Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

«Новичок»нинг қўлланиши Навалний ҳаётига суиқасд ортида Кремл турганини кўрсатмоқда

Карвонсарой ва AFP

Москвада ҳуқуқ-тартибот ходимлари ёнида турган Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний, ўтган йилнинг 26 декабрида олинган сурат. [Димитар ДИЛКОФФ/AFP]

Москвада ҳуқуқ-тартибот ходимлари ёнида турган Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний, ўтган йилнинг 26 декабрида олинган сурат. [Димитар ДИЛКОФФ/AFP]

БЕРЛИН – Германия Кремл танқидчиси Алексей Навалнийнинг фақат Россия махсус хизматлари ишлатадиган, асаб тизимини фалажловчи «Новичок» моддаси билан заҳарланганини тасдиқлар экан, дунё давлатлари етакчилари Москвадан изоҳ талаб қилмоқдалар.

44 ёшли эркак август ойида Россияга мухолиф бўлган ва президент Владимир Путиннинг шубҳали тарзда заҳарланган танқидчилари рўйхатидаги охирги одам бўлди ва ҳозир Берлин касалхонадасида ётибди.

Чоршанба (2 сентябрь) куни Германия ҳарбий лабораториясида ўтказилган тиббий текширувлар Навалнийнинг ҳарбий даражадаги «Новичок» кимёвий моддаси билан заҳарланганига оид «аниқ далилларни» очиқлади.

Совет Иттифоқи ушбу заҳарли моддани Совуқ уруш даври якунига келиб ишлаб чиққан.

Юз ниқобини тақиб Кремл яқинида сайр қилиб юрган аёл, 24 август, Москвада. [Юрий КАДОБНОВ/AFP]

Юз ниқобини тақиб Кремл яқинида сайр қилиб юрган аёл, 24 август, Москвада. [Юрий КАДОБНОВ/AFP]

Бу хулосалар «фақат Россия жавоб бера оладиган ва жавоб бериши шарт бўлган жуда жиддий саволларни» келтириб чиқарди, деди Германия канцлери Ангела Меркел.

«Алексей Навалний жиноят қурбони бўлгани аниқ», деди у. «Унинг овозини ўчирмоқчи бўлишди, мен буни қатъиян қоралайман.»

Бу хабар дунё раҳбарларининг қораловига сабаб бўлди.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Навалнийнинг заҳарланишини «жирканч», Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан эса «шокка солувчи ва масъулиятиз» хатти-ҳаракат деб атаган.

Европа Иттифоқи раҳбари Урсула фон дер Ляйен бу ҳолатни яна бир бор «разил ва қўрқоқларча амалга оширилган ҳаракат» дея қоралади.

«Россия халқи ўз нуқтаи назарини жазоланишдан, бўлиб ҳам кимёвий моддалар қўлланишидан қўрқмай, тинч йўл билан очиқ ифодалашга ҳақли», деб ёзган АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Уллиот.

НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Россия томонидан «тўлиқ ва ошкора» тергов ўтказилишини кечиктириб бўлмас ҳолга келтирган асабни фалажловчи жанговар кимёвий модда қўллаш билан боғлиқ «мудҳиш» ҳолатни кескин қоралаган.

Италия ташқи ишлари вазирлиги ва Канада ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампан ҳам Навалнийнинг заҳарланишини қоралади.

Кўп сонли илмий ва контекстуал далилларга қарамай, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков пайшанба (3 сентябрь) куни суиқасд ортида Россия режими турганига «ҳеч қандай асос йўқлигини» айтган.

Кўпчилик Навалнийнинг заҳарланиши ва Белорусиядаги тартибсизликлар ўртасида боғлиқ бор деб ҳисобламоқда.

Жанговар кимёвий модда

Рус тилида «янги» ёки «янги келган» деган маънони англатувчи асаб тизимини фалажловчи модда ўта майда кукун, суюқлик ёки буғ кўринишида ишлатилиши мумкин.

Август ойида Сибирда самолётга чиққанидан сўнг аҳволи оғирлашган Навалнийнинг ёрдамчилари унинг аэропортда ичган бир финжон аралашмали чойидан шубҳада эканликларини айтишган.

Унга Сибир касалхонасида бирламчи тиббий ёрдам берилган, у ердаги шифокорлар унинг қонидан ҳеч қандай заҳарли модда топилмаганини айтишган, шундан сўнг Германиядаги нодавлат ташкилоти 22 август куни уни махсус муолажа учун Берлинга олиб кетганди.

«Новичокни фақат давлат (ФСБ, ГРУ) қўллай олади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ», деб ёзди Твиттерда Навалнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди раҳбари Иван Жданов Федерал хавфсизлик хизмати ва Бош разведка бошқармасини назарда тутиб.

«Жанговар кимёвий модданинг» қўлланилгани ҳужум ортида давлатнинг ўзи турганини кўрсатмоқда, деди Жданов «Эхо Москвы» радиостанциясига берган изоҳида.

«Демак, у жамоат арбобининг ҳаётига қилинган суиқасд учун жавобгар. Шу боис биз табиий равишда жиноий иш қўзғатилишини ва заҳарланиш билан боғлиқ барча ҳолатларнинг текширилишини талаб қиламиз».

Кремлнинг навбатдаги заҳарлаш амалиёти

Тарихда Кремлнинг Россия ичида ва ундан ташқаридаги мухолифат арбобларини заҳарлаши ҳамда ички ва ташқи манфаатлар йўлида гибрид уруш тактикасидан фойдаланишига оид мисоллар талайгина.

2018 йилнинг март ойида Британиянинг Солсбери шаҳрида асабни фалажловчи «Новичок» моддаси билан заҳарланиш туфайли собиқ россиялик икки тарафлама жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи ҳушсиз ҳолатда топилган эди.

Кремлга қарши бўлган фаоллардан бири Петр Верзилов 2018 йил сентябр ойида тиббий препаратдан заҳарланиш ортидан касалхонага ётқизилган.

2006 йил ноябр ойида Кремлга қарши сўзлаган собиқ россиялик жосус Александр Литвиненко Лондондаги меҳмонхоналарнинг бирида юқори радиоактив Полоний-210 моддаси қўшилган чой ичиши ортидан вафот этган.

Шунингдек, 2004 йил сентябр ойида президентлик учун Россия қўлловидаги номзодга қарши кампания олиб борган украиналик сиёсатчи Виктор Юшченко катта миқдордаги диоксин моддасидан заҳарланиш туфайли ҳалок бўлаёзган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бўлмасам-чи ))) Ўрганинг қандай ишлашни !! )))

Жавоб бериш

Россия – терроризм дегани. Террорчиларни эса ҳожатхонада ўлдириш керак :))

Жавоб бериш

Нимани ўрганайлик? Ишни қандай расво қилишними? )))

Жавоб бериш

Россия қандай ҳолатга келиб қолдики, куппа-кундузи мухолиф сиёсатчиларни ўлдиришмоқда. Бу энди мамлакат эмас, қандайдир Сомали

Жавоб бериш