Карвонсарой
Саломатлик

Қирғизистонда COVID-19 ҳолатларининг кўпайгани ва Россиянинг молиявий босими қишнинг оғир келишидан дарак бермоқда

Мунара Боромбаева

COVID-19га чалинганликда гумон қилинган беморни Бишкекдаги шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб келган тиббиёт ходимлари, 20 август. [Файл]

COVID-19га чалинганликда гумон қилинган беморни Бишкекдаги шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб келган тиббиёт ходимлари, 20 август. [Файл]

БИШКЕК – Коронавирус ҳолатларининг кўпайиб бораётгани ва Россиянинг ваъда қилинган ёрдамни беришдан бош тортаётгани манзарасида Қирғизистон учун бу йил қиш мавсуми оғир келиши мумкин.

Пайшанба (5 ноябр) куни Қирғизистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 61309 тага етган.

Чоршанба (4 ноябр) куни COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмонияга чалиниш билан боғлиқ камида 495 та ҳолат қайд этилди, деб хабар беради 24.kg нашри Республика фавқулодда чоралар марказига асосланиб.

Ўтган ой президент Сооронбай Жеенбековнинг истеъфога чиқишига сабаб бўлган сиёсий инқироз чоғидаги оммавий йиғилишлардан сўнг вазият янада оғирлашиши мумкин.

Пневмонияга чалинган бемор учун томчидори ҳозирлаётган ҳамшира Ажар Жантаева, 14 август, Бишкек. [Файл]

Пневмонияга чалинган бемор учун томчидори ҳозирлаётган ҳамшира Ажар Жантаева, 14 август, Бишкек. [Файл]

«Шу пайтга қадар ўтказилган сайловлар, намойишлар ва байрамлар ҳисобга олинса... вилоятлар аҳолиси ёзда дала ва яйловларда ишлагани учун энди улар орасида касалланиш ҳолатлари кўпаяди», дейди Бишкекдаги «Шериклик тармоғи» нодавлат ташкилоти раҳбари, тиббий эксперт Айбар Султангазиев.

«Бунинг устига, намойишлар вақтида улар шаҳарга келишган ва уйларига қайтгач, бошқаларга ҳам касал юқтиришлари мумкин», деди у.

Султангазиев ҳукуматда COVID-19 беморларини даволаш учун дори-дармонга етарлича маблағ борлигига шубҳа билдирган, чунки мажбурий тиббий суғурта жамғармаси тугаб бўлган.

Жамғарма шу пайтга қадар сотиб олинган COVID-19 дорилари учун касалхоналарга 300 миллион сўм (3,5 миллион доллар) бериши керак, деди у.

Бироқ, жамғармага бу маблағни фақат парламент ажратиши мумкин. Мамлакатдаги сиёсий инқироз туфайли унинг фаолияти тўхтаб қолган.

«Яна 170 миллион сўм (2 миллион доллар) қизил ҳудудларда ишлаётган шифокорларга компенсация учун сарфланиши керак эди, аммо инқилоб юз бериб, ҳамма ишлар тўхтаб қолди», деди у.

Қишда вазият ёмонлашиши мумкин, чунки одамлар ёпиқ жойларда янада кўпроқ тўпланади, дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев 4 ноябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Усенбаевнинг сўзларига кўра, ҳукумат Бишкекдаги соғлиқни сақлаш муассасаларида коронавирус билан касалланганлар учун 8168 та жой ҳозирлаган бўлиб, айни пайтда бу ётоқларнинг 2317 таси банд.

Мавсумий респираторли инфекцияларнинг олдини олиш лозим, грипп эса пандемия вақтида вазиятни янада оғирлаштириши мумкин, деб таъкидлади у.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўш ётоқлар ҳақида тўлиқ маълумот бермаяпти, дейди далилларга асосланган тиббиёт бўйича мустақил таҳлилчи Бермет Барктабасова.

«Коронавирус беморлари учун мўлжалланган икки шифохона тўлиб бўлган, одамлар қаерга боришни билмаяпти», деди у.

Москва ёрдам беришни истамаяпти

Москва Қирғизистондаги сиёсий ва иқтисодий инқироздан фойдаланиб, бир қатор стратегик соҳаларда ўз назоратини кенгайтиришга уринмоқда, дейди кузатувчилар.

14 октябр куни «РБК» ахборот агентлиги Россия ҳукуматидаги манбаларига таяниб, Қирғизистондаги «сиёсий вазият барқарорлашмагунича» Москва Бишкекка молиявий кўмак бермаслигини маълум қилди.

2019 йилда Россия Қирғизистонга 30 миллион доллар (2,5 млрд қирғиз сўми) ажратди, 2012 йилдан буён эса умумий қиймати 250 миллион доллардан (20,4 млрд қирғиз сўми) зиёд грантлар тақдим этилган, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Россия 2020 йил август ойида Қирғизистонга 100 миллион доллар (8,2 миллиард қирғиз сўми) қарз беришга қарор қилган Евросиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармасининг (ЕБТЖ) асосий акциядори ҳисобланади.

ЕБТЖ кредити тўхтатилганми-йўқми, ҳали аниқ эмас, аммо фонд низом капиталининг 88 фоизи Москва назоратида.

Сиёсий мавзуларни шарҳлайдиган бишкеклик журналист ва жамоатчилик фаоли Мусуркул Қобилбековнинг сўзларига кўра, 28 сентябр куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтган учрашувда Жеенбеков Қирғизистондаги парламент сайловлари арафасида Путиндан ёрдам сўраган.

«Сизга маълумки, мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиётига қарши бўлган турли кучлар, айниқса парламент сайловлари арафасида фаоллашди», деб айтган Путин билан учрашган Жеенбеков Кремл сайтида эълон қилинган баёнотга кўра.

«Улар ҳатто Қирғизистон суверенитетига тажовуз қилишга ҳамда бизнинг иттифоқимиз ва стратегик шериклигимизга путур етказишга уринмоқдалар», дея ўз сўзини давом эттирган Қирғизистоннинг собиқ президенти. «Албатта, биз бунга йўл қўймаймиз, улар ниятига етолмайди, зеро Россиянинг қўллаб-қувватлови биз учун муҳим... ва бунинг учун сизга миннатдорчилик билдираман.»

«Жеенбеков Путиннинг олдида ўзини ерга урди, аммо Путин унга ёрдам бермади», дейди Қобилбеков.

Қобилбековга кўра, Москванинг қўшимча молиявий кўмак беришдан бош тортиши Бишкекка босим ўтказишнинг ишончли механизми бўлиб, бу билан Кремл Қирғизистондаги таъсирини кучайтириб, иқтисодиётнинг солиқ ва божхона каби стратегик соҳалари устидан назоратини кенгайтириши мумкин.

Қирғизистоннинг янги раҳбарияти Кремл ваъда қилган молиявий ёрдамдан умидвор экан, халқаро ҳамжамият пандемия билан курашга кўмаклашишдан тўхтагани йўқ.

Октябр ойи охири ҳолатига кўра, Қирғизистон COVID-19га қарши чоралар учун халқаро ташкилотлардан 343 миллион доллардан (28,7 миллиард қирғиз сўми) зиёд молиявий кўмак олган, дейилади 4 ноябр куни АКИпресс томонидан эълон қилинган ҳукумат ҳисоботида.

Бу йил COVID-19га қарши кураш чоралари учун олинадиган хорижий ёрдамнинг умумий миқдори 431 миллион доллардан (36,1 миллиард қирғиз сўми) ошиши кутилмоқда, деб хабар беради АКИпресс.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўзингизни мўғулларнинг қайси аждодлари деб ўйлайсиз? Тарихга бир қарангчи нечанчи йилдан бошлаб биринчи марта қирғиз деб аталишни бошлагансиз. Ишлашни бошлаш ўрнига ҳар йили янги «раҳбар» сайлайсизлар.

Жавоб бериш

Қорамўндилар, қарзларни қайтариш керак

Жавоб бериш

Бор, чўчқангни устини ёпиб кел, бошмоқкалла қарол

Жавоб бериш

Биз қирғизлар мўғулларнинг авлоди эканимизни унутдингизми? Улар 300 йил бизнинг қўлимиз остида эдилар, кейин бизни ароқ ичишга ўргатдилар ва пул билан сотиб олдилар. Бас, етар! Уйғонинг! Чор Россияси шундай бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Жавоб бериш

Россия – душман

Жавоб бериш