Карвонсарой
Саломатлик

Дунё иммунологлари Россиянинг янги COVID-19 вакцинасига оид даъволарига шубҳа билан қарамоқда

Карвонсарой ва AFP

Коронавирус билан касалланганлар учун ташкил этилган вақтинчалик стационардаги ўриндиқда ҳимоя кийимлари билан дам олаётган тиббиёт ходими, Москва, 9 ноябр. [Natalia KOLESNIKOVA / AFP]

Коронавирус билан касалланганлар учун ташкил этилган вақтинчалик стационардаги ўриндиқда ҳимоя кийимлари билан дам олаётган тиббиёт ходими, Москва, 9 ноябр. [Natalia KOLESNIKOVA / AFP]

МОСКВА – Дунё олимлари ва кузатувчилар Россиянинг COVID-19га қарши вакцинасининг самарадорлиги юзасидан берган баёнотини тушуна олмай ҳайрон бўлмоқда.

Россия ҳукуматининг чоршанба (11 ноябр) кунги хабарига кўра, мамлакатда ўтказилаётган кенг кўламли синов жараёнининг оралиқ таҳлиллари «Спутник V» вакцинасининг 92%га самарадор эканлигини исботлаган.

Бу рақамлар икки дозада вакцина қабул қилган 16 минг кишидан олинган натижаларга асосланган, дейилади Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги, Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази ва Россиянинг бевосита инвестициялар жамғармаси (РБИЖ) томонидан тарқатилган баёнотда.

«Спутник V» вакцинасининг самарадорлиги 92 фоизни ташкил этди, дейилади баёнотда. Айримлари плацебо қабул қилган 20 нафар кўнгиллида COVID-19 тести мусбат натижа берганидан сўнг, рақамлар ҳисоблаб чиқилган.

Россиянинг COVID-19га қарши номзод-вакцинаси реклама видеоролигида сунъий йўлдош кўринишидаги «Спутник V» коронавирус билан қопланган ер шари атрофида айланиб, касалликни йўқ қилаётгани тасвирланган. [Россиянинг бевосита инвестициялар жамғармаси]

Россиянинг COVID-19га қарши номзод-вакцинаси реклама видеоролигида сунъий йўлдош кўринишидаги «Спутник V» коронавирус билан қопланган ер шари атрофида айланиб, касалликни йўқ қилаётгани тасвирланган. [Россиянинг бевосита инвестициялар жамғармаси]

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко клиник синовлар натижаларини юқори баҳолади. «Тадқиқотлар «Спутник V» – коронавирус инфекцияси тарқалишини тўхтатиш учун самарали ечим эканлигини кўрсатди», деди у.

Бу баёнот АҚШнинг Pfizer трансмиллий фармацевтика корпорацияси ва Германиянинг Biotech биотехнологик компанияси ўз вакциналари самарадорлиги 90 фоиздан юқори эканлигини эълон қилганидан икки кун ўтиб берилган.

Pfizer/Biotech вакциналари самарадорлигини аниқлаш бўйича ўтказилган синовда 44 мингдан ортиқ одам иштирок этган. Бу икки компания самарадорлик кўрсаткичини тасдиқлаш учун COVID-19 билан боғлиқ 94 та ҳолатни таҳлил қилган, деб ёзади Science Magazine нашри.

Тезлик эмас, сифат ва хавфсизлик муҳим

«Россиянинг баёнотини тушунтириш жуда қийин», дейди Россиянинг Клиник синовлар ташкилотлари уюшмасини бошқарадиган ва мамлакатда COVID-19 вакцинаси бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва ишланмаларни диққат билан кузатиб бораётган москвалик ҳуқуқшунос Светлана Завидова.

«Қўрқаманки, улар Pfizer натижаларини кўриб, унга шунчаки 2 фоиз қўшиб қўйишган бўлиши мумкин», деди у Science нашри билан суҳбатда.

Россия даъволари ишонарли эмас, дейди келажакдаги вакциналарни такомиллаштиришга хизмат қилувчи «Human Vaccines Project» нотижорат лойиҳасини раҳбари Уэйн Кофф.

Нью-Йоркдаги Weill Cornell тиббиёт институтининг вакциналар бўйича тадқиқотчиси Жон Мур бу баёнотни Россия президенти Владимир Путинга ишора қилиб, «Путинология» деб атади.

«Россия нега бундай қиляпти? Бу халқаро вакцина пойгаси. Улар ўзларини бошқа мамлакатлардаги рақобатчиларидан ортда қолмаётгандек қилиб кўрсатишмоқчи», деди Мур.

Аксар таҳлилчилар Кремлнинг биринчи бўлиб вакцина ишлаб чиқиш «иштиёқи» унинг самарадорлиги ва хавфсизлигига путур етказиши мумкинлигидан хавотирда.

Эдинбург университетиниг иммунология ва юқумли касалликлар профессори Элеанор Райли барча вакцина ишлаб чиқарувчиларни сифат ва хавфсизликни тезликдан устун қўйишга чақирди.

«Мен ушбу маълумотлар ҳафта бошида Pfizer/Biotech баёноти ортидан шошма-шошарлик билан эълон қилинган бўлиши мумкинлигидан хавотирдаман», деди у CNNга берган интервьюсида. «Бу мусобақа эмас.»

«Биз барча синовларнинг максимал даражада стандартларга мувофиқ ўтказилишини истаймиз. Маълумотлар бузиб кўрсатилмаслиги учун, синовга оид рақамларни очиқлашда олдиндан белгиланган мезонларга риоя қилиш жуда муҳим» деди у. «Акс ҳолда, одамларнинг барча вакциналарга бўлган ишончи йўқолиши мумкин, бу эса фожиадир».

«Sputnik V»нинг самарадорлиги тўғрисида қатъий тасаввурга эга бўлиш учун 20 та COVID-19 ҳолати етарли эмас, дейди Хьюстондаги (Техас штати) Бейлор тиббиёт институтининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган доктор Питер Хотез.

«Бундан келиб чиқадики, 20 тагина ҳолатга таяниб, 92 фоизлик самарадорликни даъво қилиш мантиққа тўғри келмайди», деди у CNNга.

Кремл ҳужумга ўтган

Россия 11 август куни, ҳали ҳам давом этаётган ва якунига етмаган клиник синовлар бошланмасиданоқ, эҳтимолий коронавирус вакцинасини рўйхатдан ўтказган биринчи мамлакат бўлганини эълон қилган эди.

Шубҳалар кучайиб борар экан, мусобақадаги «биринчилик»дан қониқмаган Кремль «Спутник V» вакцинаси атрофидаги риторикани ҳам кучайтирмоқда.

Путиннинг дезинформацион сценарийсига хос бўлган тарғибот кампанияси доирасида COVID-19га қарши бошқа номзод вакциналар асоссиз даъволар билан шубҳа остига олинади. Ғарб давлатларининг вакцина ишлаб чиқишдаги илмий ёндашуви самарасиз ва хавфли, Ғарбдаги «тадқиқотлар эса қолоқ», деб таъкидланади.

Вакцинани танитувчи реклама видеороликда сунъий йўлдош кўринишидаги «Спутник V» коронавирус билан зарарланган ер шарини айланиб, касалликни йўқ қилаётгани тасвирланган.

«Дунёни қутқариш – рус менталитетига хос нарса», дейди мамлакатдаги вакцинация ишларини молиялаштирган Россиянинг бевосита инвестициялар жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриев 30 сентябр куни Guardian нашрига берган интервьюсида.

«Спутник V» вакцинасининг учинчи якуний синовларида 29 тиббий марказда қирқ мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этмоқда, дейилади Гамалея/РБИЖ баёнотида.

Баёнотга кўра, синов иштирокчиларини кузатиш олти ой давом этади, шундан сўнг клиник синовлар бўйича тўлиқ ҳисобот тақдим этилади.

Оралиқ тадқиқотлар натижалари дунёнинг «экспертлар томонидан кўрилиб чиқиладиган етакчи тиббий академик нашрлардан» бирида чоп этилади, дейилади баёнотда.

Жиддий шубҳалар

Россиялик тадқиқотчилар 4 сентябр куни «Lancet» тиббий нашрида ўзларининг 1/2 босқичли синов натижаларини чоп этганлар, бу уларнинг тадқиқоти эксперт текширувидан ўтганлигини англатади.

Вакцина ўнлаб кўнгиллилар орасида ўзининг «хавфсиз ва яхши ўзлашувчан» эканлигини исботлади, дейилади мақолада.

Шундай бўлса-да, дунёдаги тиббий ва илмий ҳамжамиятлар аъзолари Россия вакцинасининг хавфсизлиги ва самарадорлигига ҳали ҳам шубҳа билан қарамоқдалар.

12 мамлакатнинг 30 дан ортиқ мутахассислари томонидан имзоланган ва 7 сентябр куни эълон қилинган очиқ хатда тадқиқот натижалари «маълумотларнинг номутаносиблиги» сабаб шубҳа остига олинган.

Тадқиқотчилар келтирилган рақамлардаги такрорланишларни аниқлаб, тадқиқот натижаларига оид маълумотларнинг тўғрилиги «эҳтимолдан анча йироқ» деган хулосага келишган.

Москванинг Спутник V» вакцинасини илгари суриш кампанияси ватанпарварлик руҳи билан суғорилган ва танқидни кўтармайди – «Кремл хавфсизликни ўйламаяпти» деган даъволар Россияга қарши бўҳтон сифатида талқин қилинмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Фу... Русофобиянинг ҳиди келяпти. 3-босқич клиник синовлар бошланмасидан вакцинани рўйхатдан ўтказишга келсак, танқидларга қўшиламан. Россия нима қилмасин, ҳаммаси ёвузликка ўхшаб кўринаётгандек тасаввур пайдо бўляпти. Рус бўлиб туғилдингми, «ўта маданиятли» ва «бегуноҳ» англо-саксонлардан кечирим сўрашинг керак. Уларнинг ОАВ қандай ишлаётгани жуда қизиқ: Германияда COVID-19 ўлим кўрсаткичи оз бўлса: «Ажойиб соғлиқни сақлаш тизими, баракалла!». Худди шу нарса Россияда бўлса, «улар ёлғончи, ҳисоблаш тизими ёмон, афсус, уларда биз америкаликларда бўлгани каби ўлим кўрсаткичи кам...» Нега инглиззабон ОАВ Pfizer вакцинасининг камчиликларини гапирмайди (сақлаш муддати қисқа: -70 С даражада кўпи билан 10 кун)? Кўп клиникаларда -80 C ҳарорат берадиган тиббий марказлар ёки совуткичлар йўқ! Бунақада вакциналар бузилади-ку! Йигитлар, холис бўлайлик, эълон қилинган вакциналардан бирортаси ҳам тўлиқ синовдан ўтмаган. Жўжани эса кузда санаймиз!

Жавоб бериш

Россияда жамиятнинг мияси шу қадар айниб, таназзулга учраганки, улар оддий мақбул нархни белгилашга ҳам қодир эмаслар. Аслида [Россияда] ҳеч қандай халқ ёки жамият эмас, шунчаки маймунлар тўдаси қолган, холос.

Жавоб бериш

Ўртоқ гуманоид, «макака маймунлари тилида» ўқиш ва ёзиш сизга жирканч туюлмаяптими? Ҳеҳ! Майдалашиб ўтирмай, руслар учун биратўла концлагерлар қуришни таклиф қилақолинг! Ер сайёрасини тентаклар ва думбуллардан тозаланг! Мана АҚШда – ҳақиқатда ўта ривожланган жамият! Пирларини айтмайсизми, биргина Жорж Флойднинг ўзи қандай инсон! Кўриниб турибди, дунё даражасидаги шахс! У ердаги эмлашга қаршилар Россиядагилардан кўра яхшироқ, албатта! Бўлмасамчи, 1000 долларга тез ёрдам чақириш – нормал ҳолат. У ерда бўлганмисиз ўзи? Майиб-мажруҳ, ночор одамларнинг кўплигини пайқаганмисиз? Улар учун муаммо кичиклигида вақтида тез ёрдам чақириш жуда қиммат. Суғурта бўлмаса, саратон касаллигини даволаш учун қанча кетади АҚШда?! Улар ҳақиқатда ҳам тенглигини ўзингиз яхши биласиз...
https://www.youtube.com/watch?v=e68CoE70Mk8

Жавоб бериш