Кремль ўзининг ёлланма воситачи армияси – «Вагнер» гуруҳи орқали Ливиянинг Триполиси ва унинг атрофларида қуруқлик миналари ва қўлбола портловчи мосламаларни ўрнатиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) қурол эмбаргосини бузди ва бегуноҳ ливияликларнинг ҳаётини хавф остига қўйди, деб хабар берган чоршанба (15 июль) куни АҚШ Қуролли кучларининг Африкадаги қўмондонлиги (AFRICOM).
Тасдиқланган фотодалиллар шуни кўрсатмоқдаки, июль ойи ўрталаридан бери Триполи атрофларида Сирт шаҳрига қадар бетартиб ҳолатда портловчи мосламалар ўрнатиб чиқилган бўлиб, улар Ливияга Вагнер гуруҳи томонидан олиб кирилгани айтилмоқда.
«Россия ҳомийлигидаги Вагнер гуруҳи ливияликлар тинчлиги ва хавфсизлигига мутлақо бепарво эканини кўрсатди», деди AFRICOM амалиётлари раҳбари, генерал-майор Бредфорд Геринг. «Вагнер гуруҳининг бундай масъулиятсизлиги туфайли можаро чўзилмоқда. У бегуноҳ одамларнинг ўлими ва уларга етган ноўрин азиятлар учун жавоб бериши керак.»
Ҳафтарнинг ёлланма жангарилар билан келишмовчиликлари ва Ливия миллий армиясига (ЛМА) қарши жангдаги қатор йўқотишларига оид хабарлар фонида Москванинг мамлакатни эгаллаб олишга бўлган уриниши Россия президенти Владимир Путинни тобора мушкул вазиятда қолдирмоқда.
Май ойи охирида АҚШ ҳарбийлари Россиядан Сурияга камида 14 та «МиГ-29» самолётлари олиб келингани ва қаердан эканлигини яшириш учун улардаги Россия белгилари устидан бўяб чиқилгани ҳақида хабар берган эди. БМТ қурол-яроғ эмбаргосига зид равишда ушбу самолётларда номаълум учувчилар Ливияга парвоз қилган.
«Ливияга Россия томонидан пиёдаларга қарши миналар, тузоқ миналар, ҳужум самолётларининг олиб кирилиши ва 2000 кишилик «Вагнер» гуруҳининг доимий равишда қўллаб-қувватланаётгани ҳозирги низонинг характерини ўзгартиради ва жанговар ҳаракатларда иштирок этмаётганларни хавф остида қолдиради», дейилади AFRICOM баёнотида.
Йил бошидаги шиддатли жанглардан сўнг аҳоли пунктларига ўрнатилган миналар ва қўлбола портловчи мосламалар июнь ойининг бошидан бери 100 дан ортиқ ливияликларни ўлдирди ёки жароҳатлади, дея хабар беради БМТнинг Ливиядаги миссияси 28 июнь куни.
Россия миналари тинч фуқаролар ҳаётига зомин билан бўлгани етмагандек, илгари Ҳафтар кучлари назоратида бўлган ҳудудларда оммавий қабрлар ҳам топилган.
Руслар доим васвос ва садист бўлишган
Жавоб беришФикрлар 5
Қандайдир фотосуратлар қўйиб, тагига ёзиш билан буни Вагнер қилган демоқчимисиз? Бу фотосуратлар Хитой ҳукуматининг уйғур бўлгинчиларига қарши курашаётганини кўрсатмоқда деб ёзиб қўярсиз балки))) Фейк қилганга яраша ишонарли қилинг-да. Россия махсус хизматларидан ўргансангиз-чи))))))
Жавоб беришУлар билан тенглашиб бўлармиди; русларга ўхшаб ёлғон гапириш қўлимиздан келмайди))) Қандай қараманг ахлат барибир сасийди; Вагнернинг сассиғи ҳамма ерга тарқади
Жавоб беришФикрлар 5
Россия доим бегуноҳ инсонларни ўлдириб келган.
Жавоб беришҲА!!!!! ДОИМ ШУНДАЙ БЎЛГАН!!! Юлдузлар уруш сценарийсини ҳам, карамли перашкани ҳам ўйлаб топган!!
Жавоб беришФикрлар 5