Карвонсарой
Хавфсизлик

Москванинг ёлланма жангарилари ливиялик қўмондонни қўллашда давом этар экан, тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ошмоқда

Карвонсарой ва AFP

Ливия Миллий келишуви ҳукуматининг (МКҲ) Ички ишлар вазирлигига қарашли хавфсизлик кучлари ходими пойтахт Триполидан 65 км жануби-шарқда жойлашган Тархунадаги оммавий қабр жойлашган жойга ишора қилмоқда, 11 июнь. [Маҳмуд ТУРКИЯ/AFP]

Ливия Миллий келишуви ҳукуматининг (МКҲ) Ички ишлар вазирлигига қарашли хавфсизлик кучлари ходими пойтахт Триполидан 65 км жануби-шарқда жойлашган Тархунадаги оммавий қабр жойлашган жойга ишора қилмоқда, 11 июнь. [Маҳмуд ТУРКИЯ/AFP]

Кремл ёлланма жангарилардан иборат «Вагнер гуруҳи» воситачилик армияси орқали Халифа Ҳафтарнинг халқаро миқёсда тан олинган Ливия ҳукуматини ағдаришга қаратилган муваффақиятсиз уринишларини қўллаб-қувватламоқда.

Ҳафтарнинг Ливия миллий армияси (ЛМА) билан жангдаги йўқотишлари ва унинг ёлланма жангарилар билан келишмовчиликлари ҳақидаги хабарлар фонида Москванинг мамлакатни эгаллаб олишга бўлган уриниши Россия президенти Владимир Путин учун саросимага айланди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик кенгаши маълумотларига кўра, 800 дан 1200 нафаргача ёлланма аскарга эга Вагнер гуруҳи халқаро майдонда махфий тарзда Путиннинг режаларини амалга ошириш билан шуғулланади.

Вагнер гуруҳи Ливия можаросига аралашувдан ташқари, дунёнинг бир қатор мамлакатлари, жумладан Сурия, Судан, Венесуэла, Мадагаскар ва бошқа мамлакатларда фаол ҳаракат қилган ва қилмоқда.

Ливия пойтахти Триполи жанубида портловчи мослама қолдиқларини ушлаб турган сапёр, 2020 йилнинг 15 июни. Human Rights Watch ташкилотининг шу ой бошида маълум қилишича, Ҳафтар тарафдори бўлган кучлар Триполининг жанубий туманларидан чиқиб кетаётган пайтда, ушбу ҳудудларга Россия ва совет миналарини қўйиб кетган. [Маҳмуд ТУРКИЯ/AFP]

Ливия пойтахти Триполи жанубида портловчи мослама қолдиқларини ушлаб турган сапёр, 2020 йилнинг 15 июни. Human Rights Watch ташкилотининг шу ой бошида маълум қилишича, Ҳафтар тарафдори бўлган кучлар Триполининг жанубий туманларидан чиқиб кетаётган пайтда, ушбу ҳудудларга Россия ва совет миналарини қўйиб кетган. [Маҳмуд ТУРКИЯ/AFP]

БМТ томонидан тан олинган Ливия миллий келишув ҳукуматига (МКҲ) содиқ жангчилар 2020 йил 4 июнь куни Триполи халқаро аэропортида Москва қўлловидаги кучлар томонидан уриб туширилган самолёт қолдиқларига қараб турибди. [Маҳмуд ТУРКИЯ/AFP]

БМТ томонидан тан олинган Ливия миллий келишув ҳукуматига (МКҲ) содиқ жангчилар 2020 йил 4 июнь куни Триполи халқаро аэропортида Москва қўлловидаги кучлар томонидан уриб туширилган самолёт қолдиқларига қараб турибди. [Маҳмуд ТУРКИЯ/AFP]

Вагнер Россия ҳарбий кучлари билан мувофиқлашган ҳолда Украина шарқидаги фуқаролар уруши ортида турган ва 2014 йилда Москванинг Қримни ноқонуний эгаллаб олишида муҳим роль ўйнаган.

Кремлнинг Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаши ўз ортидан фожиали хунрезлик изларини қолдирган.

Халқаро Миграция ташкилотига кўра, Ҳафтарнинг Триполини эгаллаб олишга бир неча йиллик уриниши давомида Ливиядаги хунрезликлар сабаб юзлаб инсонлар ўлган, 200 мингдан кўпроқ одам ўз уйини тарк этган.

Россияда ишлаб чиқарилган миналар

Йил бошидаги шиддатли жанглардан сўнг аҳоли пунктларига қўйиб кетилган миналар ва қўлбола портловчи мосламалар туфайли июнь ойининг бошидан бери 100 дан ортиқ ливиялик ўлган ёки жароҳатланган, деб хабар беради БМТнинг Ливиядаги қўллаб-қувватлаш миссияси (UNSMIL) якшанба (28 июнь) куни.

«Уйларга ёки уларнинг ёнига ўрнатилган миналар ва қўлбола портловчи мосламалар 100 дан ортиқ қурбонларга сабаб бўлди, улар орасида тинч фуқаролар билан сапёрлар ҳам бор», дейилади UNSMIL баёнотида.

Унда ўлдирилганлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Мазкур баёнот Ливиянинг халқаро миқёсда тан олинган Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) ва Human Rights Watch (HRW) Ҳафтарга содиқ кучларни пойтахт жануби яқинидаги турар-жой мавзеларига миналар қўйишда айблангани ортидан эълон қилинди.

29 май куни МКҲ Қуролли кучлари Совет Иттифоқида ёки Россияда ишлаб чиқарилган ва Триполининг аҳоли яшайдиган туманларида «Вагнер ёлланма жангарилари томонидан ўрнатилгани» айтилган тўрт турдаги пиёдаларга қарши миналарнинг фотосуратларини Твиттерга жойлаган.

«Май ойида Триполида топилган пиёдаларга қарши миналар Совет Иттифоқи ва Россияга мансуб бўлиб, улар орасида аввал Ливияда аниқланмаган миналар ҳам бор. Бу миналар мамлакатга сўнгги йилларда олиб келинган бўлиши мумкин», дейилади HRWнинг 3 июнь кунги баёнотида.

Ўлим сўқмоғи

Россия ишлаб чиқарилган миналари тинч аҳоли ҳаётига зомин бўлган етмагандек, илгари Хафтар кучлари назоратида бўлган ҳудудларда оммавий қабрлар топилган.

Ҳафтар Тархунани тарк этганидан кейин, 28 июнь куни у ерда янги биродарлик қабристони топилган, дея хабар беради AFP ҳукуматпараст кучларга таяниб.

МКҲга содиқ кучлар 5 июнь куни Хафтарнинг ғарбдаги сўнгги истеҳкоми бўлган Тархунани қайтариб олишган.

«Тархунадаги оммавий қабрлар борлиги тахмин қилинган жойда якшанба [28 июнь] куни тўққиз жасад топилиб, эксгумация қилинган», дейилади МКҲга содиқ кучларнинг Facebook орқали эълон қилинган баёнотида.

Ҳукумат «Ҳафтар тарафдорлари бўлган Ал-Каний жиноий тўдалари қолдирган» бошқа эҳтимолий қабрларни қидиришда давом этмоқда, дейилади баёнотда.

Июнь ойи бошида ҳукумат кучлари асосан Тархуна ва унинг яқинида яна саккизта оммавий қабр топилганини айтган, деб хабар беради AFP.

БМТ ушбу мудҳиш хабарлар юзасидан хавотир билдирган.

22 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича олий органи Ливияга 2016 йилдан бери содир этилган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш учун фактларни аниқлаш бўйича миссия юборишга буйруқ берган, халқаро жиноий суд прокурори эса бу ерда топилган оммавий қабрлар ҳарбий жиноятларга далил бўлиши мумкинлигини айтди.

Кремль фойда кўзламоқда

ЛМА ортга чекиниб, ҳалокатли из қолдирар экан, Москва Ливия нефть саноатида ўз улушига эга бўлиш ва катта даромад олиш учун юзага келган тартибсизликдан фойдаланмоқда.

«Россия ва бошқа хорижлик ёлланма жангарилари» 25 июнь куни Ливия жанубидаги муҳим нефть конлари ҳудудига кирган, деб баёнот берган мамлакат миллий нефть корпорацияси (МНК) ўз сайтида.

Ёлланма аскарлар автомашиналар карвони билан Шарара нефть конига кириб, нефть объектларининг қўриқлаш хизмати вакиллари билан учрашган, дея хабар беради МНК.

МНК раиси Мустафо Саналла Триполидан 900 км жанубдаги Оубари минтақасида жойлашган Шарара нефть конига бостириб кирилганини қоралади.

«Ливия нефти Ливия халқи учундир. Мен хорижий мамлакатларнинг нефть қазиб олишни қайта тиклашга йўл қўймаслик уринишларини қоралайман», деди у.

«Ливия нефть конларида Россия ва бошқа хорижий ёлланма аскарлар бўлишига муҳтож эмасмиз, деди Саналла.

«МНКга ўз вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун чет эллик ёлланма аскарларга катта миқдорда пул тўланаётган бир пайтда, Ливия аҳолисининг қолган қисми эса нефть инфратузилмасининг инқирози ва МНК ходимларининг зарурий техник хизматни амалга ошира олмаётгани туфайли нефтдан олинадиган даромаднинг тўхтаганидан қийналмоқда», деди у.

Шарара ишлаб турган вақтида кунига 315 минг баррел нефть қазиб олар эди – бу Ливияда қазиб олинадиган кундалик нефть ҳажмининг қарийб учдан биридир.

Нефть экспорти давлатнинг асосий даромад манбаи бўлиб, Ливия Африкадаги энг катта тасдиқланган нефть захираларига эга.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШ путиноидларга қарши курашда Туркияни қўллаб-қувватлаши керак. Энг муҳими, Хитой экспансияси ва фашизмига қарши дунёни фақат АҚШ бирлаштириши мумкин. Акс ҳолда, барча Марказий Осиё халқларини уйғурларнинг тақдири кутмоқда.

Жавоб бериш

Россиялик босқинчи ва террорчилар жойида йўқ қилиниши керак.

Жавоб бериш