Карвонсарой
Иқтисодиёт

Хитой коронавирус инқирозига қарамай Қирғизистон учун қарзни тўлаш муддатини кечиктирмоқчи эмас

Канат Алтинбаев

Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Сооронбай Жеенбеков ва унинг хитойлик ҳамкасби Си Цзинпин 2019 йил 13 июнь куни Бишкекда ўтган музокаралардан сўнг битимларни имзолаш маросимига келмоқдалар. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Сооронбай Жеенбеков ва унинг хитойлик ҳамкасби Си Цзинпин 2019 йил 13 июнь куни Бишкекда ўтган музокаралардан сўнг битимларни имзолаш маросимига келмоқдалар. [Вячеслав Оселедко/AFP]

ОЛМАОТА – Хитой режими коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган иқтисодий қийинчиликларга қарамай, Қирғизистонга берган йирик миқдордаги қарзни тўлашни муддатини кечиктиришдан бош тортмоқда.

Июн ойи ҳолатига кўра, мамлакатнинг умумий ташқи қарзи 4,1 миллиард долларни (335 миллиард қирғиз сўми) ташкил этган. Қирғизистон Молия вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, шундан 1,8 миллиард доллари (147 миллиард сўм) Хитой Экспорт-импорт банки олдидаги қарздорликдир.

Бу рақам Хитой режимини Қирғизистоннинг энг катта кредиторига айлантирган.

Бу орада Қирғизистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) учдан бирини ташкил этувчи хорижий пул жўнатмалари кескин камайиб кетган, зеро қирғизистонлик меҳнат мигрантлари пандемия бошланиши ортидан Россияни тарк этишга мажбур бўлганлар.

Олмаотадаги намойишчилар Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяонинг чиқариб юборилишини талаб қилмоқдалар, 13 сентябр. [Қозоғистон Демократик партияси тақдим этган сурат]

Олмаотадаги намойишчилар Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяонинг чиқариб юборилишини талаб қилмоқдалар, 13 сентябр. [Қозоғистон Демократик партияси тақдим этган сурат]

Ишчилар «Бир камар – бир йўл» форуми баннерини ечиб олишмоқда, 2019 йил, 27 апрел. [Greg Baker/AFP]

Ишчилар «Бир камар – бир йўл» форуми баннерини ечиб олишмоқда, 2019 йил, 27 апрел. [Greg Baker/AFP]

Иқтисодиётга юкламани пасайтириш мақсадида Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Сооронбай Жеенбеков апрел ойида «Қирғизистоннинг Хитой олдидаги ташқи қарзи бўйича тўловларни енгиллаштириш ва тўлов муддатини узайтириш» масаласида Хитой президенти Си Цзинпин билан телефон орқали суҳбатлашган эди.

Август ойида эса Бишкек бу сафар мамлакат ташқи ишлар вазирлиги орқали Пекинга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Иккала ҳолатда ҳам Қирғизистонга рад жавоби берилган.

(21 сентябр куни) Жеенбеков энг йирик кредитор давлатлар қарзларининг бир қисмидан кечиш илтимосини қўллаб-қувватлашни сўраб Бирлашган Миллатлар Ташкилотига юзланган эди.

4 октябр кунги парламент сайловлари ортидан бошланиб кетган намойишчилар ва полиция тўқнашувларидан сўнг, 15 октябр куни Сооронбай Жеенбеков Қирғизистонда 2005 йилдан бери истеъфо берган учинчи президент бўлди.

«Қирғизистондан ғазабда»

«Хитой Қирғизистоннинг қарзидан кечиш у ёқда турсин, ҳатто мамлакатдаги ҳалокатли вазиятни ҳисобга олиб тўлаш муддатини кечиктириш ниятида ҳам эмаслигини билдирди», деб ёзади бишкеклик таҳлилчи Айдербек Кусагалиев 26 сентябр куни «Эхо Кыргызстана» (Қирғизистон акс-садоси) сайтида чоп этилган блогида.

Рад жавобининг асосий сабаби Пекиннинг «Қирғизистондаги лойиҳалари, жумладан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли ва Чуй вилоятидаги «Искра Азии» (Осиё учқуни) саноат парки лойиҳаларининг кечикаётганидан норози бўлаётгани билан боғлиқ», деди Кусагалиев.

«Одамларнинг ҳукуматга қарши норозилиги туфайли Бишкек Хитой сармояларини ҳимоя қила олмайди, шу сабабли ҳам Пекин Қирғизистондан ранжиган», деб ёзади Кусагалиев.

Марказий Осиёнинг бир қатор мамлакатларида намойишчилар Хитой режимидан бу каби катта қарз олиш оқибатлари юзасидан ўз хавотирларини билдириш учун тўпланганлар.

Хитой сиёсати заиф давлатларни фаол қўллаб-қувватлаётган халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларига зид келмоқда.

Апрел ойида Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Катта йигирмалик мамлакатлари пандемия сабабли энг ночор мамлакатларнинг кредитлар бўйича тўловларини йил охиригача кечиктиришга қарор қилдилар. Агар вазият яхшиланмаса, мораторий яна узайтирилиши мумкин.

«Ҳозирги кунда кўплаб халқаро молия институтлари юзага келган вазият туфайли қарзларни тўлаш муддатини кечиктирмоқда. Бу қарз олувчи мамлакатларга ўзини тутиб олиш ва иқтисодий ҳолатини тиклаб олишга имкон берди», деди Кусагалиев.

Пекин нафақат қарзнинг тўланиши, балки «кун сайин ўсиб бораётган қарз билан мамлакатни шантаж қилиш орқали Қирғизистоннинг ички сиёсий жараёнларини бошқариш имкониятидан» ҳам манфаатдор, деди Кусагалиев.

Хитойнинг «ҳақиқий юзи»

Иқтисодчилар Кармен Рейнхарт (Гарвард университети), Себастьян Хорн (Мюнхен университети) ва Кристоф Требеш (Кил Жаҳон иқтисодиёти институти) сўнгги йилларда Пекин ривожланаётган мамлакатларга 200 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қарз берганини аниқлаганлар. Бу унинг статистик маълумотларида ошкор қилинмаган, деб ёзган Wall Street Journal нашри март ойида.

Тадқиқотга кўра, ўнга яқин энг ночор давлатлар йиллик ЯИМнинг 20 фоизи ​​ва ундан кўпроқ миқдорда Хитойдан қарздор.

«Хитойнинг молиялаштириш ҳажмининг ўсишини асосан янги савдо йўлларини очиш, Хитой компанияларининг хориждаги имкониятларни кенгайтириш, инфратузилмаларни молиялаштириш ва барпо этиш орқали мамлакатнинг стратегик таъсирини кучайтирилган қаратилган «Бир камар – бир йўл» ташаббуси билан изоҳлаш мумкин», деб ёзади Wall Street Journal.

Қарз сабабли Хитойга қарам бўлиб қолиш Қирғизистон учун чинакам таҳдиддир, дейди Бишкекдаги «Global Technology Solutions Co» компанияси директори, иқтисодчи Искендер Шаршеев.

«Хитой ҳукумати Марказий Осиё давлатларининг қарзни тўлашга қодир эмаслигини билса-да, йирик кредитлар беришга тайёр», деди у. «Шу билан бирга, у мазкур мамлакатларнинг судда ўзини ҳимоя қилиш ва шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаслик каби суверен ҳуқуқини тан олмайди».

«Агар Марказий Осиё мамлакатлари қарзларни қайтара олмаса, конлар ва ер ҳудудлари Хитой ихтиёрига ўтиши мумкин. Минтақадаги айрим мамлакатлар шундай қилиб бўлди», деб қўшимча қилди Шершеев 2018 йил баҳорда Тожикистоннинг қарзлари эвазига олтин конини Хитойга топширганига ишора қилиб.

Пекин Марказий Осиё мамлакатларига келажакдаги даромадни кўзлаб эмас, балки гаров сифатида талаб қилинадиган углеводородлар ва бошқа фойдали қазилмаларга эга бўлиш учун йирик кредитларни тақдим этади, дейди Бишкеклик тадбиркор Аян Рисқулов.

«Пекин кредит бераётганида доим ҳар томонлама қўллаб-қувватлов, шериклик ва ўзаро тушуниш ҳақида ваъдалар беради, қарзни тўлаш вақти келганда эса, қудратли қўшнимиз ўзининг асл қиёфасини кўрсатади», деди Рисқулов.

Хитой режими нисбатан юқори фоизли ставкалар ва ўзига хос шартлар билан кредит беради, деб таъкидлади у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 14

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

КЕЛАЖАГИ йук хамкорлик ва карз балоси

Жавоб бериш

Ҳаммаси расвоку (((

Жавоб бериш

Россия – б*қ ))

Жавоб бериш

Шу жойда тўсатдан қирғизлар қарзларни қайтариш кераклигини тушуниб етдилар)))) Дарвоқе, нега Американинг Халқаро валюта фонди ҳеч қачон қарзларидан кечмайди?

Жавоб бериш

Вася, бунақа аҳмоқ бўлма ))

Жавоб бериш

Хитойдан ва айниқса Парашкадан узоқроқ юриш керак.

Жавоб бериш

Россия авиабазаси пул тўласин.

Жавоб бериш

Мирок бўлиб туғилгансан, мироклигингча ўлиб кетасан [«Мирок» Марказий Осиёда пойтахт аҳолиси ўзини тозароқ ва билимлироқ деб ҳисоблагани учун қишлоқдагиларни аташ учун қўллайдиган камситувчи сўз]

Жавоб бериш

Албатта, сизлар йўқчиликда яшайсизлар. Биз эса сизнинг қарзларингизни тўлашимиз керак, чунки биз «босқинчилармиз», шундайми? Қачондир босқинчиларнинг авиабазани молиялаштирганини кўрганмисиз, осонроқ қилиб айтсак? Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш нега керак? Арманлардан сўраб кўрингчи, улар Россиядан [Арманистонни] тарк этишни сўрашарди, эндичи?...

Жавоб бериш

Россия – босқинчи

Жавоб бериш

Ўрааб оладида ямламай ютади.

Жавоб бериш

Худди америкаликлар кимнингдир қарзидан кечадигандек ))

Жавоб бериш

Бу қарзни Россия тўласин. Биз уларнинг ҳарбий базасини ушлаб турибмиз.

Жавоб бериш

Хитой, аниқроғи Хитойнинг пули – эпидемия, унга қарши вакцина йўқ. Осиёлик галварс сиёсатчилар кредит олиб ётган бир пайтда, Хитой бу мамлакатни босиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда. Қирғизистоннинг ўз еридан бошқа берадиган нарсаси қолмади. Ҳеч ким ва ҳеч қандай ташкилот ёрдам беролмайди – Хитой олдида ҳамма думини қисади.

Жавоб бериш