Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Қозоғистон полицияси ноқонуний қуролларнинг жиноятчи ва экстремистлар қўлига тушиб қолишига қарши курашмоқда

Айдар Ашимов

Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари ноқонуний қурол сақлаган жиноий гуруҳ аъзосини қўлга олди, санасиз сурат. [КНБ]

Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари ноқонуний қурол сақлаган жиноий гуруҳ аъзосини қўлга олди, санасиз сурат. [КНБ]

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятчилар ва экстремистлар қўлига қурол-яроғ тушиб қолишига қарши кураш чоралари доирасида мамлакатдаги ноқонуний қуролларни мусодара қилиш операциясини бошладилар.

Май ойи охирида Қозоғистоннинг турли вилоятларида «Кару» (Қурол) операцияси бошланди, деб хабар беради ИИВ 26 май кунги баёнотида.

«Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ўқотар қурол билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, бартараф қилиш ва фош этиш; қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи шахслар ва уюшган жиноий гуруҳларни аниқлаш; қуроллар ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатларини аниқлаш», дейилади вазирлик баёнотида.

Ҳозирги вақтга қадар полиция Туркистон вилоятида 4500 қурол эгаларини текшириб, улардан 27 дона қуролни мусодара қилди, қуролни нотўғри сақлаш билан боғлиқ 186 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Полициячи Туркистон вилоятида мусодара қилинган қуролни кўздан кечирмоқда, 26 май. [Ички ишлар вазирлиги]

Полициячи Туркистон вилоятида мусодара қилинган қуролни кўздан кечирмоқда, 26 май. [Ички ишлар вазирлиги]

Суратда: 27 май куни Олмаота вилоятида Миллий хавфсизлик хизмати томонидан мусодара қилинган қуроллар. [КНБ]

Суратда: 27 май куни Олмаота вилоятида Миллий хавфсизлик хизмати томонидан мусодара қилинган қуроллар. [КНБ]

Павлодар вилоятида ноқонуний сақлаб келинган 21 дона қурол мусодара қилинган, шунингдек, қурол сақлаш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ 176 та ҳолат аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг бирида павлодарлик полициялар томонидан қўлбола тўппонча ҳам олиб қўйилган.

Нур-Султонда 2000 дан ортиқ шахсий қурол эгалари текширувдан ўтказилиб, олти дона қурол ва ўқ-дори олиб қўйилди. Йўлдаги блокпостларнинг бирида автомашина ҳайдовчисидан рўйхатдан ўтмаган тўппонча мусодара қилинган.

Бошқа бир ҳолатда, Нур-Султонликлардан бирига тегишли қирқма ов милтиғи олиб қўйилган.

Экстремизмга қарши кураш

Нур-Султонлик ҳуқуқшунос Алибек Башеевнинг сўзларига кўра, қонунбузарлар республика Жиноят кодексининг 287-моддаси бўйича ўқотар қуролни ноқонуний сақлаш ёки олиб юришда айбланмоқда.

«Қуролни ихтиёрий равишда топширганлар жиноий жавобгарликка тортилмайди», деди у. «Аммо, бу полиция сиздан қурол топган вақтда эмас, балки сиз ўз ихтиёрингиз билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишингиз керак.»

Полиция қурол ва уни сақлаш учун рухсатномаларни текширмоқда, деди Башеев.

«Қуроллар сигнализацияли сейфда сақланиши лозим. Шу тариқа рўйхатга олинган қуролларни жиноятчи ёки террорчилар қўлига тушишдан сақлаш мумкин», деди у.

«Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларида олди олинган ёки содир этилган кўплаб террорчилик ҳужумлари – қўлида ноқонуний қурол бўлган экстремистлар билан боғлиқ бўлган», дейди чимкентлик сиёсий таҳлилчи Рауан Дауталиев.

«Ноқонуний қуролларга қарши кураш – жангариларга қарши самарали чоралардан бири», дейди у. «Интернетда экстремистик материалларни аниқлаш, аксилташвиқот ишлари олиб бориш ва диний саводхонликни ошириш ҳам шулар жумласидандир».

Огоҳликни кучайтириш

Тадбир доирасида ноқонуний сақланган қурол-яроғ ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топшириш бўйича аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади ИИВ хабарида.

Коронавирус билан боғлиқ карантин туфайли кўплаб қонуний ов милтиқлари эгалари қурол сақлаш ва олиб юриш рухсатномалари муддатини узайтира олмадилар, шу сабабли уларга жарима солинмайди. Улар 10 июлга қадар рухсатномаларни янгилаб олишлари лозим.

Айни вақтда Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ноқонуний қуролларнинг жиноий тузилмалар ва террорчилар қўлига тушишининг олдини олиш бўйича фаол чоралар кўрмоқда.

Куч ишлатар идоралар 27 май куни Олмаота вилоятида икки жиноий гуруҳга аъзоликда гумон қилинган 30 кишини ҳибсга олиб, улардан 11 дона ўқотар қурол ва 200 дан ортиқ ўқ-дориларни мусодара қилдилар, деб хабар беради МХҚ.

Март ойида МХҚ Россиядан Қозоғистонга қурол-яроғ олиб киришга уринган жиноий тўда аъзоларини ҳибсга олган эди.

«Кару» (Қурол) операциясига қадар, ўтган йили аҳолидан ноқонуний сақланаётган қуролларни қайтариб олиш бўйича акция ўтказилган.

Акция доирасида ихтиёрий равишда қурол топширган фуқароларга пул тўланган ва рўйхатдан ўтмаган қурол сақлаган фуқаролар жиноий жавобгарликдан озод қилинган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Рус террорчиларини ҳамма ерда йўқ қилиш керак! Россия терроризмнинг ўчоғи ва ҳомийсидир. Рус чўчқалари замонавий фашистлардир. Россия нефтни сотишдан тушган пул билан Яқин Шарқда сохта террор гуруҳларини яратмоқда. Шимолий Кавказдан ёлланган иммигрантлар ёрдамида Россия махсус хизматлари Ғарбга қарши кураш баҳонасида Кавказ, Марказий Осиёда (шу жумладан Афғонистонда ) одамларни алдамоқда.

Жавоб бериш