Карвонсарой
Терроризм

АҚШ «ИД» етакчисини қўлга олиш учун икки баравар кўпроқ – 10 миллион долларлик мукофот белгилади

Карвонсарой ва AFP

Суриядаги ИД аъзоси, 2018 йил. [Файл]

Суриядаги ИД аъзоси, 2018 йил. [Файл]

ВАШИНГТОН – Чоршанба (24 июнь) куни АҚШ «Ислом давлати» (ИД) гуруҳи етакчисини қўлга олганлик учун бериладиган мукофот пулини икки баравар – 10 миллион долларгача оширди.

Абу Бакр ал-Бағдодийнинг вориси деб топилгунига қадар, АҚШ махсус кучлари томонидан октябр ойида Суриядаги рейдда ўлдирилган Амир Муҳаммад Абдулраҳмон Ал-Мавлий Ал-Салбий учун бунгача 5 миллион доллар ваъда қилинган эди.

Ал-Салбий – Абу Иброҳим Ал-Ҳошимий Ал-Қурайший лақаби билан ҳам машҳур.

1976 йилда таваллуд топган шариат олими ал-Салбий БМТ томонидан геноцид деб топилган кампания – язидий озчиликни таъқиб қилишни маъқулловчи қарорлар чиқарган.

Бутун Яқин Шарқ бўйлаб жунбушга келган исёнчилар қадимий динга эътиқод қилувчи минглаб язидий хотин-қизларни қатл қилган, ўғирлаган ва қулларга айлантирган эди.

Ироқнинг Мосул шаҳрида туркман оиласида туғилган Ал-Салбий ИД сафларига юқори мартабага кўтарилган кам сонли ажамлардан биридир.

Ал-Салбий 2004 йилда Америка ҳарбийлари томонидан қўлга олиниб, Ироқ жанубидаги Кэмп-Букка қамоқхонасига жойлаштирилган, айнан ўша ерда Ал-Бағдодий билан танишган.

Ўз қудратининг чўққисида «ИД» Ироқ ва Суриянинг катта қисмини бошқарган ва Ғарбдан кўнгиллиларни жалб қилган, аммо коалиция кучлари унинг таянч нуқталарини тор-мор этганди.

Бугунги кунда ИД анча заифлашиб қолган бўлса-да, бутун дунёда, хусусан Ироқ, Сурия ва Афғонистонда ўз амалиётларини давом эттирмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Musulmonlani terror Deb singdirib böldi kofirlar butun dunyoga

Жавоб бериш