Карвонсарой
Саломатлик

Суратларда: Қирғизистон COVID-19 пандемиясига қарши курашмоқда

Максат Осмоналиев

Бишкек мозорларидан бири, 13 июл. Коронавирус пандемияси бошланганидан бери қазилган қабрлар сони сезиларли ошган. [Максат Осмоналиев]

Бишкек марказий масжидида ниқоб таққан ва ижтимоий масофага амал қилиб намоз ўқиётган мусулмонлар, 13 июл. [Максат Осмоналиев]

Қуритилган мевалар сотувчиси харидорларни кутмоқда, Ўш бозори, 13 июл. [Максат Осмоналиев]

Беморларга дори ва овқат олиб келган қариндошлари касалхона олдида кутиб туришибди, Қораболта шаҳри, 11 июл. [Максат Осмоналиев]

13 июл куни Бишкекдаги Мадина бозори олдида ташрифчининг тана ҳароратини ўлчаётган қўриқлаш хизмати ходими. [Максат Осмоналиев]

8 июл куни Бишкек миллий госпиталидаги шлагбаум олдида навбатчилик қилаётган тиббиёт ходимлари. [Максат Осмоналиев]

Университетга кириш учун имтиҳон топшираётган қирғизистонлик ёшлардан бири қўлига антисептик суртмоқда, 13 июл, Бишкек. [Максат Осмоналиев]

Бишкекдаги автобус йўловчилари, 13 июл. [Максат Осмоналиев]

БИШКЕК – Қирғизистонда март ойида жорий қилинган карантин чекловлари юмшатилиши ортидан янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари яна кўпая бошлаган.

Касалликка қарши кураш бўйича Миллий штаб маълумотларига кўра, душанба (27 июль) ҳолатига мамлакатда COVID-19га чалиниш билан боғлиқ 33290 дан ортиқ ҳолат қайд этилган, 1300 дан зиёд одам ўлган.

Тестларнинг етишмаётгани, аксари Хитойда ишлаб чиқарилган тест тўпламларининг сифатсиз эканлиги туфайли кўп ҳолларда коронавирус ташхиси қўйилмаяпти ёки ўлим сабаби деб топилмаяпти.

Касалхоналар, дори-дармон ва тиббиёт ходимларининг етишмаётгани, Марказий Осиёда ваҳима ва саросима қўзғашга уринаётган қудратли чет эл давлатларининг давомли дезинформация кампаниялари вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Бишкекнинг марказий кўчалари одатда гавжум бўлади, аммо коронавирус пандемияси сабаб кўчаларда одам сийраклашган. Бишкекнинг Чуй кўчаси, 13 июл куни олинган сурат. [Максат Осмоналиев]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500