Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг таъсири камайиб бораётган бир пайтда Хитой Марказий Осиёда хавфсизлик cоҳасидаги ролини кучайтирмоқда

Канат Алтинбаев

Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзинпин ўтган йилнинг 14 июнь куни Бишкекда ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси чоғида. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзинпин ўтган йилнинг 14 июнь куни Бишкекда ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси чоғида. [Вячеслав Оселедко/AFP]

ОЛМАОТА – Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, Хитой режими Россиянинг таъсири камайиб бораётган Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасидаги ҳозирлигини кучайтирмоқда.

27 май куни Вашингтон шаҳридаги Кеннан институти томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Марказий Осиё Россия ва Хитой режимлари таъсир учун ўзаро мусобақалашаётган геосиёсий ўтиш даврини бошидан кечирмоқда.

2015 йилда тузилган ва Марказий Осиёнинг айрим давлатлари аъзо бўлган Россия раҳбарлигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига қарамай, Москва йиллар давомида Марказий Осиёдаги иқтисодий таъсир воситаларини йўқотаёзган.

Москванинг иқтисодий ҳукмронлиги заифлашди ва Пекинга ўз ўрнини бўшатиб берди. 90-йилларда минтақадаги умумий савдо ҳажмининг 80 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган бўлса, ҳозирда Пекин улушининг учдан икки қисмини ташкил этмоқда (ҳозирги вақтда Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги йиллик савдо ҳажми 18,6 миллиард долларга тенг).

Хитойда ишлаб чиқарилган қурилиш техникаси ёнида суратга тушаётган хитойлик ишчилар, Бишкек, 2008 йил, сентябр. [Канат Алтинбаев]

Хитойда ишлаб чиқарилган қурилиш техникаси ёнида суратга тушаётган хитойлик ишчилар, Бишкек, 2008 йил, сентябр. [Канат Алтинбаев]

5 июн куни Бишкекда олинган сурат: Хитойда ишлаб чиқарилган ташқи кузатув камераси – Пекиннинг Қирғизистонга хавфсизлик соҳасидаги кўмагига мисол. [Канат Алтинбаев]

5 июн куни Бишкекда олинган сурат: Хитойда ишлаб чиқарилган ташқи кузатув камераси – Пекиннинг Қирғизистонга хавфсизлик соҳасидаги кўмагига мисол. [Канат Алтинбаев]

Ўз навбатида, Пекин ўз маҳсулотларини экспорт қилиш учун транспорт йўлаклари тизимини яратишга қаратилган кенг миқёсли «Бир камар – бир йўл» ташаббуси доирасидаги турли инфратузилмавий лойиҳаларни фаол равишда молиялаштириш орқали бу мавқени эгаллаган.

Москва минтақада хавфсизликнинг асосий кафолати бўлиб қолаётган бир пайтда, бу соҳага Пекин ҳам кириб келди, дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботга кўра, Пекин «сўнгги беш йил ичида минтақадаги қурол-яроғнинг 18 фоизини етказиб берган – 2010-2014 йилларда Марказий Осиё қурол-яроғ импортининг 1,5 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келар эди», дейилади тадқиқотда.

Хитой режими, шунингдек Россия технологиялари орқада бўлган соҳаларда ҳам устунлик қилмоқда. Сўнгги йилларда Пекин Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга жанговар дронлар ҳам етказиб берган. Ушбу стратегик соҳани аввал АҚШ ва Исроил эгаллаган эди, дейилади ҳисоботда.

Россиянинг ўзгармас таъсири

Шундай бўлса-да, Кремль хавфсизлик соҳасида ҳукмронлик қилишда давом этмоқда.

Кеннан ҳисоботида айтилишича, сўнгги беш йил давомида минтақадаги қурол-яроғ бозорининг 62 фоизи Россия режимининг ҳиссасига тўғри келган. 2018 йилда эса у Тожикистондан ҳудудидан туриб, Афғонистонга 1989 йилдан бери илк ҳалокатли зарбани йўллаган эди.

Бундан ташқари, Кремль 2002 йилдан бери Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан таркиб топган ҳарбий блок – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштириб келмоқда.

Амалда Москва ва Пекин ўртасида ҳали рақобат бошланганича йўқ, дейди ҳисоботнинг асосий муаллифларидан бири бўлган Бредли Жардин Озодлик (RFE/RL) радиосига.

«Хитой қурол-яроғ таъминотчиси сифатида ривожланиб борар экан, у Россиянинг улушини тортиб олиши керак бўлади. Ана ўшанда Пекин ва Москва ўртасидаги муносабатларда танглик кузатилиши мумкин», деди у.

Хитойнинг хавфсизлик соҳасига таъсири кучаймоқда

Бу орада Пекин Марказий Осиё давлатлари билан ҳарбий ҳамкорликни жадаллаштирмоқда.

Жумладан, ўтган йил август ойида Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида тожик ва хитой аскарлари иштирокида аксилтеррор машғулотлар ўтказилди, деб хабар берган эди ўшанда Озодлик радиоси тожик хизмати.

Тожикистон мудофаа вазирлигига кўра, қўшма машғулотлардан кўзланган мақсад – «икки давлат жанговар бўлинмаларининг террорчи ва экстремистик гуруҳлар таҳдидларига қарши кураш чораларини машқ қилиш» бўлган.

Хитой режими ва Тожикистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик «сўнгги беш йил ичида сезиларли даражада кучайди», деб хабар қилган эди ўшанда Озод Европа/Озодлик радиоси.

2016 йилнинг октябр ойида икки мамлакат 10 мингга яқин ҳарбий, жумладан 200 нафар хитойлик аскар иштирокида қўшма машқлар ўтказган.

Бундан ташқари, журналистлар ва сунъий йўлдошлар Тожикистоннинг Хитой ва Афғонистон билан чегарадош шарқий қисмида Хитой ҳарбий объектлари – кузатув минораларига эга икки қаватли бинолар ва хитойлик аскарлар борлигини аниқлади, деб хабар берган эди Washington Post 2019 йил феврал ойида.

Қирғизистон Қуролли кучларининг захирадаги полковниги ва Марказий Осиёда инқирозларни бошқариш бўйича ишчи гуруҳнинг собиқ раҳбари, бишкеклик Токтогул Какчекеевнинг сўзларига кўра, Пекин минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳам ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

Пекин ўзининг Жамоат хавфсизлиги ва Мудофаа вазирликлари орқали Марказий Осиё мамлакатларини моддий-техник ёрдам, жумладан қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаяпти, деди у.

Хитой режими «Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига [ШҲТ] аъзоликдан халқаро ҳуқуқий асос сифатида фойдаланиб Марказий Осиёга кириб бормоқда, чунки ШҲТ иқтисодий дастурлардан ташқари терроризм, диний экстремизм ва наркотрафикка қарши кураш каби бошқа йўналишларни ҳам ўз ичига олади», деди Какчекеев.

Хитой ва Россия ўртасида ихтилоф кучаймоқда

Шу билан бирга, Какчекеевнинг айтишича, Москва хавфсизлик борасида ўз ўрнини Пекинга бериб қўймайди, чунки «Россия бу борадаги ҳар қандай ён беришни ортга чекиниш деб қабул қилади».

Хитойнинг минтақага ҳарбий кўмаги қурол-аслаҳа билан таъминлашдан тортиб, қўшма ҳарбий машғулотларгача турли кўринишларда акс этмоқда, деди Киевдаги Армия, конверсия ва қуролсизланиш бўйича тадқиқотлар марказининг Осиё-Тинч океани ҳудуди бўйича раҳбари Юрий Пойта.

«Хитой ўзининг «юмшоқ куч» сиёсати воситаси бўлмиш инвестиция лойиҳалари Россиянинг ҳимоясига қарам бўлиб қолишини хоҳламайди», деди у.

Москва Марказий Осиёнинг хавфсизлик соҳасида Хитой билан ҳамкорлик қилаётганидан норози, деди Пойта.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 11

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

... Тарихдан дарс олмас экан булар. Коммент қолдираётганлар қозоқларга қарши уришишни жўнғарларга ким буюргани, бунинг ортида ким турганини унутганлар чоғи. Улар қозоқлар ва хитойликлар ўртасидаги жуда кўп жангларни ҳам унутишган. Жўнғарларга замонавий қуроллар ва миномётларни ким етказиб берганини эсдан чиқаришибди (агар билмасангиз, буни руслар қилган). СССР 1944 йилда туркийлар тарихини тақиқлаганини (тарихчиларни қамаганини) ва ҳар ерда туркий бирлик ғоясини бостирганини (150 миллионга яқин халқ) ёдларидан чиқаришибди. Бутун дунё ривожига унинг донолиги ва тарихи таъсир қилган. Шу сабабли туркийларнинг бирлашиши дунёни ўзгартиради, Европа ва Шарқни (айниқса Хитойни) мувозанатлаштиради.

Жавоб бериш

Туркий давлатлар иттифоқини кучайтириш керак ана шунда бизни йўлимиз яна биттага кўпаяди. Каспий денгизи устидан кўприк, темирйўл ва автомобиль йўллари қуриш керак. Барча туркий давлатлар янада яқин бўларди ана шунда.

Жавоб бериш

Диний экстремизм деган гапни олиб ташланг.

Жавоб бериш

Россия – энг асосий душман эканлиги аниқ.

Жавоб бериш

Владимир Путин стратегиясининг ўзига хос услубини англаган одам Россиянинг Марказий Осиёда яқин келажакдаги хатти-ҳаракатлари тактикасини осонгина билиб олади. Аввалига у минтақа аҳолисини ўлар даража қўрқитиш учун МОР ичига (Марказий Осиё демоқчи) Хитой панжаларининг чуқурроқ кириб боришга қўйиб беради. Кейин эса халоскор қирол сифатида одамларни «Сариқ аждаҳо» исканжасидан қутқариш учун келади. Бундай воқеа Сурияда, Чеченистонда ҳам бўлган, яқинда [Москва] мэри [Сергей] Собяниннинг карантин чораларидан азият чеккан бечора москваликлар билан ҳам шундай бўлди. Аммо Россия Марказий Осиёни ҳеч қачон ҳеч кимга бериб қўймайди; биладиган одамлар буни аллақачон англаб етишган.

Жавоб бериш

Россия дўст эмас, бунинг акси - душман

Жавоб бериш

Бўлмаган гап. Россия МОР (Марказий Осиё) билан доим дўст бўлган. Хитой – вақтинчалик.

Жавоб бериш

Ikkisi ham doʻst emas, shunchaki har qanday yordam va koʻmak ortida aslida ularni manfaatlari yotadi. Oʻziga manfaat yoʻqmi koʻmak ham dargumon. Ayniqsa bunday keng koʻlamli yordamda. Ikkisi ham oʻzining geosiyosiy pozitsiyalarini kuchaytirishga intilmoqda holos.

Жавоб бериш

Марказий Осиёнинг энг ёмон душмани Россия. У аввал эга бўлганини қайта қўлга киритишни умид қилиб яшайди. МДҲдаги ҳеч қайси давлат ортга қайтишни истамайди; бу ҳақида ҳеч бири ўйлаётгани ҳам йўқ. Ҳамма келажакка интиляпти. Биз Туркий давлатлар иттифоқини кучайтиришимиз керак; бизга энг сўнгги технологиялар керак ва жуда кўп заводлар ва фабрикалар керак. Биз бутун дунё билан савдо алоқаларини ўрнатишимиз ва ўз ҳарбий саноатимизни яратишимиз зарур. Агар бирлашсак бизни ҳеч ким қарам қила олмайди.

Жавоб бериш

Бу жуда кўпку. Марказий Осиёга қаёқдан пул уларда

Жавоб бериш

Бу йил бизга 200 км масофага эга Хитойнинг бир нечта ракетани ишга тушириш тизимини бизга олиб келишади. Руслар эса ўзиникини сотгиси ҳам келмаган эди. Ким дўст, ким душманлиги кўриниб турибди.

Жавоб бериш