МОСКВА – Дунёдаги соғлиқни сақлаш соҳаси олимлари ва тиббиёт мутахассислари Россия президенти Владимир Путиннинг Россия илк коронавирус вакцинасини яратганига оид иддаолари юзасидан ўз хавотирларини билдирдилар. Уларнинг аксарияти тасдиқланмаган ва синовдан ўтмаган дори COVID-19 вирусидан ҳам хатарлироқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Сешанба (11 август) куни Путин вакцина хавфсиз эканлиги ва қизларидан бири 1950 йиллардаги илк Совет сунъий йўлдоши шарафига «Спутник V» деб номланган вакцинани қабул қилганини айтиб ўтган.
Мутахассислар, жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари ҳам Россия тадқиқотлари ҳақида етарли маълумот йўқлигидан хавотирда эканликларини билдирганлар.
Вакцина ҳақида маълум бўлгани шуки, у Россия армиясидаги бир неча ўн нафар «кўнгиллида» синовдан ўтказилган.
«Хавфсиз ва самарасиз бўлган ҳар қандай вакцинадан келиб чиқувчи салбий таъсирлар ҳозирги муаммоларимизни янада кучайтириши мумкин», дейди Лондоннинг Империал коллежи иммунологи Денни Альтман.
«Бемор хавфсизлиги энг биринчи ўринда туради», деди Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот вакили. «Россия вакцинасининг сифати, самараси ва хавфсизлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.»
Вакцинани ишлаб чиқарган давлат бошқарувидаги Гамалея институти тадқиқотчилари бир неча ой аввал дори намунасини ўзларида синаб кўрганлар, мутахассислар бу қадамни одамлар устидан ноанъанавий ва шошилинч синов ўтказиш дея баҳолаган.
Кузатувчилар россиялик тадқиқотчиларнинг натижа кўрсатиш учун пала-партиш иш олиб бораётгани ва ҳукумат босими остида ҳаракат қилаётганидан хавотир билдирганлар.
«Синов ўтказишдан аввал вакцинанинг тарқатиш учун тайёрлигини даъво қилиш – муаммоли масала», деди АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи.
«Биз хавфсиз, самарали вакциналарни тақдим қилишимиз ва маълумотлар шаффоф бўлиши муҳим... Бу биринчи бўлиш йўлидаги мусобақа эмас», деди чоршанба (12 август) куни мухбирлар билан конференц-алоқада бўлган АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири Алекс Азар.
«Россиядаги дастлабки тадқиқотлар маълумотлари очиқланмаган, у шаффоф эмас», деб қўшимча қилди у.
«Россия ҳукуматининг вакцинадан фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларига у қадар ишонмайман», дейди Қозоғистондаги COVID-19 шифохоналаридан бирининг врачи Асел Салиева.
«Синов жараёнининг бошида вакцина хавфсиз туюлиши, аммо унинг оқибатлари кейинроқ юзага чиқиши мумкин. Хатто хавф асосли бўлиб кўринган тақдирда ҳам, миллионлаб одамлар саломатлигини хатарга қўя олмайсиз», деди Салиева.
«Россия вакцинасини ишлаб чиқарганларнинг ўзлари вакцинанинг таъсир қилиш муддати қанча эканлигини билишмайди, чунки улар узоқ муддатли ва кенг миқёсли тиббий тадқиқотлар ўтказишмаган», деб огоҳлантирди Қирғизистондаги Марказий Осиё Америка университети молекуляр генетики Болот Калмирзаев.
Қўшимча синовлар ўтказилмас экан, келажакда кўп «сюрпризлар» юз бериши мумкин, деб қўшимча қилди у.
«Биринчи бўлиб сотувга чиққан тақдирда ҳам, Россия вакцинаси танлов бўлиши керак эмас, чунки унинг хавфсизлигига кафолат йўқ», деди Покистон ҳукуматининг Исломободдаги COVID-19 бўлинмаси аъзоси доктор Жавид Чима.
«Вакцинация тегишли синовларсиз бошланиб кетадиган бўлса, у одамларга фойдадан кўра кўпроқ зиён етказиши мумкинлигидан қўрқамиз», деди Исломободдаги Миллий соғлиқни сақлаш институтининг вакцинация бўйича мутахассиси Муҳаммад Рафиқ.
Биринчи бўлиш истаги
Кремль «биринчи бўлиш» истагида хавфли ёки cамарасиз «вакцинани» чиқаришга бир нечта сабаб билан таваккал қилаётган бўлиши мумкин.
Путиннинг россияликлар орасида анча вақт юқори бўлиб келган рейтинги охирги икки йилда сезиларли пасайди ва эндиликда у бир вақтлар ўзига содиқ бўлган сиёсий базасининг кескин ва ўсиб бораётган норозилигига дуч келмоқда.
2018 йилда нафақа ёшининг оширилиши ва 2019 йилдан бошлаб Москва шаҳар кенгашига мухолифат номзодларининг сайланишини тақиқлаш билан Кремль кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди ва бу ўз навбатида унинг обрўсига путур етказди.
Москва ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида оммавий норозиликлар ва ҳибслар оддий ҳолга айланган. Айни вақтда Россиянинг шарқий вилоятларида мисли кўрилмаган оммавий норозиликлар бўлиб ўтмоқда.
Россия аҳолиси, шунингдек, охирги беш йилдан бери даромадларнинг пасайиб, иқтисодиётнинг қулаб бораётганидан норози. Сешанба (11 август) куни Россия давлат статистика агентлиги мамлакат иқтисодиёти иккинчи чоракда 8,5 фоизга қисқарганини маълум қилган.
Шундай экан, кузатувчиларнинг таъкидлашича, узоқ кутилган вакцинанинг мавжудлиги ҳақидаги баёнотлар Путиннинг сўнгги сиёсий найрангларидан биридир.
Путин бошчилигидаги Россия режими ҳам текширилмаган вакцинадан катта даромад олишга тайёр кўринади.
Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, вакцинани сентябр ойидан бошлаб саноат даражасида ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Унга 20 мамлакатдан «бир миллиарддан ортиқ дозага» дастлабки буюртмалар келиб тушган.
Россия хорижий ҳамкорлар билан биргаликда беш мамлакатда йилига 500 миллион доза вакцина ишлаб чиқаришга тайёр, деди у.
Ғарб мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимига қарши ҳужумлар
Путиннинг баёноти Буюк Британия, АҚШ ва Канаданинг Россия разведкасига алоқадор хакерлик гуруҳини бутун дунёдаги тадқиқот институтларидан COVID-19 вакцинасига оид ишланмаларни ўғирлашга уринишда айблаганидан бир ой ўтиб янграган.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб бу айбловларнинг ҳаққоний эканига «мутлақо ишонишини» айтар экан, Россиянинг хатти-ҳаракатларини «ўта хунук ва номуносиб иш» деб атаган.
Шунингдек, Хитой режими ҳам COVID-19 вакцинасига оид тадқиқотларни ўғирлашга урингани сабаб, июл ойида АҚШ Хитойни кибержиноятчиларга бошпана бераётган мамлакат деб атаган эди.
Россия режими бир неча ой давомида янги коронавирус пандемияси ҳақида фаол дезинформация тарқатиб келди, кейинроқ бу Путиннинг Ғарб соғлиқни сақлаш тизимлари ва америкалик олимларни обрўсизлантиришга қаратилган узоқ муддатли кампаниясининг бир қисми эканлиги маълум бўлди.
Март ойида Европа Иттифоқи эълон қилган тадқиқотга кўра, Россиянинг ҳалокатли вирус ҳақидаги дезинформацион кампанияси бутун дунёдаги одамлар ҳаётига хавф солмоқда ва соғлиқни сақлаш тизимларига бўлган ишончга путур етказиб, Ғарбдаги инқирозни янада кучайтиришга қаратилган.
[Мақолани тайёрлашга Олмаотадан Канат Альтинбаев ва Пешовардан Ашфақ Юсуфзай кўмаклашган.]
Қандай қилиб ботқоқ макакалари ҳали АҚШ ёки Хитойда ишлаб чиқарилмаган вакцинани яратиши мумкин?
Жавоб беришФикрлар 20
Касалликнинг ўзидан хавфлироқ вакцина дегани нимаси? Уни Владимир Владимирович (Путин)га юбориш керак. Иложи бўлса миясига.
Жавоб беришФикрлар 20
Лой ва хашакдан тайёрланган мўъжизали вакцина
Жавоб беришФикрлар 20
Энди Россия иштонини йиртиб бўлса ҳам, вакцинани биринчи бўлиб ишлаб чиқаришга зўр бериб уринса керак. Лекин, барибир бунга ақли етмайди-да. Ҳамма ақллар имкон қадар Путиннинг «барқарорлигидан» узоқроқда бўлиш учун Ғарбга қочиб кетган.
Жавоб беришФикрлар 20
Россия дунёни қутқаради. Ажойиб.
Жавоб беришФикрлар 20
Россиянинг шайтон-вакцинаси. Америка ёки Исроилники бўлса тузук.
Жавоб беришФикрлар 20
Яхшиям огоҳлантирдингиз, бўлмаса бизда кўпчилик ҳали текширилмаган вакцинани сотиб олмоқчи. Ўзиям «Россияда ишлаб чиқарилган» бўлгани учун ўта сифатсиз бўлса керак.
Жавоб беришФикрлар 20
Дунё бўйлаб жами олтита юқори сифатли коронавирус вакцинаси ишлаб чиқилмоқда. [Уларнинг самара беришига] умид бор. Аммо қичитқи ўти ва чириган клюквадан тайёрланган Россия вакцинаси – шунчаки кулгили.
Жавоб беришФикрлар 20
Менинг фикрим: коронавирус анчадан бери бор; 70-80 йилларда чиққан тиббий китобларни ўқиб кўринг. Бугунги кунда озиқ-овқат таркибидаги кимёвий моддалар туфайли инсон иммунитети заифлашди, ҳаётий муҳим элементлар бўлган ҳаво ва сув ифлосланди. Бунинг устига, уяли алоқа компаниялари 4G ва 5Gни жорий қилишмоқда, бу иммунитетни янада заифлаштиради. Путин вакцина яратилгани ҳақида эълон қилди ва бу жуда яхши. Хориждагилар (яъни бошқалар) бунга шубҳа билдиришмоқда; соғлом шубҳа бўлгани ҳам ёмон эмас. Аммо бунинг яхши тарафи – доим нимагадир интилиш керак. Путиннинг вакцина ҳақидаги сўзларига сиёсатни аралаштириш аҳмоқликдир!
Жавоб беришФикрлар 20
Россиялик олимлар ароқдан вакцина ўйлаб топишибдими?
Жавоб беришФикрлар 20
АҚШда бу вакцина юзасидан фикрни билдириб бўлишди. У шунчалик текширилмаган ва ишончсиз эканлигидан улар бу вакцина билан ҳатто маймунларни ҳам эмламаймиз дейишган.
Жавоб беришТўғри, ўзларининг маймунлардан иборат аҳолиси учун бермайди )
Жавоб беришДемак, руслар маймунлардан ҳам пастроқ ))
Жавоб беришФикрлар 20
Россия бу вакцинани ҳеч кимга таклиф қилмаяпти-ку. ва Уни камида икки йил ичида экспортга чиқариши мумкин. Биринчи навбатда, Россия аҳолисини эмлаш керак; хориждагилар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Айтганча, бу ноу-хау сирини ҳеч ким америкаликлар билан бўлишмоқчи эмас. Улар эса мўлтираб туришибди. Шундай экан, Американинг демократик вакцинасини кутинг.
Жавоб беришФикрлар 20
Россиянинг вакцинасини эмлагандан коронавирус билан касалланиш осонроқ.
Жавоб беришФикрлар 20
Тубанлашган ва тамоман мияси айниган россияликлар бундай вакцина ихтиро қилишолмайди. Аслида бу унчалик қийин ишмас.
Жавоб беришМенга қара, ақлли. Мураккаб эмас деяпсан, сенинг ҳукуматинг бу борада нимани қойил қилди? Писиб ўтир яхшиси!
Жавоб беришҲозир Англияда яшаяпман; Англияда бир вақтнинг ўзида бир нечта вакциналар ишлаб чиқилмоқда. Вакцина нима? У ўлик ёки заифлашган вирус штаммларидир. Ҳеч қандай мураккаб нарса йўқ.
Жавоб беришУнда Англиядан туриб Карвонсаройни ўқишга қум борми?
Жавоб беришЎзингчи, Америка сайтларида пишириб қўйибдими сенга?
Жавоб беришФикрлар 20