ЛОНДОН – Якшанба (19 июль) куни Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Бирлашган Қироллик ва унинг иттифоқдошлари Россия жосусларининг коронавирусга оид тадқиқотлар олиб бораётган лабораторияларни нишонга олганига «ишончи комил» эканини айтар экан, бу хатти-ҳаракатларни «ўта хунук ва номуносиб иш» деб атаган.
16 июль куни Британия, Қўшма Штатлар ва Канада APT29 деб номланган хакерлик гуруҳини COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган турли ташкилотларга қарши онлайн ҳужум уюштирганликда айблади.
Уларга кўра, Россия разведкасига алоқадор бу гуруҳ маълумотлар ва интеллектуал мулкни ўғирлашга уринган.
Баёнотга зудлик билан жавоб қайтарган Москва бу айбловларни «асоссиз» деб рад этган, мамлакатнинг Лондондаги элчиси эса 19 июль Британия телевидениесига берган интервьюсида бу иддаоларнинг «маъносиз» эканлигини таъкидлаган.
Шундай бўлса-да, Рааб учликнинг хулосалари Британия миллий киберхавфсизлик маркази (NCSC) ва унинг АҚШ ҳамда Канададаги ҳамкасблари берган баҳога асосланганини яна бир карра таъкидлади.
«Россия разведка идоралари мамлакатимизда ва халқаро миқёсда вакцина юзасидан тадқиқот ва ишланмалар олиб бораётган ташкилотларга нисбатан саботаж ёки фойда олиш мақсадида киберҳужумлар уюштирганига ишончимиз комил», деб айтган у Sky News нашрига.
«Бутун дунё COVID-19га қарши курашиш учун бирлашган вақтда Россия ҳукуматининг бундай хатти-ҳаракатлари ўта хунук ва номуносиб ишдир», деб қўшимча қилди у.
Киберҳужумлар ва дезинформация кампаниялари
Юз берган сўнгги ҳодиса Эрон, Шимолий Корея, Россия ва Хитой ҳукумати қўлловидаги хакерларни сохта хабарлар ёйинлашдан тортиб, ишчилар ва олимларни нишонга олиш каби коронавирус пандемияси билан боғлиқ зарарли фаолиятда айбловчи хабарларнинг давоми бўлди.
Хитой қўлловидаги хакерлар COVID-19ни даволаш ҳамда унга қарши вакцина билан боғлиқ тадқиқотлар ва интеллектуал мулкни ўғирлашга уринган, деб огоҳлантирган эди АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ҳамда Киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги (CISA) 13 май куни.
Шу ойнинг ўзида Буюк Британия ва АҚШ «кўп ҳолларда бошқа давлат субъектлари билан алоқадор» уюшган жиноий гуруҳлар томонидан тиббиёт мутахассисларга қарши киберҳужумлар сони ошгани ҳақида ҳам огоҳлантирган.
CISA ва Британия миллий киберхавфсизлик маркази кенг миқёсли «паролларни пуркаш» усули қўлланганини аниқладилар – бу соғлиқни сақлаш идоралари ва тиббий тадқиқот ташкилотларига қаратилган, кенг тарқалган пароллар ёрдамида тизимга киришга уринишдир.
Бу орада Хитой ва Россия режимлари коронавирус пандемияси ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиш йўлидаги ҳамкорликни жадаллаштирганлар.
Ўзлари эплолмайдилар, шунинг учун Ғарбдан ўғирлайдилар. Россия доим шундай қилган.
Жавоб беришФикрлар 2
Ниманидир ўғирлаш – русларнинг азалий одати
Жавоб беришФикрлар 2