ОЛМАОТА – Россиядаги кўпчилик Марказий Осиёлик меҳнат мигрантларининг сабр косалари тўлган.
Бунга уларнинг коронавирус карантини туфайли ўз ишидан айрилгани сабаб бўлган, мамлакатда яшаш шароитлари ёмонлашар экан, кўпчилик бошқа юртлардан иш излай бошлаган, дейди кузатувчилар.
Россиядаги Марказий Осиёлик мигрантларнинг 40 фоизи карантин вақтида ишдан бўшатилган, дея хабар беради Moscow Times нашри Россия президенти ҳузуридаги Миллий иқтисодиёт ва давлат бошқаруви академияси (RANEPA) томонидан ўтказилган сўровномага асосланиб.
Иш жойини йўқотган россиялик фуқаролар эса 23 фоизни ташкил этган.
Россияда март ойи охиридан майгача давом этган карантин давомида ўз ҳисобидан таътилга чиқарилган Марказий Осиёликлар 75 фоизни ташкил этган бўлса, Россия фуқаролари орасида бу кўрсаткич 48 фоизга тенг бўлган.
Шу билан бирга, сўровнома мигрантларнинг ўз ишини йўқотганига қарамай, маҳаллий аҳолига қараганда коронавирус хатаридан яхшироқ хабардор бўлганини ва касаллик тарқалишининг олдини олиш сиёсатига кўпроқ хайрихоҳ эканини кўрсатган.
«Натижалар мигрантлар вирусни россияликларга нисбатан унча жиддий қабул қилмаган, деган гап-сўзларни пучга чиқарди», деб хабар берган Moscow Times нашри RANEPA тадқиқотчиси Евгений Варшевердан иқтибос келтириб.
Россия иқтисодиётига берилган зарба
Ишсиз қолган меҳнат мигрантлари чегаралар очилиши билан ўз ватанларига қайта бошлаганлар.
Россияда кўплаб мигрантлар ишлаган қишлоқ хўжалиги, қурувчилик, уй-жой коммунал хўжалиги каби соҳалар ишчиларнинг кетишидан энг кўп жабр кўрди, деб хабар берган Eurasianet нашри июль ойида.
Россия фермерлари апрел ойида қишлоқ хўжалиги вазирлигига мавсумий ишчилар етишмаётганидан шикоят қилишган. Улар хорижлик фуқаролар фермерлик соҳасида ишлаши учун ҳукуматдан махсус кириш қоидаларини ишлаб чиқишни сўраганлар.
Аммо, бундай қонун-қоидалар ишлаб чиқилганича йўқ.
Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳисоботига кўра, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги банд бўлган ишчиларнинг сезиларли улуши, яъни 20 фоизи Марказий Осиёлик – Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан иборат бўлган.
«Уларнинг ўрнини босиш қийин – маҳаллий аҳоли бундай паст маош ва ижтимоий кафолатларсиз ишлашни истамайди», дейилади ҳисоботда.
«Бу тоифадаги ишчиларнинг камайиши қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси учун жиддий хатарларни келтириб чиқаради, чунки мамлакат ичида уларнинг ўрнига бошқа одамларни ишга олиш имконсиз», дейилади Қурилиш вазирлигининг 31 март кунги мактубида.
Россиядаги мигрантлар учун шундоқ ҳам оғир бўлган ишлаш ва яшаш шароитлари бу йил янада ёмонлашди, дейди Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳридан Москвага ишлаш учун келган Улан Ўморов.
«Иш йўқ. Ҳатто россияликлар орасида ҳам ишсизлар жуда кўпайиб кетди», деди у бандлик марказлари ҳар куни иш изловчилар билан гавжум эканини айтар экан.
«Қирғизистон ва Қозоғистонлик кўпчилик танишларим ҳозирги вазиятдан ҳафсаласи пир бўлган ва ортиқ бу ерда қолишни истамаяпти», деди Оморов.
Коронавирус бошлангунига қадар ҳам, меҳнат мигрантлари тобора кўпроқ Қозоғистонга кўчаётган эдилар, сабаби у ердаги маъмурлар меҳнат учун янада кўпроқ имкониятлар яратиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда ва «қардошлик» муҳитни яратмоқда.
«Жирканч шарт-шароитлар»
Меҳнат мигрантлари пандемия шароитида Марказий Осиё мамлакатларига бекор қилинган рейслар учун чипта сотган ва уларнинг пулини қайтаришдан бош тортган маҳаллий авиакомпаниялар билан курашишга мажбур бўлдилар.
Мигрантлар, шунингдек ҳуқуқ-тартибот идораларининг таъқибига ҳам учраганлар.
Парижда яшовчи «Би-би-си» мухбири Темур Варки ўзининг Facebook саҳифасида Россиянинг махсус ҳибсхоналарида ҳимоясиз ва ўз ҳолига ташлаб қўйилган юзлаб тожик фуқаролари «ўта оғир шароитларда, ҳуқуқларсиз ва умидсизликда» ушлаб турилгани ҳақида ёзган.
Москвада карантин вақтида мигрантлар ётоқхоналарга қамаб қўйилди, дейди «Утро Мира» жамоатчилик ташкилоти раҳбари Валентина Чупик.
«Биргина мигрант касаллик юқтирганликда гумон қилинса ҳам, бутун ётоқхона ўраб олинар ва одамлар ташқарига чиқарилмас эди», деди у.
«Ишидан айрилган мигрантлар овқатга ҳам пул топа олмай қолишган, ётоқхона эгалари эса улардан ижара пулини талаб қилар эди», деб қўшимча қилди Чупик.
Россияда Марказий Осиёликлар ҳуқуқларининг поймол этилиши оддий ҳолга айланиб бораётгани туфайли май ойида «Мигрантлар мактаби» ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, у ерда мигрантлар полиция билан қандай муомала қилиш, ноқонуний ҳужжат текширишларга қарши кураш, фирибгарлар тузоғига илинмаслик, иш ҳақини талаб қилишни ўрганиши ва ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин, деб қайд этди Чупик.
Россия шунчалик ёмон экан, нега бу эрга ёпирилиб келяпсизлар? Ўз мамлакатингиз фаровонлиги учун ишланг. Ҳа, биз «алкашлармиз», ичамиз... Сизга ҳам иш берамиз, ва қисқача айтганда, ҳаётдан завқланиб яшаймиз. Бепоён ватанимиз ҳақида гапириб, бошингизни бало орттирманг... Акс ҳолда, «Айиқ» яна бир қанча ҳудудларни эгаллаши мумкин... Зулм ҳақида ёлғон сўзламанг, буюк ватанимиз Россияда 96 миллат вакиллари яшайди, сизга умуман муҳтож эмасмиз.
Жавоб беришФикрлар 9
Ирқчи Россия, ҳар қадамда мигрантлар хўрланади, аммо мигрантларсиз ахлатга ботиб кетишлигини унутмасинлар, ахир руслар ароқхўр ва наркоманлар, ўтакетган дангаса одамлар-ку.
Жавоб беришШунинг учун ҳам Россиянинг қулаши адолатли жазо бўлади. Ватникларнинг давлат қуришга ҳаққи йўқ.
Жавоб беришРоссиянинг тарихий ерлари – бу Олтин Ҳалқа ҳудудидир. Қолган ҳамма ерлар, турк, фин-угор, Кавказ ва Сибирь ва Узоқ Шарқ халқларидан тортиб олинган.
Жавоб беришФикрлар 9
Европаликка ўхшамаганлар Россияда ҳар куни таҳқирланади https://www.youtube.com/watch?v=Ab5Hgzc37gw
Жавоб беришФикрлар 9
Россия қашшоқлашиб боряпти, у ерда қиладиган иш ҳам қолмади
Жавоб беришФикрлар 9
Ўз юртдошларингизни русларга қулликка сотиб турганингизда сиздан шикоятлар эшитиш ғалати.
Жавоб беришҚуллик – сизнинг қисматингиз, slave – инглизчада қул дегани, шундай экан, славян қабилалари – қуллар қабилалари демакдир. Кўрнамаклик, тажовуз, сўкиш, пичоқбозлик – борингиз шу, жаноб қуллар. Бекор гапларни ёзманг, мигрантларингизни қулликка сотдингиз деб. Ҳеч ким ҳеч кимни сотмаган, жаноб қуллар.
Жавоб беришРуслар славян эмас. Улар ярим мўғул, ярим фин-угор (эрзя, мордва, ханти, манси, коми, карел, мурома, мокшан ва бошқалар)
Жавоб беришФикрлар 9