Карвонсарой
Хавфсизлик

Афғонистонда узоқ кутилган тинчлик музокаралари учун йўл очадиган оташкесим эълон қилинди

Карвонсарой

2018 йил 17 июн куни олинган сурат: Афғонистон миллий армиясининг (АМА) Humvee зирҳли машинаси устида турган Толибон жангарилари ва маҳаллий аҳоли ҳайитнинг учинчи куни оташкесимни байрам қилмоқда, Қандаҳор вилояти, Майванд тумани. [ЖАВИД ТАНВИР/AFP]

2018 йил 17 июн куни олинган сурат: Афғонистон миллий армиясининг (АМА) Humvee зирҳли машинаси устида турган Толибон жангарилари ва маҳаллий аҳоли ҳайитнинг учинчи куни оташкесимни байрам қилмоқда, Қандаҳор вилояти, Майванд тумани. [ЖАВИД ТАНВИР/AFP]

КОБУЛ – Сешанба (28 июл) куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон билан тўғридан-тўғри музокаралар» бир ҳафта ичида – Қурбон ҳайити муносабати билан эълон қилинадиган оташкесим арафасида бошланишини маълум қилди.

«Биз Толибонни музокаралар столига ўтириб, зудлик билан шошилинч ва кенг қамровли сулҳ битими тузишга чақирамиз», деди Ғани.

Шу куннинг ўзида дари тилида баёнот берган Толибон ўз жангариларига жума (31 июл) куни бошланадиган Қурбон ҳайити вақтида уч кунлик оташкесимга риоя қилишни буюрган.

«Барча мужоҳидлар (Толибон жангарилари) Ийд ал-Адҳонинг уч кечаю кундузи давомида душманга қарши ҳеч қандай амалиёт олиб бормасликка буюрилдилар», деб баёнот берган Толибон вакили Забиуллоҳ Мужоҳид.

2018 йил июндаги Рамазон ҳайити оташкесими вақтида бўлгани каби, Толибон жангариларининг фуқаролар ва хавфсизлик кучлари орасида байрамни бирга нишонлаш ҳолатлари такрорланмаслиги учун Толибонлар ўз аъзоларига афғон ҳукумати назоратидаги ҳудудларга киришни тақиқлаган, ўз навбатида расмийлар ҳам худди шундай тақиқни жорий қилганлар.

Оташкесимдан кейин одатий ҳаётда яшаб кўрган кўпчилик толибон жангарилари жанг майдонига қайтишдан бош тортганлар.

Афғонистон 19 йилдан бери уруш ҳолатида.

Узоқни кўзловчи оқибатлар

Афғонистон ҳукумати ва Толибонлар билан эҳтимолий тинчлик келишуви нафақат минтақа, балки ундан ташқарида ҳам узоққа борувчи оқибатларга эга бўлиши мумкин.

Афғонистондаги тинчлик Марказий Осиё учун анчадан бери мавжуд бўлган хавфсизлик муаммосини бир қадар енгиллатиши мумин. Айни дамда ҳимояланмаган афғон чегараси жангариларга Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга нисбатан осон кириб чиқишга имкон бериши мумкин.

Кремль Россиянинг минтақадаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтириш мақсадида Афғонистондаги беқарорликдан Марказий Осиёда жангарилар хавфини бўрттириш учун фойдаланиб келган.

Марказий Осиёнинг қатор давлатлари давлатлари, хусусан Ўзбекистон ва президент Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Минтақавий хавфсизликни кучайтириш саъй-ҳаракатлари доирасида Марказий Осиё давлатлари ҳам йиллар давомида Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантириб келган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Кремлнинг Афғонистон чегарасида беқарорлигидан фойдаланиши ҳақидаги фикрлар сафсата. 90 йиллардаги Москва чегара пистирмасидаги қаҳрамонликни эслай олмайсизми; нимага бу ҳақида ёзмайсиз? [Москва чегара пистирмаси 47 кишидан иборат чегарачи отрядининг номи бўлиб, улар 1993 йилда Тожикистон-Афғонистон чегарсидаги афғон ва тожиклар билан жанг қилишган].

Жавоб бериш