Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Хитой мафкуравий лагерларидаги даҳшатлар ҳақида собиқ маҳбусларнинг ҳикоялари

Карвонсарой

Шинжон вилояти, Қашғар шаҳридаги Ийдгоҳ масжидида Рамазон ҳайити намозини ўқиб, метро олдидан ўтиб кетаётган уйғур эркаклари, Хитой, 5 июнь, 2019 йил. [Грег Бейкер / АFP]

Шинжон вилояти, Қашғар шаҳридаги Ийдгоҳ масжидида Рамазон ҳайити намозини ўқиб, метро олдидан ўтиб кетаётган уйғур эркаклари, Хитой, 5 июнь, 2019 йил. [Грег Бейкер / АFP]

Хитойнинг Шинжондаги қайта тарбиялаш масканларида бўлган йигирма саккиз нафар собиқ маҳбус ушбу махфий лагерлар ичида мусулмонлар дуч келган зулм, шафқатсизлик ва хўрликлар ҳақида сўзлаб берганлар.

Сўнгги бир неча йил ичида Пекин миллиондан ортиқ мусулмонларни, жумладан этник қозоқлар ва қирғизларни «даҳшатли ва мунтазам қонунбузарликлар» содир этиладиган лагерларга мажбуран жойлаштирган бўлиб, қийноқлар ва аёлларни бичиш амалиётлари шулар жумласидандир.

BuzzFeed нашри томонидан ўтказилган ва 27 август куни эълон қилинган икки қисмдан иборат текширув маҳбусларнинг кечинмаларини батафсил ёритиб беради.

Суҳбатдошлардан бири – Таченг шаҳрида яшаган, 60 яшар этник қозоқ аёли Нурсауле.

Хитойнинг Шинжон коммунистик партияси котибининг ўринбосари, Шинжон Уйғур мухтор вилояти раиси Шуҳрат Зокир ўтган йил 9 декабр куни Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Хитой расмийларининг иддаосича, Шинжонда «инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоялашнинг асосий тамойилларига қатъиян риоя қилинмоқда». [Николас Асфури/AFP]

Хитойнинг Шинжон коммунистик партияси котибининг ўринбосари, Шинжон Уйғур мухтор вилояти раиси Шуҳрат Зокир ўтган йил 9 декабр куни Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Хитой расмийларининг иддаосича, Шинжонда «инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоялашнинг асосий тамойилларига қатъиян риоя қилинмоқда». [Николас Асфури/AFP]

Кунлардан бир куни уй эшиги тақиллаши ортидан эшикни очган Нурсауле полиция кийимидаги икки шахс билан келган аёлни кўрди. Улар Нурсаулени «тиббий кўрикка» олиб кетамиз, деб айтишган.

Нурсауле аввалига клиникада бир қатор қон таҳлилларини топширди. Кейин унга айрим тушунарсиз ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб, бармоқ изларини олишди. Бир неча соат емаксиз ва сувсиз қолди, шундан сўнг хитойлик полициячи уни «таълим бериш учун» олиб кетишларини айтди.

«Молдек муомала қилишди»

Хитой полицияси уни қаттиқ қўриқланадиган машъум лагерлардан бирига олиб борди. У ерда Нурсауле қуролланган соқчилар ва ҳужум итлари ёнида, ўнлаб бошқа эркак ва аёл маҳбуслар олдида кийимларини ечиб, лагер формасини кийишга мажбур бўлди.

«Биз сафга тизилиб, кўк униформани кийиш учун кийимларимизни ечдик. Хонада эркак ва аёллар аралаш эди», дейди 2018 йил феврал ойида ҳибсга олинган қозоқ миллатига мансуб 48 яшар фармацевт Парида. «Улар биз билан чорва моллари каби муомала қилишди. Йиғлагим келди. Бегоналар олдида кийимимни алмаштиришдан шу қадар уялдимки...»

Шундан кейин хитойликлар учун сочини калта қилиб олишган.

«Сочимни калталатишни хоҳламагандим» деди Нурсауле. «Қозоқ аёли учун узун сочлар жуда муҳим. Мен уни кичкиналигимдан бери ўстирар эдим, умримда кестирмагандим. Соч – аёлнинг ҳусни».

«Ушланганлар вақти-вақти билан сўроққа тутилиб, гўёки содир этган «жиноятлари» – диний амаллар, хорижий саёҳатлар ва Интернетдаги фаолиятларига оид маълумотларни қайта-қайта такрорлаши талаб этиларди», дейилади ҳисоботда. «Бу суҳбатлар терговчилар томонидан пухталик билан ҳужжатлаштирилган. Кўп ҳолларда маҳбусларга «ўзи ҳақида танқидий иқрорномалар» ёздирилар эди. Ўқиш ва ёзишни билмайдиганларга ҳужжатга қўл қўйдириб олинган.»

Кузатув камералар ва соқчилар билан чекланмасди. Тунда маҳбусларнинг ўзлари хоналарида бошқа маҳбуслар устидан галма-гал навбатчилик қилишга мажбур эдилар. Агар хонадагилардан бири кимдир билан тортишиб қолса ёки хитой тилида эмас, уйғурча ёки қозоқча гаплашса – навбатчиларнинг ўзи ҳам жазога тортилар эди. Одатда уларни калтаклашар, аёлларни эса кўп ҳолларда, яккалик камерага ўтказар эдилар.

Бир неча кун ёлғиз ва кишанбанд

Нурсауле бирор марта калтакланмаганини, лекин бир куни у бошқа маҳбус билан жанжаллашиб қолганида соқчилар унинг бошига қоп кийдириб, яккалик хонага жойлаштиришганини айтган.

У уч кун давомида дераза ва чироқлари бўлмаган кичик бир хонада, тўпиқлари бир-бирига боғланган ҳолда ёлғиз қолган. Хонада фақат темир курси ва челак бор эди.

BuzzFeed News билан суҳбатда бўлган деярли ҳар бир маҳбус бир лагердан иккинчисига кўчирилганини, одамлар ҳибсхоналарга тўхтовсиз равишда келиб кетишини айтишган.

Улар орасида кийим-кечак ишлаб чиқариш бизнеси билан шуғулланган 27 яшар қозоқ аёли Дина Нурдибай ҳам бор эди. У 2017 йил 14 октябрда ҳибсга олинганидан бери, жами бешта турли лагерларда бўлган.

Биринчи лагерга «ҳар куни 50 та янги одам олиб келинаётгандек туюларди. Уларнинг оёғидаги кишанлар овози эшитилиб турарди», деди у.

Ниҳоят, ҳибсга олинганидан бир йил ўтиб, Нурсауле озодликка чиқарилди. Хитойликлар ундан Қозоғистонга боришни хоҳлайсанми, деб сўраганида «ҳа» деб жавоб берди. Мутасаддилар уни бир қатор ҳужжатларга имзо чекишга мажбурлар экан, ундан бошдан кечирганларини ҳеч кимга айтмаслик ваъдасини олдилар.

У Қозоғистонга бутунлай кўчиб кетгунига қадар Хитойда уй қамоғида яшади.

Хитойнинг мафкуравий лагерларида сақланган маҳбусларнинг ҳикояларини BuzzFeed сайтида батафсил ўқишингиз мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Менинг оилам ҳам Хитой лагеридан омон қолди: учта уч ёшли қизча ва бувим - «рус жосуси». Менимча, шу воқеадан кейин ҳақиқий адолатсизликни ҳис қилдим. Ватанингга айланган мамлакатда баъзида шовинистик кайфиятлар ва миллатчилик гувоҳи бўлиш оғир.

Жавоб бериш

Қанақа Хитой? АҚШдаги қора танли қулларни ҳеч қачон руслар Россиядаги Марказий Осиёлик меҳнат мигрантларини хўрлагани каби хўрлашмаган ...

Жавоб бериш

Шу тариқа Хитой Марказий Осиё ерларини тортиб олмоқчи

Жавоб бериш

Хитой эмас, Россия ўз шаҳвоний хаёлларида орзу қиляпти буни.

Жавоб бериш

Қаердансан, ҳароми? Россиянинг бунга нима дахли бор? Хитой осиёликларни ўлдиряпти ва қамоққа ташлаяпти. Россия уларга иши учун пул тўлайди. Уларнинг ебтўймас президентчалари уларни иш ва озиқ-овқат билан таъминламаган бўлса ким айбдор?

Жавоб бериш

Келажак Хитойники... Бутун дунё уйғонмас экан, бу энг ёмон келажак бўлади...

Жавоб бериш

Бу лаънати Хитойлар сариқ чигирткага ўхшайди, бутун дунёни эгаллаш иштиёқида улар

Жавоб бериш