Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистон ва Арманистон Беларусда Россия бошчилигида ўтган КХШТ ҳарбий машғулотларида иштирок этмади

Канат Алтинбаев

КХШТга аъзо давлатлар қуролли кучлари Беларуснинг «Лосвидо» полигонида «Мустаҳкам биродарлик-2020» ҳарбий машғулотларини ўтказмоқдалар. 12-16 октябр кунлари ўтган машғулотларда Қозоғистон ва Арманистон иштирок этмаган. [КХШТ]

КХШТга аъзо давлатлар қуролли кучлари Беларуснинг «Лосвидо» полигонида «Мустаҳкам биродарлик-2020» ҳарбий машғулотларини ўтказмоқдалар. 12-16 октябр кунлари ўтган машғулотларда Қозоғистон ва Арманистон иштирок этмаган. [КХШТ]

ОЛМАОТА – Икки аъзо мамлакат Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг сўнгги тинчликпарварлик машғулотларида иштирок этишдан бош тортди.

«Мустаҳкам биродарлик-2020» ҳарбий машғулотлари 12-16 октябрь кунлари Беларуснинг Витебск вилоятида бўлиб ўтди.

«Иштирокчи давлатлар армиялари томонидан коллектив шартнома минтақаларининг бирида тинчликпарварлик операцияларини ташкиллаштириш, тайёрлаш ва ўтказиш масалалари кўриб чиқилади», деб айтган Беларус бош штаби бошлиғи, генерал-майор Александр Вольфович тадбирда.

«Машғулотлар бутун дунёда, хусусан постсовет мамлакатларда юзага келган мураккаб вазиятда стратегик тутиб турувчи кучга айланади», деди Вольфович.

КХШТ веб-сайти машғулотларда «КХШТга аъзо давлатлар ҳарбий бўлинмалари, жумладан 900 дан ортиқ аскар ҳамда 120 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника, шулар қаторида вертолётлар ва ҳарбий дронлар» иштирок этгани ҳақида хабар берган. [КХШТ]

КХШТ веб-сайти машғулотларда «КХШТга аъзо давлатлар ҳарбий бўлинмалари, жумладан 900 дан ортиқ аскар ҳамда 120 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника, шулар қаторида вертолётлар ва ҳарбий дронлар» иштирок этгани ҳақида хабар берган. [КХШТ]

«Ушбу тадбир бутун дунёда, хусусан постсовет мамлакатларда юзага келган мураккаб вазиятда стратегик тийиб туриш омилига айланади», деб айтган Беларус бош штаби бошлиғи, генерал майор Александр Вольфович 12 октябр куни. [КХШТ]

«Ушбу тадбир бутун дунёда, хусусан постсовет мамлакатларда юзага келган мураккаб вазиятда стратегик тийиб туриш омилига айланади», деб айтган Беларус бош штаби бошлиғи, генерал майор Александр Вольфович 12 октябр куни. [КХШТ]

Машғулотларда «КХШТга аъзо давлатлар ҳарбий бўлинмалари, жумладан 900 дан ортиқ аскар ва 120 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника, шулар қаторида вертолётлар ва ҳарбий дронлар» иштирок этди, деб хабар берган КХШТ.

Аммо машғулотларда КХШТнинг барча аъзолари иштирок этмагани пресс-релизда қайд этилмаган.

КХШТ олти аъзо давлатдан таркиб топган: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон.

Ўтган йилги машғулотларда иштирок этган Арманистон ва Қозоғистон бу йил «Мустаҳкам биродарлик»да қатнашишдан бош тортдилар.

Арманистоннинг ҳафсаласи пир бўлган

Арманистон 27 сентябр куни Қорабоғ сабабли юзага келган баҳслар туфайли Озарбайжон билан низолашмоқда. Бу ҳудуд узоқ муддатдан бери арманистонлик айирмачилар томонидан бошқариб келинган. Тўқнашувларда шу кунгача юзлаб киши ҳалок бўлди.

Арманистоннинг КХШТ ва айниқса уни бошқараётган Россиядан ҳафсаласи пир бўлишига бир қанча сабаблар бор.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян «бир ярим йилдан бери» КХШТ «фаолиятига тўсқинлик» қилиб келган, деб хабар беради Озарбайжоннинг Media.az веб сайти.

Пашинян «унга КХШТ керак эмаслигини, унинг дўстлари Вашингтон, Берлин ва Парижда эканлигини айтганди», дейди Москва давлат университетининг дунё сиёсати факультети профессори Алексей Фененко Media.az билан суҳбатда.

«Бакунинг Арманистон ракета тизимига қарши зарбасига нисбатан Москванинг босиқ реакциясига назар солинг. Бу кўп нарсани англатади», деди у Озарбайжоннинг 13 ва 14 октябр кунги ҳаво зарбаларини назарда тутиб.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу томонларга юзланиб, бир неча кун аввал Россия етакчилигида эришилган оташкесим «шартларига тўла амал қилишга» чақирган.

Ўтмишда Москванинг иккала низолашаётган томонга ҳам қурол-яроғ етказиб бергани норозиликларга сабаб бўлиши мумкин, деб хабар беради Deutsche Welle.

«Икки томонга ҳам бир хил қуролларни етказиб бериш билан Москва минтақада ўз таъсирини кучайтириш ва уни бир маромда ушлаб туришга интилмоқда», деб айтган Ереван пресс-клуби раиси Борис Навасардян хабарда.

16 октябр куни Москва ўз кучини кўрсатиш мақсадида ҳарбий денгиз кучлари Баку шимолидаги Каспий денгизида машғулотлар бошлаб юборгани ҳақида хабар берган.

Ҳарбий машқлар Баку жойлашган Апшерон ярим ороли шимолида ўтказилмоқда, унда артиллерия ва ракеталар ишга солиниши кўзда тутилган, дейилади Россия мудофаа вазирлигининг баёнотида.

Қозоғистондаги саволлар

Қозоғистон мудофаа вазирлигининг жанговар тайёргарлик бўйича раҳбари Нурлан Кашагановнинг Interfax агентлигига маълум қилишича, коронавирус пандемияси сабабли Беларусга фақат етти нафар ҳарбий зобит кузатувчи сифатида юборилган.

Аммо бунга КХШТнинг низолардаги эҳтимолий роли ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Хусусан, Қозоғистон Москванинг КХШТ ёрдамида Минскдаги оммавий норозилик намойишларини бостиришда ёрдам бериши борасидаги позициясини қўллаб-қувватламаган.

16 август кунги телефон суҳбатида Россия президенти Владимир Путин беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенкога «КХШТ орқали Беларусдаги сиёсий инқирозни ҳал этишда ёрдам беришни» ваъда қилган.

Қозоғистон ҳукумати Беларусдаги намойишларни бостиришга қаратилган ҳаракатларда иштирок этишини тасдиқлагани йўқ. Қозоғистон Беларусдаги вазиятнинг КХШТ учун хавф ёки йўқлигини айтишга ҳали тайёр эмас, деди 19 август куни мамлакат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ержан Ашикбаев.

«Биз Қозоғистоннинг миллий манфаатларига мос келувчи қарорни қабул қиламиз», деди Ашикбаев.

КХШТнинг Беларусдаги ҳар қандай аралашувида Нур-Султоннинг иштирок этиши эҳтимолдан йироқ, дейди қозоғистонлик кузатувчилар.

Маҳаллий жамоатчилик аксар ҳолларда Қозоғистон ҳарбий хизматчиларининг хориждаги операциялар, жумладан, КХШТ доирасидаги тадбирларда иштирок этишига салбий қарайди, дейди олмаоталик сиёсатшунос Айдос Сарим.

Беларусдаги воқеалар ҳеч қанақасига КХШТ миссиялари билан боғлиқ эмас, деб таъкидлади у.

«Гап иттифоқчи давлатларга офатларни, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам бериш ҳақида кетаётган бўлса, бу бир масала, аммо тинч намойишларни зўравонлик билан бостириш – бу бутунлай бошқа, бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас», деди Сарим.

Авваллари Қозоғистон ҳарбийлари КХШТ томонидан ташкил этилган ҳарбий машғулотларда мунтазам қатнашиб келган ва эндиликда Нур-Султоннинг бу тадбирда иштирок этишдан бош тортиши «пандемиядан кўра каттароқ сабаб билан боғлиқ кўринади», дейди Қозоғистон армиясининг собиқ майори, олмаоталик Даурен Оспанов.

«Бугунги кунда КХШТ қалтис вазиятда қолган ва унга умид қилган айрим аъзоларнинг ҳафсаласини пир қилган», дейди Оспанов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоғистонга ҳеч нарса бермайдиган бефойда ташкилотлардан чиқишимиз керак.

Жавоб бериш

КХШТ ва Божхона иттифоқи – ўлик ташкилотлар.

Жавоб бериш