Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Дунё пандемиядан ўнгланишга ҳаракат қилар экан, Хитой ўзининг одатий ҳаёти билан мақтанмоқда

Карвонсарой ва AFP

Вирусдан ҳимояланмаган ҳолда суратга тушаётган аёллар, 27 август, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Вирусдан ҳимояланмаган ҳолда суратга тушаётган аёллар, 27 август, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

1 сентябрда мактаб ўқувчилари учун биринчи ўқиш куни бошланган, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

1 сентябрда мактаб ўқувчилари учун биринчи ўқиш куни бошланган, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Ўқув йилининг илк куни – 1 сентябрда бошланғич синф ўқувчиларини қарши олаётган ўқитувчилар, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Ўқув йилининг илк куни – 1 сентябрда бошланғич синф ўқувчиларини қарши олаётган ўқитувчилар, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Байроқ кўтариш маросимида иштирок этаётган мактаб ўқувчилари, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Байроқ кўтариш маросимида иштирок этаётган мактаб ўқувчилари, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Ухань шаҳридаги бассейн ичида салқинлаб, томоша кўраётган хитойликлар, 15 август, Хитой. [STR/AFP]

Ухань шаҳридаги бассейн ичида салқинлаб, томоша кўраётган хитойликлар, 15 август, Хитой. [STR/AFP]

Минглаб томошабинлар олдида чиқиш қилаётган диджей, 15 август, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Минглаб томошабинлар олдида чиқиш қилаётган диджей, 15 август, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Коронавирусдан хавотирланмай шоу кўраётган минглаб томошабинлар,15 август, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Коронавирусдан хавотирланмай шоу кўраётган минглаб томошабинлар,15 август, Ухань, Хитой. [STR/AFP]

Хитой миллий музейида намойишга қўйилган расмлардан бирида мамлакатнинг коронавирус пандемиясига қарши кураш чоралари «қаҳрамонлик» ўлароқ тасвирланган. [Цзян Дон/China Daily]

Хитой миллий музейида намойишга қўйилган расмлардан бирида мамлакатнинг коронавирус пандемиясига қарши кураш чоралари «қаҳрамонлик» ўлароқ тасвирланган. [Цзян Дон/China Daily]

Суратда: Пан Маокуннинг «Мангулик ва қисқалик» сурати, Хитой миллий музейи. [Цзян Дон/China Daily]

Суратда: Пан Маокуннинг «Мангулик ва қисқалик» сурати, Хитой миллий музейи. [Цзян Дон/China Daily]

Бошқа мамлакатлар Хитойдан чиқиб, бутун дунёга тарқаган COVID-19 карантинидан азият чекаётган бир вақтда, Пекин мамлакатдаги ҳаёт одатдагидек давом этаётганини кўрсатишга уринмоқда. Мамлакатлар бу каби кампанияларни ғазаб билан кузатмоқдалар.

Хитойнинг давлат назоратидаги оммавий ахборот воситаларида сешанба (1 сентябрь) куни ўтган йил коронавирус чиққан Хитойнинг марказий шаҳри мактабларига қайтаётган минглаб ўқувчиларнинг тасвирлари пайдо бўлди.

Қарийб 1,4 миллион бола шаҳар бўйлаб 2800 га яқин боғча, бошланғич ва ўрта таълим мактабларига ўқишга қайтган. Юқори синф ўқувчилари учун таълим май ойида тикланган эди.

Аксар суратларда Хитой байроғини кўтарган болалар диққат марказида бўлган.

COVID-19 ватани бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида ўқувчилар 1 сентябрь куни вирусдан бехавотир илк ўқиш кунини бошлаб юборишди. [STR/AFP]

COVID-19 ватани бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида ўқувчилар 1 сентябрь куни вирусдан бехавотир илк ўқиш кунини бошлаб юборишди. [STR/AFP]

Суратлар хориждаги фикрларга таъсир қилиш мақсадида давлат ва унга алоқадор бўлган Хитой оммавий ахборот воситалари орқали ёйинланди.

Хитой: байрамга айланган ҳаёт

Август ойи ўрталарида Хитой давлат оммавий ахборот воситалари Ухандаги аквапаркда чўмилиш кийимларида бўлган, аммо ниқоб тақмаган минглаб одамларнинг электрон мусиқа садолари остида рақсга тушаётгани акс этган суратлар ва видеоларни тарқатган эди.

Сув ҳавзаси олдидаги саҳнада турган ижрочилардан бири томошабинларга қўл силкар экан, тўпланган оломон унга жавобан қўл силкитган. Сув устида учиш қурилмасидаги бошқа бир ижрочи эса елкаси оша учқунлар сочиб, одамлар устидан парвоз қилар эди.

Бундан бир неча кун аввал, Хитой режими COVID-19 пандемиясига қарши курашда ўзининг «мардонавор хатти-ҳаракатлари» ҳақида бонг урган эди.

Хитой миллий музейида «Куч бирдамлиги» деб номланган янги кўргазманинг очилиши бўлди. Унда инқирозга қарши курашда эришилган муваффақиятларни мадҳ этувчи расмлар, ҳайкаллар ва хаттотлик намуналари намойиш этилган.

Оқибатлар

Бундай беташвиш ҳаёт тарзи, болаларнинг мактабга бориб ўқиши, байрамларнинг ўтказилиши ва Хитойнинг ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатиши Ухандан тарқаган мислсиз пандемиядан қаттиқ азият чекаётган дунёдаги бошқа давлатларга хуш келмаслиги мумкин.

Пайшанба (3 сентябрь) кунига келиб, дунё бўйлаб 26 миллион киши COVID-19 билан касалланган ва 860 минг ўлим қайд этилган. Дунёнинг ҳар бир мамлакатига мислсиз сиёсий, ижтимоий ва тиббий зиён келтирган бу вирус оқибатларининг охири кўринмаяпти.

Пандемиядаги ҳақиқий роли билан ўзини глобал қаҳрамон қилиб кўрсатиши орасидаги тафовут инобатга олинса, Пекиннинг ОАВ орқали олиб бораётган саъй-ҳаракатлари жиддий муаммога сабаб бўлиши мумкин.

2020 бошларида Хитой расмийлари ҳалокатли касаллик авж олаётганини била туриб, деярли бир ҳафта сукут сақладиларва Ухандаги вируснинг дунё бўйлаб тарқалиб кетишига йўл қўйиб, эпидемияга оид далилларни қасддан яшириш ёки йўқотишга уриндилар.

Инқироз бошланганидан бери, Пекин фитна назарияларини тарғиб қилиш орқали коронавирус пандемияси билан боғлиқ айбни ўзидан соқит қилишга ва ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот маконини вирус ҳақидаги дезинформация билан тўлдиришга ҳаракат қилди.

Бу орада Хитой компаниялари пандемияни даромад манбаига айлантирганлар.

Март-май оралиғида Хитой 50 миллиард донадан ортиқ ниқоб экспорт қилган, бу ўтган йилги ҳажмдан 10 марта кўп, дейди таҳлилчилар.

Бу каби чоралар доирасида Хитой расмийлари Шинжон ҳудудидаги мусулмон озчиликни шахсий ҳимоя воситалари ишлаб чиқарувчи заводларда ишлашга мажбурламоқдалар. Хитойнинг бу турдаги аксар маҳсулотлари яроқсиз ва самарасиз деб топилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Хитой 20-аср вабоси. Бутун дунё уни ўз жойига қўйиб қўйиш керак. Бўлмаса Хитой бутун дунёни тиз чўктиради.

Жавоб бериш