ОЛМАОТА – Марказий Осиёлик таҳлилчиларга кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг ҳар йилги Ғалаба куни парадини бошқа кунга кўчириши – унга умрбод ҳокимият тепасида қолишга имкон берувчи конституциявий ўзгаришларни кучайтиришга қаратилган режали чора бўлган.
Кремль коронавирус пандемияси сабабли ҳар йили 9 май куни ўтказиладиган Ғалаба куни байрамини 24 июнга белгилади ва овоз беришнинг сўнггини кунини 22 апрелдан 1 июлга кўчирди.
Бу йил нацистлар устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланадиган парадда 13 постсовет мамлакатидан 14000 ҳарбий хизматчи, шунингдек, тарихий техника ва Россиянинг энг замонавий ҳарбий техникалари иштирок этди, дея хабар беради AFP.
Парад ўтган куннинг эртасида Конституцияга киритилажак баҳсли ўзгартишлар юзасидан муддатидан аввал овоз бериш учун сайлов участкалари бир неча кунга очилди.
Конституциявий ислоҳотлар бошқа ўзгаришлар қаторида Путиннинг президентлик муддатларини нолга тенглаштиришни кўзда тутади, бу эса унга яна икки муддатга сайланиш ва 2036 йилгача Кремлда қолиш имкониятини беради.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Путиннинг ваколат муддати 2024 йилда тугаши керак. У илк марта 2000 йилда президент бўлган, шунингдек, 1999 йилдан 2000 йилгача ва 2008 йилдан 2012 йилгача бош вазир бўлган. 2012 йилда иккинчи бор президентлик курсинини эгаллаган.
Экзит-полл натижаларига кўра, сўралганларнинг 76 фоизи ўзгаришларни ёқлаб овоз берган, деб хабар берган душанба (29 июнь) куни Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ).
Марказий Осиёдаги сурбетлик
Халқаро алоқалар бўйича Нур-султонлик мутахассис Руслан Назаровга кўра, Путин парад кунини референдумдан бир ҳафта олдинга суриб, пухта ҳисоб-китоб қилган.
«Путин (бошқа санага кўчирилган) Ғалаба куни байрамини ўтказиш билан русларни эндорфин ва бирдамлик туйғуси билан тўйинтирди ва шу заҳотиёқ ўзига керак бўлган конституциявий ислоҳотлар учун овоз бериш жараёнини бошлаб юборди. Натижада, ватанпарварлик туйғуси билан руҳланган кўп одамлар бу ўзгартиришларни қўллаб-қувватлайдилар, дейди Назаров.
«Ғалаба куни парадидан ўз сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланиш сурбетликдир», деб қўшимча қилди у.
Ўтган йигирма йиллик ҳукмронлиги давомида Путин ватанпарварлик кайфиятини кўтариш ва ўз ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун Совет ғалабаси меросидан фойдаланган, деб хабар беради AFP.
Референдум ҳам, парад ҳам Россияда COVID-19 туфайли 8000 дан ортиқ ўлим ва 60000 дан зиёд касалланиш ҳолати аниқланганига қарамай ўтказилган.
Кремль парад арафасида хавфсизлик чоралари кўрилганини таъкидлаган бўлса-да, AFP мухбирларининг хабар беришича, парад кузатиш учун тўпланган оломон ижтимоий масофаланишга риоя қилмаган, бунинг устига, томошабинларнинг кўпчилиги ниқобсиз бўлган.
23 июнь куни ўзи билан бирга Москвага учиб келган икки ходимда COVID-19 аниқланиши ортидан Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ўз-ўзини яккалашга мажбур бўлар экан, мазкур кенг миқёсли тадбирнинг нақадар хавфли экани ойдинлашган.
Айрим қирғизистонликлар Жеенбеков профилактика чораларини кучайтириши кераклигини айтган бўлса, бошқалар қирғиз раҳбари пандемия вақтида бундай гавжум тадбирга бормаслиги керак эди, деб таъкидлаганлар.
Бишкеклик фаоллардан бири Сиймик Колбаев Москвадаги парадда қатнашишга мажбур бўлган қирғизистонлик аскарларга ачинганини айтади.
«Нега бизнинг аскарлар Путиннинг сиёсий манфаатларини деб, ўз соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўйиши керак?» деди у.
Москвадаги парадда, шунингдек техник муаммолар ҳам кузатилди.
Парад куни Твиттерга жойланган видеода «Бумеранг» пиёдалар жанговар машинаси тутаб, бузилиб қолган.
Машинанинг ён тарафига юлдуз ва Георгий тасмаси жойлаштирилган бўлиб, улар 1916 йилда Чор Россиясининг Марказий Осиё мамлакатларидаги қатағонлари билан боғлиқдир.
«Тушундим, нима учун улар (Россия зирҳли машиналари) «Бумеранг» деб номланганини; улар таъмирлаш учун қайтиб келиши керак», деб ҳазиллашган Твиттер фойдаланувчиларидан бири.
Путин ўйлаб топган ҳудудий даъволар
Ислоҳотлар Путиннинг ваколат муддатлари чекловларини олиб ташлаш билан бирга, консерватив қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу билан Кремль сайловчиларнинг фаоллиги ва сайловдаги иштирокинининг юқори бўлишига умид қилмоқда.
Ўзгаришлар қаторида узоқ йиллар дунёвий давлат бўлиб келган Россия фуқароларининг «Худога эътиқоди», шунингдек бугунги кунда қонунан тақиқланган бир жинсли никоҳларга қаршилик масаласи ҳам тилга олинган.
21 июнь кунги интервьюсида Путин постсовет давлатлар «рус халқининг ҳадяларини» қайтариб бериши кераклигини айтар экан, уларга тегишли ҳудудларининг бир қисмига ишора қилган.
Унинг бу баёноти «Россия-1» давлат телеканалининг «Россия. Кремль. Путин» дастури орқали эфирга узатилган.
Унинг сўзларига кўра, Совет Иттифоқини таъсис этишга оид (1922 йилги) келишувда иттифоқдан чиқиш ҳуқуқи эътироф этилган бўлса-да, бу жараён тартиби белгиланмаган.
«Савол туғилади: агар у ёки бу республика Совет Иттифоқига қўшилган бўлса-ю, тарихан, азалдан Россияга тегишли ерларни қўлга киритган бўлса, кейинроқ Совет Иттифоқи таркибидан чиқишга қарор қилган бўлса-чи? У ҳолда, нима билан келган бўлса, шу билан кетиши, рус халқининг ҳадяларини қайтариши керак эди», деди у.
Интервью эфирга узатилганидан бир кун ўтиб, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Путин бу гап-сўзлари билан «ўтмишда Совет Иттифоқи конституциясида йўл қўйилган тизимли хатоларни» назарда тутганини айтаркан, шу тариқа Россия конституциясини ислоҳ қилиш заруриятига эътибор қаратган.
Путиннинг бу баёноти қозоғистонликларнинг кескин эътирозига учради.
Путиннинг бу сўзлари тажовузкор миллатчиликни ифодалайди, деди Нур-Султон шаҳар кенгаши депутати Мирас Шекенов.
«У ўз халқи орасида айнан шундай мафкурани – Совет Иттифоқидаги ҳаётни идеаллаштириш, Германияга қарши урушдаги ғалабани улуғлаш кабиларни тарғиб қилади», деди у.
Қирғизлар! Россияликлар ўз либераллари ва сотқинларига чидашга мажбурдир. Лекин сиз ўз ҳаромиларингизнинг шохини синдира оласизларми?!
Жавоб беришФикрлар 5
Россиянинг тарихий ерлари – Олтин Халқа ҳудудларидир. [қадимги рус шаҳар ва қишлоқлари, асосан, Москва шимолий-шарқида ва пойтахт атрофидаги Россиянинг Олтин ҳалқаси деб аталган ҳудудда жойлашган.] Қолган барча ерлар турк, фин-угор, Кавказ, Сибирь, Узоқ Шарқ халқлари ва Чекка Шимолдаги халқлардан тортиб олинган. https://ru.wikipedia.org/wiki/Золотое_кольцо_России
Жавоб беришФикрлар 5
Путин ҳақиқатан ҳам сурбет, қўрқоқ ва кек сақловчи.
Жавоб беришОдамзоднинг иккиюзламачилиги чегара билмайди...
Жавоб беришФикрлар 5
Бефойда парад бўлди. Катта сарф-харажат ва ўғирлик, холос. Эҳтимол, уни айнан шу сабаб билан – имкон қадар кўпроқ ўғирлаш учун ўтказишгандир.
Жавоб беришФикрлар 5