Карвонсарой
Дипломатия

Хитой элчисининг одамлар елкаси устидан юриб ўтиши шов-шув келтириб чиқарди

Карвонсарой ва AFP

Хитой элчиси Тан Сонгэн орол давлат бўлмиш Кирибатига шу ой бошида ташриф буюрган. Унинг ташрифи чоғида олинган суратда элчининг ерда юзтубан ётган ёш йигитлар устидан юриб ўтаётгани акс этган. [Файл]

Хитой элчиси Тан Сонгэн орол давлат бўлмиш Кирибатига шу ой бошида ташриф буюрган. Унинг ташрифи чоғида олинган суратда элчининг ерда юзтубан ётган ёш йигитлар устидан юриб ўтаётгани акс этган. [Файл]

КИРИБАТИ – Тинч океанида жойлашган кичик орол давлатидаги Хитой элчисининг шу ҳафтада интернет бўйлаб тарқаб кетган сурат ва видеолари кенг омма танқидига учради. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари буни «хавотир уйғотувчи» ва «Хитойнинг қарздорларни нима қилишини кўрсатувчи» ҳолат дея таърифлаганлар.

Хитой элчиси Тан Сонгэн орол давлат бўлмиш Кирибатига шу ой бошида ташриф буюрган. Унинг ташрифи чоғида олинган фотосуратда элчининг ерда юзтубан ётган ёш йигитлар устидан юриб ўтаётгани акс этган. [Файл]

«Бирор мамлакат элчисининг (умуман, бирор бир катта одамнинг) болалар устидан юриб ўтишини ҳеч қандай ҳолатда мақбул деб бўлмайди. Лекин, биз Хитойнинг Кирибатидаги элчиси нима қилганини кўриб турибмиз», деб ёзган орол давлатидаги АҚШнинг ҳарбий атташеси, қўмондон Константин Панайиоту ўз Твиттерида.

Кўпчилик кузатувчиларга кўра, бу манзара Пекиннинг мамлакатга нисбатан таъсир қамровини ифодалайди.

Хитой инвестициялари ва таъсири кучайиб борар экан, ўтган йил сентябр ойида Кирибати ҳукумати кутилмаганда Тайпей (Тайван) билан дипломатик муносабатлардан воз кечиб, Хитойга юзланган эди.

Шунингдек, Кирибати ўз оролларининг бирида Пекиннинг ҳарбий-денгиз базаси қуриш илтимосини қондириши ва бу билан Хитойнинг экспансияга оид режалари учун йўл очиши юзасидан хавотирлар кучайган.

Пайшанба (20 август) куни ўз элчисини ҳимоя қилиб чиққан Хитой режими бу – Тинч океанидаги орол-давлат учун маданий жиҳатдан мақбул маросим эканини таъкидлаган.

Австралиянинг амалдаги олий комиссари Брюс Каулд бирор марта бу каби маросимда иштирок этмаган, деди сешанба (18 август) куни оролнинг урф-одатлари билан яхши таниш бўлган Австралиянинг Тинч океанидаги идораси раҳбари.

Қарздор мамлакатлар вазиятни кузатмоқда

Пекиннинг таъсири остидаги давлатларда яшовчи одамлар бундай «ажиб» манзарадан мамнун эмаслар.

Марказий Осиёда аксилхитой кайфияти кучайишдан тўхтагани йўқ, зеро Пекин минтақанинг маҳаллий аҳолиси ҳисобидан ўзининг иқтисодий ва геосиёсий мақсадларини амалга оширишга интилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва соғлиқни сақлаш соҳаларида мислсиз бўҳронларга сабаб бўлган коронавирус пандемиясига қарши курашаётган бир пайтда, Хитой иқтисодиёти пандемиядан анча ўнглангандек кўринмоқда ва бунинг бир қатор белгилари пайдо бўлган – яқинда COVID-19 ватани бўлиш Ухандаги томошада минглаб хитойликларнинг ниқобсиз ва ижтимоий масофани сақламай иштирок этганини кўрсатувчи фотосуратлардан Пекиннинг аллақачон инқироздан чиқаётганини тахмин қилиш мумкин.

Бундай номутаносиблик қудратга тўла Хитойнинг пандемия таъсирида заифлашган Марказий Осиё мамлакатларини эксплуатация қилишига имкон бермоқда ва кузатувчиларга кўра, Пекин айнан шундай йўл тутмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 17

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қорамўнди чуркалар хитойликларга ҳасад қилишяпти, шунга ҳар хил бўлмағур гапларни ёзиб ётишибди

Жавоб бериш

Ўз миллатдошларинг ҳақида узил-кесил ва танқидий ёзибсан. 13-14 асрларда Батухан аскарлари сенларни «чурка» деган, чунки «чурка» деб номланган ёғоч маъбудларинг бўлган [«чурка» рус тилида. Сўз кейинчалик Марказий Осиёликларга нисбатан қўлланадиган этник ҳақоратга айланган]. Чунки сенинг исмларинг Шурик ва Шурка. Сен Москаллар «чурка» аслида.

Жавоб бериш

Ривожланаётган давлатларни ютиб юборяпти

Жавоб бериш

Хитой душманимиз!

Жавоб бериш

Хитойлар билан чегарани тамоман ёпайлик

Жавоб бериш

Агар Россия нима қилаётганини тушуниб олмас экан, яқин орада Хитойнинг хизматкорига айланиб қолади!

Жавоб бериш

Ҳеч ким ҳеч қайси ҳолатда ишониши керак бўлмаган Неонацист давлат! Миллатлари ҳаммадан устун деб ишонишади, аммо сотқин ҳукуматлар унга аҳамият беришмайди!

Жавоб бериш

Йўқ, фойдаси йўқ. Кўпайиб кетишган. Хитой билан боғлиқ ҳамма нарсадан секин воз кечиб, ўзимизнинг заводлар ва фабрикаларни ўзимиз қуришимиз керак.

Жавоб бериш

Киплингнинг «малла итлари» аллақачон йўқ қилиниши керак эди. Худди ўша Киплинг ( Парламент аъзоси

Жавоб бериш

Бошқа давлатлардан, айниқса Хитойдан фойдали инвестициялар йўқ. Уларнинг асл мақсади Хитойдан бошқа қолганларнинг инқирозга учраши.

Жавоб бериш

Максимал даражада эҳтиёт бўлиб қарз олиш керак. Катта давлатларни бир ҳил ушлашга ҳаракат қилиш керак. Хитой лекин, ЭНГ кучли ва ҳавфли, айёр ўйин чига айланиб боряпти нисбатан олганда

Жавоб бериш

Албатта фойдаси бор; биз буюк Хитой билан келажакда ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрмиз

Жавоб бериш

Коммунистик Хитой дунёдаги энг ёмон давлат. Сотгани ахлат. Зўравонлик, қатлиом, юқумли касалликлар ва ҳар бало ўша ердан чиқади

Жавоб бериш

Ҳамма давлатлар Хитойликларнинг энг одамгарчиликсиз халқ эканлигини билиб олиши керак. Мен улар билан ишлаганман ва уларнинг кимлини биламан: улар динсиз одамлар. Бундай одамлар энг қўрқинчли. Худди чигирткага ўхшашади.

Жавоб бериш

Йўқ, фойдаси йўқ; Европа билан ишлаган яхшироқ.

Жавоб бериш

Хитойнинг барча қарзини қайтариб, ўзларини Марказий Осиёдан ҳайдаш керак

Жавоб бериш

Бу миллий анъана. Кимдир юрмаса хафа бўлишади.

Жавоб бериш