Карвонсарой
Жиноят ва адолат

Қирғизистон АҚШ қидирувида бўлган йирик трансмиллий наркофурушни ҳибсга олди

Карвонсарой ва AFP

22 октябр куни Қирғизистонда Қўшма Штатлар тарафидан Евроосиёдаги гиёҳванд моддалар савдосида муҳим фигура деб кўриладиган шахс ҳибсга олинди. 25 март куни олинган суратда Бишкек ташқарисидаги Маевка қишлоғи яқинида турган Миллий гвардия ва ЙҲХББ ходимлари акс этган. [Вячеслав Оселедко/AFP]

22 октябр куни Қирғизистонда Қўшма Штатлар тарафидан Евроосиёдаги гиёҳванд моддалар савдосида муҳим фигура деб кўриладиган шахс ҳибсга олинди. 25 март куни олинган суратда Бишкек ташқарисидаги Маевка қишлоғи яқинида турган Миллий гвардия ва ЙҲХББ ходимлари акс этган. [Вячеслав Оселедко/AFP]

БИШКЕК – Уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини тергов қилиш доирасида наркофуруш Қамчибек Колбоев ҳибсга олинди, деб хабар беради Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) пайшанба (22 октябрь) куни.

22 октябр кунги баёнотида АҚШ элчихонаси Колбаевнинг ҳибсга олинганини олқишлаб, Қирғизистон ҳукумати «жамоат хавфсизлиги учун ушбу хавфли жиноий лидерни жавобгарликка тортиши ва ҳибсда сақлашда давом этишига» умид билдирди.

АҚШ Давлат департаменти Қамчибек Колбоевнинг жиноий тармоғини фош этишга ёрдам берадиган маълумот учун 1 миллион долларлик (80,7 миллион қирғиз сўми) мукофот таклиф қилган эди.

Давлат департаментига кўра, Колбоевнинг жиноий тармоғи бир нечта Евроосиё жиноий гуруҳлари раҳбарлари ва аъзоларидан ташкил топган «Биродарлик халқаси» (Братва) деб номланган трансмиллий жиноят тармоғининг бир қисмидир.

Тергов «Колбаев ва унинг криминал муҳитидаги шахсларнинг жиноий фаолиятига оид тафсилотларни қўлга киритишга қаратилди», деб баёнот берган ГКНБ.

ГКНБ Колбоевнинг спорт клубида ҳибсга олингани кўрсатилган видеони ёйинлаган.

Колбаев узоқ вақтдан бери жазосиз қолаётган жиноятчи нуфузига эга эди.

У товламачиликда айбланиб суд қилинган ва яқинда, 2014 йилда қамоқдан чиққан. Беш ярим йилга ҳукм қилинган Колбоевнинг қамоқ муддати икки йилга қисқартирилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Яшашни истасанг, ҳаракатда бўл! Қирғизистонда ҳар ким ўз билганича яшаяпти. Қонунларга амал қилиш йўқ, амал қилинадиган бўлса ҳам, қорни очлиги учун колбаса ўғирлаган етимхонадан чиққан одамнинг қамоққа олиниши эҳтимоли каттароқ.

Жавоб бериш