Карвонсарой
Хавфсизлик

Хитойнинг Марказий Осиёдаги ҳудудий даъволари минтақа бўйлаб хавотирларни кучайтирмоқда

Канат Алтинбаев

29 октябрь кунги суратда бостириб кириш машқларида иштирок этаётган Хитой армиясининг парашютчи аскарлари акс этган. [Хитой мудофаа вазирлиги]

29 октябрь кунги суратда бостириб кириш машқларида иштирок этаётган Хитой армиясининг парашютчи аскарлари акс этган. [Хитой мудофаа вазирлиги]

ОЛМАОТА – Хитой Коммунистик партияси назорати остидаги оммавий ахборот воситаларида Марказий Осиё мамлакатларининг Хитойга «қайтишга» интилаётгани ҳақидаги даъволарнинг эълон қилинаётгани минтақа суверенитетига бевосита таҳдид ва хавотирли тенденциядир, дейди таҳлилчилар.

Баҳорда, Қозоғистон ва Қирғизистон коронавирус сабабли қатъий карантинда эканлигида Хитой веб-сайтлари икки мамлакатни ларзага келтирган провокацион баёнотларни чоп этган эди.

Апрел ойида Хитойнинг Sohu.com хусусий онлайн нашрида «Нима учун Қозоғистон Хитойга интилмоқда» сарлавҳали мақола чоп этилиши ортидан Хитой элчиси Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилганди.

Мақола муаллифи Қозоғистоннинг ўз ҳудудига нисбатан суверенитетини шубҳа остига олиб, бу ерлар тарихда Хитойга қарашли бўлгани ва «Қозоғистон Цин сулоласининг вассали бўлганини» таъкидлаган.

Toutiao.com веб-сайтидаги «Нима учун Қирғизистон мустақилликка эришганидан сўнг ўз ватанига қайтмади?» деб номланган мақолада Қирғизистонни Хитой ҳудудининг бир қисми сифатида кўрсатувчи харита чоп этилган. [Toutiao.com]

Toutiao.com веб-сайтидаги «Нима учун Қирғизистон мустақилликка эришганидан сўнг ўз ватанига қайтмади?» деб номланган мақолада Қирғизистонни Хитой ҳудудининг бир қисми сифатида кўрсатувчи харита чоп этилган. [Toutiao.com]

Пекин иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ўз мавқеини мустаҳкамлаётган Марказий Осиё яқинидаги баҳсли ҳудудда ўтказилаётган ҳарбий ўқув машғулотлари чоғида қурол-яроғ ва техника олиб кетаётган Хитой ҳарбий юк машиналари карвони. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Пекин иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ўз мавқеини мустаҳкамлаётган Марказий Осиё яқинидаги баҳсли ҳудудда ўтказилаётган ҳарбий ўқув машғулотлари чоғида қурол-яроғ ва техника олиб кетаётган Хитой ҳарбий юк машиналари карвони. [Хитой мудофаа вазирлиги]

«Қозоғистоннинг кичикроқ шаҳарларида яшовчилар ўзларини Ли Бо (саккизинчи асрда яшаган хитойлик шоир) авлодлари деб билади, улардан айримлари эса ўзини Хан (Хитойнинг энг йирик этник гуруҳи) деб атайди», дейилади мақолада. Мақолада айнан қайси шаҳарлар назарда тутилгани ҳақида маълумот йўқ.

Шунингдек, апрел ойида Toutiao.com сайтида «Нима учун Қирғизистон мустақилликка эришганидан кейин ўз ватанига қайтмади?» сарлавҳали мақола чоп этилган.

Toutiao.com cайти «Марказий Осиёнинг энг кичик республикаси» деб таърифланган Қирғизистон минг йилликлар давомида Хитой ҳудудининг бир қисми бўлгани, 1846 йилда Чор Россияси Хитойдан 510 минг кв. км ҳудудни, жумладан ҳозирги Қирғизистон ерларини тортиб олгани ҳақида ёзган.

Мақолада бу даъвони қўллаб-қувватлаш учун Хитойнинг ўша даврларга мансуб харитаси чоп этилган. «Ватанидан ажралиб чиққан минтақалар ва мамлакатлар вақт ўтиб уларга қайтса-да», 1991 йилда мустақилликка эришган Қирғизистон асосан Россиянинг давомли таъсири туфайли бундай қилмади, деб ёзади муаллиф.

Мақола қирғизистонликларнинг ғазабини қўзғади ва улар мақолани иғволи деб атадилар.

«Пекин нафақат Қирғизистоннинг ҳудудий яхлитлиги, балки унинг суверенитети учун ҳам таҳдидга айланмоқда. Бу хавотирли белги», дейди Orbita.kg янгиликлар сайтининг бишкеклик мухбири Марс Абаев.

Пекин Марказий Осиё мамлакатларининг муносабатини баҳолаш учун «ўз» ҳудудларини қайтариш ғоясини илгари сурмоқда, деди Абаев.

Мақолалар Хитой компартияси рухсати билан чиққан

Sohu.com бу мақолани Хитой элчиси Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилганидан бир ҳафта ўтмай сайтдан олиб ташлаган.

Учрашув ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида хабар қолдирган Хитой элчиси муҳокаманинг асосий мавзуи ҳақида лом-мим демаган. «Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ахборот майдонини сохта хабарлардан тозалаш муҳимлигига эътибор қаратилди», деб ёзади элчи.

Бироқ, Хитойнинг ахборот сиёсати билан яхши таниш бўлган кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу веб-сайтлар Пекин раҳбариятининг маъқулловисиз ёлғон маълумот тарқатмайди.

Sohu.com Хитой Коммунистик партияси томонидан бошқарилади ва улкан молиявий имкониятларга эга, дейди «Атажурт» (Ота юрт) инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раҳбари, 2000 йилларда Хитойдан кўчиб келган этник қозоқлардан бири, олмаоталик Серикжан Билаш.

Бошқа сайт – Toutiao.com эса Хитойда ўзининг сиёсий ва тарихий мавзудаги мақолалари билан танилган бўлиб, Хитойдаги энг оммабоп 10 та онлайн-ресурсдан бири ҳисобланади ва Коммунистик партиянинг қўллаб-қувватловига эга.

«Бу ҳар хил сохта янгиликлар чоп этиладиган оддий веб-сайтлар эмас», деди у.

«Бу мақолалар Хитой ҳукуматининг Марказий Осиё мамлакатлари эркинлиги ва мустақиллигини тан олмаслигини ва уларни ўз ҳудуди деб билишини кўрсатади», дейди Билаш.

Шунга қарамай, Пекин сохта ҳудудий даъволарни икки карра кучайтирган кўринади, зеро шу йили ёзда янги провокацион мақолалар пайдо бўлди.

Тожикистонга нисбатан даъволар

Пекиннинг ҳудудий даъволари Марказий Осиёдаги аксилхитой кайфиятини кучайтирмоқда, деб таъкидлайди Orbita.kg нашрининг журналисти Марс Абаев.

«Қирғизистон ва Қозоғистонда тез-тез юз бераётган Хитойга қарши норозилик намойишлари бу тенденцияни тасдиқлайди», деди у.

Шунга қарамай, Пекин Тожикистонни ҳам нишонга олиб, сохта ҳудудий даъволарини икки карра кучайтирганга ўхшайди.

Июл ойида Хитой оммавий ахборот воситалари «Тожикистон Хитойга ерини топшириш ташаббуси билан чиқди ва Помирнинг қўлдан чиқарилган тоғлари ўзининг қонуний эгасига қайтарилди» деган иғволи сарлавҳа остида мақола чоп этган.

2011 йилда Тожикистоннинг 1158 кв. км ҳудуди Хитой ихтиёрига ўтказилганини ёритган мақола кўплаб тожикистонликларни ғазаблантирган эди. Тожикистон бу ерларни ўз қарзларининг бир қисмидан қутулиш учун Хитой ихтиёрига топширган.

Мақола муаллифи, хитойлик тарихчи-журналист Цюй Яо Лу фақат Хитой манбаларига асосланиб, Тожикистондаги Помир тоғлари Хитойга тегишли, деб таъкидлаган ва бу билан тожик ҳукуматининг эътирозига сабаб бўлган.

Тожикистоннинг Хитой олдидаги қарзлари ўсишда давом этар экан, мамлакат қарз эвазига янада кўпроқ ҳудудини Хитой ихтиёрига топшириши мумкин, зеро бундай гаплар аввал ҳам айтилган эди.

2020 йилда Тожикистоннинг Хитой Эксимбанки олдидаги қарзи 1,2 миллиард долларга етди, деб хабар берган Asia-Plus август ойида.

Август ойида Душанбе пандемия муносабати билан Пекиндан қарз мажбуриятларини юмшатишни сўрашга мажбур бўлганди. Хитой режимининг қандай қарор қабул қилгани номаълум.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 60

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Энди мен Марказий Осиё армияси нима учун Ҳиндистонда тайёргарликдан ўтишини биламан. Менимча, Хитой Марказий Осиё давлатлари бу мамлакатда визасиз ишлай олиши учун Хитой иттифоқини тузиши керак, лекин Хитой бунга йўл қўймайди, бу мамлакатлар аҳолиси эса Хитой билан солиштирганда жуда кам. Барибир Хитой Ҳиндистонга қарши ғалаба қозона олмайди. Унинг халқини тушуниш учун Ҳиндистонга ташриф буюришингиз керак. Америка армияси ҳам Ҳиндистон армиясида юқори даражада тайёргарликдан ўтади.

Жавоб бериш

Житлар мулоқотга киришишга ҳаракат қилмоқда. Сизнинг режимингиз даврида жамоа ичидаги зўравонликлар ва қатағонлар ҳақида ҳаммамиз биламиз.

Жавоб бериш

Тожикистон Хитой эмас. Қирғизистон Хитой эмас. Қозоғистон Хитой эмас.

Жавоб бериш

Уйғур аҳолисининг сонини камайтириш учун кўплаб аёллар стерилизациядан ўтиш ва спирал қўйдиришга мажбурланди. 2017 йилдан 2019 йилгача Шинжонда туғилиш даражаси 48,7%га камайди, лекин ҳукумат туғилишнинг пасайиши оилани режалаштириш ва минтақадаги мавжуд туғилиш квотаси билан боғлиқлигини даъво қилмоқда. https://theowp.org/genocide-in-china-the-inhumane-treatment-of-uighur-muslims/

Жавоб бериш

Бутун воқеликни акс эттирган ўз вақтида чиққан мақола, муаммлифга қўшиламан.

Жавоб бериш

Шинжонлик ҳукумат социологи Ли Сяося мажбурий стерилизация ҳақидаги хабарларни «туҳмат» деб атади. Январ ойида давлат матбуоти учун ёзган мақоласида у 2017 йилдан 2018 йилга қадар қоидаларга қатъий риоя қилиниши натижасида Шинжонда туғилиш бир йилда 120 минг кишига камайганини тан олган. Аммо Ли хоним этник гуруҳларга мансуб қишлоқ аёллари «ўз-ўзидан» стерилизацияга рози бўлганини айтган. Айрим аёллар қонуний туғиш квотасини ишлатишдан олдин, бачадон найларини тугиб қўйиш операцияси учун 3000 юан (460 доллар) ёки ундан кўпроқ мукофот олишган. Расмийлар одамлар онгини «диний экстремизм кишанларидан» озод қилишгани айтилади. Унинг сўзларига кўра, энди уйғурлар ҳам хитой ханлари каби айни қоидаларга амал қилиб, «камроқ ва яхшироқ» туғиш тарафдорига айланган.

https://thehongkongpost.com/2021/07/25/ferocious-birth-control-policies-in-xinjiang-are-racially-targeted/

Жавоб бериш

Доимий Хитой режими, ўзини дўстдек кўрсатиб ерларни эгаллашни бошлайди. Эртами, кечми Хитой Адольф изидан боради.

Жавоб бериш

Қандай турклар, қайси турк давлати? 30 йил ичида ўз давлатингизни барпо этолмадингизк-ку! Қандай армия? Қайси миллат, давлат? Ким сиз учун жанг қилади? Турклар, араблар. Нега асрлар давомида ўзингизни ҳимоя қилишни сўраб келаяпсиз, агар Россия шунақанги расво экан, нега асрлар давомида биздан ҳимоя сўраб келгансиз? Хитойликлар эса бизнинг асрий «биродарларимиз» (бир аср 100 йил, қолганини кейин кўрамиз).

Жавоб бериш

Ҳа, агар сизларни ўртоқ деб билса, Хитой билан ўртоқ бўлинг )) Хитой Россияни донор сифатида кўради...

Жавоб бериш

Даволар эмас, даъволар бўлади, саводхонлар! [Изоҳ қолдирувчи рус тилидаги хатони тўғриламоқда.]

Жавоб бериш

Келажак Турон армиясида! Ана шунда кўрамиз!

Жавоб бериш

Йўқ, фойдасиз

Жавоб бериш

Бу ерда, Россиянинг Узоқ Шарқида хитойликлар аллақачон Путиннинг сотқин амалдорлари ёрдамида ҳаммаёқни эгаллаб бўлишди.

Жавоб бериш

Уйғурлар бу йўлда илк қалдирғочлар бўлишди, ҳеч ким бу таҳдидни жиддий қабул қилмади. Бу уларнинг [Хитойнинг] асрлар учун тайёрлаган режаси эди. Охир-оқибат хитойликлар Марказий Осиёни бўйсундирадилар. Кейингисиким? Тожикистон аллақачон қўлдан бой берилди, йўқотишлар борган сари кўпроқ бўлади.

Жавоб бериш

Хитой Коммунистик партиясининг режасига кўра, улар ўнта мамлакатни босиб олмоқчи: Тайван, Япония, Ҳиндистон, Шимолий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Россиянинг бир қисми ва яна қайсидир учта мамлакат. Шахсан ўзим ўқидим: ХКП Ҳиндистонни босиб олиш учун Покистоннинг ёрдамига умид қилмоқда.

Жавоб бериш

Ўзбекистон-чи, нима «бизга марҳамат»ми? Аллоҳни айтгани бўлади, бошқаларнинг ҳудудини оламан деб ўз ерларидан айрилиб қолмасин

Жавоб бериш

Бунақа нарса фақат житнинг хаёлига келиши мумкин. Эркин Халистон

Жавоб бериш

Бизга Хитой босқини керак эмас, ўз манфаатларини деб уларнинг измига юраётганларни қамаш керак

Жавоб бериш

Нега Россия бунчалик ахлат?

Жавоб бериш

Мусулмон мамлакатлар иттифоқи керак.

Жавоб бериш

Ҳой, қозоқлар, биз руслар эртами-кечми шимолий Қозоғистонни тортиб оламиз, қолган қисмини эса Хитой ва Ўзбекистонга бериб юборамиз

Жавоб бериш

Нажас енглар, қўлингиздан шу келади фақат ))

Жавоб бериш

Руслар йўқ, Россия тез орада қулайди. Шундай экан, бориб бошмоқларингизни тўқинг, крепостнойлар.

Жавоб бериш

Бла бла бла

Жавоб бериш

Қўрқоқ иғвогарлар. Иккалар томонда ҳам кўрпача сиёсатчилари ))) Сенларнинг муҳокамларингни кимдир жиддий қабул қилади деб ўйлайсанларми????

Жавоб бериш

Сакрайвер, пахмоқсоч, балки Украиналик яна бир бўлаги тушиб қолар

Жавоб бериш

Жаҳон банки ва БМТ мамлакатга йилига ЯИМнинг 20 фоизидан кўпроқ миқдорда ташқи қарз олишни тақиқловчи халқаро қонун қабул қилиши керак.

Жавоб бериш

Бизнинг депутатлар ва ҳукумат эса бемалол Хитойникини ялаб ётибди.

Жавоб бериш

Шунинг учун туркий давлатлар иттифоқини тузишимиз керак. Хитой Россиянинг Узоқ Шарқ ва Сибирини ўзига қўшиб олиш билан банд бўлиб турган пайтдан фойдаланиб қолиш керак.

Жавоб бериш

Улар ўзлари учун қайси даврни тўғри деб ҳисоблаяптилар? У ҳолда ҳозирги ҳудудларининг ярми Хитойники эмас. Бу ҳудуднинг учдан бири илгари туркийлар, туб ҳиндулар, мўғуллар, тайликларга қарашли бўлган. Майли, улар [хитойлар] ўз вақтида Марказий Осиё ҳудудининг бир қисмини босиб олишган ва бир муддат эгалик қилишган ҳам дейлик, лекин бу ерлар бугун ҳам уларга тегишли дегани эмас. Бутун дунё ҳаёт учун, ҳудудлар учун, ўз авлодларининг келажаги учун жанг қилаётганижа хитойликлар яшириниб олиб; ўз сонларини кўпайтиришди ва уруш тугаганидан кейин чиқиб қаҳрамонларга айланишди. Нега улар бу муаммоларни ўшанда ҳал қилишмади, жасоратлари етмадими? Ўшанда улар бундай даъволар билан чиқишса, тилларини кесиб олишарди чунки.

Жавоб бериш

Хитой куч тўплаяпти ва ими-жимида нимагадир тайёрланмоқда, аммо қарзларни қайтаришни керак, улар бошқаларнинг ҳудудларига даъво қилмаслиги учун!

Жавоб бериш

Нима бўпти

Жавоб бериш

Табриклайман, муҳтарам қирғизлар, кланларга бўлинганингиз ва ҳокимиятга ташналигингиз яқинда сизларга қимматга тушади. Табриклайман, тез орада ўз мамлакатингизни расман парчалаб ташлайсиз

Жавоб бериш

Россия – ахлат ўраси.

Жавоб бериш

Сени оғзинг ахлатхона

Жавоб бериш

россиялик дўстларим юз берадиган нарсадан омон бўлишлари учун дуодаман.
Мен

Жавоб бериш

Хитой Марказий Осиёга бурнини тиқадиган бўлса, ўлимини қарши олади. Аммо ташвиқот бошқа томондан бўляпти менимча.

Жавоб бериш

Кулгили :)))

Жавоб бериш

Хитойлар Марказий Осиё бўйлаб марш қилса бир ой ўтиб бутун Марказий Осиё хитойча ўрганишни бошлайди. Бесўнақай, лоқайд ва дангаса қозоқлар, қолоқ тожиклар, ёввойи қирғизлар Хитойга биринчи бўлиб қўшилади. Россия уларга Узоқ Шарқни ҳам сотиб юборди.

Жавоб бериш

Қозоғистон саноатига ҳаммадан кўра кўпроқ Хитой сармоя киритмоқда; бу хавотирли. Улар амалдорларимизнинг сотқинлиги ва ебтўймаслигидан фойдаланиб, пухта режа тузишган.

Жавоб бериш

Ошна, газни мақбул нархларда сотиб олар экансиз, хитойликлар яқин 20 йилда сизларга тегмайдилар ва ҳ.к. Аммо Қирғизистонни эса мутлоқ аннексия кутиб турибди, чунки уларда тоғлар ва ресурслар кўп

Жавоб бериш

:)) Аслида, Қозоғистондагидан кўп эмас. Тоғлар ҳам, ресурслар ҳам

Жавоб бериш

У ерда бир-икки тонна олтин ва тоғ дарёлардан бошқа ҳеч вақо йўқ

Жавоб бериш

Қарзларни тўлаш керак. Хитой ҳудудларни куч билан босиб олмаса керак, деб ўйлайман.

Жавоб бериш

Қирғизистон ҳеч қачон Хитойнинг бир қисми бўлмаган. Улар ўртасида савдо-сотиқ бўлган, карвонлар қатнаган. Хитойнинг ўзи босқинчи. Шарқий Туркистон ҳам, уйғурларга қарашли Тибет ҳам Хитойники эмас; [Хитой] икковини ҳам озод қилиши керак.

Жавоб бериш

Афсуски Хитойнинг бир қисми бўлган

Жавоб бериш

Қадимги юнон афсона ва ривоятларида шундай ибора бор эди: «Ҳадя бераётган данайлардан қўрқинг». Шундай экан, буни эътиборга олинг, халойиқ!

Жавоб бериш

Хитой – иккинчи Гитлер Қани, уриниб кўрсинчи Ҳалокбўлишади, Хитойни харитадан ўчириб ташлаймиз

Жавоб бериш

:))) Одамни кулдирманг. Нимангиз билан жанг қиласиз? Тилингиз биланми?

Жавоб бериш

Нима билан ўчирасан? Қўйни тезаги биланми????

Жавоб бериш

Ҳиндутва Ҳиндистони янги Гитлер режимидир. Биз уларни бутун инсоният манфаати учун харитадан ўчириб ташлаймиз

Жавоб бериш

Россия Хитойдан ҳам ёмонроқ.

Жавоб бериш

Хитойнинг тагига ёт

Жавоб бериш

Бўлмағур гапларни гапирма, 70 йил яшаганмиз, ҳаммаси яхши бўлган

Жавоб бериш

70 йил ичида деярли вайрон қилишди

Жавоб бериш

Қирғизистон ҳеч қачон Хитой ҳудуди бўлмаган. Биз уйғурлардек бўлишни истамаймиз. Устимиздан зўравонлик билан ҳукм қилишларини ва таҳқирлашларини хоҳламаймиз. Республикага тегишли катта-катта пулларни ютиб юборганлар, қарзни узинглар; Сизлардан илтимос!

Жавоб бериш

Шу тариқа дунё харитасида яна битта «оловли нуқта» пайдо бўлиши мумкин.

Жавоб бериш

Хитойдан ҳамма қарзларни узиш керак ва бундан кейин улардан бошқа қарз олмаслик керак. Амалдорлар, мамлакат келажаги ва фарзандларимизни ҳам ўйланглар. Дунёда бизникидек мамлакат йўқ.

Жавоб бериш

Хитой қачондир бундай риторикасидан пушаймон бўлади Бутун дунё унга қарши туради Ҳаммаси бўлмаса, аксар қисми !!!

Жавоб бериш

Хитой ўз армиясини кучайтирмоқда, унинг армияси бизникига қараганда анча кучли. Улар бекорга миш-миш тарқатмаяпти. Улар кейинчалик ерларни тортиб олиш учун қарз беришяпти.

Жавоб бериш