Карвонсарой
Бизнес

Байрутдаги ҳалокатли портлаш Россия ижарага олган муаммоли кема билан боғлиқ

Карвонсарой ва AFP

Бир неча кун аввал Ливан пойтахтидаги кучли портлаш туфайли вайронага айланган Байрут бандаргоҳининг қўшни Мар-Микоил туманидан кўриниши, 6 август. [Патрик Баз/AFP]

Бир неча кун аввал Ливан пойтахтидаги кучли портлаш туфайли вайронага айланган Байрут бандаргоҳининг қўшни Мар-Микоил туманидан кўриниши, 6 август. [Патрик Баз/AFP]

БАЙРУТ – 153 кишининг ўлими ва 4000 дан ортиқ одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган, Байрут туманларини вайронага айлантириб, 300 минг кишини бошпанасиз қолдирган жорий ҳафта бошидаги улкан портлашдан кейин Ливандаги карахтлик ўрнини ғазаб эгаллади.

Йиллар давомида шаҳарнинг қоқ ўртасидаги омборхонада катта миқдордаги хавфли аммиак селитраси ўғити сақлангани аксарият ливанликлар учун сиёсий тизимдаги муаммолардан дарак бўлди.

Аммо фалокат билан боғлиқ айб маҳаллий сиёсат доирасидан ташқарида бўлиб, Россия томонидан ижарага олинган ва 2013 йилда Байрутда тўхташга мажбур бўлган тешик кема билан боғлиқ.

«Қарзга ботган кема экипажи норози денгизчилардан ташкил топган, унинг корпусидаги кичик тирқиш сабабли мунтазам равишда сувни ташқарига чиқариб туриш керак бўлган», деб ёзади New York Times нашри чоршанба (5 август) куни.

Ливан пойтахтини ларзага келтирган кучли портлашдан уч кун ўтиб, Байрут бандаргоҳи вайроналари орасида юрган ливанлик аскар, 7 август. [ЖОЗЕФ ЭЙД/AFP]

Ливан пойтахтини ларзага келтирган кучли портлашдан уч кун ўтиб, Байрут бандаргоҳи вайроналари орасида юрган ливанлик аскар, 7 август. [ЖОЗЕФ ЭЙД/AFP]

Мозамбик томон йўл олган кема 2013 йил Грузиянинг Батуми шаҳридан ўғит ва бомбалар учун қўлланиладиган 2750 тонна портловчи модда – аммиакли селитра билан денгизга чиққан.

«Rhosus» кемасини ижарага олган россиялик тадбиркор Игорь Гречушкин молиявий ва дипломатик келишмовчиликлар сабабли уни ташлаб кетган. Кемадаги юк эса Байрутдаги омборхонага олиб ўтилган.

Йирик миқдордаги ўғит нима сабабдан аланга олгани ҳозирча номаълум, расмийларга кўра, пиротехника яқинда таъмирлаш ишлари бошланган омборхона яқинида сақланган.

Кипр полицияси россияликни сўроқ қилди

Пайшанба (6 август) куни Кипр полицияси кема ва унинг юкига алоқадорлик юзасидан Гречушкинни сўроқ қилгани ҳақида хабар берди.

«Ливан ҳукумати биздан бу одамни топиб, ундан баъзи саволларга жавоб олишимизни сўради ва биз шундай қилдик», деди Кипр полицияси вакили AFPга. «Унинг жавоблари Ливанга тақдим этилди.»

Гречушкин ҳибсга олинмаган, деди полиция вакили. Полиция унга Ливан Интерполи талабига биноан, кеманинг юкига алоқадор бир нечта саволлар берган.

Ливан расмийлари портлаш юзасидан мустақил тергов ўтказилишини эълон қилганлар. 6 август куни ҳарбий прокурор воқеа юзасидан 16 киши ҳибсга олинганини айтди.

Кўрилган чоралар Байрут кўчаларидаги ғазабни камайтирмаган. Август охирида бу ерда ўнлаб намойишчиларнинг хавфсизлик кучлари билан тўқнашуви чоғида кўздан ёш оқизувчи газ ишга солинган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

У барча кулфатлар манбаи

Жавоб бериш

Россия – энг зўри

Жавоб бериш

Бунинг учун Россияга қўшимча санкциялар жорий қилиш керак ва Россия Байрутни қайта қуришда ёрдам бериши керак

Жавоб бериш

Томинг кетганми. Россиянинг нима алоқаси бор?

Жавоб бериш

Думбуллар ҳамма нарсада Россияни айблайди

Жавоб бериш