Карвонсарой
Терроризм

Қозоғистонда ёшларни экстремизм таъсиридан ҳимоялашга қаратилган янги лойиҳа амалга оширилди

Айдар Ашимов

Нур-Султонлик Марям Тулегенова сентябр ойида БМТТД доирасида ташкил этилган масофавий таълимда иштирок этмоқда. [БМТТДнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси]

Нур-Султонлик Марям Тулегенова сентябр ойида БМТТД доирасида ташкил этилган масофавий таълимда иштирок этмоқда. [БМТТДнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси]

НУР-СУЛТОН - Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТРД) томонидан қозоқ ёшларининг радикализмга қаршилигини кучайтиришга қаратилган янги лойиҳа амалга оширилди.

Шу ой Қарағанда ва Ақтўбе вилоятларидан келган 100 дан ортиқ қозоқ ёшлари «Осиёда жанговар экстремизмга қарши туришни кучайтириш» («STRIVE Asia») лойиҳасининг илк босқичида иштирок этишди, дейилади БМТ Тараққиёт Дастурининг 7 октябр кунги баёнотида.

Ўқув дастурида ўз билимларини бошқаларга улаша оладиган ёш авлод вакиллари – юқори синф ўқувчилари, ўрта махсус таълим муассасалари талабалари, ўз-ўзини банд қилган ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламига оид ишсиз ёшлар қатнашди.

Мазкур ташаббус доирасида улар 1-5 октябр кунлари жамоавий тренинглар ва индивидуал консультациялардан ўтиб, жанговар экстремизм хатарлари, оилавий ва касбий мувозанатга эришиш ва бошқа фойдали кўникмаларни ўргандилар.

«Осиёда жанговар экстремизмга қарши туришни кучайтириш» лойиҳасида қатнашаётган қозоқ ёшлари, Нур-Султон, 1 октябр. [БМТТДнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси]

«Осиёда жанговар экстремизмга қарши туришни кучайтириш» лойиҳасида қатнашаётган қозоқ ёшлари, Нур-Султон, 1 октябр. [БМТТДнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси]

БМТ Тараққиёт дастурига кўра, дастур радикаллашув ва жанговар экстремизмга оид эрта белгиларнинг олдини олишга йўналтирилган ва бунда психологик реабилитация ва маслаҳатлар муҳим рол ўйнайди, зеро «радикализация кўп ҳолларда шахсий, руҳий ва эмоционал омиллар билан боғлиқ».

«Жанговар экстремизмнинг авж олиши кўп йиллардан бери халқаро ҳамжамиятнинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга оид чораларига жиддий хавф солиб солмоқда», дейди БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили Якуп Бериш.

«У шунингдек, барқарор ривожланишга кўмаклашиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида ютуқларга путур етказмоқда», деди у. «Қозоғистондаги заиф ёшлар орасида радикаллашувга қарши курашар эканмиз, Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги ва кўмагини олқишлаймиз.»

«Европа Иттифоқи терроризм ва жанговар экстремизмнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олиш ва унга қарши қатъий кураш тарафдори бўлиб қолади. Европа Иттифоқи терроризмнинг глобал воқелик эканлигини эътироф этган ҳолда бутун дунёдаги шериклари билан бу йўналишдаги ҳамкорликка устувор аҳамият қаратмоқда», дейилади Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси Свен-Олов Карлссоннинг баёнотда.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик туфайли жанговар экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда давом этамиз, шунингдек, терроризм учун қулай шароитлар мумкин бўлган COVID-19 пандемиясининг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини юмшатиб, уларга нисбатан чора кўрамиз», деди Карлссон.

Қозоқ ёшлари экстремизмни рад этишни ўрганмоқда

«STRIVE Asia» дастури Марказий, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда экстремизмга оид дастлабки белгиларнинг олдини олишга қаратилган. Қозоғистонлик ёшлар учун мўлжалланган тренинг 1-5 октябр кунлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг психологлар ҳар бир иштирокчи билан индивидуал маслаҳатлашув ўтказдилар», дейди Нур-Султонлик сиёсатшунос Ернар Бейсалиев.

Сўнгги йилларда Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури «хабардорликни ошириш ва қашшоқликни камайтиришга қаратилган тренинглар ўтказиш ва турли дастурларни амалга ошириш орқали жанговар экстремизмга қарши курашга улкан ҳисса қўшди», деди у.

«Таълим, иш, ҳаётий тажриба, муносиб турмуш шароити – буларнинг бари эндиликда осонликча экстремистик ғояларга алданмайдиган одамнинг соғлом қарашларига замин яратади», деди Бейсалиев.

«Бу борада ёшлар ҳимоясизроқ. Ёшларимиз шижоатли. Улар ҳаётда ўз йўлларини излайдилар, аммо танқидий фикрлаш қобилиятлари ҳали ривожланмаган», деб қўшимча қилди у.

Бу йил турли соҳалар, жумладан, терроризмга қарши кураш бўйича Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги кенгайди.

Бундан ташқари, июл ойида Европа Иттифоқи Марказий Осиёда COVID-19га қарши кураш учун 3 миллион евро (1,5 миллиард тенге) ажратган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500