Оммавий ахборот воситалари

Кремл Беларусда ОАВ тўнтариши қилмоқчи – Россия стратеглари маҳаллий журналистлар ўрнини эгаллашга уринмоқда

Канат Алтинбаев ва AFP

image

30 август куни Минскда бўлиб ўтган президент сайловларининг баҳсли натижаларига қарши норозилик намойишлари чоғида тиканли симлар ортида турган Беларус ҳукумат аскарлари. Намойишларнинг дастлабки тўрт кунида камида 64 журналист ҳибсга олинган. [TUT.BY/AFP]

ОЛМАОТА – Марказий Осиёлик журналистлар Беларусдаги ОАВ тўнтаришида иштирок этишга рози бўлган ва президент сайловининг баҳсли натижаларига қарши чиққан намойишчиларга нисбатан Александр Лукашенко олиб бораётган зўравонлик сиёсатини қўллаб-қувватлаган россиялик ҳамкасбларини қораламоқда.

Ўтган ойда Беларус давлат телевидениеси ва радиоcида ишловчи ходимлар намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ташладилар. Ўнлаб ходимлар, шунингдек, бир нечта энг машҳур телебошловчилар «виждон чақириғи» туфайли юз бераётган «зўравонликларга чидаб бўлмаслигини» таъкидлаб, ишдан бўшаган.

Бундай қўллаб-қувватлаш натижасида ОАВ ходимлари сонининг қисқариши Кремл ва Лукашенкога ОАВ тарозисини ўз фойдасига оғдириш имконини берган.

18 август куни Россиянинг «RT» телеканали техник ходимларидан иборат камида икки гуруҳ «ёрдам» кўрсатиш учун Беларус давлат телевидениесининг студияларига етиб келишган, деб хабар беради Россиянинг «РБК» бизнес-нашри 31 август куни.

image

Президент сайловларининг баҳсли натижаларига қарши норозилик намойиши чоғида ҳибсга олинган журналистларнинг қариндошлари ва ҳамкасблари 27 август куни Минскдаги туман полиция идораси олдига тўпландилар. [Сергей Гапон/AFP]

Лукашенко «руслардан Белорусияга икки-учта журналистлар гуруҳи юборишни сўраганини» тан олди.

«Бу энг илғор телеканалларда ишловчи олти ёки тўққиз киши», деди Лукашенко 21 август куни Минскдаги қишлоқ хўжалиги заводи ишчилари билан суҳбати чоғида.

Кремлнинг PR-стратеглари

Беларус телеканалларига Россиядан журналистлар, монтажчилар ва PR-мутахассислари келишган. Бу ҳақда «Беларус 1» давлат телеканалидаги «Арсенал» дастурининг эндиликда собиқ бошловчиси, минсклик Владимир Бурко маълум қилган.

«Улар Беларус журналистлари ижодига хос бўлмаган ташвиқот материалларини тайёрламоқдалар», деди у.

«Илгари Беларус телеканаллари ҳеч қачон, масалан, Испаниядаги намойишлар чоғида одамларнинг ёнаётганини кўрсатиб, буни Беларусда содир бўлаётган воқеалар деб кўрсатишга уринмаган», деди Бурко. «Бизнинг журналистларимиз бундай қилмаган бўларди.»

У ишдан бўшаган ҳамкасбларидан ҳеч бири пушаймон эмаслигини айтди.

«Россиялик журналистлар ва PR мутахассисларининг келгани эса мен учун уятли», деди у. «Маҳаллий шифокорлар ва ўқитувчилар «Бизни ҳам россиялик шифокор ва ўқитувчилар билан алмаштир» деган ёзувларни кўтариб кўчаларга чиқишди.»

Беларус миллий телеканаллари ходимлари норозилик сабабли иш ташлаши ортидан Лукашенко RT ходимларига «ёрдам» учун раҳмат айтган, деб хабар беради AFP.

«Қўллаб-қувватлаганингиздан миннатдорман», деб айган Лукашенко «RT» журналистига каналнинг 1 сентябр кунги видеолавҳасида. «Бу жуда арзигулик ёрдам.»

«Бундай оғир вақтда биз учун нақадар муҳим эканлигингизни тушунсангиз керак», деб айтган Лукашенко давлат назоратидаги «RT»нинг техник ходимлари, журналистлари ва раҳбарларига миннатдорчилик билдириб.

Вазият янада ёмонлашган тақдирда Путиннинг Беларусдаги вазиятга аралашув ваъдасидан сўнг ОАВдаги манзарани шакллантириш бирламчи аҳамиятга эга бўлади.

Журналистларни таъқиб қилиш

Расмийлар бошқа ОАВ ходимларини жазолаётган бир вақтда Лукашенко россиялик журналистларни кўкларга кўтармоқда.

Беларусдаги давлат ва мустақил ОАВ ходимлари мамлакат ахборот вазири Игор Луцкийга очиқ хат йўлладилар, деб хабар берган Deutsche Welle 13 август куни.

Камида 250 журналист имзолаган хатда «ҳуқуқ-тартибот органлари ОАВ ходимларига нисбатан ҳужум ва ҳибсларни зудлик билан тўхтатиш бўйича шошилинч чоралар кўришга», интернетни ўчирмасликка ва беларусларни сифатли алоқадан маҳрум қилмасликка чақирилган.

Намойишларнинг дастлабки тўрт кунида камида 64 нафар журналист ҳибсга олинган, улар орасида хорижий журналистлар ҳам бор, деб хабар беради маҳаллий ОАВ.

Улардан айримлари қўйиб юборилган, қолганлар эса жиддийроқ жазо олган. Масалан, Беларус «Current Time» телеканалининг уч нафар мухбирини Украинага депортация қилган ва 10 йилгача Беларусга киришни тақиқлаган.

Беларус журналистлари уюшмаси (БЖУ) куч ишлатар тузилмаларни журналистларга ҳужум қилишда айблади. Намойишларни ёритиб борган «Наша Нива» нашри ходимаси Наталья Лубневская оёғидан резина ўқ еб, шифохонага ётқизилган.

Бу орада Беларус ҳукумати 29 август куни хорижий медиа-ташкилотлар журналистларининг аккредитацияларини бекор қилган, дея хабар беради AFP.

Ҳукумат вакили Анатолий Глазга кўра, ОАВ аккредитациясини бекор қилиш қарори мамлакат аксилтеррор бўлинмасининг таклифига биноан амалга оширилган.

Бу чора нечта журналистга нисбатан қўллангани ҳақида батафсил маълумот берилмаган, аммо хорижий ОАВ вакиллари, жумладан BBC, Reuters, Associated Press ва Озод Европа/Озодлик радиосининг бир қанча журналистлари аккредитацияси бекор қилинган.

Марказий Осиёликлар қоралови

Марказий Осиёлик журналистларга кўра, Беларусда сўз эркинлигининг бўғилиши, журналистлар ҳуқуқларининг поймол қилиниши ва ўз фуқаролик позициясини билдираётганлар ўрнига россиялик PR стратегларнинг олиб келиниши – йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир.

Қирғизистон мустақил журналистлар иттифоқи Беларус ҳукуматининг журналистларга қарши кескин чоралари, жумладан уларнинг ҳибсга олинаётгани ва аккредитациясининг бекор қилинаётганини қоралайди, деди иттифоқ раиси Азамат Касибеков.

«Ҳукумат нуфузли хорижий ОАВдан халос бўлаётгани етмагандек, маҳаллий ОАВни ҳам тозалаётган бир вақтда, бу чоралар сўз эркинлигига қарши кураш чораларидек кўринмоқда», деди у.

«Иттифоқимиз бу ишлардан хавотирда, чунки биз нафақат ўз мамлакатимиз, балки МДҲ (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги) ва бутун дунёда журналистлар ҳуқуқини ҳурмат қилишни тарғиб қиламиз», деди у.

«Биз БЖУ билан бирдамлигимизни ва уни қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз», деди у. «Қолаверса, ОАВ ходимлари ўлароқ биз нафақат журналистик, балки фундаментал инсон ҳуқуқларига ҳам эгамиз.»

Россиядан борган бир гуруҳ ОАВ мутахассисларига Беларусда махсус вазифалар юклатилган, дейди Нур-Султонлик PR-менежер Илья Баланчук.

«Аслида улар журналист эмас, улар беларусларнинг онгини заҳарловчи ташвиқот ишларини олиб боришмоқда», деди у. «Аммо беларуслик томошабинга етарли баҳо бермаслик – хато. Чунки одамлар ахмоқ эмас, улар ҳақиқат ва ёлғоннинг фарқига боради.»

Беларусдаги PR-мутахассислар ва сиёсий технологлар Кремл қўлловидаги «Биринчи» ва «Россия» каби телеканалларда ҳар куни қиладиган ишларини қилмоқдалар, деди у.

«Бундай ташвиқот Совет даврида улғайган ва ОАВга нисбатан танқидий фикрлаши яхши шаклланмаган кекса авлодгагина таъсир қилиши мумкин», деди Баланчук. «Аммо ҳозир замон бошқа, жамият ўзгарган.»

Мамлакатингиз учун Россиянинг таъсири яхшими?
Фикрлар 4
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)

Москваликларни Белорусияга киритманглар. Беларус мустақил ва суверен давлат.

Жавоб бериш

Думбуллар!!!!!!!

Жавоб бериш

Москва атрофидаги ботқоқликлар русларнинг ери. Ўша ерга ҳайдаш керак, водка ичиб бир-бирига тешик лаптисида қандай улуғ экани ҳақида гапириб ўтираверсин.

Жавоб бериш

Цар даврида қозоқлар ким бўлган? «Айрим республика нашларида Владимир Ленинни обрўсизлантирувчи мақолалар чоп этилади. Улардаги асосий маъно дунё пролетариати етакчисининг ҳайкаллари ҳали ҳам турли шаҳарларда тургани ҳақида гап боради. Баъзи кўчаларда Ленин номи сақланиб қолган, нимага улар қайта номланмайди?» Шундай вақтларда одамни бир фикр ўйлантиради: бу муаллифлар ҳақиқатда цар даврига қайтишни истайдиларми? У даврда қозоқлар ким бўлган? Ким уларга одамдек муносабат қилган; уларнинг ҳуқуқларни қандай бўлган? Қозоқ даштларида казаклар турли хунрезликларни амалга оширганлар! Казаклар келаётганини эшитганида қозоқ овулларида ҳатто болалар йиғлашдан тўхтаган, ота-оналар қизларини кампирлар кийимига яширишган; акс ҳолда казаклар уларни зўрлаб истаганини қилган.

Жавоб бериш