Кремль ҳақиқатнамо инкор билан ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун янги ўйин майдони – Ливияга ёлланма аскарларни киритиш орқали эски сценарийдан фойдаланмоқда.
Россия президенти Владимир Путиннинг режалари учун хизмат қилувчи «Вагнер гуруҳи» сўнгги йилларда турли жабҳалар, жумладан Украинадан тортиб Сурия, Венесуэла, Судан, Марказий Африка республикаси, Мадагаскар ва бошқа ерларда пайдо бўлган.
Аммо Кремль дунё бўйлаб ўз операцияларини амалган оширар экан, унинг сўнгги манипуляция майдони қолган суверен мамлакатлар учун огоҳлантириш бўлмоғи лозим, дейди кузатувчилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) хабарига кўра, халқаро миқёсда тан олинган Миллий келишув ҳукуматига (МКҲ) қарши курашда ливиялик генерал Халифа Ҳафтарни 800 дан 1200 гача ёлланма аскарлар қўллаб-қувватламоқда.
Москванинг қинғирлиги фош бўлди
Кремль хусусий ҳарбий компания кўринишида фаолият юритувчи «Вагнер» гуруҳидан фойдаланиш билан қўлини тоза тутган ҳолда ўз манфаатларини амалга оширади.
Аслида эса Кремль ёлланма аскарларни қўллаб-қувватлаши аниқ, дейди кузатувчилар.
Жумладан, Москва ливиялик фельдмаршал Халифа Ҳафтар ва «Вагнер гуруҳини» қўллаб-қувватлаш учун ўз номидан Ливияга қирувчи самолётларини юборган. АҚШ ҳарбийлари 26 май куни ушбу даъволарни тасдиқловчи визуал далилларни тақдим этганлар.
«Россия Ливияда тарозу палласини ўз тарафига оғдиришга уринаётгани аниқ», деди AFRICOM қўмондони, генерал Стивен Таунсенд. «Худди Сурияда бўлаётгани каби, улар «Вагнер» сингари ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган ёлланма гуруҳлардан фойдаланиб, Африкадаги ҳарбий ҳозирлиги кенгайтирмоқда.»
«Россия Ливия можаросига алоқадорлигини рад этиб келаётганига анча бўлди», деди у. «Энди эса буни инкор қилиб бўлмайди. Биз Россия Ливияга тўртинчи авлод реактив қирувчи самолётлари билан учиб келаётганига ҳар бир босқичда гувоҳ бўлдик.»
«Вагнер гуруҳи» Ливия пойтахти Триполида кимёвий қурол қўллашда ҳам айбланмоқда, деб хабар берган «Al-Araby Al-Jadeed» нашри 23 апрель куни МКҲ ички ишлар вазири Фатхи Башағага асосланиб.
Кузатувчиларга кўра, кимёвий хуружлар Москва президент Башар ал-Асадни қўллаб-қувватлаётган Сурияда кузатилгани каби «русча услубда» амалга оширилган.
«Россия Қримда ва қисман Сурияда муваффақиятли равишда қўлланилган сценарийдан фойдаланмоқда», дейди AFRICOM разведкаси директори ўринбосари, АҚШ миллий гвардияси генерали Григорий Хэдфилд 29 май куни. «Россия суверен давлатга раҳна солиши мумкинлигини исботлади ва Африкада ҳам шундай қилишга тайёр.»
Пуллар изидан
Москванинг «махфий армияси» умидсизликка тушган суриялик ёшларни Ливияда жанг қилиш учун оммавий ёллаш билан шуғулланиб, иккита қайноқ нуқтада аралаш фаолият олиб борган.
Кўплаб аудиоёзувлар ва матнлардан маълум бўлишича, Сурия миллий ёшлар партияси расмийси ёшларни «Вагнер гуруҳи» назорати остида ёлланма аскарлар сифатида хизмат қилишга чақирган.
У Ливиядаги «объектларни қўриқлаш учун ёлланганларга 1000 АҚШ доллари, гуруҳда сафида жанг қилганларга эса 1500 АҚШ доллари ойлик маоши таклиф қилиб, тўқнашувларда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолганларнинг оила аъзоларига қўшимча товон пули тўланишини» айтган.
Бу орада Россия армияси 2018 йилда Сурия армияси ва уларнинг россиялик иттифоқдошлари билан бирга кимёвий ҳужум уюштирган Думада ёшларга мўмай пул таклиф қилиш билан уларни аскарликка ёллай бошлаган, деб хабар берган «Al-Sharq al-Awsat» нашри февраль ойида.
Россия самолётлари «Вагнер гуруҳи» аъзолари ва ҳарбий жиҳозларни Ливиянинг Хмеймим базасидан Бенғозига олиб ўтишни бошлаган.
Бу орада Кремль Ҳафтарнинг Ливия миллий армиясини (ЛМА) қўллаб-қувватловчи пареллел Марказий банк ғазнасини тўлдириб келгани маълум бўлди.
БМТ таҳлилчиларига кўра, 2016-2018 йиллар давомида Россиянинг «Гознак» давлат компанияси Ҳафтарга алоқадор параллел Марказий банкка 7,11 млрд. долларга тенг эквивалентдаги сохта Ливия валютаси етказиб берган.
«Бу ҳодиса Россия Ливиядаги ножўя ва беқарорлаштирувчи ҳаракатларини тўхтатиши зарурлигини яна бир бор таъкидлайди», дейилади АҚШ давлат департаментининг 29 майги баёнотида.
Кейингиси ким?
Путин ва унинг сафдошлари «Вагнер гуруҳининг» дунё бўйлаб операцияларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқдалар, аммо Сурия ва Ливиядаги низолар бир қатор сабабларга кўра Москва учун алоҳида аҳамиятга эга, дейди кузатувчилар.
Вагнер Кремль стратегик ва геосиёсий манфаатларни кўзлаган давлатларда ҳарбий операциялар олиб боради.
Сурия шарқий Ўртаер денгизи ҳудудига кириш имконияти ва бутун Яқин Шарқ учун дарвоза бўлиб хизмат қилиши сабабли Россия учун стратегик муҳим ҳудуд ҳисобланади, дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институтининг собиқ ходими Талгат Исмагамбетов.
Россия ҳукумати Сурияни оккупация қилиши ортидан Яқин Шарқда дастакловни қўлдан бой берганидан сўнг, Кремль ўз эътиборини геосиёсий ва иқтисодий афзалликларга эга Ливияга қаратди, дейди у.
Исмагамбетовнинг сўзларига кўра, Россия катта даромаддан ташқари геосиёсий дастак берувчи Ливиянинг нефть саноатида ўз улушига эга бўлишни истайди.
«Ливияни назорат қилиш билан Путин Европага – Италия қарорларига ёки Германия позициясининг тўғриланишига таъсир ўтказа олади, яъни, Ливия нефтидан фойдаланаётган барча давлатларга таъсир қила олиши мумкин», деди у.
«Ливиянинг яна бир қулайлиги – унинг Ўртаер денгизи ҳудудининг ўртасида жойлашганидир, Россия бу ерда ўз ҳарбий-денгиз кучларини жойлаштириши мумкин», дея таъкидлади у.
«Агар Россия Ливия соҳилидаги базаларни қўлга киритса, кейинги мантиқий қадам – ушбу ҳудудга киришни тўсиб туриш учун доимий узоқ масофага ҳужум қила оладиган воситаларни жойлаштириш бўлади», деб айтган АҚШнинг Европа ва Африкадаги ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, генерал Жефф Харригян.
«Бу воқеа юз берган тақдирда, Европанинг жанубий қанотида хавфсизлик билан боғлиқ реал муаммоларни келтириб чиқаради.»
Марказий Осиёдаги имкониятлар
«Вагнер гуруҳи» илк марта 2014 йилда Украина шарқида пайдо бўлган, у ерда Москва «кўнгиллилар» деб атаган россиялик собиқ ҳарбий хизматчилар россияпараст айирмачи кучлар сафига қўшилган ва бу охир-оқибат Қримнинг ноқонуний аннексиясига олиб келганди.
Аввалига гуруҳ ўз сафларини қувғин қилинган собиқ ҳарбийлар, каллакесарлар ва пул ва саргузашт қидириб юрадиган собиқ маҳбуслар билан тўлдирган бўлса, йиллар ўтиб, «Вагнер гуруҳи» тактикаси ўзгарди.
Кремлнинг бошқа қайноқ нуқталар қатори Украина, Сурия ва Ливиядаги операцияларидан кейин россиялик ёлланма аскарларнинг Марказий Осиёда пайдо бўлиши истиқболи айрим хавотирларни келтириб чиқармоқда.
«Агар Россия қизиқиш билдирган ва ўзига шерик деб атаган давлат Москва геосиёсати манфаатларига зид ҳаракат қилишни бошласа, у ерда «кутилмаган меҳмонлар» пайдо бўлиши мумкин», дейди олмаоталик собиқ қозоқ армияси зобити, майор Даурен Оспанов.
Анчадан бери Россиянинг стратегик манфаати доирасида бўлган Марказий Осиё Москва томонидан амалга оширилаётган гибрид урушларнинг пассив кўринишларига гувоҳ бўлмоқда, дейди кузатувчилар.
Буни Қирғизистон мисолида кўриш мумкин, 2005 ва 2010 йилларда рўй берган инқилобларда Кремль сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таъсир қилмоқчи бўлган, деди Қозоғистоннинг амалий сиёсатшунослик ва халқаро тадқиқотлар маркази раҳбари, олмаоталик Айдар Амребаев.
«Қозоғистон 2014 йилгача Украина босиб ўтган пассив даврни бошдан кечирмоқда, ўшанда Россия Украинадаги турли жараёнларга таъсир қилишга уринган», деди у.
Истеъфога чиққан қозоғистонлик зобит Оспанов Вагнер ёлланма аскарлари Марказий Осиё давлатларида пайдо бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.
«Агар бу ҳудуддаги давлат Москва таъсиридан чиқиб, Ғарб давлатлари билан ҳамкорликни кучайтириш билан ўз сиёсатини тубдан ўзгартирса, шу каби сценарий юз бериши эҳтимолдан холи эмас», деди у.
[Мақолани тайёрлашга Олмаотадан Канат Алтинбаев ўз ҳиссасини қўшди]
ПОДШОҲИМИЗ айтганидек, Россия поёнсиз. Жуссаси кичик бўлса, «кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни». Умуман олганда эса, бу Россия манфаатлари. Буни сиз эмас, балки Россия ва унинг халқи ҳал қилади. Мустамлакалар ҳақида гапирадиган бўлсак, сиз нима хоҳлагандингиз, сизнинг қисматингиз бу. Россиянинг парчаланишига келсак, «дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак бўлгани» (В. Путин). Бизни жазоламоқчи бўлганлар жуда кўп эди: мўғуллар, французлар, Гитлер бошчилигидаги жамоавий Европа, Япония ва бошқалар. Қаерда ҳозир улар? Россиянинг эса ҳудуди кенгайган. Шундай экан, хуш келибсизлар.
Жавоб беришФикрлар 18
Биринчидан, Путиннинг қўшни мамлакатларда яшайдиган русларга ғамхўрлик қилиши тўғрисида айтган гаплари ёлғон. Буни қуролланмаган нигоҳ билан кўриш мумкин, чунки уни Россияда яшайдиган руслар турмуш даражасининг пастлиги ҳам қизиқтирмайди! Афтидан, унда Ленинда бўлгани каби тўлиқсизлик комплекси бор. Буни нима деб номланишини унутдим, паст бўйлилар комплекси эдими?
Жавоб беришФикрлар 18
Ҳаа, Кремл Ироққа тегманглар деган пайтда ёмон эди, энди эса 1200 та ёмон одам бутун дунёни эгаллаб олди
Жавоб беришФикрлар 18
Мақола муаллифига савол: Ливия, Сурия, Ироқни ким вайрон қилди; нега бу ҳақда гапирмайсан? Ўз чегараларидан 10 000 км узоқликдаги ҳудудда АҚШнинг қандай манфаатлари бор?
Жавоб беришФикрлар 18
Эронлик сифатида, менинг давлатим сўнгги 40 йил ичида Россиянинг янги колониясига айланганини кўрдим. «Бош руҳоний» Али Хуманаий рус қўғирчоғидан бошқаси эмас https://www.facebook.com/100009524379171/videos/1396730330654433/. Эрон сурияликларни ўлдириш учун минглаб «инқилоби қўриқчиларини» юборди ва Россиянинг Яқин Шарқдаги экспансияси учун замин яратди. Россия ҳозирда ўзининг итоаткор иттифоқчилари: Эрон ва Сурия режимлари ёрдамида Афғонистон, Яман ва эндиликда Ливияда ўз таъсирини кенгайтирмоқда. Яқин Шарқда Россиянинг янги империялизми куч олмоқда ва буни ҳеч ким тўхтата олмайди. Баҳром Данеш
Жавоб беришБаҳром, ўқимишли одамга ўхшайсан, гап-сўзларингдан кўриниб турибди. Шунчаки битта нарсани тушуниш керак: русларни даҳрий деб аташ мумкин, гап мана шунда! Албатта, руслар орасида насронийликка эътиқод қилувчилар ҳам бор, аммо уларнинг сони жуда кам. Ҳатто Худога ишонмайдиган руслар орасида ҳам ҳалол, инсофли одамлар бор. Аммо Кремлга ишонч йўқ! Бутун дунё сўқир бўлиши ва буни тушунмаслиги мумкин эмас, улар ҳам шундай дейишади. Бундан ташқари, Путинда номукаммаллик комплекси бор, бошқача қилиб айтганда, паканалар комплекси!
Жавоб беришФикрлар 18
Эронлик сифатида, менинг давлатим сўнгги 40 йил ичида Россиянинг янги колониясига айланганини кўрдим. «Бош руҳоний» Али Хуманаий рус қўғирчоғидан бошқаси эмас https://www.facebook.com/100009524379171/videos/1396730330654433/. Эрон сурияликларни ўлдириш учун минглаб «инқилоби қўриқчиларини» юборди ва Россиянинг Яқин Шарқдаги экспансияси учун замин яратди. Россия ҳозирда ўзининг итоаткор иттифоқчилари: Эрон ва Сурия режимлари ёрдамида Афғонистон, Яман ва эндиликда Ливияда ўз таъсирини кенгайтирмоқда. Яқин Шарқда Россиянинг янги империялизми куч олмоқда ва буни ҳеч ким тўхтата олмайди.
Жавоб беришФикрлар 18
Россия – терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат.
Жавоб беришФикрлар 18
Бўлмағур мақола. Битта ҳам факт йўқ. Бу мамлакатларни ким бу ҳолга олиб келгани ҳақида гапирсангиз яхшироқ бўлар эди!
Жавоб беришФикрлар 18
Россияга ишонманг
Жавоб беришФикрлар 18
Уйдирма
Жавоб беришФикрлар 18
Яна битта пули тўланган сафсата!!
Жавоб беришФикрлар 18
Россия парчаланиш арафасида эканлиги қандоқ ҳам яхши
Жавоб беришФикрлар 18
Русофоблар сафсатаси, Ғарб ҳаммангизни яхши кўради, ҳамма яхши яшаши учун қўлдан келганини қилади!!!
Жавоб беришЯқинда бутун дунё русофобга айланади. Россия халқлар учун қамоқхона ва халқаро даражадаги яккамохов
Жавоб беришФикрлар 18
Россия шафқатсиз жазоланиши керак
Жавоб беришФикрлар 18
Ууҳ, ёвуз руслар ҳозир ҳужум қилади! Она мушук болачаларини ташлаб кетди, бунга Кремл, руслар ва шахсан Путин айбдор! Америкосларнинг сизнинг мамлакатингизда ҳеч қандай манфаатлари йўқ, шундайми? Ёки бу улар учун нормал ҳолат, лекин Россия ўз мақсадларини кўзласа, войдодми? Муаллифдан русофобиянинг ҳиди келиб турибди, у тинмай Америка ОАВ ва расмийларнинг баёнотларини келтирмоқда, ахир улар ҳақиқатдан бошқа ҳеч нарса гапирмайдилар-да.
Жавоб беришФикрлар 18
Қизиқ, Россиянинг қотил жамоалари Ливияда нима қиляпти?
Жавоб беришФикрлар 18