Карвонсарой
Саломатлик

АҚШ COVID-19га қарши кураш учун Қозоғистонга зарурий лаборатория жиҳозларини тақдим этди

Карвонсарой

Америка халқи томонидан тақдим этилган COVID-19га оид лаборатория ашёларини ушлаб турган қозоғистонлик тиббиёт ходимлари, санасиз сурат. (АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси)

Америка халқи томонидан тақдим этилган COVID-19га оид лаборатория ашёларини ушлаб турган қозоғистонлик тиббиёт ходимлари, санасиз сурат. (АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси)

ОЛМАОТА – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) яқинда COVID-19 пандемиясига қарши курашда ёрдам тариқасида Қозоғистонга лаборатория ускуналари ва ашёларини етказиб берди, деб хабар беради АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси душанба (22 июнь) куни.

300 минг долларлик (120,9 млн. тенге) ёрдам USAIDнинг «Маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимини барқарор ривожлантириш» (LHSSP) лойиҳаси доирасида тақдим этилди.

«COVID-19 бўйича аниқ ва тезкор тестлар вирус тарқалишини тўхтатишда ўта муҳим. Биз мамлакатдаги ҳар бир одамнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш учун Қозоғистон ҳукумати билан яқиндан ишламоқдамиз», дейди АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Уильям Мозер.

COVID-19ни аниқлаш учун тестлар

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган материаллар полимер занжирли реакция (ПЗР) тестларини ўтказиш учун лаборатория реагентларини ўз ичига олади – бу COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи вирусни аниқлаш ва кузатиш бўйича энг ишончли лаборатория усулларидан биридир.

USAID Қозоғистон ҳукумати билан ҳамкорликда ёрдамнинг устувор йўналишларини белгилаб олган ва LHSSP лойиҳаси доирасида зарур лаборатория ашёларини етказиб беришни давом эттиради.

2020 йилнинг учинчи чорагида Қозоғистонга умумий қиймати 2 млн. АҚШ долларидан (805,9 миллион тенге) ортиқ қўшимча лаборатория ашёлари етказиб берилиши кутилмоқда.

USAID энг зарурий ашёларни аниқлаш бўйича қозоқ расмийлари билан бирга иш олиб бормоқда.

АҚШ ҳукумати бугунга қадар янги коронавирусга қарши курашда Қозоғистонга ёрдам тариқасида 5,7 миллион доллардан (2,3 миллиард тенге) ортиқ маблағ ажратди. Бу ёрдам Қозоғистон соғлиқни сақлаш тизимининг амалдаги барқарорлик стратегиясига таянган ҳолда, мамлакатнинг энг зарурий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган.

ОТБнинг Тожикистонга ёрдами

Айни вақтда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вирусга қарши курашда Тожикистонга ёрдам бермоқда.

Қароргоҳи Манила шаҳрида жойлашган банк Тожикистон ҳукуматига 50 миллион долларлик (515,2 миллион сомоний) грант ажратишни маъқуллади, дейилади ОТБнинг 18 июнь кунги баёнотида.

«Мазкур грант ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, аҳолининг ночор ва ҳимояланмаган қатламларига ижтимоий ёрдамни ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва кичик бизнесни ҳимоя қилиш бўйича муҳим чораларини молиялаштиришга ёрдам беради», деди ОТБ президенти Масацугу Асакава.

«Грант ҳукуматнинг комплекс чора-тадбирлар режасини молиялаштириш учун бюджет ёрдамини тақдим этади», дейилади баёнотда.

Ушбу чоралар доирасида Тожикистонда COVID-19га чалинган беморлар билан ишловчи тиббиёт ходимларининг иш ҳақини ошириш кўзда тутилган. Уларнинг камида 80 фоизи аёллардир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Баракалла АҚШ. Россиядан яхшироқ

Жавоб бериш

Россия кимга ҳам керак? Ўша америкаликлар ва европаликларга охирги иштонини ҳам сотиб юборди-ку.

Жавоб бериш

Бу ердаги баъзилар Россияни Украина ва Қозоғистон сингари Англо-саксонларга сотишга ҳам тайёр ... АҚШдаги тартибсизликлар ва ғалаёнлар туфайли улар ўз хўжайинларидан қаттиқ хавотирда.

Жавоб бериш