Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг кўринмас бомбардимончи самолёт ишлаб чиқаётгани ҳақидаги даъволари хавфсизликка оид хавотирларни келтириб чиқармоқда

Канат Алтинбаев

2 март куни Россиянинг Тверь шаҳри яқинидаги полигонда ўқув машғулотлари олиб бораётган ҳарбий транспорт авиацияси экипажи. [Россия мудофаа вазирлиги]

2 март куни Россиянинг Тверь шаҳри яқинидаги полигонда ўқув машғулотлари олиб бораётган ҳарбий транспорт авиацияси экипажи. [Россия мудофаа вазирлиги]

ОЛМАОТА – Ўз қуролли кучларини ривожлантиришда давом этаётган Россия кўзга кўринмас стратегик бомбардимончи самолётининг илк намунасини ишлаб чиқишга киришгани ҳақидаги хабар хавотирларни кучайтирди.

ТАСС давлат ахборот агентлигининг мудофаа саноатидаги манбаларга таяниб хабар беришича, мазкур лойиҳа давлатга қарашли Бирлашган авиасозлик корпорацияси назоратида амалга оширилмоқда, деб ёзади AFP.

Лойиҳа учун материаллар етказиб берилиб, ПАК ДА ёки «Курьер» деб номланган бомбардимончи самолётнинг кабинаси устида иш олиб борилмоқда, деб хабар беради ТАСС.

«Йиғиш ишлари 2021 йилда тугалланиши кўзда тутилмоқда», деб айтган манбалардан бири 26 март куни ТАСС агентлигига.

25 март куни Федерациялар кенгаши мажлисида нутқ сўзлаётган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. [Россия мудофаа вазирлиги]

25 март куни Федерациялар кенгаши мажлисида нутқ сўзлаётган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. [Россия мудофаа вазирлиги]

Стелс русумидаги бомбардимончи радарларга кўринмайди ва катта миқдорда қуроллар таший олади.

Россия расмийлари лойиҳа тафсилотларини ошкор этмаган бўлса-да, ўтган йили мудофаа вазири ўринбосари Алексей Криворучко бу иш билан Бирлашган авиасозлик корпорацияси таркибига кирувчи «Туполев» давлат корхонаси шуғулланаётганини айтган эди.

Хабар қилинишича, самолёт Америкада ишлаб чиқарилган стелс-бомбардимончилар каби «учар қанот» схемаси бўйича лойиҳалаштирилган бўлиб, тезлиги товуш тезлигидан пастроқ. У стратегик қанотли ракеталар ва гипертовушли қуролларни таший олади.

«Самолёт душман олдига 30 тонна бомба ва ракеталар билан яширинча учиб келади», деб таъкидланади 26 май куни «Комсомольская правда» Россия кремлпараст газетасининг Қозоғистондаги онлайн-нашрида чоп этилган мақолада.

Хабарларга кўра, «Курьер»нинг парвоз масофаси 12000 километрга тенг, у тўла ёқилғи баки билан дунёнинг чорак қисмидан кўпроғини учиб ўтиши мумкин.

Самолёт бортидаги ракеталар 2000 км дан 7000 км масофага уча олади, улар орасида ядро каллакли ракеталар ҳам бўлади, деб ёзади газета.

Унинг қўшимча қилишича, янги самолёт ўзидан аввалги ҳаво кемаларининг камчиликларини «тўлдиради».

«Бугунги кундаги «Ту» русумли бомбардимончи самолётлар ё душманнинг ҳаво-мудофаа тизимини ёриб ўтади ёки рекорд даража узоқ масофага уча олади. Аммо Россиянинг «янги стелси» бу иккала хусусиятни ўзида бирлаштиради», дейилади хабарда.

Шубҳали иддаолар

Бу хабар Россия қуролли кучлари ва унинг модернизацияси намойишига бағишланган Кремль ахборот компанияси давомида пайдо бўлган.

Аммо, Кремлнинг кўплаб даъволари шубҳали, зеро сўнгги йилларда юз берган ҳалокатли муваффақиятсизликлар Россия ҳарбийларининг обрўсини тушириб юборган.

Жумладан, 2018 йил октябр ойида Россиянинг бирдан-бир авиаташувчиси бўлмиш «Адмирал Кузнецов» саҳнига кран қулаб тушиши натижасида жиддий шикастланиб, икки йилдан кўпроқ вақт давомида Мурманскда таъмирда бўлган ва ўтган йил декабр ойида кутилмаганда ёнғинга учраган эди.

Ўтган йил августда Северодвинск яқинидаги ядровий ракета синовлари чоғида юз берган портлаш туфайли Россия атом агентлигининг беш ходими ҳалок бўлган ва радиация даражасининг кўтарилгани қайд этилган эди.

Ўтган йил август ойи бошида Красноярск вилоятининг Ачинск шаҳарчасидаги ўқ-дори омборхонасида портлашлар юз берган эди.

Ўтган йил июлда Баренц денгизида 14 нафар денгизчи, жумладан етти нафар юқори мартабали зобит сувости кемасидаги ёнғин сабабли ҳалок бўлган.

Россиянинг уруш қўзғаш cиёсати

Бир вақтнинг ўзида Москва расмийларининг муҳмал баёнотлари хавотирга сабаб бўлмоқда.

27 май куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг вазирлик расмийлари билан бўлиб ўтган йиғилишидан иқтибос келтирган «Независимая газета» шундай ёзади: «Россия хавфсизлиги учун энг катта таҳдид Ғарбдир».

Нашр бошқа давлатлар билан ўз ҳарбий қудратини ошираётган Россия ва Германия ўртасида юз бериши мумкин бўлган зиддиятга оид хавотирларни зикр қилар экан, бу «Европа давлатлари учун хавфли бўлиши мумкин»лигини айтган.

Одатда Москва ундан қўрқиш лозимлигини кўрсатиб қўйиш учун ўз ҳарбий имкониятларини машқлар ва парадларда намойиш этади, дейди таҳлилчилар.

Сўнгги мисол – COVID-19 пандемияси туфайли фуқаролар саломатлиги ва ҳаёти хавф остида қолишига қарамай, нацист Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган параднинг 24 июнь кунига белгиланиши бўлди. 9 май куни ўтказилиши керак бўлган тадбир Россиядаги коронавирус пандемияси сабабли бошқа кунга қолдирилган эди.

Ғалаба паради ва янги кўринмас бомбардимончи самолётнинг ишлаб чиқилиши Кремлнинг Қўшма Штатлар ва Хитой каби бошқа давлатлар кўз ўнгида «ўз кучини кўрсатиб» қўйишга уринаётганидан дарак беради, дейди қирғизистонлик собиқ дипломат Мурат Конокбаев.

Шу билан бирга, Россиянинг Қўшма Штатлар билан сиёсий зиддият анъанавий тусга эга. Аммо, унинг Марказий Осиёда ўз ҳозирлигини кенгайтириб бораётган Пекин билан муносабатлари яқин келажакда кескинлашиши мумкин, деди Конокбаев.

«Воқеаларнинг бундай ривожи Марказий Осиёга барқарорлигига путур етказиши мумкин», деди у.

Аксинча, Москванинг ўзи Марказий Осиёда беқарорлик манбаига айланди ва минтақадаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг сезиларли ёмонлашувига сабаб бўлди.

Яқинда Россияда COVID-19га қарши жорий қилинган карантин чоралари минглаб тожикистонлик меҳнат мигрантларини ишидан маҳрум қилиб, уларнинг оилаларини ночорликда қолдирди, дейди душанбелик сиёсий таҳлилчи Парвез Мулложанов.

Россиядан пул ўтказмалари кескин қисқаргани туфайли иқтисодиёти зарар кўрган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳам худди шундай муаммоларга дуч келишган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мен бу холатни маркази осиё давлатлари Келажак такдири учун хавфли деб уйлайман. Россия рахбарлари собик СССР ни замонавийсини, мустахкамини яратмокчи. Улар шу билан бутун дунёда Америкадан хам кучли империяни ташкиллаштирмокчи. Биз уларни оддий бир штатига айланиб колишимиз мумкин. Мен Амир Темурни 12 чи авлод сифатида айтаман бунга кескин каршиман. Биз аслида Туркий миллатларни, мумин мусулмонларни бирлаштириб Россияни хам, Европани хам, Америка ва Хитойни хам биз билан хисоблашишига мажбур килишимиз керак. Буни амалга ошириш учун акли етмаётганлар, кулидан келмаётганлар мард булиб бизга урнини бушатиб берсин. Эплай олмасам мен хам урнимни бушатаман деб омма олдида айтган. Эркакк битта гапиради. Мен хеч кимдан куркмайман, хеч кимдан карз хам эмасман, муттахам хам эмасман. Халкимиз танг холатга келиб колди. Келажакга ишончимиз йуколмокда. Бу рахбарни ихтиёри узида эмас, кимдир буни бошкариб турганга ухшайди. Бу биргина менинг фикрим эмас миллионлаб Халкимизни фикри. Инстаграм ва Фейсбуке ва бошка ижтимоий тармокларни кузатган киши мени гапларимни канчалик тугри эканлигига амин булади. Бу гапларим учун мени ва оиламни йук килиши мумкин. Мен бунга тайёр ман. Жоним, оилам, фарзандларим фидо булсин Халкимиз, ватанимиз, мумин мусулмонлар учун. Бизни йук килган билан биздан сунг миллионлаб акилли, билимли, иймон эьтикодли, уз хаккини талаб киладиган ёшлар чикишига аминман. Рахбарни тез кунларда узига келишини ва Халкимиз учун яхши карор ва конунлар чикаришини тилаб коламан.!

Жавоб бериш

Бу ҳақиқатан ҳам русларнинг кўзга кўринмас самолёти. Уни ҳеч ким кўрмаган ва кўрмайди ҳам )))

Жавоб бериш

Бирорта ҳам мих ишлатмай йиғилган ва қарағай дарахтидан ўйиб ишланган бу мўъжизавий самолётни ҳам худди дунёнда тенги бўлмаган Армата супер-танкининг тақдири кутиб турибди.

Жавоб бериш