Карвонсарой
Сайловлар

АҚШ Қирғизистонда ўтадиган сайловларни молиялаштиришга кўмаклашади

Карвонсарой

Бишкекдаги Оқ уй номи билан машҳур парламент биносини ўраб турган девор олиб ташланмоқда. Мазкур бино 4 октябр куни ўтказилган парламент сайловлари ортидан бошланиб кетган намойишлар чоғида эгаллаб олинган эди. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Бишкекдаги Оқ уй номи билан машҳур парламент биносини ўраб турган девор олиб ташланмоқда. Мазкур бино 4 октябр куни ўтказилган парламент сайловлари ортидан бошланиб кетган намойишлар чоғида эгаллаб олинган эди. [Вячеслав Оселедко/AFP]

БИШКЕК – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Қирғизистон ҳукуматига яқинлашиб келаётган президент ва парламент сайловларини ўтказишда ёрдам бериш учун маблағ ажратади. Бу ҳақда пайшанба (12 ноябр) куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси хабар берган.

Қирғизистондаги парламент сайловлари 20 декабрга белгиланган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси. Норозилик намойишлари туфайли 4 октябр кунги сайлов натижалари бекор қилинган ва президент Сооронбай Жеенбеков истеъфога чиққан эди.

Президент сайлови 10 январ куни ўтказилиши кутилмоқда.

Ушбу маблағ «инклюзив ва қоидаларга асосланган сайлов ислоҳотлари ва назоратни амалга оширишни, жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан яқинда ўтказилган кузатув миссияси тавсия қилган ўзгаришларни мустаҳкамлаётган» Қирғизистонни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади, дейилади элчихона хабарида.

Ёрдам маблағи парламент ва президент сайловларини демократик стандартлар ва Қирғизистон қонунларига мувофиқ тарзда ўтказишда Марказий сайлов комиссиясини қўллаб-қувватлашга сафарбар этилади.

USAID 1990-йилларнинг бошидан бери Қирғизистонда мустақил демократик давлатга ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлаб келмоқда, дейилади баёнотда.

Элчихона демократик институтларни ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ҳамда эркин ва адолатли сайловларни ўтказишда Қирғизистон ҳукумати, унинг халқи ва фуқаролик жамияти гуруҳларига кўмаклашишга ваъда берган.

«Қўшма Штатлар Қирғизистон Республикасида сиёсий барқарорлик ва иқтисодий фаровонликка хизмат қилувчи шаффоф демократик бошқарув, фаол фуқаролик жамияти ва адолатли сайловларнинг янги даврини кутмоқда», дейилади хабарда.

Сайлов технологиялари

Ушбу баёнот Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров шанба (14 ноябр) куни президент сайловида иштирок этиш учун президент вазифасини бажарувчи лавозимидан кетишини эълон қилган пайтга тўғри келди.

Қирғизистондаги президентлик сайловлари блокчейн технологияси асосида ўтказилади, деди Жапаров 12 ноябр куни журналистларга.

«Сайловлар ошкора ўтиши лозим. Учта инқилоб айнан сайловлар туфайли содир бўлди. Бундан сабоқ чиқаришимиз керак», деди у 2005 ва 2010 йилларда ҳамда шу йил октябр ойида юз берган Қирғизистондаги давлат тўнтаришларини назарда тутиб.

«Агар маъмурий ресурслардан фойдаланиш ёки сайловчилар овозини сотиб олиш ҳолатлари қайд этилса, улар ОАВ ёки ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши керак.»

«Блокчейн тизими муваффақиятли жорий этилса, келгуси парламент сайловлари ушбу технологиядан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин. Шу тариқа сохталаштириш ҳолатларининг олди олинади», деди Жапаров.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШ бор жойда бало бор! Бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашувни биз Украина, Грузия, Чеченистон, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Ливия ва ҳ.к.ларда кўрдик.

Жавоб бериш