АШХОБОД – Россиянинг Хитойга иккинчи газ қувурини барпо этишга оид режаси Туркманистонни Хитойнинг газ бозоридан сиқиб чиқаришга қаратилган, дейди Туркманистоннинг ёқилғи-энергетика соҳаси расмийлари.
Москва режаси амалга ошадиган бўлса, бу Туркманистон учун ҳалокатни бўлиши мумкин, зеро унинг фақат икки мижози бор – Хитой ва Россия. Хитой, сўзсиз энг йирик мижоздир. Ўтган йили Россия уч ярим йилдан ортиқроқ давом этган танаффусдан сўнг, оз миқдорда яна туркман газини сотиб ола бошлаган ва бу Туркманистонни ҳақоратомуз паст нархларга кўнишга мажбур қилган эди.
Россия 2019 йил охиридан «Сибирь қудрати» газ қувури орқали Хитойга табиий газ етказиб беришни бошлаган.
Бугунги кунда «Сибирь қудрати-2» газ қувурининг техник-иқтисодий асослаш ишлари олиб борилмоқда.
Россиянинг «Газпром» энергетик гиганти бошқаруви раиси Алексей Миллер март ойи охирида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувидан сўнг иккинчи қувур қурилишини бошлашга рухсат олган, дейилади «Газпром» хабарида.
Россия «Сибирь қудрати-2» қувури орқали Хитойга йилига 50 миллиард куб метр газ етказиб беришга қодир, деди Миллер.
Мазкур янгиликка салбий муносабат билдирган Туркманистон газ соҳаси вакиллари Москванинг бу режасини Туркманистонни Хитой газ бозоридан сиқиб чиқаришга уриниш сифатида баҳоламоқда.
«Биринчи қувур ишга тушганида бизга Хитой бозорининг улкан эканлиги ва унда барча етказиб берувчилар учун жой борлиги айтилган эди», дейди Туркманистон жанубидаги «Марыгаздобыча» (Мари вилояти газ компанияси) корхонаси технологи Ҳақназар Б.
«Мана, биринчи қадам ортидан иккинчиси ҳам ташланди», деди у.
Туркманистон ўз газ қувури билан Хитойга Россиядан ўн йил олдин кирган.
Хитойнинг газ соҳаси мутасаддиларига кўра, 2009-2019 йиллар давомида у жами 252,1 миллиард куб метр газ етказиб берган.
Туркманистон газ саноати расмийларининг айтишича, «Газпром»дек монополчи бу каби истиқболли газ бозорида бегоналарнинг ҳукмронлик қилишига йўл қўя олмаган.
Туркманистон имкониятларини йўққа чиқариш
Ўз номини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган «Туркмангаз» давлат корхонасининг юқори лавозимли ходими Россиянинг бу ташаббуси хавфли эканлигини айтади.
«Хитойнинг энергия манбаларига бўлган эҳтиёжи жуда катта, шунга қарамай, афтидан Россия ушбу улкан газ бозоридан Туркманистонни сиқиб чиқаришга ва ўз мавқеини янада мустаҳкамлашга уринмоқда», деди у.
Якунда бундан фақат Хитой ютади, деди у. У янги газ оқимига эга бўлади ва айни вақтда таъминотчиларга нарх борасида ўз сиёсатини ўтказиши мумкин бўлади.
«Бу иқтисодиёт ва рақобат эканлигини ҳамма тушунади, лекин Россия турли баҳоналар билан ўз рақобатчиларини даромадли бозорлардан тўсишга биринчи марта уринаётгани йўқ, деди мансабдор. «Рақобатчилар мавжуд бўлган жойлардан эса Россия уларни босқичма-босқич сиқиб чиқармоқда».
Мансабдор бунга мисол келтирар экан, Россия ва Эроннинг биргаликда Туркманистондан Озарбайжонга ўтадиган Транскаспий газ қувурига қарши чиқиб, туркман газининг Европага йўлини тўсгани билан боғлиқ воқеани тилга олди.
«Озарбайжон туркман газини Туркия ва Европага узатиш учун ўз инфратузилмасини тақдим этишга тайёр эди. Европа Иттифоқи лойиҳани қўллаб-қувватлади, аммо Россия ва Эрон «Каспий денгизи экотизимини вайрон қилади» деган баҳона билан унга қарши чиқишди», деди у.
«Аслида, диверсификацияга оид режаларимизга қарши чиққанлар экологиядан хавотирланмайди, улар туркман газининг Европага чиқишини истамайди, холос», деб қўшимча қилди у.
Коронавирус инқирозни чуқурлаштирмоқда
Россиянинг бу ташаббуслари ҳақидаги янгиликлар Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий инқироз ва коронавирус пандемияси оқибатларидан азият чекаётган бир вақтда пайдо бўлган.
Март ойида PetroChina Марказий Осиё мамлакатларини (коронавирус келтириб чиқарган иқтисодий пасайиш туфайли) форс-мажор ҳолатларининг юз бериши ва натижада бу мамлакатлардан газ харид қилиш тегишли равишда камайиши ҳақида огоҳлантирган.
Хитой Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олади.
Хитой аниқ ҳажмларни эълон қилмаган, аммо у Туркманистондан Қозоғистон ва Ўзбекистонга қараганда кўпроқ газ сотиб олади. Газ ҳажмлари мутаносиб равишда камаядиган бўлса, туркман газини етказиб бериш кескин қисқаради.
Марказий Осиё-Хитой газ қувурининг ўтказиш қуввати йилига 55 миллиард куб метрни ташкил этади. Шундан 2019 йилда 33,3 миллиард куб метр газ Туркманистон ҳиссасига тўғри келган.
Туркманистон иқтисодий инқироз ва коронавирус туфайли кўрилган зарарни эълон қилмаган, аммо Хитой Туркманистондан импорт қилинадиган газ ҳажми 2020 йилнинг икки ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга камайганини маълум қилди.
Туркманистоннинг нефт-газ соҳаси таҳлилчиларига кўра, муаммо экспорт ҳажмини қисқариши билан чекланмайди. Эндиликда Марказий Осиё-Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғи қурилиши ҳам сўроқ остида қолган. Бу лойиҳа орқали Туркманистон Хитойга йилига қўшимча 25 миллиард куб метр газ сотиб, 4 миллиард доллар (14 миллиард манат) даромад қилишни режалаган эди.
Туркманистон туркман газининг асосий истеъмолчиси бўлган Хитойга бутунлай қарам, дейди мамлакат иқтисодчилари.
«Агар Россия иккинчи қувур орқали газ етказиб бериш ҳажмини оширса, Хитой яна бир бор туркман газининг нархини тушириш имкониятига эга бўлади, натижада мамлакат бюджетининг даромадли қисмини шакллантириш қийинлашади», дейди ашхободлик иқтисодчи Майса Агаева.
«Агар «Сибирь қудрати-2» Хитойга йилига қўшимча 50 миллиард куб метр Россия газини етказиб берса, Туркманистон бу бозорда етакчилик мақомидан маҳрум бўлади», деди Агаева.
Россияга ишонадиганларнинг томи кетган. Русларга ишониш ўзинг тушган сувга сийиш билан тенг
Жавоб беришФикрлар 6
Россияда ақл ва малака етишмайди
Жавоб беришФикрлар 6
Ҳаа, бу давлатларда углеводород бўлмаганида нима қилишарди? Уларнинг иқтисодиёти нефт ва газга қарам ... Углеводородлар ҳеч кимга керак бўлмай қолганда нима қилишади? Уруш, очарчилик, вайронагарчилик ... Худо сақласин!
Жавоб беришФикрлар 6
Менинг фикримча нафакат Туркманистон балки марказий осие давлатлари хам келажак Хитой марказий осие лойхаларига бир булиб катта ахамят берилмаса бу бозорни кулдан бой берамиз манимча иктисодий манифат йулида марказий осие бирлашадиган вакт келди унинг устига биз бир дин бир миллатмиз Туркийлар
Жавоб беришФикрлар 6
Қувурлар-ку ўрнатилди, газ эса йўқ. Газ кони деб ўйлаган жойлари бўм-бўш бўлиб чиқди. У ерда газ йўқ. Энди газ бор жойга етиб бориш учун уларга яна 1000 км қувур керак.
Жавоб беришФикрлар 6
«Сибирь қудрати» аллақачон тўхтатилган, профиклактика баҳонаси билан, лекин аслида стратегик хатолар туфайли. Бу қувурни руслар қурган, демак инсофсизларга ўғирлашган, йўқ жойдан ҳар хил рақамларни ўйлаб топишган, қурилиш режалари ҳақида ёлғонлар тўқилган ва ҳоказо. Аммо Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон йиллар давомида Хитой бозори учун ишончли газ таъминотчиси бўлиб келган.
Жавоб беришФикрлар 6