Карвонсарой
Сиёсат

COVID-19 инқирози Пекиннинг Марказий Осиёдаги манфаатлар доирасини кенгайтирди

Канат Алтинбаев

ХХР раиси Си Цзинпин (ўнгда) ўтган йилнинг 11 сентябр куни Пекинда ўтган ҳужжатларни имзолаш маросимида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан қўл сиқишмоқда. (Андреа Верделли/AFP)

ХХР раиси Си Цзинпин (ўнгда) ўтган йилнинг 11 сентябр куни Пекинда ўтган ҳужжатларни имзолаш маросимида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан қўл сиқишмоқда. (Андреа Верделли/AFP)

ОЛМАОТА – Пекин Марказий Осиёнинг коронавирус оқибатларига қарши курашидан ўзининг геосиёсий ва иқтисодий мақсадларига эришиш йўлида фойдаланмоқда, дейди кузатувчилар.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, йил охирига қадар Марказий Осиё мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти 5,4 фоизга камайиши мумкин.

Хитой иқтисодиёти эса бу орада пандемиядан анча ўнгланган кўринади ва бунинг бир қатор белгилари пайдо бўлган – яқинда COVID-19 ватани бўлиш Ухандаги томошада минглаб хитойликларнинг ниқобсиз ва ижтимоий масофани сақламай иштирок этганига оид фотосуратлардан Пекиннинг аллақачон инқироздан чиқаётганини тахмин қилиш мумкин.

Бундай номутаносиблик қудратга тўла Хитойнинг пандемия таъсирида заифлашган Марказий Осиё мамлакатларини эксплуатация қилишига имкон бермоқда ва кузатувчиларга кўра, Пекин айнан шундай йўл тутмоқда.

Марказий Осиё яқинидаги баҳсли ҳудуддан Хитой ҳарбий юк машиналари карвони қурол ва техника олиб ўтмоқда. Пекин бу минтақада иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан тобора мустаҳкамланиб бормоқда. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Марказий Осиё яқинидаги баҳсли ҳудуддан Хитой ҳарбий юк машиналари карвони қурол ва техника олиб ўтмоқда. Пекин бу минтақада иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан тобора мустаҳкамланиб бормоқда. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Тожикистоннинг Помир тоғларидаги Сарез кўли денгиз сатҳидан 3300 метр баландликда жойлашган. Тоғ тизмаси Хитойга тегишли, деб айтган июл ойида хитойлик журналист. [Қадам Маскаев/AFP]

Тожикистоннинг Помир тоғларидаги Сарез кўли денгиз сатҳидан 3300 метр баландликда жойлашган. Тоғ тизмаси Хитойга тегишли, деб айтган июл ойида хитойлик журналист. [Қадам Маскаев/AFP]

«Хитой иқтисодиётининг тезлик билан тикланиши унга кўплаб хомашё маҳсулотлари, жумладан Марказий Осиё иқтисодиётларининг таянчи бўлган Қозоғистондан нефть харидини қайта тиклашга имкон берди», деб ёзади халқаро масалалардаги этика бўйича Карнеги кенгаши аъзоси Филипп Карузо 3 август куни «Foreign Policy» нашрида. «У Қирғизистон ва Ўзбекистонга, жумладан Хитой раҳбарлигидаги Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки орқали миллиардлаб доллар кредитлар ажратиш юзасидан музокаралар олиб борган.»

«Пекин глобал масалаларда аввалгидек етакчи бўлишга интилмоқда ва вирус туфайли юзага келган тартибсизликни ўз мақсадига эришиш воситаси сифатида кўрмоқда», дейди Осиё тадқиқотлари миллий бюросининг катта илмий ходими ва Франция мудофаа вазирлигида Хитойнинг стратегик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган Надеж Ролланд Озодлик билан суҳбатда.

«Иқтисодий ўйинлар»

Пекин қўллаб-қувватлашга ваъда берган бўлса-да, ўзининг жорий ва келажакдаги лойиҳаларига керагидан ортиқ баҳо бериб юбормоқда, чунки Хитойнинг Марказий Осиёдаги инфратузилмавий ва бошқа иқтисодий лойиҳалари сўнгги бир неча ой ичида етарли даражада ишонч қозонмади, дейди бишкеклик иқтисодчи Элмира Суранчиева.

Июн ойида Хитой ҳукумати «Бир камар - бир йўл» ташаббуси доирасида минтақада амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолатини ўрганиб чиқар экан, пандемия туфайли уларнинг ярмига жиддий зиён етгани маълум бўлди, деди у.

«Хитойнинг ўзи тарафидан молиялаштираётган бу лойиҳалар Марказий Осиё давлатларини Пекиннинг қарз сиртмоғига янада қаттиқроқ боғлади», деди Суранчиева. «Пандемия туфайли лойиҳалар тўхтаб қолди, аммо Хитой олдидаги қарз бекор қилингани йўқ.»

Шундай бўлса-да, Хитой режими ўз экспортини оширишга муҳтож бўлган қўшниларига иқтисодий ёрдам кўрсатишга шошилмаяпти.

Аксинча, Хитой бозорида ўз ўрнига эга бўлишга интилаётган Марказий Осиёлик ишлаб чиқарувчилар кўп ҳолларда Пекиннинг протекционистик сиёсатига дуч келмоқдалар.

Хитой божхоналаридаги кўплаб бож тўловлари ва текширувлар туфайли нархларнинг кўтарилиши ортидан қозоқ унининг Хитой бозоридаги рақобатбардошлиги пасаймоқда, дейди Қарағандадаги йирик тегирмончилик корхонаси – «Мутлу» раҳбари Дос-Мукасан Таукебаев.

«Натижада, уларнинг маҳаллий уни бизникидан кўра анча арзон», деди Таукебаев. «Маҳаллий бозорни эгаллаш жуда қийинлаштириб қўйилган.»

Пекин Марказий Осиёга қимматли ҳамкордан кўра кўпроқ хомашё манбаи сифатида қарайди, деди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Айдос Сарим.

Минтақадаги мамлакатлар Хитойдан эҳтиёт бўлишлари ва «иқтисодий ўйинларга» берилмасликлари керак, деди у.

Фурсатдан фойдаланиб қолиш

Ёмонлашаётган вазият фонида Хитой ва Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар вазирлари 16 июль куни иқтисодий режалар ва пандемияга қарши курашдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун видео анжуман ўтказдилар.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И анжумандаги баёнотида «Марказий Осиёнинг бугунги халқаро майдондаги муҳим стратегик ўрни» ва «100 йил ичидаги мисли кўрилмаган катта ўзгаришлар» ҳақида стандарт қолипдаги гапларни айтиб ўтган.

У савдо ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик аҳамиятини таъкидлар экан, «чегара муаммоларининг ҳал этилишидаги муваффақиятлар ҳамда умумий сарҳадларнинг дўстлик ва ҳамкорлик рамзига айланганини» юқори баҳолаган.

Шунга қарамай, онлайн анжумандан кўп ўтмай, Хитой оммавий ахборот воситалари «Тожикистон Хитойга ерини топшириш ташаббуси билан чиқди ва Помирнинг қўлдан чиқарилган тоғлари ўзининг қонуний эгасига қайтарилди» деган иғволи сарлавҳа остида мақола чоп этган.

2011 йилда Тожикистоннинг 1158 кв. км ҳудуди Хитой ихтиёрига ўтказилишини ёритувчи мақола кўплаб тожикистонликларни ғазаблантирган эди.

Тожикистондаги Помир тоғлари Хитойга тегишли, деб таъкидлайди мақола муаллифи, хитойлик журналист ва тарихчи Цюй Яо Лу фақат Хитой манбаларига асосланиб.

Мақола Тожикистон ҳукуматини ғазаблантирди ва «Душанбе Пекинни икки давлат чегарасига оид провокацион мақолаларнинг чоп этилишига йўл қўймасликка чақирди», деб хабар берган Asia-Plus 24 июль куни.

«Хитой қарзлари ўрнига Юқори Қумарг олтин конимизни тортиб олишга улгурди. Улар бизга ёрдам бермоқчи эканликларини айтишади, аммо «ёрдамларидан» кейин албатта ҳисоб ҳам келади», дейди «Авицена» қурилиш компанияси ишчиси, душанбелик Абдураҳмон Ҳасанов.

ОАВ маълумотларига кўра, 2018 йилда Хитой Душанбеда электр станцияси барпо этиш эвазига бу конни бошқариш ҳуқуқини олган.

«Пекин шунчаки Марказий Осиёдан фойдаланмоқда», деб қўшимча қилди у.

Кучайиб бораётган ташвишлар

Марказий Осиё ҳукуматлари иқтисодий нуқтаи назардан Пекин билан ҳамкорлик қилаётган бир пайтда минтақада Хитой экспансияси юзасидан хавотирлар кучаймоқда.

Бундай муносабат Хитойга қарши намойишларга, Пекин томонидан ишга туширилган корхоналарнинг хитойлик ишчилари ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги низоларга сабаб бўлмоқда.

2019 йилнинг ёз ойларида Қирғизистоннинг Норин вилоятида жойлашган Солтон-Сари олтин конида Хитойнинг «Zhong Ji Mining» компанияси ва маҳаллий аҳоли ўртасида юзага келган тўқнашувда ўнлаб киши жароҳатланган.

Маҳаллий аҳоли қазиб Хитой компаниясини экологик меъёрларни бузиш ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши сабабли қорамолларнинг нобуд бўлишида айблаган.

Бу воқеадан бир ой ўтиб, Қозоғистоннинг бир нечта шаҳрида «Хитой экспансияга қаршимиз!» деган шиорлар остида Хитойга қарши намойишлар бўлиб ўтди.

Фаоллар президент Қосим-Жўмарт Тўқаевдан Пекинга ташрифини бекор қилишини ва Хитой саноат ҳамда қишлоқ-хўжалик лойиҳаларини тўхтатишни талаб қилдилар.

Шунингдек, июль ойида Хитой Марказий Осиёда кучайиб бораётган пандемия ва унинг ҳалокатли оқибатларидан фойдаланган ҳолда минтақада коронавирусга оид дезинформация тарқатаётгани маълум бўлди.

Хитойнинг COVID-19 инқирозидан фойдаланишига оид яна бир хавотир Пекиннинг минтақадаги ҳарбий экспансияси билан боғлиқ.

Марказий Осиё мамлакатлари сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва соғлиқни сақлаш соҳаларида мислсиз бўҳронларга сабаб бўлган коронавирус ва пневмония эпидемияси, шунингдек, углеводород нархларининг арзонлашуви ва меҳнат муҳожирлари томонидан юбориладиган пул жўнатмаларининг камайиши туфайли юзага келган иқтисодий инқирозга қарши курашишда давом этмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Буюк Хитойга шон-шарафлар! Аллоҳ барча яхшиликлар ва узоқ умр берсин

Жавоб бериш

«Совға кўтарган данайликлардан эҳтиёт бўлинг». Хитой шу даражада сурбетлашиб кетдики, экспансия мақсадларини очиқдан-очиқ айтмоқда! Сотқин Марказий Осиё давлатлари эса ялтоқланиб тиржайиб турибди!

Жавоб бериш

Яхшику, тўғрими. Марказий Осиёликлар Европа билан эмас, балки Хитой билан ривожланиш йўлини танлашмоқда.

Жавоб бериш

Душман бостириб келяпти, биз бўлса бўғма илон ўраб олган қуёндек ухлаб ётибмиз. Кимлигимизни ёдга олиш вақти келди.

Жавоб бериш