Кундузги таълим – фақат биринчи синф ўқувчилари учун. Қолганлар масофадан туриб таълим оладилар.
Максат Осмоналиев
2020-09-09
Биринчи синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари мактаб директори ва ўқитувчиларининг табрик сўзларини чапак чалиб олқишламоқдалар. Чуй вилояти, Панфилов туманидаги Курпулдўқ қишлоғида жойлашган К. Ибраималиев номли мактаб, 1 сентябр. [Максат Осмоналиев]
Директорнинг тантанали маросимдаги нутқини тинглаётган биринчи синф ўқувчилари. Мактабни кўриш учун ўқувчилардан бирининг синглиси ҳам келган. Чуй вилояти, Панфилов туманидаги Курпулдўқ қишлоғида жойлашган К. Ибраималиев номидаги мактаб, 1 сентябр. [Максат Осмоналиев]
Биринчи синф ўқувчилари мактабга кириб келишмоқда. Ушбу қишлоқ мактабида бу йил 34 бола биринчи синфга қабул қилинди. Улар ҳар бири 17 ўқувчидан иборат иккита синфга бўлинади. Пандемияга қадар ҳар бир синфда 30 га яқин ўқувчи таҳсил олар эди. Чуй вилояти, Панфилов туманидаги Курпулдўқ қишлоғида жойлашган К. Ибраималиев номидаги мактаб, 1 сентябр. [Максат Осмоналиев]
Биринчи синф ўқувчиси Ойима Суёрбекова мактаб ҳақидаги илк таассуротларини сўзлаб бериш учун бувисининг қучоғига отилмоқда. Бувиси неварасининг мактабда ўқий бошлаганидан хурсанд. У Таълим вазирлигининг биринчи синф ўқувчиларини уйда эмас, балки мактабда ўқитиш тўғрисидаги қароридан мамнун. «Бу босқичда билим олиш учун замин яратилади ва бунда болага ўқитувчиларгина яхши таълим бера оладилар», дейди у. Чуй вилояти, Панфилов туманидаги Курпулдўқ қишлоғида жойлашган К. Ибраималиев номли мактаб, 1 сентябр. [Максат Осмоналиев]
БИШКЕК – 1 сентябрдан бутун Қирғизистон бўйлаб янги ўқув йили бошланди.
Аммо бу сафар ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўтказиладиган анъанавий маросимга фақат биринчи синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари келишди – бу йил фақат улар мактабга қатнаб ўқийдилар.
Бу йил 156430 нафар биринчи синф ўқувчиси илк бор партага ўтирди, деб хабар беради Таълим вазирлигининг матбуот хизмати.
1 сентябр куни Чуй вилояти, Панфилов туманидаги Курпулдўқ қишлоғида жойлашган К. Ибраималиев номидаги мактабнинг 1-синф ўқувчисига айланган Айназик Миктибекова бувиси олиб кетишини кутиб, скамейкада ўтирибди. [Максат Осмоналиев]
Таълим ва фан вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабларга биринчи синфларга таълим беришда тегишли санитария қоидаларига риоя қилиш имкониятини берадиган тартибни ишлаб чиққан.
Мактабда биринчи синф ўқувчиларининг сони кўп бўлса, улар икки гуруҳга ажратилиб, ҳар бир гуруҳ ўқувчилари шахмат тартибида ўз синфхонасига жойлаштирилади.
Мактаблар барча барча санитария меъёрларига амал қиладилар, деди вазирлик.
Чоршанба (9 сентябрь) ҳолатига кўра, мамлакатда COVID-19га чалиниш билан боғлиқ 44613 та ҳолат, шу жумладан 1061 та ўлим қайд этилган, деб хабар беради Жонс Хопкинс университетининг глобал кузатув сайти.
Тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари аввалги кунга нисбатан 87 тага кўпайган, деб маълум қилган 9 сентябрь куни Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Айнура Ахматова 24.kg хабарига кўра.