Карвонсарой
Терроризм

Россиянинг «вагнерчилари» орасида қирғиз фуқароларнинг борлиги – Марказий Осиё учун хавотирли

Канат Алтинбаев

Донецк ва Луганск вилоятларининг Украинадан мустақил бўлганини нишонлаётган россияпараст жангарилар юк машинасида кетмоқда, Донецк, 2014 йил 25 май. Россия президенти Владимир Путиннинг мақсадларини амалга оширувчи «Вагнер» ёлланма армияси айнан Украинада пайдо бўлган. [Александр Худотеплый/AFP]

Донецк ва Луганск вилоятларининг Украинадан мустақил бўлганини нишонлаётган россияпараст жангарилар юк машинасида кетмоқда, Донецк, 2014 йил 25 май. Россия президенти Владимир Путиннинг мақсадларини амалга оширувчи «Вагнер» ёлланма армияси айнан Украинада пайдо бўлган. [Александр Худотеплый/AFP]

ОЛМАОТА – Украинада Россиянинг хусусий ҳарбий пудратчиси – «Вагнер» гуруҳининг 15 нафар ёлланма жангарисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Улар орасида бўлган уч нафар қирғиз фуқароси Украина шарқида айирмачилар сафида жанг қилишда гумонланмоқда.

28 июл куни Украина Бош прокуратурасининг маълум қилишича, хорижлик жангарилар 2014 йилдан бери «вақтинча эгаллаб олинган Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудудида Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишган».

Бош прокуратурага кўра, ҳибсга олинганлар Россия Федерациясининг турли ноқонуний қуролли тузилмалари таркибида «хизмат» қилишган.

Жумладан, улар қаторида «Призрак» 14-ҳудудий мудофаа батальони, «Восток» 11-сонли махсус мотоўқчи полк ва «Оплот» 5-мотоўқчи бригадаси (ҳаммаси «Вагнер» гуруҳига тегишли) бор.

Беларусь давлат телевидениесининг видеолавҳасида 25 июл куни Белоруссия ҳудудига кирган «Вагнер» армиясининг ўнлаб ёлланма аскарлари акс этган. [Файл]

Беларусь давлат телевидениесининг видеолавҳасида 25 июл куни Белоруссия ҳудудига кирган «Вагнер» армиясининг ўнлаб ёлланма аскарлари акс этган. [Файл]

Женева конвенцияларига биноан, гумондорлар «ёлланма жангчилар» деб ҳисобланади ва уларнинг хатти-ҳаракатлари 1989 йил 4 декабрда БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган ёлланма жангчиларни ёллаш, улардан фойдаланиш, молиялаштириш ва тайёрлашга оид Халқаро конвенцияга хилофдир», дейилади идора баёнотида.

Бу ишни Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) тергов қиладиган бўлди.

«Вагнер» ёлланма аскарлари деб гумонланаётганларга молк-мулкни мусодара қилиш билан умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдид

Украина махсус хизматлари «Вагнер» гуруҳининг Донбассдаги айирмачиларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида илк бор 2014 йилнинг май ойида хабар топганлар, деб хабар беради Deutsche Welle (DW).

«Вагнерчилар» 2014 йил июнь ойида Украина шарқида «Ил-76» ҳарбий-транспорт самолётининг йўқ қилиниши, Донецк аэропортининг штурм билан қўлга олиниши ва Украинанинг Дебалцево туманидаги ҳарбий ҳаракатларга алоқадор бўлишган, деб айтган 2017 йилнинг октябр ойида СБУнинг ўша пайтдаги раҳбари Грицак Васил.

DW хабарига кўра, «Вагнер» гуруҳи сафига нафақат бутун Россия бўйлаб, балки айирмачилар назоратидаги шарқий Украина аҳолиси орасидан ҳам одамлар ёлланган.

Бироқ, москвалик одам ёлловчилар минтақадаги оғир ижтимоий-иқтисодий вазиятдан фойдаланиб, гуруҳ сафига пулга муҳтож бўлган Марказий Осиёлик ёшларни ҳам жалб қилишган, дейди олмаоталик собиқ ҳарбийлар.

«Уларга яхши ҳақ тўланади, шу боис бу – пулдан қийналган ва ўз ҳаётини тартибга сола олмаётган аксар ишсиз эркаклар учун ажойиб имконият», дейди Қозоғистон қуролли кучларининг истеъфодаги майори, олмаоталик Даурен Оспанов.

Вагнер гуруҳининг ёллаш усуллари кўп жиҳатдан ИД террорчилик гуруҳиникига ўхшаш, деди у. Масалан, бу иккала гуруҳ ҳам ночор ёшларни пул билан жалб қилиш ва Интернетда ёлланишга мойил одамларни қидириш билан шуғулланади.

«Бугунги кунда «Вагнер» минтақавий хавфсизликка янада каттароқ таҳдид солмоқда, чунки пандемия туфайли Марказий Осиё мамлакатларида ишсизлик кучайган», деди Оспанов.

Украинада ҳибсга олинган Қирғизистон фуқаролари ўта оғир жиноятларда айбланмоқда, дейди бишкеклик профессор, захирадаги милиция подполковниги Қайрат Осмоналиев.

«Айби исботланган тақдирда улар Қирғизистон ҳукуматининг ёрдамига умид қилмаса ҳам бўлади, чунки конституциямизга кўра, бундай жиноят содир этганлар Қирғизистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин», деди Осмоналиев.

Лекин, Қирғизистонга депортация қилинган тақдирда, у ерда уларни 12 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда, деб қўшимча қилди у.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи ҳуқуқ ҳимоячиси Қурманбек Алиевнинг айтишича, Украинада ҳибсга олинган қирғизистонликларга қўйилаётган айбловларни терроризм билан тенглаштириш мумкин.

«Улар пул учун жанг қилиб, ўз юртини ҳимоя қилаётган одамларнинг қонини тўккан. Улар террорчи бўлмай ким?», деди у.

Алиевнинг айтишича, Россиянинг «Вагнер гуруҳи» аслида ноқонуний ва террорчилик ташкилоти бўлиб, хорижий мамлакатларда Москванинг манфаатларини кўзловчи жанговар операцияларни амалга оширади.

«Улар Кремлнинг сиёсий мақсадлари йўлида ҳам душманларининг, ҳам ўз одамларининг ҳаётини барбод қилмоқдалар», деди Алиев «Вагнерчиларни» назарда тутиб.

Нишонда – Беларусь

Постсовет ҳудудда юз бераётган сўнгги воқеалар «Вагнер» гуруҳининг янги ҳийласидан дарак бўлиши мумкин.

30 июл куни Беларусда якшанба (9 август) куни бўлиб ўтган президент сайловлари арафасида мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришни режалаганликда айбланиб ҳибсга олинган россиялик ёлланма аскарларга қарши жиноий иш қўзғатилган.

Сўнгги йилларда Беларус президенти Александр Лукашенко Россиянинг босимига қарамай, Москва билан тўғридан-тўғри иттифоқни рад этиб, Ғарб билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилиб келаётганди.

Шундай бўлса-да, Россиянинг стратегик режалари орасида Беларус марказий ўринни эгаллайди ва эҳтимол, Украинадан ташқари исталган қўшни мамлакатга қараганда кўпроқ аҳамиятга эга.

Россия ўзининг деярли барча нефт ва газини Беларусга сотгани учун ҳам бу мамлакатдан жиддий манфаатдор. Россия углеводородларига қарамликни камайтиришга уринган Беларус бу йил Норвегия, Саудия Арабистони, Озарбайжон ва АҚШдан нефт сотиб олиб, Россия президенти Владимир Путиннинг ғазабини келтирган.

«Вагнер» гуруҳи Беларусдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринган бўлиши табиий ҳол, чунки Москва «бу ерда ўзининг стратегик манфаатларига эга», дейди қозоғистонлик собиқ ҳарбий Оспанов.

«Аммо, Лукашенконинг беқарор феъли ва тобора жиловсиз бўлиб бораётгани Путиннинг ҳафсаласини пир қилмоқда», деди Оспанов.

Дунё миқёсидаги чоралар

«Вагнер» гуруҳининг ёлланма аскарлари Кремлнинг режаларини рўёбга чиқариш йўлида хорижий мамлакатларда жанг қилиб келган.

Гуруҳ Ливияда ҳарбий қўмондон Халифа Ҳафтарнинг халқаро миқёсда тан олинган Ливия ҳукуматини ағдаришга қаратилган муваффақиятсиз уринишларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Тасдиқланган фотосуратларга кўра, «Вагнер» гуруҳи Ливиянинг Триполи шаҳри ва унинг атрофларида қуруқлик миналари ва қўлбола портловчи мосламаларни ўрнатиб, БМТнинг қурол эмбаргосини бузган ва бегуноҳ ливияликларнинг ҳаётини хавф остига қўйган. АҚШ Қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги (AFRICOM) июл ойида бу хабарни тасдиқлаган.

Хабарларга кўра, «Вагнер» гуруҳи аъзолари Сурияда бир неча йиллардан буён режим қўшинлари билан фронт чизиғида хизмат қилиб келмоқда. 2015 йилда Кремл ўз мижози – президент Башар Асад номидан Сурияга қўшин юборган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Вагнер ХҲКга қўшилмоқчиман

Жавоб бериш

Вагнер гуруҳи, худди АҚШ компаниялар каби – Aegis Defense Services, Defion Internacional, Triple Canopy, G4S Secure Solutions, ADT Security Services, Allied Universal, Inter-Con Security, Monitronics, Paragon Systems, Pinkerton Security, Vivint ва ҳ.к. Қўли қонга ботган, Ироқ урушида номи чиққан машъум «Blackwater Worldwide»ни ҳам унутманг, ҳозир унинг янги номи – Academi.

Жавоб бериш

Адашасиз, яхши аскарлар фақат руслардан иборат эмас. Россияда Буюк дашт жангчилари доим қадрланган. Биз биргаликда поляклар, французлар, немисларга қарши курашдик. Хитойликлар ҳам насибасини олди. Хусусий ҳарбий компания ҳақида гапирадиган бўлсак, қўшиламан. Бу дунёда ҳамма нарса нисбий.

Жавоб бериш

У ерга хорижликлар ёлланмайди, фақат руслар

Жавоб бериш

Бу дунёда ҳамма нарса нисбий!... Бир томонлама айблаш ҳам гуноҳ!!!

Жавоб бериш