Сиёсат

Россия Қирғизистон устидан назоратни кучайтириш учун молиявий босим қўлламоқда

Канат Алтинбаев

image

9 октябр куни Бишкекда қирғизлар митинг ўтказдилар. [Вячеслав Оселедко/AFP]

БИШКЕК – Кузатувчиларга кўра, Москванинг Бишкекка шартли молиявий ёрдами Қирғизистондаги таъсирини мустаҳкамлаш ва мамлакатдаги сиёсий инқироз шароитида иқтисодиётнинг стратегик соҳаларини назорат қилишни кучайтириш режасининг бир қисмидир.

4 октябр кунги парламент сайловлари ортидан 5 октябр куни Қирғизистонда оммавий норозилик намойишлари ва тўқнашувлар авж олди. Сайловда ўша пайтдаги президент Сооронбай Жеенбековга яқин партиялар ғалаба қозонган бўлиб, улар овозларни оммавий тарзда «сотиб олишда» айбланганлар. 6 октябр куни Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини бекор қилди.

15 октябрь куни Жеенбеков мамлакатдаги инқирозга барҳам бериш мақсадида истеъфога чиққанини маълум қилди.

6 октябр куни намойишчилар собиқ парламент аъзоси Садир Жапаровни қамоқдан озод қилдилар. У 2017 йилда одам ўғирлашда айбдор деб топилган эди.

image

Яқинда Қирғизистон бош вазири этиб тайинланган Садир Жапаров (чапда) ва собиқ президент Сооронбай Жеенбеков 16 октябр куни Бишкекда парламентнинг навбатдан ташқари мажлисига келмоқдалар. Шу куни улар октябр ойидаги баҳсли сайловлар ортидан юзага келган сиёсий инқирозга барҳам бериш учун парламентга мурожаат қилдилар. [Вячеслав Оселедко/AFP]

У 19 октябр куни Олий суд томонидан оқланди ва парламент аъзолари уни бош вазир этиб тайинладилар.

Инқироз давом этар экан, 14 октябр куни Россиянинг «РБК» ахборот агентлиги Россия ҳукуматидаги манбаларига таяниб, Қирғизистондаги «сиёсий вазият барқарорлашмагунича» Москва Бишкекка молиявий кўмак бермаслигини маълум қилди.

2019 йилда Россия Қирғизистонга 30 миллион доллар (2,5 млрд қирғиз сўми) тақдим этди, 2012 йилдан буён эса 250 миллион доллардан (20,4 млрд қирғиз сўми) кўпроқ грантлар ажратди, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Россия 2020 йил август ойида Қирғизистонга 100 миллион доллар (8,2 миллиард сўм) қарз беришга қарор қилган Евросиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармасининг (ЕБТЖ) асосий акциядори ҳисобланади.

ЕБТЖ кредити тўхтатилганми ёки йўқми, ҳали аниқ эмас, аммо фонд низом капиталининг 88 фоизи Москва назоратида.

Кремлнинг манфаатлари

Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, инқирознинг авж палласида ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги қарор Кремлнинг Жеенбековдан халос бўлишни истаганидан далолат беради.

Жеенбеков 2018 йилдан бери АҚШ ва Ғарб билан ҳамкорликни жадаллаштириб келаётган эди.

2018 йил сентябр ойида Жеенбеков рафиқаси билан Нью-Йоркка ташриф буюриб, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан ташкиллаштирилган қабулда иштирок этди. Жеенбеков Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антонио Гутеррес билан музокара ўтказиб, БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади.

Жеенбеков Вашингтонга ташриф буюриб, бир қатор стратегик йўналишларда АҚШ ва Қирғизистон ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро келишувни муҳокама қилиш ва имзолашни режалаштирганди, деб хабар берган Қирғизистон оммавий ахборот воситалари 2019 йил октябрь ойида Жеенбеков маъмуриятидаги манбаларига асосланиб.

Бироқ, сафар амалга ошмай қолди, айрим хабарларга кўра, Жеенбеков 2019 йил сентябр ойида Россия президенти Владимир Путин билан сўзлашганидан сўнг уни бекор қилган.

Сиёсий муаммоларни ёритадиган бишкеклик журналист ва жамоатчилик фаоли Мусуркул Қобилбековнинг сўзларига кўра, 28 сентябр куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтган учрашувда Жеенбеков Қирғизистондаги парламент сайловлари арафасида Путиндан ёрдам сўраган.

«Сизга маълумки, мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётига қарши бўлган турли кучлар, айниқса парламент сайловлари арафасида фаоллашди», деб айтган Путин билан учрашган Жеенбеков Кремл сайтида эълон қилинган баёнотга кўра.

«Улар ҳатто Қирғизистон суверенитетига тажовуз қилишга ҳамда бизнинг иттифоқимиз ва стратегик шериклигимизга путур етказишга уринмоқдалар», деб ўз сўзини давом эттирган Қирғизистоннинг собиқ президенти. «Шубҳасиз, биз бунга йўл қўймаймиз, улар кўзлаган мақсадларига эриша олмайдилар, зеро Россиянинг қўллаб-қувватлови биз учун муҳим... ва бунинг учун сиздан миннатдорман.»

«Жеенбеков Путиннинг олдида ўзини ерга урди, аммо Путин унга ёрдам бермади», дейди Қобилбеков.

Бишкекка босим

Қобилбековга кўра, Москванинг қўшимча молиявий кўмак беришдан бош тортиши Бишкекка босим ўтказишнинг ишончли механизми бўлиб, бу билан Кремл Қирғизистондаги таъсирини кучайтириб, иқтисодиётнинг солиқ ва божхона каби стратегик соҳалари устидан назоратини кенгайтириши мумкин.

Шундай бўлса-да, кейинги воқеалар Россия режаси бўйича кетмади, дейди бишкеклик профессор ва халқаро ҳуқуқшунос олим Қайрат Осмоналиев.

Кремл Қирғизистондаги қонунчиликка биноан ҳокимиятнинг Жеенбековдан Жапаровга ўтиши учун Бишкекка Путин администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни жўнатди, деди Осмоналиев.

«Москва Жеенбековнинг президентлик муддатини тугатиб истеъфога чиқишини истаганди, шунда бу ташқаридан табиий сиёсий жараёнга ўхшаб кўринар эди, аммо Жеенбеков кутилмаганда истеъфо берди», деди у.

Осмоналиевнинг таъкидлашича, «Россия шу сабабли молиявий ёрдамни тўхтатган бўлиши мумкин».

Кейинги бошқа қарорлар Москва ўз мақсадларига эришиш учун Қирғизистонга молиявий ёрдамни пайсалга солаётганини кўрсатган.

21 октябр куни Жапаров Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченко билан суҳбатлашди ва учрашув давомида рус тили Қирғизистонда расмий тил бўлиб қолишини айтди.

Бу баёнот Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг Россия таъсирини камайтириш ва миллий ўзликни кучайтириш мақсадида лотин ёзувига ўтишга интилаётган бир пайтда янграган.

Ўз навбатида Удовиченко Россия «солиқ тизимини модернизациялаш ва маҳсулот назорати маркировка тизимини жорий қилишда Қирғизистонга ёрдам беришга тайёрлигини» маълум қилган.

Бу орада Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев 23 октябр куни Москвада ҳамкасби Сергей Лавров билан Россиянинг молиявий ёрдамини тиклаш масаласини муҳокама қилди, аммо Лавров ёрдам тикланмаслигини айтган.

Эртаси куни Қозоқбоев «РИА Новости» давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида Бишкек Россиянинг Қирғизистондаги «Қант» авиабазасини кенгайтириш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини айтди.

Қант авиабазаси бир неча йиллар давомида Қирғизистонда сиёсий яшинқайтаргич бўлиб келган, зеро кўплаб қирғизистонликлар мамлакатда Россия ҳарбийларининг доимий ва мустаҳкам ҳозирлигини миллий суверенитетга таҳдид деб биладилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6
Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Унда Россия авиабазасини ёпиб ташлайлик.

Жавоб бериш

Лаънати Россия ҳамманинг ҳиқилдоғига келди. Тезроқ парчаланиб кетса яхши бўларди.

Жавоб бериш

Марказий Осиёлик мигрант аёлдан пора талаб қилаётган Москва полициячилари идоранинг ўзида қўлга тушдилар https://www.youtube.com/watch?v=Z7PCyBIYvck

Жавоб бериш

Россияга ўхшаган босқинчи ва фашист мамлакатдан нарироқ юриш керак.

Жавоб бериш

Америка малайлари акиллаб қолибди-ку. Тур йўқол, америка ҳаромзодаси.

Жавоб бериш

Қанчага сотилдинг, Кремл фоҳишаси?

Жавоб бериш