касалхона юриши мумкин», деб айтган шахси очиқланишини истамаган тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси AFP нашрига.

«Касалхоналар тиқилиб кетган. Мен ҳар куни кўраётганларимизга зид келувчи расмий рақамларга ишонмайман.»

Коронавирусга оид сохта иддаолар

Москванинг Россиядаги вирус таъсирини камайтириб кўрсатишга уриниши мамлакат ичидаги муаммоларни яшириш ҳамда бошқа давлатлар ва минтақаларни беқарорлаштиришга қаратилган дезинформация кампанияларида акс этади.

Дунё COVID-19 пандемиясига курашаётган бир пайтда, Кремль ҳалокатли вирус ҳақида зарарли дезинформация тарқатишни давом эттириб, бутун дунёдаги одамлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда, дейилади Европа Иттифоқининг (ЕИ) апрелда эълон қилинган тадқиқотида.

Европа соғлиқни сақлаш тизимини обрўсизлантириш орқали Ғарбдаги инқирозни кучайтиришни кўзлаган Кремлпараст оммавий ахборот воситалари COVID-19 ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатмоқда, деб огоҳлантирилган март ойида AFP ихтиёрига келиб тушган ЕИ ички ҳужжатида.

Кузатувчилар 22 январдан 1 апрелга қадар кремлпараст оммавий ахборот воситаларининг COVID-19 борасидаги 150 дан ортиқ дезинформация ҳолатларини қайд этганлар, деб хабар беради Европа ташқи алоқалар хизмати (EEAS).

Дезинформациядан мақсад – ўнлаб турли хил, айрим ҳолларда бир-бирига зид хабарлар тарқатиб, тартибсизлик ва ваҳима келтириб чиқариш.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россияда коронавирусга чалинганлар 500 мингга етди

Жавоб бериш

Ҳамма юк машиналари ҳайдовчилари Россиядан касаллик юқтириб келмоқда. Ҳеч ким ҳеч қандай пул учун Россияга боришни хоҳламаяпти! Хитойга ёки Туркияга борган маъқул, аммо Россия эмас. Коронавирус бутун Россияни ёндирмоқда.

Жавоб бериш

Фактлар қани??

Жавоб бериш

Путин шунингдек, парад ҳам ўтказмоқчи, орада «юқумли полк» ҳам қадам ташлаб ўтади

Жавоб бериш

Россия ўта ёлғончи мамлакат.

Жавоб бериш

Овозингни ўчир

Жавоб бериш