Карвонсарой
Хавфсизлик

Баҳсли қарор: Қирғизистон ҳарбий базасидаги учиш-қўниш майдони Россиянинг мулкига айланиши кутилмоқда

Канат Алтинбаев

Қирғизистоннинг Қант ҳарбий авиабазасида иш олиб борувчи Россиянинг Су-25 самолёти «Эдельвейс» полигонидаги тактик ўқув машғулотларида иштирок этмоқда, 2018 йил, 11 июл. [Россия мудофаа вазирлиги]

Қирғизистоннинг Қант ҳарбий авиабазасида иш олиб борувчи Россиянинг Су-25 самолёти «Эдельвейс» полигонидаги тактик ўқув машғулотларида иштирок этмоқда, 2018 йил, 11 июл. [Россия мудофаа вазирлиги]

БИШКЕК – Қирғизистондаги Қант ҳарбий авиабазасининг учиш-қўниш йўлаги жойлашган ер Россия режими эгалик қилиши кутилмоқда – бу маҳаллий аҳоли ва сиёсатчилар орасида жиддий норозилик келтириб чиқарган.

Россия Қирғизистонни ҳам ўз ичига оладиган Москва раҳбарлигидаги минтақавий ҳарбий блок – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасида Қантда жойлашган қўшма авиабазадан 2003 йилдан бери фойдаланиб келмоқда.

Россия кўп йиллар давомида Қирғизистонга тегишли ердан фойдалангани учун пул тўламаган, пуллик ижарага оид шартнома 2012 йил сентябрига келиб тузилган эди.

12 июнь куни Қирғизистон парламенти Россиянинг ҳарбий базадан фойдаланишига оид шартномага ўзгартиришлар киритувчи қонун лойиҳасини учинчи ва якуний ўқишда маъқуллади, дея хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

Янги келишувга биноан, базадаги учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилинганидан сўнг, таъмирланган ҳудудга 15 йил давомида Россия режими эгалик қилади.

Қирғизистон парламенти учиш-қўниш йўлагининг Россия ихтиёрига ўтишини қонунийлаштирса, Москва асфалтни таъмирлаш учун 2 миллиард рубл (28,6 миллион доллар) ажратади.

Таҳлилчилар хавотирда

Базанинг топширилиши ҳақидаги хабар ҳам сиёсий доиралар, ҳам жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган.

Озод Европа/Озодлик радиосининг қирғиз хизмати хабарига кўра, депутат Улуғбек Ўрмонов битим матнида қатор нуқсонлар бўлганини айтди.

«Эгалик ҳуқуқи Россияга ўтмаса, улар таъмир учун маблағ ажратмайди, деяпсизлар», деди у.

«Биз ҳарбий авиабазани уларга ижарага берганмиз. Шундоқ таъмирлайверишсин», деб қўшимча қилди у.

Бишкеклик ҳуқуқ фаоли ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулнора Жўрабоеванинг айтишича, Қирғизистон Ер кодексида давлатга тегишли ерларга бошқа мамлакатларнинг эгалик қилиши тақиқланади.

Қирғизистон ҳукумати маҳаллий қонунлар ва миллий манфаатларга таяниши лозим, деди у.

«Мен фуқаролик жамиятининг фаоли сифатида нима учун учиш-қўниш йўлагига мулк ҳуқуқи берилаётганини тушунмаяпман», деди Жўрабоева Қирғизистондаги Россия авиабазасининг фаолияти шаффоф эмаслигини таъкидлаб.

«Самолётлар ва ҳарбийлар бу ерга қандай келиб-кетаётганидан хабаримиз йўқ. Олдин бу база КХШТники эди, энди эса у фақат Россияники бўлади. Ҳеч нарсани тушуниб бўлмаяпти», деди у.

У икки мамлакат ўртасидаги барча келишувлар очиқ муҳокама қилиниши, авиабаза эса шаффоф ишлаши кераклигини таъкидлади.

«Бу каби хатти-ҳаракатлар туфайли авиабаза бой берилади, деган хавотирлар бор. Бу қонун лойиҳаси Қирғизистон фуқароларининг манфаатларига мос эмас ва шу боис ҳам норозиликка сабаб бўлмоқда», деди Жўрабоева.

Бишкеклик Бакит Умурзаков қабул қилинган битимнинг қонунийлигига шубҳа билдирган.

«Бундай ғалати таърифни биринчи марта эшитаяпман – бетон плиталарга эгалик ҳуқуқи. Брусчатка, шағал ёки плиткага эгалик ҳуқуқи ҳам борми унда?» деди у учиш-қўниш йўлагини назарда тутиб.

«Тарихдан маълумки, Россия бошқа давлатлар ҳудудига бостириб кирганидан сўнг, ўша ерда қолади», дейди бишкеклик сиёсий таҳлилчи Руслан Акматбек Озодлик радиоси билан суҳбатда.

Қирғизистон суверенитетига таҳдид

Яқинда Қирғизистон парламенти томонидан ратификация қилинган шартномага Россиянинг Қант авиабазаси учун тўлайдиган ижара ҳақини оширишга оид ўзгартиришлар киритилган.

2017 йилда Россия томонидан ижарага олинган ер участкаларининг текшируви натижасида авиабаза ҳудуди ҳужжатларда кўрсатилганидек 866,2 га эмас, балки 924,52 га майдонни эгаллаши аниқланди, деб хабар беради Озодлик радиоси.

Шу тариқа Москва беш йил давомида Бишкекка керагидан камроқ пул тўлаб келгани маълум бўлди.

Шунингдек, томонлар ижара ҳақига оид илк келишувни имзолаган 2012 йилда Қирғизистонда тўртта объектни ўз ичига олган Россиянинг қўшма базаси ташкил этилган, булар: Қант авиабазаси, Иссиқкўл яқинидаги Қоракўлда жойлашган кемаларга қарши қуролларни синаш станцияси, Чалдовар қишлоғидаги алоқа маркази ва Мойлисувдаги автоном сейсмик станция.

Айни вақтда Қирғизистон фуқаролари ҳам мамлакатда Россия ҳарбий ҳозирлигининг кучайиб бораётганидан хавотирда.

«Келажакда Россиянинг ура-урачи ватанпарварларидан «Қант бизники!» деган гапни эшитмаймизми ишқилиб?», дейди қантлик Омурбек Дийканбаев 2014 йилда Қримнинг аннексия қилиниши ва «Қрим бизники» деган хитобларнинг пайдо бўлганини назарда тутиб.

Қирғизистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири, тадбиркор Эмил Уметалиевнинг айтишича, жамоатчилик бу масалани холис ва чуқур муҳокама қилиши лозим.

«Бу қарор бизни 90-йилларда бошланган демократия барпо этиш йўлидан оғдираётган кўринади. Энг муҳими – мустақиллигимизни ҳимоя қилиш қасамёдига содиқ қолишимиздир», деди у Озодлик радиоси билан суҳбатда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 58

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоқларда «Рус билан дўст бўлсанг, қўйнингда болта олиб юр» деган мақол бор.

Жавоб бериш

...халқдан сўрашмайдими?

Жавоб бериш

Қирғизистонда бунақа ҳарбий авиабаза нимага керак ўзи? У кимдан ҳимоя қила олади? У [Қирғизистонни] Хитойдан ҳимоя қилолмаслиги аниқ. Шундай экан, бу авиабазадан ҳеч қандай фойда йўқ. Кўпроқ босқинчиларга ўхшайди.

Жавоб бериш

[Улар] ўзларининг «Фрунзе 1» авиабазаларини вайрон қилишди. Учиш-қўниш йўлагида сигирлар юрибди. Самолётлар учмаяпти. Қанақа Қрим аннексияси, тарихни ўрганинг.

Жавоб бериш

Бу СССР қулашининг натижасидир. Мустақиллик даврида ўзингиз ҳеч нарса барпо этмадингиз. Совет иқтисодиётидан қолган-қутганларни еб тугатмоқдасиз. Пахмоқ капитализм гуллаб-яшнаяпти. Россия билан бўлмасангиз, Хитой ёки туркларнинг қули бўласиз. Россия империясининг тарихи Қирғизистон ССР қандай ташкил топганини ўқиб-ўрганинг. Мустақиллик – бу кучли иқтисодиёт демакдир, армия қурол-яроғидан тортиб техникасигача мамлакат заводларида ишлаб чиқарилган бўлиши керак, Россиядан тилаб олинган бўлмаслиги керак; Дунё миқёсида тан олинган, долларга боғланмаган мустаҳкам пул бирлиги зарур. Шундагина фарзандлар ва набираларни қашшоқликка маҳкум қилиб, бошқа давлатлардан тиланчилик қилиш ўрнига ўз шартларингизни қўя оласиз. Қисқаси, ҳокимият ўз ўйинини олиб бормоқда. «Қиш бўлмайди.»

Жавоб бериш

Қашшоқ ва фашист Россиянгиз кимга ҳам керак.

Жавоб бериш

Ёғочли пулларингиз кимгаям керак? Қантдан даф бўлларинг. «Rus dostun olsa, yastığın tübünde balta olsun». – «Рус дўстинг бўлса, ёстиғинг тагида болта бўлсин.»

Жавоб бериш

Қишлоқилар нолиб ташлашибди-ку. Россия базасига Қирғизистонда нима бор?

Жавоб бериш

Жин урсин! Қарзларни ҳисобдан чиқариш ва қарз олишга келганда бу каби сафсатани эшитмайман. Аммо, Қантни муҳокама қилиш бошланганида Америкапараст итлар ҳуришни бошлайди!

Жавоб бериш

Қолган қўшни давлатлар текинга истаганича ер олиб ўзлаштираётган бир пайтда Россия қонунан олгани яхши.

Жавоб бериш

Жуда қизиқ: агар база ёпилса, ҳимоя ҳам кетсин. Хитойлар ва ўзбеклар қозоқлар билан бирга шу заҳоти мамлакатни ўзаро бўлиб олишади. Хитой анчадан бери буни кутиб юрган эди, аммо у Россиядан қўрқади. База кетади, у билан бирга МДҲ ривожланиш банки, ЕОИИ ривожланиш банки ва бошқа компаниялар ҳам у билан бирга кетади. Ҳамма газни тилга оляпти; сотиб олиш учун дунё стандарт нархларини тўлаб қўйинг. Нимага ярим йўлда тўхтаб қоляпсиз? Аммо қувурлар қаердан келаётганини ва қанча қарз эканлигингизни унутманг. Россия була учун тўлаган. Булардан иккита президент ва унинг шотирлари қанча фойда кўриб улгурган. Айтса гап кўп, бу ерда руҳсат берилганидан ҳам кўп белги керак бўлади. АҚШни чақириб олинг, бу ерни иккинчи Сомалига айлантирсин!!!!

Жавоб бериш

Иванлар, Россиянгизга боринглар

Жавоб бериш

Даф бўламиз, фақат Gastarbeiter Kirgisische (қирғизистонлик мигрантлар)ни Россиядан олиб чиқиб кет. Ва ўйланиб ўтирмай Хитойларнинг тагига ёт. Генерал Панфилов Ванька [Иван] эди, Лагвиненко Ванька эди, Хивага юриш қатнашчиси атаман Лукьянов ҳам Ванька эди.

Жавоб бериш

Лагвиненко украиналик. Демак Ванькаларни йўқ қилган.

Жавоб бериш

Бу база Рязань ёки Урюпинскка кўчирилиши керак. Жойи ўша ерда!

Жавоб бериш

Балога йўлиқдилар

Жавоб бериш

Россияликлар, уйга кетинг!

Жавоб бериш

Бизку ўз уйимиздамиз! Ўзингнинг бир миллион биродарларингни уйингга олиб кет!!!

Жавоб бериш

Муносиб жавоб!!!

Жавоб бериш

Аввал 4 миллионта русларингни олиб кетинглар

Жавоб бериш

Ҳукуматимизни қўллаб-қувватласлигимнинг сабаби ҳам шу, чунки Россиядан катта қарзимиз бор ва агар тўлай олмасак, Россия газ билан бўлгани каби, конларимиздан бирини олиб қўйиши мумкин. Бу менинг шахсий фикрим.

Жавоб бериш

Ғирт иғво - зўр иш!

Жавоб бериш

Самолётларига ўтириб уйга кетишсин

Жавоб бериш

Бу ерда бизга Россиянинг оккупацион базаси керак эмас.

Жавоб бериш

Россия ҳеч қачон Қирғизистоннинг гуллаб-яшнашига йўл қўймайди! У ҳеч қачон Қирғизистонда автомобил, трактор ва бошқа ускуналар ишлаб чиқарадиган заводлар қурмайди; фақат ўзиники ўтқазади. Агар Қирғизистон бой мамлакатга айланса, у Россияга бўйсунмай қўяди. Россияга қолоқ Қирғизистон керак, чунки Қирғизистон Россияни тўраси, хожаси деб унга таъзим қилиши керак. Ҳозир дунёда табиий газнинг спот нархи 40 доллар, Россия эса уни Қирғизистонга 140 доллар нархда сотяпти. Нефть билан ҳам шу. Демак, Қирғизистон аллақачон Россиянинг қулига айланиб бўлган!

Жавоб бериш

Тўғри айтасан, қирғизларга Россиясиз яхши бўлади

Жавоб бериш

Россия авиабазаси ЁПИЛИШИ П И Л Ш И керак

Жавоб бериш

Россияга қаерга бормасин, у ерга уруш ва қашшоқликни олиб боради.

Жавоб бериш

Қирғизистон бизникими, сизникими, уларникими, нима фарқи бор? Асосийси, у ерда одамлар яшаши! Тинчлик, тўкинлар ва фаровонлик бўлиши. У ерда қирғизлар ёки ҳабашлар, араблар ёки ўруслар яшайдими, фарқи йўқ. Ер ҳаммамизники

Жавоб бериш

ҲУДУДИМИЗДАН ҲАММА ЧЕТ ЭЛЛИКЛАРНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШИМИЗ КЕРАК ВА ФАҚАТ МУСУЛМОНЛАР ВА ТУРКИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИГАН АРМИЯ ЯРАТИШИМИЗ КЕРАК

Жавоб бериш

Турклар билан?? ))) Одамни кулдирмагин...

Жавоб бериш

Турклар мамлакат дабдала бўлади дегани

Жавоб бериш

Ахлат Россиядан Туркия 385928 марта яхшироқ

Жавоб бериш

Россия – тажовузкор империалистик махлуқ; у бу ерда бўлмаслиги керак.

Жавоб бериш

Россиясиз иродаси йўқ қулларсиз. Жанубда ўзбекларни сиқувга олишга духингиз етадими фақат? Каримов улардан қўрққани ва ҳеч қачон ҳимоя қилмагани учун шундай бўлмаганми? Ватанпарварларингизни кетига тепиб, фуқароларнинг ярмини ҳайдаб чиқарса, ҳукумат дарҳол тилини тишлайди!

Жавоб бериш

Бузуқ Россиянг билан йўқол бу ердан

Жавоб бериш

Ўшда ўзбеклар ва қирғизларни бир-бирига қарши қайраган ҳам Россия эди.

Жавоб бериш

[Бизга] Марказий Осиё давлатлари ва Туркия иттифоқи зарур. Россияга эса катта раҳмат, энди хайр.

Жавоб бериш

Россиясиз биз қирғизларнинг куни битади; қарзларимиз учун ўзимизни олиб кетишади.

Жавоб бериш

Руссан, шундайми?

Жавоб бериш

Россиянинг қайси ёрдами? «Русгидро» ГЭС қурилишини музлатиб қўйди, газ ва бензинни жаҳон бозоридагидан уч баравар қимматроққа сотиб оляпмиз. Россия қаерда бўлмасин, ўша ерда уруш ва иқтисодий қолоқлик бўлади; ҳар доим ва ҳамма жойда шундай бўлган. Хоинлар. Россия тажовузкор. Соловьёв ва Киселевни кўриб ўтираверинглар, бефаросат махлуқлар.

Жавоб бериш

Шокдаман! Нега ўтган йили Россиядан ёрдам тариқасида эмдори келганида, ҳеч ким бу масалани кўтариб чиқмади? Ҳамма бир овоздан «Россия эски ва ишончли дўст, муҳим стратегик шерик» деган эди. Бозорга назар солинг, маҳсулотларнинг 80 фоизи Россияда ишлаб чиқарилган. Россия қайси мустақиллигингизга таҳдид соляпти? Россиясиз Қирғизистон қаерда қолади? Трамп биланми? :) У ҳолда омад тилайман! Қирғизистон фуқароларининг ярми Россия фуқаролигига эга. «Зил» тоғ-чанғи курорти раҳбариятининг гаплари ҳақ. Бу давлатга пул тикиб бўлмайди, улар бизнесингиз гуллаб-яшнашига имкон беришади, кейин эса ҳаммасини тортиб олишади! Тўппа-тўғри айтилган! Ўйлайманки, Россия президенти ҳам буни билади. Россия базаси бўлмаса, Қант қаерда қолади, тўғри - аввалги жойида! Баракалла! Газпром ҳам кетсин! Газни аввалгидек ўзбеклардан сотиб олинг. Сиз уч баравар кўп пул қилишни хоҳлайсиз.

Жавоб бериш

Россия авиабазаси Қирғизистонни тарк этиши керак. Меҳмон эдингиз, энди кетиш вақти келди.

Жавоб бериш

Бу ерда ундай нарсанинг ўзи йўқ. Россия доим мамлакатимизга ёрдам бериб келган

Жавоб бериш

Уметалиева буткул ҳақ. Энг аввало, база Қирғизистон учун хавфли; у ёпилиши керак.

Жавоб бериш

Мақолани ким ёзган бўлса ҳам ёлғончи экан. Кўпчилик қирғизлар хурсанд, Қирғизистон ва Россия душманларига ёқмаяпти. Қолган ҳамма нарса жуда яхши. Россия ҳарбий базаси, хуш келибсан!

Жавоб бериш

Россия думғазаси остига кучли тепки олиши керак.

Жавоб бериш

Россиянинг чиқиб кетиши хато бўлади!

Жавоб бериш

Жасорати ва мулоҳазакорлиги учун қардош қирғиз халқи ва унинг президентини ҳурмат қиламан. Ватанпарварлиги, маданияти, ўз халқи ва давлатининг бу каби муҳим масала ва манфаатларига оқилона ёндашуви учун Гулнора Жўрабоева чуқур ҳурматга сазовор. Бу хонимдан нафақат аёллар, балки давлат арбоблари ҳам ўрнак олишлари керак! Ҳурмат билан Қозоғистондан катта салом.

Жавоб бериш

Россия авиабазаси бизга керак эмас

Жавоб бериш

Русларни у ердан ҳайдаб чиқариш керак, тамом-вассалом.

Жавоб бериш

Кейин нима бўлади? Хитойларга бериб юборасизми? Ёки ўзингиз учасизми? Нимани учирасизлар, мана шу савол қизиқ :))))

Жавоб бериш

Россияда учадиган, қуламайдиган самолётлари борми? :)))

Жавоб бериш

Авиабазани бутунлай ёпиб ташлаш керак.

Жавоб бериш

Россияни ҳеч қачон хавфли деб ҳисобламаганман. Улар жуда яхши қўшни

Жавоб бериш

Бу руслар хавфли, Қримни эсдан чиқармайлик

Жавоб бериш

АхмокгарчилиК Урта осие мамлакатлари зудлик билан иктисодий ва харбий блокка бирлашиши жуда мухим йукса дойимгидай 3 чи мамлакатга айданамиз

Жавоб бериш

Гап россиянинг киришида эмас, аксинча вақти келиб чиқиб кетишидан. Россия саккизоеққа ўхшайди. Хамма еққа кўришиб хамма ишга аралашади. Энг ёмони хеч қачон фитна қўзгамасдан тинч чиқиб кетмайди. Бунақаси тарихида бўлмаган. Хақиқат шуки бугун шунчаки айтилаётган ,,Қант бизники,, деган гап амалда шундай бўлади

Жавоб бериш