Карвонсарой
Саломатлик

Суратларда: Қирғизистонликлар коронавирус чораларига мослашмоқда

Максат Осмоналиев

COVID-19га чалингани гумон қилинган беморни Бишкек шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб кетаётган тиббиёт ходимлари, 20 август. [Максат Осмоналиев]

Бишкек шошилинч тиббий ёрдам марказининг руҳий ёрдам бригадасида ишловчи фелдшер Кази Мукашев ҳимоя қўлқопларини киймоқда, 20 август. [Максат Осмоналиев]

Пневмонияга чалинган бемор учун томчидори ҳозирлаётган ҳамшира Ажар Жантаева, 14 август, Бишкек. [Максат Осмоналиев]

Бишкекдаги республика (миллий) қон қуйиш марказининг лаборанти Жилдиз Турдалиева дозалаш мосламаси ёрдамида беморнинг қонида бруцеллёз бактериал инфекцияси бор-йўқлигини текширмоқда, 14 август. Марказда донорлардан олинган қон тўлиқ лаборатория текширувидан ўтказилади. [Максат Осмоналиев]

Бишкекдаги 2-сонли оилавий тиббиёт маркази рентгенологи Қувонч Аширбеков 14 август куни беморни текширувга тайёрламоқда. [Мақсат Осмоналиев]

14 август куни Бишкекдаги 2-сонли оилавий тиббиёт марказида беморга укол қилишга тайёрланаётган Майрамкул Шорукова. У ҳамшира ўлароқ коронавирус билан касалланиш хавфи юқори бўлганлар сирасига киради. [Максат Осмоналиев]

Бишкеклик офталмолог Мадина Полотова монитор орқали беморнинг кўриш қобилиятини текширмоқда, 12 август. Унинг кўп ҳамкасблари COVID-19 юқтириб олишган. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 3000 дан ортиқ тиббиёт ходимлари, жумладан шифокорлар, ҳамширалар, санитар ходимлар ва бошқа ишчилар коронавирус билан касалланган. [Максат Осмоналиев]

Бишкекдаги тиш шифокори Айгул Токоева иш жараёнида ўзини ҳимоя қилиш учун пластик мослама тақиб олган, 19 август. Тиббий ходимлар учун ниқоблар, пластик мосламалар ва қўлқоплар стандарт ҳимоя воситалари ҳисобланади. [Максат Осмоналиев]

Ниқоб тақиб олган йўл ҳаракати нозири Перизат йўллардаги тартибни назорат қилмоқда, Бишкек, 13 август. [Максат Осмоналиев]

Турли гўшт маҳсулотлари сотувчиси Айгул Аденова 13 август куни Бишкекнинг Ўш бозорида расталарини тайёрламоқда. Унинг маҳсулотлари орасида қази, қарта ва сужук бор. [Максат Осмоналиев]

Ўш бозорида асал сотаётган Елена Алексеевна, Бишкек, 13 август. Харидорлар иммунитетни мустаҳкамлаш учун витаминга бой асал сотиб олишмоқда. [Максат Осмоналиев]

Бишкекдаги «Олтинсоч» гўзаллик салони ходимаси Сезим Исмаилова мижозини маникюр қилмоқда, 19 август. [Максат Осмоналиев]

Бишкекдаги гул дўкони сотувчиси Аида Султаналиева, 19 август. «Одамлар ўзларининг қадрли инсонларига гул совға қилишлари ва ўзлари учун байрам яратишлари керак», деди у. [Максат Осмоналиев]

БИШКЕК – Коронавирус пандемияси қирғизистонликларни ниқоб тақиб юришга ўргатиб, кун тартиби, турмуш тарзи ва эски одатларини ўзгартиришга мажбур қилмоқда.

Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳимоя ниқоблари тақиш мажбурий қилиб белгиланган.

Чоршанба (2 сентябрь) кунига келиб, Қирғизистонда 44036 та коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 1059 киши вафот этган, деб хабар беради вазиятни кузатиб бораётган Жон Хопкинс университети.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500