Карвонсарой
Сайловлар

Сохталаштириш айбловлари ортидан сайлов натижалари бекор қилинган Қирғизистонда зўравонлик кучаймоқда

Карвонсарой ва AFP

5 октябр куни Бишкекда бўлиб ўтган парламент cайлови натижаларига норозилик билдираётган ғазабнок қирғизистонликлар. [Вячеслав Оселедко/AFP]

5 октябр куни Бишкекда бўлиб ўтган парламент cайлови натижаларига норозилик билдираётган ғазабнок қирғизистонликлар. [Вячеслав Оселедко/AFP]

БИШКЕК – Сешанба (6 октябрь) куни Қирғизистон марказий сайлов комиссияси (МСК) Марказий Осиё мамлакатида 2005 йилдан бери учинчи марта зўравонлик ва сиёсий тартибсизликлар келтириб чиқарган баҳсли парламент сайлови натижаларини бекор қилди.

МСК «сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топгани» ҳақида баёнот берган. Сайловда овозларни оммавий тарзда сотиб олишда айбланган россияпараст президент Сооронбай Жеенбековга яқин партиялар ғалаба қозонган эди.

Сайлов натижалари Бишкекда қисқа вақт ичида норозилик ва тўқнашувлар келтириб чиқарди, намойишчилар ҳукумат биноларини эгаллаб олиб, қамоқдаги сиёсат арбоблари, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбоевни озод қилганлар.

Тўқнашувлар натижасида ўнлаб одам жароҳат олган, 100 дан ортиқ киши тиббий ёрдам сўраб шифохоналарга мурожаат қилган.

5 октябр кунги сайлов натижалари Бишкекда тунги намойишлар ва шиддатли тўқнашувларни келтириб чиқарди, намойишчилар ҳукумат биноларини эгаллаб олишди ва қамоқдаги таниқли сиёсатчилар, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбоевни озод қилишди. [Вячеслав Оселедко/AFP]

5 октябр кунги сайлов натижалари Бишкекда тунги намойишлар ва шиддатли тўқнашувларни келтириб чиқарди, намойишчилар ҳукумат биноларини эгаллаб олишди ва қамоқдаги таниқли сиёсатчилар, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбоевни озод қилишди. [Вячеслав Оселедко/AFP]

5 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган парламент сайлови натижаларига қарши норозилик намойишчиларини тарқатишга уринаётган махсус қўшинлар. [Вячеслав Оселедко/AFP]

5 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган парламент сайлови натижаларига қарши норозилик намойишчиларини тарқатишга уринаётган махсус қўшинлар. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Сешанба куни соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби жароҳат олган эркаклардан бири вафот этганини айтди. Вазирлик қурбоннинг шахсини ҳали аниқламаган, деди у AFP билан телефондаги суҳбатида.

Мухолифатдаги сиёсатчилар, жумладан собиқ бош вазир ва бир нечта партия раҳбарлари барқарорликни тиклаш ва «қонун устуворлигини таъминлаш» учун «мувофиқлаштирувчи кенгаш» тузилганини маълум қилганлар.

Кенгаш сайлов жараёнида рақобатдош партиялар учун тенг шарт-шароитларни таъминламагани учун Жеенбековни танқид қилиб баёнот чиқарган.

Жеенбековнинг идораси мамлакатдаги вазият назорат остида эканлигини таъкидлаган, президентнинг ўзи эса «айрим сиёсий кучларни» ҳокимиятни ноқонуний тарзда эгаллаб олишга уринишда айблаган.

Жеенбековнинг ашаддий рақиби бўлган Атамбаев билан бирга, икки собиқ бош вазир ва икки собиқ депутат қамоқдан озод қилинган, дея хабар беради ОАВ.

Сайлов натижалари бекор қилинди

Бир қатор ислоҳотчи ва миллиятчи партиялар сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилишган, душанба (5 октябр) куни кечқурун эса мухолифат тарафдорлари қайта сайловлар ўтказиш талаби билан Бишкек кўчаларига чиққанлар.

Намойишчилар карвонининг парламент ва президент маъмурияти жойлашган Оқ уйга юриши ортидан Бишкекдаги норозиликлар зўравонликка айланиб кетган.

Полиция намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлар, ёруғлик-шовқинли гаранаталар ва кўзни ёшлатувчи газ қўллаган.

Кейинроқ намойишчилар қайтиб келиб, бинони қуршаб олган ва собиқ президент Атамбаев ҳибсда сақланаётган Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) биносига кириб борган.

Ижтимоий тармоқларга жойланган видолавҳада озод қилинган Атамбаевнинг ўз тарафдорларини олқишлаётганини кўриш мумкин. У мафия бошлиғини қамоқдан ноқонуний озод қилишда айбланиб, 11 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган эди.

Россия ва Хитой кузатмоқда

2005 ва 2010 йилги инқилобларни эслатувчи бу инқирозни Қирғизистонда ўз ҳарбий базасига эга Россия ва қўшни Хитой диққат билан кузатмоқда.

Июн ойида Кремл ўз авиабазасидаги учиш-қўниш йўлагини Россия ҳудудининг бир қисми деб эълон қилиши ортидан маҳаллий аҳоли ва сиёсатчиларнинг жиддий эътирозига учраган эди. Март ойида қирғизистонлик таҳлилчилар Россиянинг Қирғизистон ҳудудида ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жойлаштириш ниятини шубҳа остига олганлар.

Қирғизистоннинг Хитойга қарамлиги ҳам кучайиши мумкин – яқинда Жеенбеков Пекиндан коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини юмшатиш учун олинган 1,8 миллиард долларлик қарзни (мамлакат ташқи қарзининг 40 фоизидан ортиғи) узиш муддатини узайтиришни сўраб, Хитой Эксимбанкига мурожаат қилган эди.

Кўплаб кузатувчиларнинг фикрича, Пекин Марказий Осиёнинг коронавирус оқибатларига қарши курашидан ўзининг геосиёсий ва иқтисодий мақсадларини амалга ошириш учун фойдаланмоқда.

Сайловлардан бир ҳафта олдин Бишкекда юзлаб қирғизистонликлар йиғилган ва ўз мамлакати суверенитетини ҳимоя қилиб, россияпараст партия раҳбарининг Қирғизистонни Россияга қўшилишга чақирувчи баёнотини қоралаб чиқишганди.

27 сентябрь куни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари якшанба (4 октябр) кунги парламент сайловлари олдидан тинч намойиш ўтказдилар.

Бу норозилик намойиши яқинда қирғизистонлик депутат Марат Аманқуловнинг 2019 йилда Москвада сўзлаган нутқининг видеотасвири Facebook орқали эълон қилиниши ортидан келиб чиққан. Видеолавҳада у қарийб 30 йиллик мустақилликдан сўнг Қирғизистон Россия билан интеграциялашиши кераклигини таъкидлаган эди.

Аманқулов Жеенбековга содиқ деб кўриладиган россияпараст «Биримдик» (Бирлик) партиясининг раиси бўлиб, президентнинг укаси ва парламентнинг собиқ спикери Асилбек Жеенбековни ўз партиясидан парламентга номзодлар қаторига киритган.

Партия мамлакатни «Евроосиёлашув»га қайтаришни мақсад қилган, дейди Аманқулов видеолавҳада Россия президенти Владимир Путин ва унинг атрофидагилар томонидан оммалаштирилган атамани қўллаб.

«Ўттиз йиллик мустақиллик бизга ақлимизни йиғиб, қайтиш вақти келганини кўрсатди», деди Аманқулов. «Бизнинг илдизларимиз бир. Евросиёда унинг бутун ҳудуди бўйлаб бирлашган давлатгина суверен бўлиши мумкин».

«Биз бирлашиб, интеграциялашишимиз зарур. Эркин яшаш яхши, лекин уйга қайтиш вақти келди.»

Сайловнинг расмий натижалари – «Биримдик» ва худди шу каби россияпараст «Маконим Қирғизистон» партияларининг узил-кесил ғалабаси оммавий норозиликларни келтириб чиқарган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россияпараст партиялардан нимаям кутиш мумкин.

Жавоб бериш