УЗУНАҒАШ, Қозоғистон – Бикамал Какен 2017 йилда эри Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжонга бориб дом-дараксиз кетгач, унинг яқин орада Қозоғистонга қайтмаслигини тахмин қила бошлади.
Бироқ, аёл турмуш ўртоғининг тақдири нақадар даҳшатли кечганидан бехабар эди.
Одилғози Муқайнинг дом-дараксиз ғойиб бўлиши ортидан ҳуқуқбон ташкилотлар Шинжондаги мусулмон озчилик вакиллари учун мўлжалланган оммавий ҳибсхоналарнинг қўзиқориндек кўпайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирган эдилар.
Какен эрининг тизим қурбонига айланганидан хабар топди. Аммо машаққат ичида ўтган уч йилдан сўнг, у оғирроқ жазо – экстремистик жиноятлар учун тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.
«Жуда хавотирдаман. Хитой [маъмурлари] уни қамоқхонада йўқ қилишади», дейди AFPга ҳозирда Қозоғистон фуқароси бўлган хитойлик этник қозоқ аёли йиғи аралаш икки қизини бағрига босиб.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, Пекин бир миллиондан ортиқ одам, асосан уйғурлар ва қозоқлар каби туркийзабон миллатларга мансуб мусулмонларни экстремизм ва айирмачилик айбловлари билан Шинжон минтақасида ҳибсда ушлаб турибди.
Пекиннинг даъво қилишича, кўп сонли ҳибсхоналар тармоғи – экстремизмга қарши кураш доирасида ташкил этилган касб-таълим муассасалари бўлиб, уларга қатнаш ихтиёрийдир.
Лекин, қўшни Қозоғистондаги 44 ёшли Какен – йўқолган қариндош-уруғлари аввал тахмин қилинганидек марказларда эмас, балки қатъий қамоқ жазосини ўтаётгани маълум бўлган кўплаб одамлардан бири.
«Турган битгани ёлғон»
Шинжон ҳукумати миллий озчиликларга мансуб аёлларни аборт қилишга мажбурлаётгани ҳақидаги хабарларни эшитган Какен эри – нафақадаги нефтчи билан кенжа фарзандига ҳомиладор эканлигида (боласи ҳозир уч ёшда) Қозоғистонга кўчиб ўтган эди.
Шундай бўлса-да, собиқ иш берувчилар Қозоғистонда яшаш ҳуқуқига эга, аммо паспортсиз бўлган 47 ёшли Муқайни 2017 йил май ойида ўз юртига чақириб олишади.
Унга компанияга қайтмаган тақдирда оиласи умид қилган нафақа бекор қилиниши мумкинлигини айтишган.
Муқай ғойиб бўлганидан сўнг уч йил ўтиб, қандай жазога ҳукм қилингани маълум бўлди – бу ҳақда кутилмаганда уни қамоққа ташлаган мамлакатнинг юқори мартабали дипломати хабар қилди.
Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяо давлатга қарашли ахборот агентлиги билан суҳбатда Муқайнинг экстремизмда айбланиб 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганини айтар экан, Какеннинг оиласи бошдан кечирган мусибатларга оид гап-сўзларни рад этган.
Унинг ҳикояси «турган-битгани ёлғон, унда бирорта ҳам ҳақиқат йўқ», деди Чжан Хитойнинг Global Times нашри билан суҳбатда.
Олмаотадан 60 км узоқликда жойлашган Узунағаш вилоятидаги бир хонали квартирасида тикувчилик билан шуғулланиб, хайр-эҳсон олиб яшайдиган Какен эрининг айбсиз эканлигини таъкидлайди.
«Унинг биргина жинояти – қозоқ миллатига мансублигидир», дейди у AFPга.
Феврал ойида «Нью-Йорк Таймс» нашрига сиздирилган Хитойга оид ҳужжатларга кўра, Шинжон ҳукумати минтақадаги аҳолини яқиндан кузатиб, уларнинг келиб чиқиши, диний одатлари ва муносабатлари ҳамда «муаммоли» деб ҳисобланган турли хатти-ҳаракатларини қайд этиб бориши маълум бўлган.
Ҳужжатларга кўра, паспорт олиш учун ариза берган, узоқ йиллар аввал ҳижобда юрган ва «веб-ҳаволани босиб, бехосдан хорижий сайтларга кирган» одамлар ҳибсга олинган.
«Жуда кам одам озодликда»
Ҳукуматлар ўртасидаги яқин алоқаларга қарамай, Қозоғистон – минглаб қозоқларни оилавий ришталар билан боғлаб турадиган Шинжонда Пекин юритаётган сиёсатга қарши фаоллик марказига айланмоқда.
Бунга кўп жиҳатдан «Атажурт» ҳуқуқбон ташкилоти сабаб бўлди. У ғарбий минтақада қариндошларини йўқотган юзлаб қозоғистонликлар томонидан ёзиб олинган видеолавҳаларни тарқатган.
2019 йилда Остона Пекиннинг Қозоғистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлган юзлаб этник қозоқларга Хитойдан чиқиб кетишга ва чегара ортидаги оилалари билан бирлашишга рухсат берганини айтгач, 2019 йилда Хитой режими аксарият фуқароларнинг марказларни «тамомлагани» билан мақтана бошлади.
Кўплаб қозоғистонликларнинг айтишича, Пекинга босим ўтказишда видеомурожаатлар ва ОАВ эътибори муҳим рол ўйнаган.
Шундай бўлса-да, ушбу озод қилишлар тўлқинидан кўп ўтмай, бошқа қозоғистонликлар қариндошлари қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабарлар ола бошлаганлар, дейди гуруҳ билан кўнгилли бўлиб ишлаган АҚШнинг Аризона штати университети докторанти Меҳмет Қошиқчи AFP нашрига.
«Ҳа, юз минглаб одам лагерлардан озод қилинган бўлиши мумкин, аммо ҳақиқатда озодликка чиққанлар жуда оз, бунинг устига, юз минглаб одам расман қамоқхоналарга жойлаштирилган», деб айтган у AFP нашрига.
Хитой ҳукуматига қарши норозиликлар давом этмоқда.
Сентябрь ойида Олмаотада 200 га яқин намойишчи тўпланиб, Пекиндан Қозоғистоннинг ички ишларига аралашишни тўхтатишни талаб қилган ва ҳукуматнинг Шинжондаги этник қозоқлар дохил этник озчиликларга нисбатан зўравонликларига норозилик билдирган эди.
«Чуқур афсусдамиз»
Ташкилот офисларида кўрсатма берган ва Қозоғистон ҳукуматига хат ёзганлар орасида Байболат Кунболат ҳам бор эди, у 30 ёшли укаси Баймурат Науризбекнинг «таълим» марказларидан бирига жойлаштирилгани хабар топган.
Бошқалар норозилик тадбирида бир йилдан кўпроқ иштирок этиб келаётган бўлса, у 2019 йилда илк марта бу ишга бош қўшган.
Унинг AFP нашрига айтишича, аввалига у Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги «қўшничилик алоқаларига» нисбатан ҳурмат сабабли ўзини тийиб турган.
Кунболат Олмаотадаги консуллик олдида Науризбекнинг озод қилинишини талаб қилиб намойишда иштирок этганидан сўнг, укаси ирқий нафрат қўзғаш айблови билан 10 йиллик қамоққа ҳукм қилинган, бу ҳақда февраль ойида Қозоғистондаги Хитой миссияси аъзоси Гу Минг хабар берган.
Кунболатнинг укаси 2012 йили интернетда қолдирган пости ва бошқа бир қатор фикр-мулоҳазалари туфайли 2018 йилда ҳибсга олинган, деб айтган дипломат Кунболатга.
Гу агар Кунболат норозиликни тўхтатмас экан, элчихона «Қозоғистон ҳукумати билан биргаликда унга қарши чора кўриши» ҳақида хабар берган. Гунинг айтишича, бу Науризбекнинг ишига салбий таъсир қилиши мумкин эди.
Хитой элчихонаси WeChat иловаси орқали олиб борилган ва Кунболат AFP нашрига кўрсатган ёзишмани тасдиқлаш талабларни эътиборсиз қолдирган.
«Биз Науризбекнинг ишини кўтариб чиқиш учун деярли бир йил кутдик, чунки айрим миш-мишларга қараганда лагердаги энг узоқ муддат бир йил ҳисобланади», деди Кунболат. «Ҳозир бундан жуда афсусдамиз.»
Сентябрь ойидаги тергов ҳисоботида сўнгги йиллар давомида Хитой ҳукумати Шинжонда 16 мингга яқин масжидни йўқ қилгани ва бу билан коммунистик партия руҳидаги мамлакатдан Ислом маданиятини таг-туги билан йўқотишни мақсад қилгани айтилади.
Туркий ва мусулмон мамлакатлар иттифоқи – Турон ташкил этилиши лозим.
Жавоб беришФикрлар 1