Карвонсарой
Терроризм

Тожикистонда экстремизмга қарши кураш фонида «Мусулмон биродарлари»га аъзоликда гумонланганлар устидан суд жараёни давом этмоқда

Неъматулло Мирсаидов

Исфара туманидаги Чоркўҳ қишлоғи, 31 июл куни олинган сурат. Қишлоқ жамоати раҳбари Фирдавс Раҳимзода январ ойида «Ихвонул муслимийн» гуруҳига алоқадорликда айбланиб қўлга олинган. [Неъматулло Мирсаидов]

Исфара туманидаги Чоркўҳ қишлоғи, 31 июл куни олинган сурат. Қишлоқ жамоати раҳбари Фирдавс Раҳимзода январ ойида «Ихвонул муслимийн» гуруҳига алоқадорликда айбланиб қўлга олинган. [Неъматулло Мирсаидов]

ХЎЖАНД – Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари турли экстремистик гуруҳлар аъзоларини қўлга олар экан, Душанбе и Хўжандда «Мусулмон биродарлари» тақиқланган гуруҳига аъзоликда гумонланганлар устидан суд жараёни давом этмоқда.

Январ ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари 2006 йилда Тожикистон Олий суди томонидан мамлакат бўйлаб тақиқланган гуруҳга аъзоликда гумон қилинган 178 кишини ҳибсга олган.

Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) маълумотларига кўра, Душанбеда 134 нафар гумондор, шу жумладан икки Миср фуқароси судланмоқда.

Олий суд 7 июл куни очилган жиноий ишини кўриб чиқмоқда.

Хўжанд давлат университети, 6 август. Январ ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу ОТМнинг уч нафар ўқитувчисини «Мусулмон биродарлари»га алоқадорликда гумонлаб ҳибсга олган. [Неъматулло Мирсаидов]

Хўжанд давлат университети, 6 август. Январ ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу ОТМнинг уч нафар ўқитувчисини «Мусулмон биродарлари»га алоқадорликда гумонлаб ҳибсга олган. [Неъматулло Мирсаидов]

Чоркўҳ қишлоғи, 2006 йил. Бу ернинг аёллари 2000-йиллар бошида ҳам паранжида юрар эдилар. [Неъматулло Мирсаидов]

Чоркўҳ қишлоғи, 2006 йил. Бу ернинг аёллари 2000-йиллар бошида ҳам паранжида юрар эдилар. [Неъматулло Мирсаидов]

Шунингдек, Сўғд вилояти прокуратурасига кўра, Хўжандда 44 нафар гумондор (23 таси вилоят ва 21 нафари шаҳар судида) суднинг қора курсисига ўтирган.

2020 йилнинг биринчи ярмида экстремистик ташкилотларга аъзоликда гумон қилинган жами 274 киши ҳибсга олинган. Бу ҳақда 3 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳибсга олинганлар орасида «Мусулмон биродарлари»нинг 203, «Ислом давлати»нинг 27, «салафийлик» оқимининг 17, «Ансаруллоҳ» жамоатининг 8, Тожикистон Ислом уйғониш партиясининг (ТИУП) 4 ва «Толибон» ҳаракатининг бир нафар аъзоси бор.

Қўлга олинганлар ОТМ ва университетлар ўқитувчилари, имомлар ва хориждаги Ислом университетларининг битирувчиларидан иборат.

«Ҳибсга олинганларнинг кўплигини мавжуд жиноий тузилмаларнинг ўзаро алоқада эканлиги ва улар мамлакатнинг ҳам жанубий, ҳам шимолий ҳудудларидан экани билан изоҳлаш мумкин», деб хабар берган ИИВнинг Сўғд вилояти уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳудудий бошқармасидаги аноним манба.

«Хавфсизлик идоралари билан бирга фаол ва нофаол гуруҳларни, айбдор ва айбсизларни аниқлашимиз керак эди... Алоқадорлиги тасодифий бўлгани учун, ҳибсга олинганлардан айримлари қўйиб юборилди», деб қўшимча қилди манба.

Панисламизм уруғлари

90-йиллар охирида Тожикистонда беш йиллик фуқаролар уруши тугаши ортидан кенг диний эркинликлар берилди ва бу мусулмон дунёси билан янада кенгроқ ҳамкорлик учун йўл очди.

Ушбу ҳамкорлик, айниқса таълим соҳасида сезиларли бўлди, зеро мамлакатда араб тилини ўқитишни такомиллаштиришга ёрдам берувчи ташкилотлар пайдо бўла бошлади.

Араб мамлакатларидан келган илк ўқитувчилар Хўжандда 1999-2005 йиллар оралиғида пайдо бўлган. Улар чексиз ваколатларга эга бўлиб, жумладан талабаларни қабул қилишда бевосита иштирок эта олар эдилар.

Кузатувчиларнинг фикрича, айнан шу даврда кўплаб тожик ёшларининг онгига фундаменталистик ғоялар кириб келган.

«Ўша пайтларда деярли ҳеч ким суданлик Муҳаммад Амин Халифуллоҳ, мисрлик Муҳаммад Сиддиқ ёки суриялик Абдулоҳ Ҳамдамнинг тожик талабалари орасида панисламизм ғояларини ёйиши мумкинлиги ўйламаган», дейди Хўжанд давлат университетининг шарқшунослик факультети декани Ислом Каримов.

Каримов араб тилини ўргатиш мақсадида Хўжанд давлат университетининг шарқшунослик кафедрасига таклиф қилинган ўқитувчиларни назарда тутган. Бу одамлар ҳозир қамоқда.

90-йиллар охирида араб дунёсидан Тожикистонга педагогик «аскарларнинг» юборилиши табиий ҳол эди, дейди Тожикистон президенти ҳузуридаги Исломшунослик марказининг собиқ директори ва ҳозирда парламент аъзоси бўлган Файзулло Баротов.

«Мамлакатимиз дунё ҳамжамияти учун барча эшикларини очди... Тожикистоннинг очиқ эшиклар сиёсати «Мусулмон биродарлари»нинг ғоявий раҳнамолари учун ўз режаларини нафақат республикада, балки имкон қадар бутун Марказий Осиёда амалга ошириш учун яхши имконият эди», дейди Баротов.

«Уларга ўз мафкуравий режаларини амалга ошириш учун таълимдан ҳам қулайроқ соҳа йўқ эди» деди у.

«Ўша йиллари қадалган уруғлар кейинроқ, эҳтимол ўн йиллар ўтиб униши мумкин эди», дейди Хўжанд давлат университети журналистика кафедраси мудири Карим Комилов.

Сўғд вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, январ ойида Тожикистон шимолида ҳибсга олинганлар орасида Хўжанд давлат университетининг 2004-2005 йиллардаги уч нафар битирувчиси (кейинчалик шу ОТМ ўқитувчилари) ҳам бўлган.

«Гумондорлар орасида ... (араб ўқитувчиларида таълим олган) илк битирувчиларнинг борлиги уларнинг ғоялари одамлар онгига сингган бўлишини мумкинлигини тасдиқлайди», деб қўшимча қилди Комилов.

Қатъий чоралар

2005-2006 йилларда мамлакатнинг исломийлашувидан хавфсираган тожик расмийлари ички сиёсатга бир қатор ўзгартиришлар киритдилар.

Бу чоралар мадрасаларни ёпиш, масжидлар сонини камайтириш ва диний ташкилотларни тугатишни ўз ичига олди.

«Радикал ва экстремистик кучларга нисбатан қаттиққўл сиёсат кўплаб экстремистик ташкилотлар издошларидан қатъий махфийлик шароитида ишлашни тақозо қилади, аммо Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳамжиҳатликдаги чоралари туфайли бу каби «ухлаб ётган» гуруҳларни аниқлаш имконияти пайдо бўлди, дейди Сўғд вилояти прокурорининг ўта муҳим ишлар бўйича ёрдамчиси Таваккал Файзулло Аҳмадиён.

«Булар билимли, анча мулоҳазали одамлар бўлиб, сабр-тоқат ва ишонч билан исломий халифалик барпо этиш ғояларини тарғиб қиладилар. Ўқимишли бўлмаган одамлар ёки ҳали онги шаклланиб улгурмаган ёшлар осонликча уларнинг тўрига илиниши мумкин», деб қўшимча қилди Ахмадиён.

«Шимолий Тожикистонда ёшларни экстремистик фаолият учун ёллаш ҳолатларининг кўпайтгани хавотир уйғотмоқда», деди Сўғд вилояти прокурори Ҳабибулло Воҳидов 17 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Воҳидов бу ҳолатни оила ва таълим муассасаларидаги назоратнинг сустлиги билан изоҳлаган.

«2019 йилнинг биринчи ярмида вояга етмаганларни ёллаш билан боғлиқ учта жиноий иш очилган, 2020 йилнинг биринчи ярмида эса 10 та иш шаҳар ва туман судларига оширилган, бу муаммонинг жиддий эканлигини тасдиқлайди», деди Воҳидов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500