Карвонсарой
Сайловлар

Беларусдаги намойишларнинг бостирилиши ортида Кремль кўланкаси пайдо бўлмоқда

Канат Алтинбаев

image

20 август куни Минскдаги Мустақиллик майдонида президент сайловларининг натижаларидан норози бўлиб митинг ўтказаётган мухолифат тарафдорлари. [Сергей Гапон/AFP]

ОЛМАОТА – Марказий Осиёликлар Беларусда ўтган баҳсли президент сайловлари юзасидан намойишчилар билан бирдамлигини изҳор қилаётган бир пайтда, кузатувчилар ҳукуматнинг намойишларни бостириш ҳаракатлари ортида Кремль кўланкаси турганини кўрмоқдалар.

Беларусда юз минглаб намойишчилар зўравонлик хавфига қарамай кўчаларни тўлдиришда давом этмоқда. Дунёнинг кўплаб давлатлари эса Лукашенконинг ғалабаси эркин ва ҳаққоний бўлмаган дея, 9 август кунги сайловлар натижаларини тан олмаяпти.

Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайловда Лукашенко 80%, мухолифатнинг асосий номзоди Светлана Тихановская эса 10% овоз олган.

Сайловдан кейин ўз ҳаётидан хавотирга тушган Тихановская Литвага қочишга мажбур бўлган.

image

Беларусда Александр Лукашенкога қарши намойишларни қўллаб-қувватлаб, Беларус элчихонаси олдига тўпланган қирғизистонликлар, 17 август. [Адилет Иманалиев]

image

Сурияда фаолият олиб бораётган россиялик ёлланма аскарлар, ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат. [Файл]

Европа Иттифоқи (ЕИ) 9 август кунги сайлов натижаларини сохталаштиришда гумонланган ва намойишларни бостирган Беларус ҳукуматига қарши янги санкциялар устида ишлай бошлади, деб хабар беради AFP.

«Беларус халқи бундан яхшисига лойиқ. Уларнинг ўз раҳбарини танлаш ва келажагини қуриш учун демократик ҳаққи бор», деди ЕИ кенгаши президенти Шарль Мишель.

Кремль кўланкаси

Намойишлар бошланганидан кейин Лукашенко ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали бир неча бор суҳбатлашган. Беларус раҳбарининг иддао қилишича, Россия етакчиси мамлакатдаги осойишталикни таъминлашда ёрдам беришга тайёр эканини айтган.

Москва зарурат юзага келган тақдирда олти постсовет давлатдан таркиб топган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) ҳарбий алянси доирасида Беларусга киришга тайёрлигини билдирди.

Намойишлар Путиннинг рейтинги кескин тушиб кетган ноқулай бир вақтга тўғри келди, зеро у бир вақтлар унга содиқ бўлган сиёсий таянч кучининг қатъий ва кучайиб бораётган норозилигига дуч келмоқда.

Оммавий намойишлар ва ҳибслар Москва ҳамда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида одатий ҳолатга айланиб қолган. Ҳозирда Россиянинг шарқий қисмида мисли кўрилмаган норозиликлар кузатилмоқда.

«Албатта Россияга ножўя таъсир қилиши мумкин бўлган Белорусдаги халқ инқилоби Владимир Путин кўришни истайдиган нарса эмас», дейди Европа сиёсати таҳлил марказининг (CEPA) илмий ходими Катя Глод AFP нашрига.

Кўпчилик кузатувчилар жума (21 август) кунидан бери муҳтамалан ўлим тўшагида ётган россиялик етакчи мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланишини ҳам Кремлнинг огоҳлантирувчи ҳужуми сифатида кўрмоқдалар. Россияда миллионлаб тарафдорларига эга Навальний Лукашенкога қарши чиқаётган Беларус халқини очиқдан очиқ қўллаб-қувватлаган.

Россиянинг стратегик режалари орасида Беларус марказий ўринни эгаллайди ва эҳтимол, Украинадан бошқа исталган қўшни мамлакатга қараганда кўпроқ аҳамиятга эга. У Москванинг «стратегик теранлиги» учун ғоятда муҳим.

Москва ўзининг деярли барча нефт ва газини Беларусга сотгани учун ҳам бу мамлакатдан жиддий манфаатдор.

«Нафақат етказган зарари, балки саҳнани тарк этганидан кейин юзага келадиган хаос сабабли ҳам диктаторлар хавфли. Қўрқув ва нафратдан қақшаган диктатор ҳамма нарсага қодир», дейди Тошкентдаги Иқтисодий ривожланиш маркази раҳбари Юлий Юсупов.

«Асоссиз ва шафқатсиз зўравонлик»

Беларусликлар кўчаларга чиқар экан, турли оммавий ахборот воситалари «ОМОН намойишчиларга қарши ортиқча ва асоссиз куч ишлатгани, жумладан қўлга олинганлардан айримлари қийноққа солингани» ҳақида хабар берган.

Ҳозирча бу ҳаракатлар намойишларни тўхтатишда фойда бермади, намойишчиларнинг жасорати ва қатъийлиги эса Марказий Осиёликларни қойил қолдирган.

Илгари Лукашенко ўзгача фикрлашни шафқатсиз усуллар билан бўғишга муваффақ бўлган, дейди Қозоғистон халқаро инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги халқаро бюроси фаолларидан бири Сергей Дуванов.

Лекин бу сафар бундай бўлмайди, деди у.

«Куч ишлатар тузилмаларнинг асосланмаган ва шафқатсиз зўравонлиги беларусларни қўрқита олмади. Аксинча, бу уларни ғазаблантирди ва жунбушга келтирди», деди у.

Норозиликнинг қудратли тўлқини Беларусдаги режимнинг қулашига олиб келиши мумкин, деди у.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари сайловларга нисбатан ҳали расман муносабат билдирмаган бўлса-да, кўплаб фуқаролар беларусликларнинг адолат ва муҳим демократик ўзгаришларга эришишига тилакдошлар.

Қозоғистон ҳукуматига нисбатан танқидий қарашлари билан танилган олмаоталик журналист Асем Жапишева ўзининг Facebook саҳифасида Беларус халқига тасанно айтган.

«Қардошларим, ниятингизга етинг! Сиз энг яхшисиз!» деб ёзади у.

Бишкекда яшовчи асли беларуслик машҳур қўшиқчи Юлия Руцкая намойишчиларга қарши зўравонликни кескин қоралади.

«Беларусликлар тинч ва маданий тарзда намойиш ўтказишмоқда. Машиналарга ўт қўйишмади, дўконларни бузишмади», деб айтган Руцкая. «Улар адолатли сайлов ва ўз фикрларини тинчлик билан ифода этишга муносиблар, куч ишлатар идораларнинг бундай ваҳший қийноқларига лойиқ эмаслар.»

«Барқарорликни муайян бир шахснинг шунчаки ҳукуматни қўлдан бой беришни истамаётгани билан адаштирмаслик керак», деб ёзган Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Бишкекдаги муҳаррири Тимур Токтоналиев ўзининг Facebook саҳифасида.

«Жамият доим ҳукуматни назорат қилиб бориши ва уни мунтазам ўзгартириб туриши, ҳеч кимга ўз ваколатини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга йўл қўймаслиги керак», деб ёзди.

Россиянинг ёлланма армияси

Агар Путин Беларусда куч ишлатишга қарор қилса, унда бир нечта тактик вариантлар бўлади, жумладан Россия қўшинлари Қримни Украинадан тортиб олиб, мамлакат шарқидаги айирмачиларни қўллаб-қувватлаган 2014 йилги сценарий шулар жумласидандир.

Дунё бўйлаб ҳақиқатнамо инкор билан Путиннинг режаларини амалга оширувчи «Вагнер» хусусий ёлланма армиясининг ўнлаб аъзолари Беларусда сайловлар бошланиши арафасида ҳибсга олинган эди.

Полиция уларни президент сайловлари арафасида мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблаб ҳибсга олган бўлса-да, уларнинг Беларусдаги асл мақсадлари номаълумлигича қолган.

Беларус ҳукумати сайловлардан кейин гумондорлардан 33 нафарини озод қилган.

«Вагнер гуруҳи» бир қатор давлатлар, жумладан Сурия, Судан, Венесуэла, Мадагаскар каби мамлакатларда фаол бўлган ёки ҳамон ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

«Бу ҳақиқий хаос», дейди Нур-Султондаги «Хозяюшка» хўжалик моллари дўконининг эгаси Нурлан Кожахметов. «Нима бўлаётгани тушунарли. Битта диктатор иккинчисига ўз режимини ҳимоя қилишга ёрдам бермоқда».

Россиялик ҳарбийлар Москванинг манфаатлари жамланган бошқа мамлакатларда ҳам фитна қўзғашга уриниши мумкин, деди Кожахметов.

«Қозоғистон ҳам хавф гуруҳида, чунки у Кремлнинг манфаатлари доирасига киради. Бизнинг диёримизда ҳам Россия жангариларининг пайдо бўлишидан Худо сақласин», деди Кожахметов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 21

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500
Каптча *

Ғарб аллақачон Россияни Беларуснинг ички ишларига аралашиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Жавоб бериш

АҚШда яна бир қора танлини отиб ташлашди; бу сизга Беларус ОМОНимас

Жавоб бериш

Русларни ҳайданглар. Бўлмаса улар Россияда нима қилган бўлса шуни қилади, у ерда Путиннинг олигархлари ҳамма нарсани ўмариб давлатни сотиб бўлишди.

Жавоб бериш

Сафсата!!! Мақола ғирт ёлғон. Бундай ёлғон ёзиш уят!

Жавоб бериш

Иккиюзламачилик уят бўлмай қолибди шекилли. Умид бор бўлса, иккиюзламачилик эътиборни жалб қилиши, ҳатто моддий рағбатлантирилиши мумкин.

Жавоб бериш

Беларус – бу Европа. Россия эса халқлар учун қамоқхона.

Жавоб бериш

Собиқ президентнинг хатти-ҳаракатларидан айтиш мумкинки, Украина Европага анча яқинроқ.

Жавоб бериш

Москаллар тупроқ есин!

Жавоб бериш

Мақола муаллифи Россияга нисбатан нафрат қўзғамоқда. Суратларда Латвия байроғини кўтариб олганларни кўриш мумкин. Булар иғвогар. Улар Беларусга яхшилик тиламайди.

Жавоб бериш

Бугун жуда кўп одам чиқди. Минскнинг ўзида аҳолиси бир миллион бўлишига қарамай, 100 мингдан ортиқ намойишчи бўлган. Ҳеч қаерда одамлар СССРда бўлгани каби яшагиси келмайди.

Жавоб бериш

Кечирасиз, бутун Марказий Осиё намойишлар тарафдори эканлигига ИШОНИШИНГИЗГА НИМА САБАБЧИ?... БУ иқтисоднинг беқарорлашишига ва хақлнинг қашшоқлашишига олиб келувчи ХАОС НАМОЙИШИ. Рангли инқилоблардан ўтган барча мамлакатларда ҲАММАСИ яққол кўриниб турибди!!! Шу сабаб, бизга ЕВРОПА ва Америка БИЛАН БЎЛАДИГАН АЖОЙИБ КЕЛАЖАК ҲАҚИДА гапирмай қўя қолинг... АФСОНА бу

Жавоб бериш

Биздан фарқли ўлароқ халқи гуллаб-яшнаётган Қирғизистончи?! Бу ерда зўрға кунимизни кўряпмиз.

Жавоб бериш

Беларусларга нима кераклиги ва Европа сиёсатини бир-бирига солиштириб кўринг. АҚШ ва ЕИ ўзига ўзи чақириб олди. Сен сиёсий ахмоқлар одамларни бир-бирига қарши қилмаларинг. Тихановская подиумда моделлик қилишдан бошқасига ярамайди.

Жавоб бериш

Россия – бир тўп ахлат!

Жавоб бериш

Илтимос АВВАЛ ТЎҒРИ ЁЗИШНИ ЎРГАНИНГ

Жавоб бериш

Хутин Пуй

Жавоб бериш

Россия бир тўп ахлат!
Билиб қўйинг беларусчада шунақа бўлади.

Жавоб бериш

Эски Совет матбуот қолипидан фойдаланишяпти: «зўравонлик ва сохталаштириш сайловларга таъсир қилди». Биринчи марта эмас бундай бўлиши. Аммо СССР бундай айбловларни «бегона» золимларга қарши қўллаган - «иттифоқдошлар» бундан мустасно бўлган.

Жавоб бериш

Аслида беларуслар жуда тинч халқ. Россиянинг ОМОНи беларусларга нисбатан шафқатсизлик қилаётгани турган гап. Бу жаллод гуруҳни Россияга ҳайдаш керак.

Жавоб бериш

ЎЗИНГИЗ у ерда бўлганмисиз??? Россиянинг ОМОНини ўзингиз кўрдингизми❓❓❓ ҲАЁЛИНГИЗДАГИНИ ҲАҚИҚАТ деб кўрсатманг!!! Очиқдан-очиқ ёлғон гапиришдан уялиш керак

Жавоб бериш

Бўлаётган шафқатсизлик ва асоссиз зўравонликларни ҳисобга олсак, бу Россиянинг ОМОНи эканлиги аниқ.

Жавоб бериш