Карвонсарой
Сиёсат

Ўзбекистон лотин ёзувига ўтишни жадаллаштирмоқда

Карвонсарой

Ўзбекистонлик талабалар коронавирус пандемияси чоғида очиқ ҳавода кириш имтиҳонларини топширмоқда, Тошкент, 2 сентябр. Ўзбекистонда лотин алифбосига ўтиш жараёни давом этяпти. [Юрий Корсунцев/AFP]

Ўзбекистонлик талабалар коронавирус пандемияси чоғида очиқ ҳавода кириш имтиҳонларини топширмоқда, Тошкент, 2 сентябр. Ўзбекистонда лотин алифбосига ўтиш жараёни давом этяпти. [Юрий Корсунцев/AFP]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни жадаллаштиришга қаратилган фармонни имзолади, деб хабар берди ўтган ҳафта Озодлик радиоси (RFE/RL).

Мирзиёевнинг 21 октябр кунги фармонида 2020-2030 йилларга мўлжалланган тил борасидаги сиёсати белгилаб берилган.

Фармонда уч ой муддатда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишни таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилиш вазифаси белгиланган.

Шунингдек, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқлаш кўзда тутилмоқда.

Ҳужжатга кўра, 2030 йилга қадар мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамрови 80%га етказилади, шунингдек, ўзбек тили дарсларига ажратилган соатлар ҳажми оширилади.

1920-йиллар охирига қадар ўзбек тили араб ёзувига асосланган эди. Озодлик радиосига кўра, Совет ҳукумати Марказий Осиёдаги мусулмон халқларни Ислом дунёсидан узоқлаштириш мақсадида ўзбек тилини лотин ёзувига ўтказган.

Кейинроқ, 1940 йилда Советлар Марказий Осиё давлатларини Туркиядан узоқлаштириш мақсадида қисман кирилл ёзувини жорий қилишган.

Мустақилликка эришган Ўзбекистон 90-йиллар бошида яна лотин ёзувига ўта бошлади. Бироқ, мамлакатда кириллча ёзув ҳали ҳам кенг тарқалган.

2019 йилда Тошкент давлат университетидаги ишчи гуруҳ бир неча уринишлардан сўнг лотин ёзувига асосланган, 30 ҳарфдан иборат янгиланган ўзбек алифбосининг якуний лойиҳасини тақдим этди.

Россия таъсиридан қочиш

2017 йилда Қозоғистоннинг ўша пайтдаги президенти Нурсултон Назарбоев илк марта ҳукуматга мамлакатнинг лотин алифбосига ўтиш жадвалини тайёрлаш юзасидан кўрсатма берган эди.

Режага мувофиқ, мамлакат 2025 йилга қадар тўлиқ лотин алифбосига ўтишни мўлжалламоқда.

Қозоқ мактаблари 2018 йилдан лотин алифбосида ўқитишни бошлаган, яқин йилларда мамлакат бўйлаб бошқа мактаблар ҳам уларнинг сафига қўшилади.

Бу орада айни масала Қирғизистон парламентида ҳам муҳокама қилинган.

Озодлик радиоси хабарида айтилишича, Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг лотин ёзувига ўтиши Россия таъсирини камайтириш ва миллий ўзликни кучайтиришга оид саъй-ҳаракатларнинг бир қисми деб кўрилади. Айрим тилшуносларнинг фикрига кўра, лотин ёзуви туркий тиллар учун кирилл ёзувига қараганда кўпроқ мос келади.

1991 йилда мустақилликка эришгач, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўз тилларининг мақомини кўтариб, мос равишда қозоқ, қирғиз, тожик, туркман ва ўзбек тилларини давлат тили деб эълон қилдилар.

Бу ислоҳот Марказий Осиё давлатларининг Россияга қарамликни камайтиришга уринаётганини кўрсатувчи белгилардан биридир.

Январ ойида Мирзиёев Ўзбекистоннинг Россия бошчилигидаги Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлмаслигини айтиб, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш ниятида экани ҳақида Москвага қатъий мужда йўллади. Ўзбекистон бу ташкилотда кузатувчи мақомида бўлишга қарор қилган.

«Биз бу иттифоққа аъзо бўлиб кирмаяпмиз», деб айтган Мирзиёев ўтган йил декабрдаги сайловлардан сўнг парламент юқори палатасининг илк мажлисида.

«Бир нарсани билиб қўйинглар», деди у. «Ҳеч ким мустақилликни ҳеч кимга бериб қўймайди. Мустақиллик халқ ишонган президентнинг қўлида.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу Россия ташқи сиёсатининг мутлоқ муваффақиятсизлиги

Жавоб бериш