БИШКЕК – Аҳолиси Россияга дўст авторитар режимлардан чарчаган мамлакатлардаги сиёсий ғалаёнлар фонида Москва яна синалган тактикани қўлламоқда – айбни ташқи душманга ағдариш.
10 ноябр куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг онлайн саммитини очар экан, Россия президенти Владимир Путин Беларус, Қирғизистон ва Молдовага нисбатан «ташқи кучларнинг босим ўтказишга уриниши» қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат эканини айтди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.
Беларусга «ташқи кучлар таъсир ўтказмоқда», собиқ Иттифоқнинг бошқа икки республикаси – Қирғизистон ва Молдова ҳам «ташқи босимга» дуч келмоқда, деди у.
Октябр ойида юз берган инқилобдан сўнг Бишкекда Кремлнинг аксилғарб ташвиқоти кучая бошлаган.
4 октябр кунги парламент сайловининг баҳсли натижалари ортидан Қирғизистонда оммавий норозиликлар бошланиб кетди, намойишчилар ҳукумат биноларини эгаллаб олдилар, президент Сооронбай Жеенбеков истеъфога чиқди, собиқ парламент депутати Садир Жапаров эса қамоқдан озод қилиниб, муваққат бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Инқирознинг авж палласида Москва Қирғизистонга молиявий ёрдамини тўхтатиб қўйди, бунга янги ҳукуматнинг Кремл кўрсатмаларини бажармай, мустақил қарорлар қабул қилгани, жумладан Путинга содиқ Жеенбековнинг истеъфосини талаб қилгани сабаб бўлди.
Бу воқеалардан кейин, 23 октябр куни Москвада Россия ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги матбуот анжумани чоғида Россия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Сергей Лавров қирғиз тилида савол берган қирғизистонлик журналистларга қўпол жавоб қайтарган.
«Сиз мезбоннинг ҳурматини жойига қўйишингиз керак, майлими? Ҳар жиҳатдан», деди у ҳақоратомуз ҳазил оҳангида.
«Мезбон» сўзи рус тилида «хўжайин» маъносини ҳам англатади.
Қирғиз делегацияси октябр ойидаги музокараларда ҳеч қандай аҳамиятли натижаларга эриша олмади.
«Ташқи кучлар фитнаси»
Қирғизистондаги геосиёсий муваффақиятсизликларини оқлашга уринаётган Кремл айбни бошқаларга ағдариш учун дезинформация кампанияси бошлаган кўринади.
Қирғизистон халқи 4 октябр кунги сайлов натижаларини бекор қилиш талабида намойишлар бошлаши билан, Россия расмийлари ва Кремл назоратидаги ОАВ «ташқи кучларнинг Россияга қарши ҳийлалари» ҳақидаги фитна назариясини тарғиб қила бошладилар.
«(Қирғизистонда) ўтказилган парламент сайловларининг шаффофлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ, норозилик намойишлари эса ташқи кучларнинг рангли инқилобни амалга оширишга уринишидир», деди Россия давлат думаси депутати Михаил Шеремет. Бу ҳақда Россиянинг «РИА Новости» давлат ахборот агентлиги 5 октябр куни хабар берган.
«Аминманки, биз энг яқин қўшниларимиз ва иттифоқчиларимизнинг ҳудудида юз бераётган демократик жараёнларга ташқи кучларнинг аралашишга уринаётганини кўрмоқдамиз», деди Шеремет.
У Қирғизистон халқига мурожаат қилиб, провокацияга берилмасликка ва Қирғизистондаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳар қандай ташқи уринишларнинг олдини олишга чақирди.
Қирғизистон «Ғарб демократияси тамойилларини унга бегона заминга мажбуран ўтказишга уриниш билан боғлиқ хавфли вазиятга мисолдир», деган эди Россиялик журналист Анатолий Несимян 5 октябр куни ўзининг «Парафраз» муаллифлик кўрсатувида Москванинг позициясини қўллаб-қувватлаб.
«Намойишчилар ўзгаришларни талаб қилмоқдалар ва энди эски қоидалар билан ўйнашни истамаяптилар», деб тан олган Кремл ташвиқотининг таниқли жарчиси бўлмиш НТВ телеканали 11 октябр куни эфирга узатилган лавҳада.
Шундай бўлса-да, россиялик журналистлар «ташқи кучлар»нинг Россияга қарши кирдикорлари тўғрисидаги асоссиз фитна назарияларидан ўзларини тия олмаганлар.
«Ҳозирда ҳаммаси ғалати тарзда Бжезинскийнинг шахмат тахтасини эслатиб юборяпти, Россиянинг барча чегараларида, ғарбда – Белорусияда, жанубда – Кавказда ва бу ер – Марказий Осиёда танглик юзага келган», дейилади лавҳада АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Збигнев Бжезинскийни назарда тутиб.
Совет замонини эслатмоқда
Аммо Марказий Осиёлик кузатувчилар бундай фитна назарияларини асоссиз деб ҳисоблайдилар.
Россия режими ўз геосиёсий манфаатлари доирасидаги мамлакатларда юз бераётган инқилобий воқеаларни мавҳумлик билан умумлаштириб баҳолаяпти, дейди Бишкекдаги «Полис Азия» таҳлилий маркази раҳбари Элмира Нўғайбаева.
«Митингга чиққан одамлар эркин бўлишга интилмоқдалар», деди у Кремлнинг айбловлари, энг аввало, «ибрат бўлиши учун» россиялик аудиторияга қаратилганини таъкидлаб.
«[Россиянинг] бундай ахборот уруши ҳамма муаммолар «империалистлар фитнаси» ва «чет эл жосуслари» билан изоҳланадиган Совет замонини эслатиб юбормоқда, лекин дунё аллақачон ўзгарган», дейди Нўғайбоева.
Воқелик шуки, қирғизистонликлар ҳукуматдан тобора кўпроқ норози бўлиб бормоқда ва ўзгаришларни истаяпти, оммавий норозиликларга айнан шу нарса сабаб бўлди, дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Талгат Исмагамбетов.
«Россиянинг ўзи ларзага келмоқда, чунки унинг ўз муаммолари бор, жумладан ўз ҳукуматидан худди шундай чарчаган халқ», деди у. «Путин режими ўз имкониятларидан фойдаланиб бўлди ва энди уни қайта форматлаш керак».
Путиннинг авторитар режими икки нарсага таянади: иқтисодий муваффақиятлар ва ташқи душманни белгилаш, дейди Исмагамбетов.
«Россияда ҳеч қандай иқтисодий ривожланиш юз бермаётгани сабабли, Путин Ғарб санкцияларига кўпроқ мос келадиган иккинчи омилдан фойдаланмоқда», деди Исмагамбетов ва Қримни ноқонуний аннексия қилганидан бери Москвага нисбатан амалда бўлган санкцияларга ишора қилиб. «Бундан ташқари, Путиннинг риторикаси бизни бошқа нарсалар қатори қудратимиз сабабли ҳурмат қилишларига керак, деган ғояга қаратилмоқда.»
«Бироқ, амалда эса Россия ҳаттоки ўз иттифоқчилари деб ҳисоблаган мамлакатлардаги инқирозни ҳам бошқара олмаяпти, Қирғизистон, Беларус ва Тоғли Қорабоғдаги воқеалар шуни кўрсатмоқда: бу Россия разведка идораларининг жиддий хатолари оқибати», деди у.
Россия ҳурматини йўқотган. Ўз халқини сотди. Бошқаларнинг ишига бурнини суқишни бошлади
Жавоб беришФикрлар 16
Россиянинг сиёсати актуал эмас, фашизмга ўхшаб кетади
Жавоб беришФикрлар 16
Россиядан чала ўликнинг ҳиди келяпти.
Жавоб беришФикрлар 16
Бишкекнинг янги ҳукумати Кремл кўрсатмаларига бўйсунмагач, Москва инқирознинг авж палласида Қирғизистонга молиявий ёрдамини тўхтатди. Нима бўпти, [Қирғизистонга] Ғарб ҳомий бўлсин энди. Россиядан ёрдам сўраб, кейин барча муаммоларда уни айблаш нега керак? Жин ургур муғомбирларей, тумшуғингиздан мушт ейишни хоҳлайсизми
Жавоб беришФикрлар 16
Россия Осиёнинг қандайдир бир ифлос Ахлатистонида бирор бир ваколатга эга бўлишига тупуриб қўйган. Агар мақтанишни бошлаб қолишса Россия бу ифлосларнинг кетларига тепиб уйига жўнатиб юборади. Бу ҳаромзодалар билан қатъий ва далил иш кўрилади! )) 30 йилдан бери Россия бу сариқлар ва қораларни фақат қурилиш ва ҳожатхонада ишлашга лойиқ арзон, қул табиат эшаклардек кўрган. Бу жугут Тетекин эса обрў ҳақида валдираяпти - масҳарабоз тентак!!! ))) Россия бунақа ифслос ва сассиқ мигрантлар билан эмас хитойлар, янкилар, французлар, фрицларга ўхшаган ҳурматли давлатлар билан гаплашганида обрў билан гаплашиши керак! Ана буни обрў деса бўлади. Давлат ҳам катта эканлигидан бу ифлосларнинг тиззалари қалтираб ичлари ўтиб кетади! )) Ахлатистон ва бошқа МДҲ чўчқахоналаридаги маразлар буни қанчалар эрта тушунса ўзларига шунча яхши...
Жавоб беришАввал тумшуқларингни гўнгдан тозалаб олларинг, чўчқабашаралар ))
Жавоб беришЧўмилиб ол, чўчқа. Фитна қўзғама. Шундоқ ҳам сиёсатчиларнинг ўзи атайин низо чиқармоқда.
Жавоб беришФикрлар 16
Москва метросида тожик фуқаросининг 2-полиция бошқармаси ходимлари томонидан шафқатсиз калтакланиши https://www.youtube.com/watch?v=xTBA9KN9jqE
Жавоб беришФикрлар 16
Қирғизларни Россия таъсир доирасидан чиққани билан табриклайман. Қирғизистон миллий манфаатларини ҳимоя қилиши керак.
Жавоб беришФикрлар 16
Россия ўз ахмоқлиги учун кучсизланган, энди эса ўзининг ахмоқлигига ташқи сабаб қидиряпти.
Жавоб беришФикрлар 16
Россия аллақачон сўниб боряпти. Путин мамлакатни банкротлик ёқасига олиб келиб бўлди.
Жавоб беришФикрлар 16
Россия – босқинчи ва тажовузкор
Жавоб беришФикрлар 16
Қирғизистондаги ҳамма пост-Совет раҳбарлар саводсиз бўлган. Улар доим иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш соҳаси, ҳуқуқни муҳофазалаш соҳаларига путур етказиш эвазига Ғарбдан ёрдам сўрашган. Россия эса Қирғизистон имкониятларини тиклаш мақсадида ёрдам берга ягона давлат.
Жавоб беришФикрлар 16
Энди Россия ҳамма жойда сиқувга олинади. СССРга киришга мажбурлагани учун Россия парчаланиши керак.
Жавоб беришФикрлар 16
Айни вақтда Россиядаги вазият СССРнинг инқироздан олдинги ҳолатига ўхшайди. Россия ҳамма жойда ўз таъсирини йўқотмоқда. Кавказда унинг ўрнини Туркия эгаллади. Тез орада Кавказ эркин бўлади. Украина Қрим ва Кубанни қайтиб олади. Туркий иттифоқ Туркиядан Татаристон ва Якутиягача бўлади.
Жавоб беришФикрлар 16
Россиядаги халқ шунчаки қултабиат. У ерда узоқ вақт крепостнойлик ҳуқуқи амалда бўлган ва генетик жиҳатдан қароллар тарбияланган, қирғизлар эса ҳукуматнинг узоқ вақт ўғирлашига жимгина қараб турмайди.
Жавоб беришФикрлар 16