Инсон ҳуқуқлари

Қозоқлар Хитойнинг кучайиб бораётган босқинига чек қўйилишини талаб қилмоқда

Канат Алтинбаев

image

13 сентябр куни Олмаотада ўтказилган намойиш иштирокчилари Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяони ноўрин баёноти учун лавозимидан бўшатишни талаб қилдилар. (Қозоғистон демократик партияси)

ОЛМАОТА – Олмаотада тўпланган 200га яқин намойишчи Пекиндан Қозоғистоннинг ички ишларига аралашишни тўхтатишни талаб қилиб, режимнинг Шинжонда яшаётган этник озчиликлар, жумладан қозоқларга нисбатан зўравонликларига эътироз билдирдилар.

Хитой таъсири ва сиёсатига нисбатан оммавий норозилик Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяонинг 1 август куни қозоқ оммавий ахборот воситасига берган интервьюсидан кейин кучайиб кетди.

Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси веб-сайтида жойлаштирилган интервьюда элчи Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилган. «Хитой ва Қозоғистон қуролли кучлари «уч ёвуз куч» билан қатъий курашиб, минтақада рангли инқилоб бошланишига қаршилик қилмоқда», деди у.

Пекин террорчилик, экстремизм ва айирмачиликка нисбатан кўп ҳолларда «уч ёвуз куч» атамасидан фойдаланади.

image

Хитойнинг Шинжон вилояти Қашғар шаҳридаги Ийдгоҳ масжидидаги Ийд ул-Фитр намозидан кейин метро ёнидан ўтаётган уйғурлар, 2019 йил, 5 июн. Хитойнинг мусулмонларга нисбатан зулми Қозоғистон жамоатчилигини ғазаблантирган. (Грег Бейкер/AFP)

Кўпчилик қозоқлар Чжаннинг бу каби баёнотларини миллий хавфсизликка таҳдид баҳолаганлар.

Пекин Қозоғистонга хитой аскарларини юбориш имконияти ҳақида очиқдан-очиқ айтмоқда, дейди рўйхатдан ўтмаган демократик партия етакчиси, олмаоталик фаол Жанболат Мамай.

«Бу элчи биз билан дўстона муносабатда эмас. У мамлакатимиз душмани ва Қозоғистонни тарк этиши керак», деб айтган кейинчалик 13 сентябрь куни Хитойга қарши намойишни ташкиллаштирган Мамай.

Намойишчилар «Хитой экспансиясига қаршимиз!», «Қозоғистоннинг Хитойга берадиган ери йўқ: бу халқимизнинг ерлари», «Чжан Сяо, Қозоғистондан йўқол» ва «Чжан Сяо, сен элчимисан ёки душман?» каби шиорларни кўтариб олишган эди.

Намойишда суратга олинган қисқа видеолавҳада одамлар «Агар Хитой бизнинг иш жойларимизни олиб қўйса қандай яшаймиз?», дея ғазаб билан бақираётганини эшитиш мумкин. Намойишчилар, шунингдек Қозоғистон миллий гимнини ҳам куйлашган.

Қозоғистон: «Хитойнинг автоном ҳудуди»

Чжаннинг интервьюси чоп этилганидан кейин 3 август куни олмаоталик фаоллардан бири Серик Ажибай Хитой консуллиги олдида намойиш уюштирган ва Чжаннинг элчиликка лойиқлигини саволга тутган.

«Ярашиш элчига, келишмовчиликлар эса чопарнинг ҳатти-ҳаракатига боғлиқ», деб ёзилган эди у кўтариб олган уқувли ва уқувсиз элчининг фарқига эътибор қаратувчи шиорда.

Ажибай журналистларга элчининг ҳақоратли баёнотидан норозилигини, сабаби Қозоғистон суверен мамлакат экани ва ўз ички муаммоларини ўзи мустақил ҳал қилишга ҳақли эканлигини айтиб ўтган.

«Биз Хитойнинг автоном ҳудуди эмасмиз. Ҳукумат ва халқ битта, биз бир давлатмиз. Фикримча, Хитой бизнинг ички ишларимизга аралашишга ҳақли эмас», деб айтган у RFE/RL радиосига.

Бу Хитой элчисининг Қозоғистонда бундай қалтис ҳолатга тушиб қолиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Хитой сайтларининг бирида «Қозоғистон тарихан Хитойнинг бир қисми бўлгани ва ўз қўшниси томон интилаётгани» ҳақидаги мақола сабабли у апрел ойида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган эди.

Элчининг август ойидаги интервьюсида Қозоғистондаги яна бир оғриқли муаммо – режим таъқиби ва қатағонлари туфайли ўз ота-боболарининг ватанига қочаётган Хитойдаги этник қозоқлар масаласи кўтарилган.

Сўнгги бир неча йил ичида Шинжон маъмурлари «уч ёвуз куч» концепциясига биноан миллиондан ортиқ мусулмонларни, жумладан этник қозоқлар ва қирғизларни мафкуравий тарбия лагерларига жойлаштирган.

Этник қозоқлар Шинжонда уйғурлардан кейин иккинчи энг йирик туркийзабон гуруҳдир. Уларнинг сони камида 1,5 миллионни ташкил қилади.

Шинжонда 200 мингга яқин этник қирғизлар яшайди. Хитой расмийлари 2018 йили камида 50 минг қирғизни қайта тарбиялаш лагерларида ҳибсда сақлаган, деган эди ўшанда Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков.

Шинжондаги Хитой мафкуравий лагерларининг 28 нафар собиқ маҳбуси бу яширин лагерларда мусулмонлар қандай шафқатсизликлар, зулм ва хўрликларга дучор қилингани ҳақида сўзлаб берган эдилар.

Қозоғистондаги минглаб одамларнинг Хитойда қариндошлари қайта тарбиялаш лагерларига қамаб қўйилган бўлиб, Олмаотадаги Хитой консуллиги олдида Пекиндан уларни озод этишни талаб қилувчи намойишчилар тез-тез тўпланиб турар эди.

Ердан фойдаланиш хавфи

Маҳаллий аҳоли Пекиннинг Қозоғистондаги ер ислоҳотларидан фойдаланиб, мамлакатда ер участкалари сотиб олиш ва ундан фойдаланишга уринишидан хавотирда.

2016 йил апрел ойида хорижликларга қишлоқ хўжалиги ерларини харид қилиш ва ижарага олишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси Қозоғистонда оммавий норозиликларга сабаб бўлган. Намойишчилар асосан хитойлик корхоналар Қозоғистондаги ерларини улгуржи сотиб олишидан хавотирда эдилар.

Маҳаллий фермерлар хитойликларнинг деҳқончилик усулларига ишончсизлик билан қарайдилар, дейди Олмаота вилоятидаги сут фермаси хўжайини Ануар Куанишев.

«Улар бизнинг ерларимиздан фойдаланиб, уларни ўз химикатлари билан куйдириб ташлайдилар, ундан пул ишлаб, ҳеч нарса унмайдиган ўлик тупроқни қолдириб кетадилар», деди у.

Қозоғистон ҳукумати 2016 йил май ойида чет элликларга ер сотиш ва ижарага беришга мораторий жорий қилган. 2021 йил декабрда унинг амал қилиш муддати тугагандан кейин қандай қарор қабул қилиниши ҳозирча номаълум.

Жамоатчилик фаоли Мамай Қозоғистон ҳукумати тақиқни бекор қилиши ва ер участкаларини хитойликларга ўнлаб йилларга ижарага бериши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

«У ҳолда улар бу ерга доимий яшаш учун келишади ва биз Хитой экспансияси нима эканлигини ўз кўзимиз билан кўрамиз», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7
Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Хитой элчихонасида эсипастлар йиғилиб олган

Жавоб бериш

Хитойга қарши халқаро ҳамжамият 75 йил олдин Германия фашизмига қарши бирлашгандек бирлашмаса, Хитой фашизми бутун дунёни босиб олади.

Жавоб бериш

Хитойликлар чигирткаларга ўхшайди. Ўзидан кейин ҳеч нарса қолдирмайди. Бугун мамлакатда уларнинг эркин юришига қўйиб берсак, эртага бошимизга чиқиб олишади. Оддий халқ азоб чекади. Мен хитой халқи ҳақида ёмон гапирмоқчи эмасман. Лекин аждаҳо бир парча гўштга тўймайди, ҳамма нарсани ютиб юбормагунча, талаб қилаверади. Элчининг овози Хитой ҳукуматининг овози; огоҳ бўлган маъқул. Шарқ – нозик масала!

Жавоб бериш

Барча мамлакатлар Хитойга товар ва хомашё экспортини тақиқлаб, иқтисодий эмбарго эълон қилиши керак. Барча хорижий компаниялар ўз ишлаб чиқариш корхоналарини Хитойдан олиб чиқиб, Қозоғистонга кўчириши керак. Хитойнинг бутун сиёсий раҳбариятини Халқаро судга бериш керак. Шунингдек, [бошқа мамлакатлар] Шарқий Туркистон ва Тибет мустақиллигини расман тан олиш лозим.

Жавоб бериш

ХИТОЙЛИКЛАР ИНСОНИЯТ УЧУН ВАБО, ҚЎЙИБ БЕРСА ДУНЁНИНГ АҒДАР-ТЎНТАР ҚИЛИШАДИ

Жавоб бериш

Россия экспансияси тўхтатилиши керак.

Жавоб бериш

Рутиниянинг босқинига чек қўйиш керак. Кундалик коррупцияга барҳам бериш бўйича энг яхши тажрибани ў з л а ш т и р и ш керак.

Жавоб бериш