Карвонсарой
Сиёсат

Москва Қирғизистоннинг Россия йўриғига юрмаётганидан ҳафсаласи пир бўлмоқда

Канат Алтинбоев

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров тарафдорлари 9 октябр куни Бишкекда бўлиб ўтган митингда қатнашмоқда. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров тарафдорлари 9 октябр куни Бишкекда бўлиб ўтган митингда қатнашмоқда. [Вячеслав Оселедко/AFP]

БИШКЕК – Қирғизистонда октябр ойидаги ҳокимият алмашувидан сўнг, Москва Бишкекка нисбатан назар-писандсиз муносабатини яширмаяпти. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу Кремлнинг Марказий Осиё республикасидаги таъсири камайиб бораётганидан далолат беради.

Қирғизистонда 4 октябр кунги парламент сайловларидан сўнг бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ва сиёсий мужмаллик ортидан Сооронбай Жеенбеков инқирозга барҳам бериш мақсадида 15 октябр куни президентликдан кетган.

19 октябр куни Олий суд парламент собиқ депутати Садир Жапаровга нисбатан 2017 йилда одам ўғирлаш билан боғлиқ айблов ҳукмини бекор қилди ҳамда уни бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Россия-Қирғизистон муносабатларини тиклаш юзасидан қирғизистонлик ҳамкасби Руслан Казакбаев билан музокара ўтказган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ОАВ вакиллари билан учрашуви чоғида асабийроқ бўлиб кўринди, деб ёзади Россиянинг «Коммерсант» бизнес-нашри.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев (чапда) 23 октябр куни Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда. [Россия ташқи ишлар вазирлиги]

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев (чапда) 23 октябр куни Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда. [Россия ташқи ишлар вазирлиги]

23 октябр куни Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Лавров қирғизистонлик журналистларнинг бир нечта саволига қўполлик билан жавоб қайтарган.

Икки мамлакат президентлари учрашадими, деган саволга Лавров: «Аввало дўстларингиз (Қирғизистоннинг ҳозирги ҳукумати) тугалланиши керак бўлган жараёнлар – сайловлар ва конституциявий ислоҳотларнинг кетма-кетлигини ҳал қилишлари лозим», деб жавоб берган.

Қирғиз тилида берилган яна бир нечта саволдан сўнг, Лавров ўзини тутиб тура олмади.

«Сиз мезбоннинг ҳурматини жойига қўйишингиз керак, майлими? Ҳар жиҳатдан», деди Лавров ҳақоратомуз ҳазил оҳангида. «Мезбон» сўзи рус тилида «хўжайин» маъносини ҳам англатади.

Гарчи Россия икки мамлакат ўртасида яқин шериклик алоқалари сақланиб қолганини даъво қилаётган бўлса-да, музокараларда деярли ҳеч қандай муваффақиятга эришилмаган.

Олий даражада музокаралар ўтказилмагани етмагандек, Лавров Казакбаевга «Қирғизистондаги сиёсий вазият барқарорлашмагунича» Россиянинг Қирғизистонга молиявий ёрдами тўхтатиб турилишини айтган.

Москва ўшандан бери Қирғизистон расмийлари билан мулоқотдан бош тортмоқда.

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров маслаҳатчиси Чингиз Айдарбековни Москвага юборган. Айдарбеков Лавров, Россия маъмурияти ва парламенти аъзолари билан «учрашиш исташини билдирган», деб ёзади Қирғизистоннинг 24.kg янгиликлар сайтининг бош муҳаррири Асел Оторбаева ўзининг Facebook саҳифасида.

«Аммо у (Айдарбеков) барчадан рад жавобини олди», деб ёзган Оторбаева.

Номақбул хатти-ҳаракат

Лавровнинг халқаро даражадаги тадбирда ўзини бундай тутиши номақбул ва Россиянинг Марказий Осиё республикасига нисбатан ҳурматсиз муносабатидан даракдир, дейди кузатувчилар.

«Лавров орқа-олдига қарамай гапириб, Россия ҳар жиҳатдан мезбон-хўжайин эканлигини очиқ айтмоқда», дейди Orbita.kg янгиликлар сайтининг мухбири, бишкеклик Марс Абаев.

«Тажовузкор риторика ва жамоатчилик кўз ўнгидаги очиқ ғазаб – шуми Россиянинг бош дипломати?» дейди Абаев. Унинг айтишича, Лавров ҳақиқатан ҳам Россиянинг ҳурматида бўлган мамлакатга асло бундай муомала қилмас эди.

«Москва Қирғизистонни, шунингдек, Марказий Осиёдаги бошқа ночор республикаларни ҳеч қачон менсимаган, у минтақадаги таъсирини кучайтириш ва уларни назорат остида ушлаб туриш учун бу мамлакатларга қандайдир ёрдам кўрсатишга мажбур», деди Абаев.

Россия президенти Владимир Путин режимининг Қирғизистонга нисбатан ғазаби, энг аввало, у ердаги инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги борасидаги ҳолатнинг Россиядагига қараганда анча яхши эканлиги билан боғлиқ.

Қирғизистондаги ҳокимиятнинг мунтазам ўзгариб туриши Путин режими учун исталмаган ва ҳатто хавфли мисолдир, дейди у.

Москвадаги можароли матбуот анжуманидан бир кун аввал Путиннинг ўзи ҳам айни воқеалар юзасидан хавотирларини билдирган эди.

«У ерда содир бўлаётган воқеалар қирғиз халқи учун мусибатдир», деди у 22 октябр куни Москвада бўлиб ўтган Валдай халқаро мунозара клуби йиғилишида. «Биз у ердаги воқеаларни ачиниш ва хавотир билан кузатмоқдамиз.»

Путин айтаётган «мусибат» – Қирғизистонда Россиядан кўра кўпроқ демократия борлигидир, дейди Бишкекда яшовчи собиқ қирғиз дипломати Мурат Конокбаев.

«Мустақил ОАВ, нодавлат ташкилотлар ва фаоллар Қирғизистонда ўзини эркинроқ ҳис қилади. Масалан, улар қамоққа тушишдан қўрқмай, ҳокимият ва президентни фаол танқид қилиб, норозилик намойишларига чиқиши мумкин», деди Конокбаев.

«Ушбу тенденциялар Россиядаги авторитар режимни йилдан-йилга фақат кучайтириб бораётган Кремлни хавотирга солади».

Таъсир кўрсатишга уриниш

Айрим кузатувчиларга кўра, Қирғизистон расмийлари Кремлнинг кўрсатмаларини тинглашдан бош тортаётгани сабаб Москва ва Бишкек ўртасидаги муносабатлар совуқлашмоқда.

Айрим кузатувчиларга кўра, Россия режими сўнгги йилларда АҚШ билан муносабатларни фаол равишда такомиллаштира бошлаган Жеенбековнинг кетишини хоҳлаган.

Шундай бўлса-да, кейинги воқеалар Россия режаси бўйича кетмади, дейди бишкеклик профессор ва халқаро ҳуқуқшунос олим Қайрат Осмоналиев.

Кремл Қирғизистондаги қонунчиликка биноан ҳокимиятнинг Жеенбековдан Жапаровга ўтиши учун Бишкекка Путин администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни жўнатди, деди Осмоналиев.

«Москва Жеенбековнинг президентлик муддатини тугатиб истеъфога чиқишини истаганди, шунда бу ташқаридан табиий сиёсий жараёнга ўхшаб кўринар эди, аммо Жеенбеков кутилмаганда истеъфо берди», деди у.

Осмоналиевнинг таъкидлашича, «Россия шу сабабли молиявий ёрдамни тўхтатган бўлиши мумкин».

Москва Қирғизистондаги сиёсий вазиятдан фойдаланиб, ваъда қилинган ҳарбий ва молиявий ёрдамдан маҳрум қилиш хавфи остида мамлакат раҳбариятини ўз измига бўйсундиришга уринмоқда.

Инқироз давом этар экан, 14 октябр куни «РБК» ахборот агентлиги Россия ҳукуматидаги манбаларига таяниб, Қирғизистондаги «сиёсий вазият барқарорлашмагунича» Москва Бишкекка молиявий кўмак бермаслигини маълум қилди.

Кремлнинг бир қанча «сабоқлари» ортидан жума (13 ноябр) куни Жапаров Путин билан телефон орқали «икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолатини»ни муҳокама қилди, деб хабар берди 24.kg.

Жапаровнинг Кремл билан алоқаларни кучайтиришга уриниши Қирғизистон учун фойдали бўлиши мумкин, зеро Москва аввалроқ Жеенбеков ҳукуматига 100 миллион долларлик (8,4 миллиард қирғиз сўми) молиявий ёрдам ваъда қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 134

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Кремл керак бўлмаган жойга бурун суқишни бас қилсин

Жавоб бериш

Буни ҳаммасини ўқиш дахшатли! Келинг мулоҳазали бўлайлик!

Жавоб бериш

Россия қабиҳ мамлакат

Жавоб бериш

Кимнинг буюртмаси бу мақола?

Жавоб бериш

Байден энасини кўрсатади

Жавоб бериш

Россияда фуқаролар уришининг бошланиши қайнаб келмоқда.

Жавоб бериш

Aҳмоқона мақола экан

Жавоб бериш

Мен ҳам Россиядан узоқроқ юрганимиз маъқул деб ўйлайман

Жавоб бериш

«Улуғворликларидан» миялари буткул айниб қолибди. Лавров бу учрашувда мезбон эди, қабул қилувчи томон сифатида, Казакбаев ва бизнинг журналистлар эса – меҳмонлар, маданиятсиз ва мутлақо тарбиясиз. Думбуллар! Қирғизистоним уялтирди! Нимани қойил қилганмиз ўзи? Тўлақонли давлатга айланиш учун камида 200 йил керак, 30 йил ичида ўсиб чиққан нарса эса садақа сўровчи тил ва қўллар бўлди! Ношукур аҳмоқ қўйлар. Россия татарлар зулми остида даҳшатларни бошдан кечирди, сизга эса бу зулмлар энди келади ва у қаттиқроқ бўлади: унинг номи Хитой! Шундай экан, тайёр бўлинг!

Жавоб бериш

Бутун дунё русларни кўргани кўзи йўқ. Нега шундай экан, ўзингиз ўйлаб кўринг

Жавоб бериш

Афсуски, руслардан, асосан, уларнинг империалистик шовинизми учун нафратланишади. Путин ҳокимият тепасига келганидан бери улардан нафратланувчилар сони геометрик прогрессия бўйича ўсди. Россия ҳамма билан ва ҳамма ерда жанжаллашди. Афсуски, бу ҳақиқат.

Жавоб бериш

Грузиянинг йўл-йўллилар билан ҳамкорлигини кўринг! ҚР ҳам шундай қилиши керакмикин?

Жавоб бериш

Чалажон Россия бировга ўз ҳукмини ўтказишга қодир эмас.

Жавоб бериш

Қирғизистонга ёрдам бериш учун Путин, Си, Назарбоев/Тўқаев каби диктаторлар керак эмас. Байденни кутинг ва ҳукумат ҳаражатларини қисқартиринг.

Жавоб бериш

Путин аллақачон сиёсий мурдага айланган. Ҳеч кимга буйруқ бермай, бир бурчакда индамай чириб ўтиргани маъқул.

Жавоб бериш

Путин Сурия, Эрон, Беларус каби бир нечта мамлакатдан ташқари бутун дунё учун субутсиз одам. Америка ва ЕИ билан дўст бўлган маъқул.

Жавоб бериш

Путин ёки Лавров биз қирғизларни нимага ҳурмат қилиши керак? Учинчи марта ёввойиларча ўз Оқ Уйимизни вайрон қилганимиз учунми? Бу ҳам байроқ, герб ва мадҳия каби давлат рамзи. 2005 ва 2010 йилларда ҳеч ким жазоланмади. Ҳозир ҳам жазоланмайди. Сўз эркинлигини рўкач қиламиз, аслида шахс устидан зўравонлик эркинлиги бор бизда. Пули тўлаб қўйилган озчилик ўзининг эскирган «қадриятларини» кўпчиликка тиқиштиряпти. Ўзимизни ўзимиз ҳурмат қилмай туриб бошқалардан ҳурмат талаб қиламиз.

Жавоб бериш

Россия уруш, зўравонлар ва босқинчилар мамлакати. Стоп, стоп, стоп! Ерларни чувашлар, татарлар, якутлар, кавказлар ва бошқаларга қайтиб беринг.

Жавоб бериш

Бу урушлар, агрессорлар ва босқинчилар мамлакати бўлса, нега улардан пул сўрайсизлар?

Жавоб бериш

АША (Алмазбек Атамбаев) АҚШдан Манасдаги Ганси базасини тарк этишини талаб қилиб хато қилди. АҚШга бу масалани қайта кўриб чиқишни таклиф қилиш керак. Ким нима деса десин, аммо АҚШ қудратли давлат!!! Уларда бор ҳамма яхшиликларни ўрганиш ва улар билан дўстлашиш керак.

Жавоб бериш

Войей, бизга на АҚШ, на Россия керак. Уларсиз яшадик ва яшашда давом этамиз. Бўлмаса худди қўғирчоқдек нима қилишни ўргатиб туришади.

Жавоб бериш

Путиннинг Россияси қари, кучсиз, қашшоқ учинчи дунё мамлакати. Тепадаги муттаҳамлар аҳмоқ халқни ватанпарварлик шиорлари остида ўмариб, хонавайрон қилиб бўлди. Уларнинг фикрича, қолган мамлакатлар Россияга қўшилиш учун навбатга туришлари керак. Жуда ажойиб хомхаёллар. Бу давлатларга Россия узоқроқ туриш керак бўлган исқирт ва тасқара тавияга ўхшаб кўринади аслида. Россия билан ҳеч қандай иқтисодий ривожланиш ҳам, ўсиш ҳам бўлмайди. Уларнинг давлати фақат пастга тортади.

Жавоб бериш

Ҳеч қайси мамлакат 90 йилларда иқтисод ва армиянинг либерал сотқинлар томонидан сотилиши ва ўмарилишидан бундай қисқа вақтда ўнглана олмас эди. Доно етакчи 20 йил ичида мамлакатни тиклай олдики, ҳатто сенлар учун худо бўлган АҚШ ҳам ундан қўрқади.

Жавоб бериш

АҚШдагилар Россиядан қўрқишларини билишадими? Уларга айтиш керак, чунки улар билишмайди.

Жавоб бериш

Қирғизлар Россия ўрнига АҚШга бориб ишлайдими? АҚШ база учун сизга визасиз кириш ҳуқуқини берадими?

Жавоб бериш

АҚШга борган яхши. У ердаги ойлик маошлар Россияда бир йиллик ишлашга тенг.

Жавоб бериш

Бечора руслар ким билан бирлашишни билмай қолишди. Украина ва Белоруссия каби славян халқлари улар билан ҳеч қандай ҳамкорлик хоҳламайди. Энди бизга ёпишяпти. Бизда ўзимизнинг туркий-мусулмон иттифоқимиз бор. Руслар НАТОдан бошқаларнинг орқасида туриб беркинмоқчи. Ўзлари Ғарб билан ўчакишган, пиширган ошини русларнинг ўзи есин. Ота-боболаримиз Гитлер билан урушда ҳалок бўлганида русларга ёққан эди. Энди эса кўксига уриб бир ўзи Гитлерни йўқ қилганини даъво қиляпти.

Жавоб бериш

Қирғизстон ҳукумати Ўрта Осиё давлатлари билан муносабатни яхшилаши керак, акс ҳолда яна қулга айлантирилади. Қирғизистон ҳукумати кўп сонли ўзбек жамоасига нисбатан олиб бораётган миллатчилик сиёсатидан воз кечиши ва қирғиз миллатчиларига эътибор қаратиши керак!

Жавоб бериш

Комментларни ўқиб чиқдим, ҳеч ким бу ҳаром Россия билан бўлишни истамас экан XD Ҳеч ким қашшоқ ва омадсиз бўлишни хоҳламайди.

Жавоб бериш

Членинград шаҳри Лениннинг олати шарафига шундай номлангани қизиқ ))

Жавоб бериш

Қрим – Украинаники. Россия ўғирлаган нарсани қонуний эгасига қайтариши керак.

Жавоб бериш

CCCР қари, тезакка беланган Россия деб таржима қилинади, деб эшитганман.

Жавоб бериш

100% :)))

Жавоб бериш

СССР қисқартмаси нимани англатишини энди билдим :))

Жавоб бериш

Ҳайронман, бунақа бир тийинга қиммат, кремлпараст қашшоқларнинг Қирғизистонга нима кераги бор?

Жавоб бериш

Гаровга қўйилмаган нима қолди ўзи? Ҳақиқатда ҳам хитойлардек пулни бермаса ерни тортиб олиш керак шекилли. Иккинчи ўринда кийим-кечак бозори бўлади, ўзи шундоқ ҳам у ерда Хитой моли босиб кетган.

Жавоб бериш

Иштаҳалари карнайку, тиқилиб қолмайсизми? Иштонсиз қолгандан кейин демократия ўйнасаям бўлади; барибир ейдиган ҳеч нима йўқ, ҳеч бўлмаса томоша кўрасиз, ҳукуматни, президентни кун ора алмаштирасиз, лекин бундан барибир ҳеч бойлик ортиб қолмайди.

Жавоб бериш

Лекин сен бутун мамлакатинг билан 20 йилдан бери Лилипутиннинг кетини ялаяпсанлар. Бўғилиб қолма яна.

Жавоб бериш

Лилипутин даврида чўчқахонага айланган Россия бизга қандай яшашни ўргатяпти. Русларнинг оғзига Қ. қўйиш керак фақат.

Жавоб бериш

100% !!!!!!!!!!!!!

Жавоб бериш

Россия – ҳожатхона, Қирғизистонга буйруқ беришга ҳаққи йўқ.

Жавоб бериш

Россия қайтадан СССРни яратиб, колониялардан ресурсларни тортиб олмоқчи. Аммо ҳаёл сураверсин. Россия тамом бўлиб, чала тирик ҳолатда. Хоҳлаганига барибир етиша олмайди.

Жавоб бериш

Ушбу сиёсий вазиятда Россия ҳукумати ҳақ. «Қирғизистондаги сиёсий вазият барқарорлашмагунича Москва Қирғизистонга молиявий кўмак бермайди». Ҳозир Қирғизистондаги вазият қандай ???? Тўғри, БЕТАРТИБ !!! Энди ўзинг айт-чи, вазият НОТИНЧ бўлса қайси ақлли одам пул беради? Бундай вазиятда бюджетга пул бориб тушиши даргумон. Кўп эҳтимол билан, кимларнингдир чўнтакларига сўрилиб кетади. Пул маълум бир президент учун ажратилади. Аммо мамлакатга ким бош экани ноаниқ-ку? У президент вазифасини бажарувчими ???? Ёки бажарувчи эмасми??? Президентми??? Ёки президент эмасми ??? Кимга, қанча бериш қанча ??? Россия ҳар доим [молиявий] ёрдам кўрсатиб келган, аммо у ҳеч қачон бюджетга тўлиқ ҳажмда етиб бормаган. Катта қисми ўғирланган ва чўнтакларга солинган. Россия уни ҳисобдан чиқариши ва яна маблағ ажратишга мажбур бўларди ... Руслардан бошқа ҳеч ким бекорга пул бермайди. Хитой қарзларидан кечмайди; у ерларни тортиб олади. Хитой ҳеч қандай уруш қилмай, бегона ҳудудларни тинч йўл билан қўшиб олишни ёқтиради. Турклар ҳам ҳеч қачон қарзларидан кечмайди, чунки улар Усмонли империясини кенгайтирмоқдалар. Уларга ҳам ерлар, ҳам «тўп еми» керак. Америкослар ҳақида кўп гапиришга ҳожат йўқ; улар ҳеч қачон ҳеч кимнинг қарзидан кечмаган. Шунинг учун Хитой ва Россиядан ташқари бутун дунё уларнинг остида...

Жавоб бериш

Россия дунёда биринчи ўриндаги ўғри ва босқинчи. Россияга ўхшаган мамлакатдан узоқ туришимиз керак.

Жавоб бериш

Россия Қирғизистондан нима ўғирлабди? Гапларингни ўйлаб ёзяпсанми ёки ўйлашга миянг йўқми?

Жавоб бериш

Кичик бир мисол келтираман, Россия ўз нефт ва газини уч баравар қимматроққа сотиб олишга мажбурлаяпти, яъни Қирғизистон аҳолисини шиляпти. Бу бир кичик мисол, холос.

Жавоб бериш

Тўғри гапирдинг

Жавоб бериш

Ҳозирги президент аниқ судни сотиб олган

Жавоб бериш

Қараб турсам Россия ҳеч кимга ёқмас экан. Бу босқинчидан ҳамма чарчаган. Украинадан саломлар! Россиядан узоқ туринг.

Жавоб бериш

Ааа? Кечирасиз, Россиядан узоқроқ бўлиб олдингизми??? Ҳаёт яхши эканми? Гуллаб-яшнаб кетдингизми? Саноат соҳаси қалай? Аэронавтика муҳандислиги, кемасозлик, энергетика? Ойлик маошлар? Нафақалар? Нима билан мақтана оласиз? «Россиядан узоқлашгандан» кейин қўлга киритилган қайси ҳаётий тажриба билан бўлиша оласиз? Ҳеч нима билан мақтана ёки бўлиша олмасангиз керак афтидан...

Жавоб бериш

Ахборотингиз учун Россиядан фарқли ўлароқ Украинада иқтисодиёт ўсяпти. Минимал ойлик маошлар Россияникидан баланд. Уч триллион нефть долларни Россия олган бўлсада, бу пулларни аллақачон унитазга ювиб юборишган.

Жавоб бериш

Биз ишлагани Россияга боряпмиз, русларнинг олдига эмас. Россия мусулмон ва туркий мамлакатларни ўмаришдан фойда олган пулларни ишлаб топгани боряпмиз. Руслар Якутиядан олмосларни, Татаристондан нефть, Сибирдан табиий газ ўғирлайди. Буларнинг ҳаммаси Россияники эмас.

Жавоб бериш

Россия ким бўлибди? Оламнинг киндигими ёки нима у? Оддий ривожланаётган мамлакат бўлса. Хитой ва Ғарб учун хом ашё мамлакати. Аҳолиси ахмоқ, қашшоқ ва ёвуз. Атрофдаги ҳамма миллатлардан нафратланишади. Ҳукумат йўқ, бир талай ўғри ва муттаҳам. Адолат, ҳуқуқ муҳофаза қилувчи органлар йўқ, ўрнига торпедо ва погон таққан ўғрилар бор. Бу ахлатхона керакми?

Жавоб бериш

Тўғри, қирғиз биродарим. Тожикистондан ассалому алайкум.

Жавоб бериш

Ҳақ гап

Жавоб бериш

Менимча мақола жуда тўғри

Жавоб бериш

Мен учун Россия ифлос чўчқахона.

Жавоб бериш

Маймун дарахтга қанча кўтарилса, қизил кети шунча яхши кўринади!

Жавоб бериш

Лавров эгангизни ҳурмат қилинг деганида ўзини дунё президентидек тутди. Одамлар ўлишини ва унинг ҳам вақти яқинлашиб қолганини эсидан чиқариб қўйди.

Жавоб бериш

Россия фашист, миллатчи мамлакат. У йўқ қилиниши керак.

Жавоб бериш

Россия ўляпти. Ахмоқ, кўп томонлама иш кўрувчи Путин етакчилигида чириб кетди.

Жавоб бериш

Россия 10-асрдан бери «ўлиб келган». «Ўлаётган» Россия Рим (ВИЗАНТИЯ) империяси, Франция, Австрия, сариқ-чақалик Польша-Литва ҳаракатини ва Учинчи Рейхдан ҳам узоқ яшади.
2016 йилда дўстингизнинг орқасига пичоқ урганингизни эсидан чиқаради деб ўйлайсизми?

Жавоб бериш

Қайси 10-аср? Россияга энг кўпи билан 300 йил бўлган. Ундан олдин Московия, ундан ҳам олдин эса Олтин Ўрда улуси бўлган.

Жавоб бериш

Дунёда катта давлатлар бор. Уларга буйруқ бермасдан маслаҳат олиш керак. Россия билан диалогга киришимиз керак. Бу ерда гапирилаётганнинг баъзилари тўғри, аммо фаросатни ишлатиш керак.

Жавоб бериш

Туркий давлатлар билан иттифоқ тузишимиз керак. Туркия Арманистон ва Россияни жойига ўтирғизиб қўйганини қаранг. Россия аллақачон имконсиз ва ночор бўлиб қолган.

Жавоб бериш

Россиядан узоқлашиш керак.

Жавоб бериш

Биздан узоқ туринг.

Жавоб бериш

Шундай қиламиз ҳам, ит

Жавоб бериш

Кечирасиз-ку, аммо бошқа мамлакатда меҳмон бўлганингиздан кейин уларнинг қоидаси билан яшашингиз керак. Россия бўлмаса, қирғизларга ким ёрдам беради? Ҳамма бизни ҳайдади. Хитойга қарзни қайтариш керак. Бўлмаса бир коса гуруч учун ҳаммамиз уларга ишлаймиз. Ахмоқлик қилманг; ҳукумат расмийлари ўз кармонларини тўлдиришни яхши кўришади ва бошқаларга тупуриб қўйишган. Давлатдан ҳамма пулни олиб чиқиб кетишган, энди эса мустақилмиз деб кўкракларига уришяпти!

Жавоб бериш

Тўғри!

Жавоб бериш

Комментларни ўқиб чиқдим, кўпчилик ёзганидан дахшатдаман. Ҳурматли «мустақил» Қирғизистон фуқаролари, биринчидан агар билмасангиз СССР қонунан мавжуд, биз ўша СССРнинг ўн бешта давлатларидан биримиз. Агар менга ишонмасангиз истаган сиёсий эксперт, ҳуқуқшунос, парламент аъзосидан сўранг. Ҳамма ҳамма нарсани билади, аммо улар жим қолишни хоҳлашади. Нимага? Чунки катта инқилобга олиб келади! Бу эса ҳеч кимга, чўнтагини қаппайтираётган раҳбарларимизга ҳам, айниқса Москвага ҳам керак эмас! Москва барча Совет мамлакатларига ёрдам бериб келган, ёрдам беради ҳам. Москва товон тўлаяпти деган сафсатани ёзманг. Кимга? Нима учун? Умуман олганда миннатдор бўлишни ўрганинг!!! Нимага ачиган бошингиздаги муаммоларни бировнинг эшигига ташайсиз? Пулни Москва эмас, каттаконларимиз ўмарганидан беқарорлик бўляпти. Москвага биздан нима ҳам тегар эди? Қани айтингчи? Тиллани ким сотди? Ҳарбий техникани, металларни ва бошқасини ким сотди. Ким? Буни ҳам Москва қилдими?! Ёзишдан олдин бир ўйлайсизми? Агар кичик давлатимизни Москва ҳимоя қилмаса, Хитой тезлик билан Қирғизистоннинг учдан бирини қўлга киритади. Қолгани эса маҳаллий аҳоли учун текин ишчилар ва сотиш учун органлар ҳамда ишчилар лагерига айланади. Хитой Уйғурлар, қо

Жавоб бериш

Расмийларимиз ўғри экан, Россиянинг жиноятларини унутишмиз керак дегани эмас. Уларни адаштирманг. СССР қулаганига анча бўлди, 30 йил олдин йўқ бўлган.

Жавоб бериш

Тўғри!!!

Жавоб бериш

СССР ҳақида гапирмай қўйинг. Бу бемаънигарчиликка яна қўшилмаймиз. СССР қозоқларнинг ярмини қириб ташаган, ёзув ва тилимизни йўқ қилишди. Қозоқлар устида саноқсиз ядровий портлашлар ва бактериал синовлар ўтказилди. СССРни ким боққан ва ҳимоя қилгани музокарали масала.
40 миллиондан ортиқ қора мол Қозоғистондан экспорт қилинган. Тилланинг ҳаммасини тортиб олишган. Минерал ресурслардан фойдаланишган. Мактаб ва бошқаларни ўзлари учун қуришган, битта ҳам қозоқ мактаб бўлмаган. Уруш вақтида ким кимни ҳимоя қилганига келсак, биз ҳамма давлатлар сизни ҳимоя қилганмиз. Хитойдаги қозоқларга келсак: улар ўз тилларини билишади, у ерда Россиядан фарқли ўлароқ қозоқ мактаблар ва телевидение бор.

Жавоб бериш

Албатта қирғизлар ўзбошимча халқ, аммо ҳамма Путин Пашинянни қандай жазолаганини кўрди. Энди Тоғли Қорабоғ Арманистонга тегишли эмас. Хитойдек хавфли қўшни бўла туриб Россия билан муносабатларни бузиш ва Осиё бирлашишига умид қилиш, нафақат ахмоқгарчилик, балки... Менимча бутун муаммо Атамбаевда - уни эркинликка чиқаришмас экан Путин Бишкек билан музокара қилмайди, эсингизда турсин алал оқибат у президент бўлади.

Жавоб бериш

СССРинг бир уюм ахлат

Жавоб бериш

100% қўшиламан

Жавоб бериш

Жуда кўпчилик қирғизлар ёлғиз ўзи ҳеч нима қила олмаслигини, ҳукуматни бу даражада тез алмаштириш давлат инқирозига олиб келишини тушунмайди. Москванинг бўлмаслиги Пекин бу ерга келишини англатади, ишонаверинг у доим қарзларидан кечувчи Москвадан анча ёмон. Пекин қарзлардан кечмайди ва яқинда Бишкек бунга амин бўлади.

Жавоб бериш

Россия ҳам беайб эмас. Йўқолсин.

Жавоб бериш

Россия сенга бош эгаман, агар сен бўлмасанг Қирғизларга текинга ким пул берар эди

Жавоб бериш

Нимага кимдир «Россиянинг буйруқларига» қулоқ солиши керак? Ўзларининг славянларига буйруқ беришсин.

Жавоб бериш

Нон берган ва ҳимоя қилган қўлни тишлаш разиллик

Жавоб бериш

Ўғирлаётган ва талон-тарож қилаётганми?

Жавоб бериш

Россия бизни ўмаряптими? Кўзингизни очинг. Россия эмас; раҳбариятдагилар ўмаряпти. Россия бизга берганини раҳбариятдагилар ўғирлаяпти. Россиясиз давлатимиз худди Афғонистон каби Америка учун синов майдонига айланади ёки Хийто колонияси бўлади. Кўзингизни очинг ватандошлар!!!

Жавоб бериш

Россия ҳамма республикаларни ўмарган.

Жавоб бериш

Балки Россия ифлосдир, аммо кўпчиликларнинг калласи ахлатхона ва оғзи шалоқ. Фақат ахмоқларгина сенларга ўхшаб фикрлайди. Хитой тилини ўрганишни бошлаймиз, улар эса бизга эса бизга қандай бўйин эгишни ўргатади. Суверенитет ҳақидаги гаплар-ку одамнинг кулгисини келтиради. Ҳамманг сотилгансанлар, тамом бўлишига оз қолди...

Жавоб бериш

Узоқ Шарқингиз ҳақида ўйланг, Россия эмас, аллақачон Хитой бўлган.

Жавоб бериш

Қирғизлар эплайди. Иқтисодиёт ва сиёсатда ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Қозоғистондан салом!

Жавоб бериш

Кремль итларининг кети ёниб қолибди

Жавоб бериш

Россия таъсири остида бўлишдан ташқари, Қирғизистон мустақил давлат ҳам. Лавровдан узр сўрашини талаб қиламиз. Яна дипломат эмиш. Қирғизистон иқтисодиёт, ҳарбий, диний, таълим, тиббий соҳаларда дунё миқёсида Россия, Хитой, АҚШсиз ҳам етакчи бўлади, иншааллоҳ. Исломга қайтишимиз ва мусулмон давлатлар билан ҳамкорлик қилишимиз керак. Бизга очкўз парламентарийлар керак эмас. Дунёдаги барча мусулмонлар ғояси бўлган Шариат бор.

Жавоб бериш

Ёзганларинг сафсата!

Жавоб бериш

Шундай

Жавоб бериш

Утопия

Жавоб бериш

Тўлиқ қўшиламан. Бошқа диндагилар билан эмас, Мусулмон мамлакатлари билан бирлашишимиз керак.

Жавоб бериш

Ифлос Россия билан муносабатни узиш вақти аллақачон келган.

Жавоб бериш

Омин

Жавоб бериш

Бу ерда демократия эмас, балки хаос, коррупция; ҳамма муаммолар қоралар [комментатор нима демоқчи эканлиги номаълум] ва кети йўқ норозиликлар ёрдамида ҳал қилинади. Россиядан нега хафа бўласиз? Барибир бизга ёрдам беради.

Жавоб бериш

Ҳамма нарса ёмон, аммо Россия пулини тўлашни талаб қилса ашула айтиб қоласизлар

Жавоб бериш

Нимага сўрар экан, солиқку

Жавоб бериш

Россия ўзини сурбетларча тутяпти. Чириб бораётган чала империяга ярашмайди.

Жавоб бериш

Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Туркманистон каби қўшниларимиз билан бирлашишимиз керак ва Туркия билан яхши муносабатда бўлишимиз керак; ана шунда Россия ва АҚШга қарам бўлмаймиз. Аммо улар билан низога ҳам кириш керак эмас.

Жавоб бериш

Ўттиз йилдан бери ҳамма Марказий Осиё мамлакатлари лойдан чиқмайди! Нима учун иш ва яхши ҳаёт излаб Россияга борасиз? Ҳатто яхши яшаган Қозоғистонда ҳам муаммо чиқяпти! Россиясиз феодализмга қайтасиз ёки Хитойга қул бўласиз!

Жавоб бериш

Россиянгиз аллақачон чўкяпти.

Жавоб бериш

100 миллион АҚШ доллари тўлагани учун PFF [комментатор нима демоқчи эканлиги номаълум] АҚШ база учун ҳар йили 200 миллион АҚШ доллари тўлаган. Россия билан бало борми, ўзларининг аҳволи чатоқ.

Жавоб бериш

Пул қани?

Жавоб бериш

Қирғизистон аблаҳона иш қилмоқда. Улар ижтимоий беқарорликка сабаб бўладиган қўзғолонларни ташкил қилишяпти, бошқа ҳеч нима.

Жавоб бериш

Россия диктаторлиги билан боғлиқ инқироздан узоқлашиш учун Марказий Осиё давлатлари бирлашиши муҳим...

Жавоб бериш

Қачон биз босқинчи диктатор Россиядан қутуламиз? Давлатимиздаги ҳамма инқилоблар шуларнинг дастидан бўлди. Яна ким ҳомийлик қилар эди? Бунга ЕТАРЛИЧА БОЙЛАРИМИЗ йўқ. Одамлар президентни ёқтирмасада, улар кети йўқ инқилоблардан чарчаган...

Жавоб бериш

Москва шундай шарт қўйиши керакки Қирғизлар Россия билан автоном ҳудуд сифатида бирлашишни сўраши керак.

Жавоб бериш

Мантиқан тўғри. Россияни ёмонлайди, улар эса ёрдам қўлини чўзади. Одамларимиз фақат «инқилоб» қилишни билишади - шаҳарни бузиб ўзларини қаҳрамон ҳис қилишади.

Жавоб бериш

Қонхўрнинг суллох қучоғи бўлмаганида очарчилик бўлмас эди

Жавоб бериш

Ҳамма республикаларнинг қайта бирлашишисиз ҳаёт бўлмайди! Бошқа форматдаги СССР, аммо ҳамма бирга!

Жавоб бериш

СССРнинг пойтахти Қирғизистонда бўлади.

Жавоб бериш

Россия ҳеч кимга қарам бўлмаган буюк давлат, аммо Қирғизистон Россиясиз қўлсиз ва пулсиз одамга ўхшайди. Олдинги вақтлардек Россия билан бирга бўлишимиз керак; бизнинг катта акамиз! Путиндек президент эса ўз халқи ва давлати учун қайғуради. Бу очкўзлардан чарчадик, Қирғизистонни тубанликка олиб боришди, қуришдан бузиш осон!!!

Жавоб бериш

Россия буюк шарманда-давлат.

Жавоб бериш

Навалний бу мавзуни ёпганди шекилли

Жавоб бериш

Давлатимиз фақат Росиянинг ёрдами билан оёқда тура олиши мумкин - бошқа ҳеч ким ёрдам бермайди: (энг яқин қўшнимиз) Хитой ҳам, (мусулмонлар дунёси йўлбошчиси бўлган) Туркия ҳам, (Россияга қарши мувозанат бўлган) АҚШ ҳам. Россия доим «ўзининг» ҳар қайси собиқ республикасига ёрдам беради. Бу ерда 30 йилдан бери унинг қувватловини сезаётган этник ватандошлари бор. Улар жуда миннатдор.

Жавоб бериш

Россия доим ўғрилайди. Россия қаерга бормасин ўша ерда қашшоқлик бор.

Жавоб бериш

Сафсата

Жавоб бериш

Россиянинг ўзига ёрдам бериш керак. Ёввойилик ва қашшоқлик қараб бормоқда.

Жавоб бериш

Фойдасиз ЕОИИдан чиқиш керак. Россиянинг ўзи қолаверсин.

Жавоб бериш

Нимани кутган эдинг? Россия билан турмуш қурган экансиз, оилавий бурчингизни бажарингки, Россия четга юрмасин

Жавоб бериш

«Она Россия» билан бошқаси ётсин.
Целюлити ҳеч кимга ёқмайди.

Жавоб бериш

Баракалла, бундан яхши айтишнинг иложи йўқ!

Жавоб бериш

Кимнинг хоҳиши келар экан? Хитойними? Қирғизларга ёқадими ёки йўқ, сўраб ўтирмай тиз чўктиради?

Жавоб бериш

Россияга Хитойнинг хоҳиши бор. Россия эса унинг катта кети ёқадиганлар борлигидан хурсанд.

Жавоб бериш

Кулгили. Нишонга урди.

Жавоб бериш

Россия шаҳвати қонмаган аёлга ўхшайди, Хитой уни швабра билан қондиради.

Жавоб бериш

Қирғизларнинг бош кийими иккита, биттаси американча, яна биттаси русча. Бир сафар америкаликларга сотилиб база қуришга қўйиб беришди. Кейин эса бош кийимни алмаштириб олишди, энди яна американча бош кийим кийиб олишибди. Сотилгансанлар сотилишда давом этасанлар.

Жавоб бериш

Қирғизларда битта бош кийим бор - Қалпоқ

Жавоб бериш

Россияликларда фақат битта бош кийим бор - кепка

Жавоб бериш

Қирғизистон – ЕОИИ ва КХШТ аъзоси. Ва доимий ёрдамга муҳтож, Москванинг пулига яшаяпмиз. Қандай мустақиллик ҳақида гапириш мумкин? Шунинг учун ҳеч қандай эркинликлар одамлар учун озиқ-овқат ўрнини боса олмайди. Озодлик эса иқтисодиёт ишлаб турган пайтдагина мавжуд бўлади. Қирғизистон банкротга учраган, одамлар Россияга тўда-тўда бўлиб, темирйўл ва бошқалар орқали кетмоқда.

Жавоб бериш

Қирғизистонда ўғри-президент ҳайдалаётган бўлса, Россиянинг нима иши бор?

Жавоб бериш

Россия ўз таъсирини йўқотмоқда ва яқинда Марказий Осиёдан сиқиб чиқарилади

Жавоб бериш