Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ армияси Россия ва Хитойга қарши туриш учун иттифоқларни кучайтирмоқда

Карвонсарой ва AFP

Томонларнинг армияга оид ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган Гавайидаги учрашувда ҳиндистонлик ҳамкасблари билан сўзлашаётган АҚШ ҳарбийлари, 19 октябрь. [CENTCOM]

Томонларнинг армияга оид ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган Гавайидаги учрашувда ҳиндистонлик ҳамкасблари билан сўзлашаётган АҚШ ҳарбийлари, 19 октябрь. [CENTCOM]

Сешанба (20 октябр) куни АҚШ ҳарбийлари ҳамкор давлатлар билан иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлаш, Россия ва Хитойнинг глобал таъсирига қарши курашда ўз қуролли кучлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги усулларни топиш юзасидан учрашув ўтказдилар.

«Хитой ва Россия жадаллик билан ўз қуролли кучларини замонавийлаштирмоқда ва ўсиб бораётган қудратини халқаро қонунчиликка нисбатан беписандлик, давлатлар суверенитетига дахл қилиш ва кучлар мувозанатини ўзгартириш учун қўлламоқда», деб айтган АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Вашингтондаги таҳлил маркази бўлган Атлантик кенгашидаги нутқида.

Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги провокацияси ва Кремлнинг Украина билан уруши «ўзгаларнинг автономиясига, мамлакатлар ва ташкилотларнинг барқарорлиги ва бирдамлигига сурбетларча путур етказишга уринаётганини кўрсатмоқда», деди у.

«Американинг иттифоқчилари ва шериклари тармоғи бизга душманларимиз тенглаша олмайдиган устунлик беради», деди Эспер.

Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари феврал ойида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишди. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари феврал ойида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишди. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

2018 йилда Аммонда АҚШ етакчилигида 19 ҳамкор давлат билан шериклик алоқалари ва минтақавий барқарорликни кучайтиришга қаратилган машғулотларда АҚШ ҳарбийлари билан бирга ўқув машқларида иштирок этаётган Иордания аксилтеррор қўшинлари. [CENTCOM]

2018 йилда Аммонда АҚШ етакчилигида 19 ҳамкор давлат билан шериклик алоқалари ва минтақавий барқарорликни кучайтиришга қаратилган машғулотларда АҚШ ҳарбийлари билан бирга ўқув машқларида иштирок этаётган Иордания аксилтеррор қўшинлари. [CENTCOM]

Ушбу ташаббус иттифоқчилик ва шерикликни ривожлантириш бўйича қўлланма (GDAP) деб номланган.

Хитой ва Россиянинг дўстлари йўқ

Пекин ва Москва таъсирга эга бўлишдаги муҳим восита – шерикларга эга эмас, деди Эспер.

«Хитой ва Россиянинг иттифоқчилари бирга қўшиб ҳисоблаганда ўнтадан кам», деди у. Шунингдек, уларнинг қонунбузарлик табиати потенциал шерикларни чўчитади, деб қўшимча қилди у.

Айни вақтда Қўшма Штатлар кенг кўламли «иттифоқчилар ва шериклар тармоғига», шунингдек «муштарак қадриятлар ва манфаатлар билан боғланган» муносабатларга ҳам эга, деди Эспер.

Шундай бўлса-да, Эспер «азалий муносабатларни оддий ҳол қабул қилмаслик кераклигини» айтди.

У ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш учун Мальта, Монголия ва Палауга қилган ташрифларини ҳамда АҚШнинг Польшада ўз қўшинларини жойлаштириш режаларини тилга олди.

Бошқа томондан эса, «мамлакат қанча кичик бўлиб, унинг эҳтиёжи қанча катта бўлса, Пекиннинг босими ҳам шунча кучли» бўлади, деди у Мьянма, Камбоджия ва Лаоснинг назарда тутиб.

«Ҳиндистон ва Индонезияга ўхшаш демократик мамлакатлар эса Хитойнинг хатти-ҳаракатларини яхши англайдилар», деб қўшимча қилди у.

АҚШнинг стратегиясига Американинг қурол-яроғ савдоси ҳажмини кенгайтириш, иттифоқларни кучайтириш, Россия ва Хитой рақобатига қарши АҚШ мудофаа саноатини ривожлантириш киради, деди Эспер.

Эспернинг сўзларига кўра, у «муҳим» қуролланиш тизимларининг экспорти ва АҚШ бозорини ҳимоя қилиш учун рухсатномалар олиш жараёнини тезлаштирган.

Мисол учун, Вашингтон яқинда ҳарбий дронлар экспортига нисбатан чекловларни юмшатган, энди уларни Тайван ва Бирлашган Араб Амирликларига сотиши мумкин, деди у.

Пекин глобал «зўравонга» айланган

Пекин ҳудудий низоларда тобора тажовузкор бўлиб бормоқда, дейди кузатувчилар.

«Хитойликлар ўзлари учун Ҳиндистондан Япониягача, Австралиядан Канадагача бутун дунё бўйлаб йўл очмоқдалар», деган эди Гонконгнинг сўнгги британиялик губернатори Крис Паттен 8 июл кунги онлайн муҳокамада.

Марказий Осиёда эса Россия ва Хитой режимлари ўз таъсири учун кураш олиб бормоқда.

Хитой ҳарбий мансабдорлари мунтазам равишда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон мудофаа вазирлари билан учрашиб турадилар. Пекин минтақага қуроллар ҳам етказиб беради. Масалан, Туркманистон Хитойдан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, дронлар ва енгил зирҳли машиналарни олади. Қозоғистон ва Ўзбекистонга эса Хитойдан жанговар дронлар ва ҳарбий-техник ёрдам тақдим этилади.

Пекин Хитой билан ҳам, Афғонистон билан ҳам чегарадош бўлган ва Афғонистон билан энг узун умумий чегараларга эга Тожикистонга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бир неча йил аввал Хитой Тожикистонда, Афғонистоннинг Вохан коридори яқинида ҳарбий база қурган. Бу Хитойнинг минтақавий амбицияларидаги муҳим давлат – Афғонистонга босқинининг бошланиши бўлиши мумкин.

Бошқа давлатларнинг ҳудудий даъволари ҳисобига жанубий Хитой денгизида сунъий ороллар барпо этаётган Пекин сурбетларча ресурслар ортидан қувиб, ҳарбий ҳозирлигини кучайтирмоқда.

Пекин Ҳинд океани бўйлаб бир нечта портлар барпо этиб, Жанубий Хитой денгизидан Сувайш каналигача ёқилғи қуйиш ва таъминот станциялари маржонини ҳосил қилди. Гўёки тижорий характерга эга бу портлар жуда тез ривожланаётган денгиз флоти қамровини кенгайтиришга имкон беради.

Пекин айниқса, Гвадар (Покистон) ва Жаскдаги (Эрон) стратегик ҳудудлар ва портларни аниқ ҳарбий мақсадлар учун ишлатишда ўз молиявий ҳукмронлигидан фойдаланмоқда.

Кремлнинг зарарли таъсири

Бу вақтда Москванинг жаҳон саҳнасидаги фаолияти президент Владимир Путин раҳбарлигидаги режимнинг ҳалокатли табиатини фош қилмоқда.

Давлат қўлловидаги субъектлар хориждаги жамиятларига таъсир қилишга, ҳукуматларга путур етказишга, халқаро битимларни бузишга, дезинформация тарқатишга ва инсон ҳуқуқларини поймол қилишга уринмоқда.

Масалан, Москва Ливияда «Вагнер гуруҳи» ёлланма армиясини қуроллантириш орқали Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тан олган ҳукуматга қарши курашаётган генерал Халифа Ҳафтарни қўллаб-қувватламоқда.

Сурияда Кремлнинг президент Башар Асадни қўллаб-қувватлаши ўз ортидан қонли из қолдирган.

Ўтган йили Россиянинг 29155-cонли бўлинма деб номланган разведка гуруҳи Афғонистондаги коалиция қўшинларига қарши муваффақиятли ҳужумлар учун махфий тарзда мукофотлар таклиф қилган эди.

Марказий Осиёда Қирғизистон Россиянинг мамлакат ҳудудида ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимларини жойлаштириш режасига шубҳа билан қарамоқда, Туркманистон расмийлари эса Россиянинг чегара хавфсизлиги соҳасидаги камчиликларни бўрттираётганидан ғазабда. Тожикистон эса Кремлнинг уларга Россиянинг ёрдами «кераклиги» ҳақидаги таъкидидан норози.

Қозоғистонда Москванинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга уриниши ортидан Кремлнинг постсовет давлатлар устидан назоратни кучайтиришга қаратилгани билан боғлиқ хавотирлар кучайган.

Кремль ўзининг турли троллар фабрикалари ва хакерлик бўлинмалари орқали интернетда дезинформация ва фитна тарқатиш кампанияларини олиб бориши билан яхши танилган. Яқинда COVID-19 пандемияси Москвага тартибсизликларни авж олдириш учун қўшимча имконият берган эди.

Пандемия дунё бўйлаб харажатларни кескин ошириб юборди ва оғирликни тақсимлаш эҳтиёжини оширди, дейди Эспер.

«Хавф йўқолгани йўқ, аксинча рақобатчилар глобал инқироздан фойда кўрмоқчи бўлаётган бир вақтда янада кучайган», деди у.

Қўшма Штатлар ўз иттифоқчиларидан «Хитойнинг негатив хатти-ҳаракатлари ва Россиянинг зўравонлигига қарши Қўшма Штатлар билан елкама-елка туришини кутади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тўғрисини айтадиган бўлсам, бугунги кунда ҳеч бир «Держава»га ишонмаган маъқул. Ҳар қандай давлат ҳам ўз манфаатлари йўлида ҳар нарсага тайёр. У шу кунгача Кубага ҳарбий босим ўтказган, Вьетнам билан урушган, ер юзидаги атом бомбасини илк бора инсонлар устига ташлаган, мана энди Украина билан Россия уруши учун Украинага ҳатто битта танк ҳам юбормади. Мана иттифоқчи давлатлар!

Жавоб бериш

Биз ҳеч кимга омад тилаймиз биз тинчлик хоҳлаймиз.Агар уруш бошлангудек бўлса унинг совуқ нафаси бизни ҳам четлаб ўтмайди.

Жавоб бериш

Глобал дунё хавфсизлиги фақат Америкага боғлиқ эмас; у Америка стандартлари бўйича «кичик мамлакат» деб ҳисобланувчи давлатларнинг келажакдаги стратегиясига ҳам боғлиқ! Чегаранинг яқинлиги ва узунлиги муҳим стратегик рол ўйнайди!

Жавоб бериш

Украина ва АҚШга шон-шарафлар.

Жавоб бериш

Ҳа, ахлат Россиянинг иттифоқчилари камга ўхшайди. Бу эси паст мамлакат фақат душман орттиришни билади. АҚШга омад тилаймиз!

Жавоб бериш