Карвонсарой
Саломатлик

Россиянинг COVID-19га қарши вакцинаси атрофида шубҳалар кучайиб боргани сайин Кремл ҳужумга ўтмоқда

Карвонсарой

Россиянинг COVID-19га қарши номзод-вакцинаси реклама видеоролигида сунъий йўлдош кўринишидаги «Спутник V» коронавирус билан қопланган ер шари атрофида айланиб, касалликни йўқ қилаётгани тасвирланган. [Россиянинг бевосита инвестициялар жамғармаси]

Россиянинг COVID-19га қарши номзод-вакцинаси реклама видеоролигида сунъий йўлдош кўринишидаги «Спутник V» коронавирус билан қопланган ер шари атрофида айланиб, касалликни йўқ қилаётгани тасвирланган. [Россиянинг бевосита инвестициялар жамғармаси]

Синалган ва самарали COVID-19 вакцинасини яратиш бўйича глобал мусобақа кучайиб борар экан, Россия режими ўзининг «Спутник V» деб номланган номзод-вакцинаси атрофидаги риторикани кучайтирмоқда.

«Бу пойгага биринчи бўлиб киришнинг ўзи етарли эмас», деган эди 11 август куни Россия президенти Владимир Путин.

«Спутник V» атрофидаги шубҳалар кучайиб борар экан, Кремль ҳам ҳужумга ўта бошлаган.

Москванинг Спутник V» вакцинасини илгари суриш кампанияси ватанпарварлик руҳи билан суғорилган ва танқидни кўтармайди – «Кремл хавфсизликни ўйламаяпти» деган даъволар Россияга қарши бўҳтон сифатида талқин қилинмоқда.

10 сентябр куни Москвадаги клиникада 36 ёшли кўнгилли Илья Дубровинни Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлаётган ҳамшира. Хабарларга кўра, «кўнгиллилар»нинг кўпчилиги синовда иштирок этишга мажбурланган ёки босимга учраган.

10 сентябр куни Москвадаги клиникада 36 ёшли кўнгилли Илья Дубровинни Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлаётган ҳамшира. Хабарларга кўра, «кўнгиллилар»нинг кўпчилиги синовда иштирок этишга мажбурланган ёки босимга учраган.

Путиннинг дезинформацион сценарийсида алоҳида саҳифани эгаллайдиган тарғибот кампанияси доирасида COVID-19га қарши бошқа номзод вакциналар асоссиз даъволар билан шубҳа остига олинади. Ғарб давлатларининг вакцина ишлаб чиқишдаги илмий ёндашуви самарасиз ва хавфли, Ғарбдаги тадқиқотлар эса қолоқ, деб таъкидланади.

Вакцинани танитувчи реклама видеороликда сунъий йўлдош кўринишидаги «Спутник V» коронавирус билан зарарланган ер шарини айланиб, касалликни йўқ қилаётгани тасвирланган.

«Дунёни қутқариш – рус менталитетига хос нарса», дейди мамлакатдаги вакцинация ишларини молиялаштирган Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриев 30 сентябр куни Guardian нашрига берган интервьюсида.

Дмитриев Британия махсус хизматларининг россиялик хакерлар Ғарбдаги тиббиёт муассасаларидан махфий маълумотлар ўғирлагани ҳақидаги даъволарини рад этар экан, уларни «сиёсий сабаблар билан Россия вакцинасини бадном қилишга қаратилган уриниш» деб атаган.

19 июл куни Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Бирлашган Қироллик ва унинг иттифоқдошлари Россия махсус хизматларининг коронавирусга оид тадқиқотлар олиб бораётган лабораторияларга қарши хакерлик ҳужуми уюштирганига «ишончи комил» эканини айтар экан, бу хатти-ҳаракатларни «ўта хунук ва номуносиб иш» деб атаган эди.

Сентябр ойи бошида Оксфорд университети ва Британиянинг «AstraZeneca» фармацевтика компанияси иштирокчиларнинг биридаги тушунарсиз касаллик сабабли синовларни қисқа муддатга тўхтатган, Кремл ташвиқотчилари эса бу вазиятдан танқид учун фойдаланган эдилар.

«Синовларнинг тўхтатилиши билан боғлиқ вазият бутун бошли мамлакатларнинг вакцина танлашда янги ва синовдан ўтмаган платформаларга таяниб хато қилаётганини кўрсатди», деб айтган Дмитриев 12 сентябр кунги баёнотида.

Шиддий шубҳалар

100 дан ортиқ COVID-19 номзод-вакциналари ишлаб чиқилаётган ва уларнинг камида 10 таси одамлардаги 3 босқичли синовдан ўтказилар экан, Кремл бу борада жиддий рақобатга дуч келган.

Бу орада Хитой режими ҳам норасмий синовларда ўн минглаб хитойликларни самараси исботланмаган дорилар билан эмлаш орқали коронавирусга қарши вакцинация тадбирларини давом эттирмоқда.

Россиялик тадқиқотчилар 4 сентябр куни «Lancet» тиббий нашрида ўзларининг 1/2 босқичли синов натижаларини чоп этганлар, бу уларнинг тадқиқоти эксперт текширувидан ўтганлигини англатади.

Вакцина ўнлаб кўнгиллилар орасида ўзининг «хавфсиз ва яхши ўзлашувчан» эканлигини исботлади, дейилади мақолада.

Шундай бўлса-да, дунёдаги тиббий ва илмий ҳамжамиятлар аъзолари Россия вакцинасининг хавфсизлиги ва самарадорлигига ҳали ҳам шубҳа билан қарамоқдалар.

12 мамлакатнинг 30 дан ортиқ мутахассислари томонидан имзоланган ва 7 сентябр куни эълон қилинган очиқ хатда тадқиқот натижалари «маълумотларнинг номутаносиблиги» сабаб шубҳа остига олинган.

Тадқиқотчилар келтирилган рақамлардаги такрорланишларни аниқлаб, тадқиқот натижаларига оид маълумотларнинг тўғрилиги «эҳтимолдан анча йироқ» деган хулосага келишган.

Россия вакцинаси ҳатто ўзи курашаётган касалликдан ҳам хавфли бўлиши мумкин, деб тахмин қилган эди август ойида соғлиқни сақлаш соҳасидаги бир қатор олимлар ва тиббий мутахассислар.

«Россия ҳукуматида фойдаланишга тайёр маҳсулот борлиги тўғрисидаги баёнотга унчалик ишонмайман», деб айтган Нур-Султондаги ихтисослаштирилган COVID-19 касалхонаси шифокори Асел Салиева август ойида.

«Вакцина илк синовларда хавфсиз бўлиб туюлиши, лекин асоратлари кейинроқ юзага чиқиши мумкин», деди у. «Биз миллионлаб одамларнинг соғлиғи билан таваккал қила олмаймиз, ҳатто бу хавф ўзини оқлайдигандек туюлса ҳам.»

«Россия вакцинасини ишлаб чиқарганларнинг ўзи унинг таъсири қанчага чўзилишини билмайди, чунки улар узоқ муддатли ва кенг миқёсли тиббий тадқиқотлар ўтказишмаган», деб огоҳлантирган Қирғизистондаги Марказий Осиё Америка университети молекуляр генетиги Болот Калмирзаев.

24 сентябр куни Халқаро космик станция (ХКС) томон парвоз қилишга ҳозирлик кўраётган россиялик космонавтлар Путин томонидан реклама қилинаётган коронавирусга қарши вакцинани қабул қилишга ҳали эрта эканлигини айтганлар.

«Шахсан мен вакцина қилдирмайман, чунки бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашаман», деди 14 октябр куни ХКСга етиб келган уч кишилик экипаж раҳбари, 46 яшар Сергей Рижиков AFP билан суҳбатда.

«Вакцина синовдан ўтиши ва унинг ишончлилиги исботланиши билан уни космонавтларга тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилинади», деди унинг ҳамкасби 37 яшар Сергей Куд-Сверчков.

Кенг тарқалган бундай шубҳалар Кремлнинг «Sputnik V» вакцинасини мамлакат фахрига айлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига путур етказган.

Путин сиёсий манфаат изламоқда

Кремль халқаро саҳнада обрў топишга интилаётган бир пайтда, муваффақиятли вакцина Путиннинг обрўси кескин пасайиб бораётган мамлакат ичида илиқ қарши олиниши турган гап.

Путин, шунингдек, Россия атрофидаги мамлакатларда Совет Иттифоқи даврида музлатилганидан бери қайта жонланаётган можаролар туфайли қўрқув ичида қолган.

Кремлда Беларус ва Қирғизистондаги сиёсий инқирозлар, шунингдек тобора авж олаётган Тоғли Қорабоғ можаросига ечим йўққа ўхшайди.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Россия олимларининг узоқ кутилган вакцинани кашф этгани ҳақидаги Кремлнинг баёнотлари Путиннинг сўнгги сиёсий найрангларидан биридир.

«Бу биз интилишимиз керак бўлган жамият мулки борлигини эътироф этувчи бир гуруҳ одамларнинг хиёбонда жентлменларча сайр қилиши эмас», дейди Вашингтондаги халқаро стратегик тадқиқотлар марказининг Глобал соғлиқни сақлаш сиёсати маркази раҳбари Стивен Моррисон Washington Post нашрига.

«Бу геосиёсий мусобақага айланди ва кўплаб қийинчиликлар шароитида ички барқарорлик ва қўллов билан боғлиқ омил ўлароқ баҳоланмоқда», деди у.

Дмитриевнинг рақиб номзод-вакциналарга қарши даҳанаки ҳамлалари эса жуда хунук иш, дейди Моррисон.

«Бошқа рақобатчиларнинг вакциналарини бадном қилишга уриниш безориларга хос хатти-ҳаракатга ўхшайди», деди у.

Ночорлашаётган иқтисодиётни бошқариб турган Россия режими олдида вакцина синовларини тезлаштириб, уни фойдаланишга чиқариш учун қўшимча мотивация бор, у ҳам бўлса – даромад.

Вакцинани синовчи «кўнгиллилар»

«Спутник V» Россиядаги ўқитувчилар ва шошилинч тиббий ёрдам ходимларига таклиф қилинган, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача қанча одам бу таклифни қабул қилганини очиқламади.

Москвалик 66 яшар география ўқитувчиси Леонид Перловнинг айтишича, унга потенциал вакцина билан эмланишни таклиф қилишган, аммо у «барча зарурий синов босқичларидан ўтмагани» сабабли рад жавобини берган.

У ҳамкасблари икки гуруҳга бўлинганини айтади.

«Биология ўқитувчилари вакцина қабул қилишга шошилмаяпти», деди Перлов Washington Post билан суҳбатда. «Аммо тарих ўқитувчилари кўнгилли бўлишга тайёр.»

Шунга қарамай, ҳамма ҳам синовда ўз ихтиёри билан иштирок этмаётгани маълум бўлмоқда.

Guardian нашрининг ёзишича, Москвадаги ҳукумат идораларидан бирининг ходимига синовга ёзилиши кераклигини айтиб, босим ўтказишган.

«Cинов жараёнида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтишимиз кераклиги маълум эди», деди ходим. «Қабулга келишим кераклигини айтиш учун қўнғироқ қилишганида, баҳона излашга мажбур бўлдим.»

Кўнгилли сифатида эмланишга қарор қилган россиялик журналист аёллардан бири вакцинация марказига борганида, у ердаги эркаклардан бири бу ишга мажбурланаётганини айтиб шикоят қилган.

«Спутник V» дастлаб россиялик ҳарбийлар орасидан танлаб олинган бир нечта кўнгиллида синаб кўрилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россияда коронавирусга қарши 150 та вакцина ихтиро қилинди, лекин негадир уларнинг ўзига фойда бермаяпти. Эпидемия ҳафта сайин кўпаймоқда.

Жавоб бериш